Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шаҳноза Бойқунусова: “Ҳурматли президент, Сизга мурожаат қилишдан бошқа чорам қолмади!” (Очиқ хат)

Шаҳноза Бойқунусова: “Ҳурматли президент, Сизга мурожаат қилишдан бошқа чорам қолмади!” (Очиқ хат)
02 Şubat 2019 - 18:24 'да юкланди ва 590 марта ўқилди.

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Мамлакатимизда ички ишлар, прокуратура ва суд идоралари ҳалигача Сиз ва ўзбек халқи истаганчалик ишламаётгани сабабли мен ўзимни оқлаш учун Сизга мурожаат қилишдан бошқа чорам қолмади.

Охирги икки ой ичида турли интернет сайтларида менинг мурожаатларим асосида ҳозирги муаммоларимга оид жами беш материал эълон қилинди. Уларнинг сарлавҳалари ва линклари қуйида келтирилган:

1.Судланувчи ички ишлар вазири ва шаҳар прокурорининг судга келишини талаб қилди (06.12.2018) – https://eltuz.com/kundalik/207990/\

2.Вазир ва прокурорни чақиришни талаб қилган судланувчи Омбудсманга арз қилди (17.12.2018) – https://eltuz.com/asosiy-mavzular/208096/

3.Шаҳноза Бойқунусова: “Ўзбекистон Ички ишлар вазирига Очиқ хат” (22.01.2019) – http://uzxalqharakati.com/archives/59906

4.Шаҳноза Бойқунусова: “ГУВД ўзи ёзган айбловдан бехабарми?” (25.01.2019) – http://uzxalqharakati.com/archives/59964

5.Тошкент милицияси Бобожоновга очиқ хат ёзган фуқарога хужум қилмоқда (30.01.2019) – http://uzxalqharakati.com/archives/60097

Бу чиқишларимда менга қарши 11 ой давомида олиб борилган ноҳақ тергов ва судда чиқарилган адолатсиз ҳукм юзасидан шикоят қилиб, ўзимнинг ҳақлигимга ва терговнинг ноҳақлигига оид етарлича далил исботлар, жумладан, тегишли хужжатлар, аудио ва фотодалиллар келтирганман.

Лекин бунга жавобан Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ўзининг нохолис терговчиларини жазолаш ўрнига, Бошқарманинг расмий сайтида мени қораловчи ва камситувчи мақолаларни эълон қилди. Мана ўша мақолалар рўйхати ва линклари:

1.Гарчи кимгадир бу ёқмасада, қилмиш учун жазо муқаррар! (24.01.2019) – https://iibb.uz/uz/news/garchi-kimgadir-bu-emasada-ilmish-uchun-zhazo-muarrar

2.«Черная» схема мошенницы. Ответ потерпевших» (29.01.2019) – https://iibb.uz/ru/news/firibgarning-ijlasi-zhabrlanuvchilar-zhavobi

Муҳтарам президент!

Гарчи адолат излаб, ёзган мурожаатларим асосида эълон қилинган беш материалда фирибгар эмаслигимни исботловчи етарлича далил ва исбот келтирган бўлсам-да, терговнинг айбловлари ҳамда суднинг ҳукми адолатсиз бўлганлигини тасдиқловчи яна қатор фактларни қуйида келтираман.

Сиздан ушбу мурожаатимни атрофлича ўрганиб чиқишни ҳамда нохолис терговчиларга, уларга шерик бўлган прокурорларга, туҳмат аризалар билан мени айбланувчи чиқарган соҳта “жабрланувчи”ларга қонуний чора кўришингизни сўрайман!

Ҳурмат ила,

Шаҳноза БОЙҚУНУСОВА,
судланувчи
2019 йил 02 февраль

* * *

ТОШКЕНТ ШАХАР ИИББ РАСМИЙ САЙТИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН БАРЧА МАҚОЛАЛАРГА РАДДИЯ  ВА ҚЎШИМЧА ФАКТЛАР

Шайхонтоҳур ва Сергели тумани ИИБлар томонидан менга нисбатан олиб борилган дастлабки тергов бўйича тўпланган жиноят иши ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида мазмунан кўриб чиқиш учун бирлаштирилган:

 Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳолати бўйича:

1-ФАКТ: фуқаро И.А.Минулин 396.000.000 сўмлик банк пластик карта юзасидан 77.600.000 сўм пулларини фуқаро Усманов Зафар Баходир ўғлидан пулларни олмаганидан сўнг унинг устидан Шайҳонтоҳур тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. И.А.Минулин ариза билан мурожаат қилишига ягона сабаб З.Б.Усмановнинг номига Абдуқодиров Хожиакбар Абдукомил ўғли томонидан 2016 йил 21 август куни ёзилган тилхат асос бўлган. (тихат нусҳаси илова қилинади).

2-ФАКТ: Х.А.Абдуқодиров, З.Б.Усманов номига ёзган тилхатда кўрсатилган пулларни белгиланган муддатда бермасдан, аксинча ушбу пуллардан синфдош дўсти Тулкинов Саидафзал Мухтор ўғлига 4500 ва 3300 жами 7800 АҚШ долларини уларга қарз сифатида берган. Х.А.Абдуқодиров эса 18.000.000 сўм пулларни ўзида олиб қолган. (и.в.224-225).

Мазкур ҳолатда дастлабки тергов органи ва судлар Х.А.Абдуқодиров ва унинг синфдош дўсти С.М.Тулкиновларни жиноий жавобгарликка тортиши лозим эди, лекин дастлабки тергов органи уларни бошини силаб, жиноий жавобгарликдан озод қилган, қандай асосда ва нима эвазига жазодан қутилиб қолганлиги терговчининг виждонига хавола. Агарда хақиқати юзага чиқиб холат бўйича қайта тергов олиб борилса, бу холатларга ойдинлик киритилади.

3-ФАКТ: фуқаро И.А.Минулин кейинчалик З.Б.Усманов ва Х.А.Абдуқодировлардан пулларини ола олмаганидан сўнг, Х.А.Абдуқодиров менинг танишим эканлигини, 77.600.000 сўм пулларни ўзим улардан олишимни менга  эса тилхатда кўрсатилган 77.600.000 сўм пулларни турли ҳақорат йўллари билан талаб қилган.

Жиноят ишидаги 45 дақиқа 14 сония бўлиб ўтган суҳбат ёзиб олинган овозли ёзувнинг 22:05 сониясида менга «Блин закопаю нахуй» деб ҳақоратлар қилган.

Биринчидан: 2016 йил 31 август куни И.А.Минулинга Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги Жуковский бальница олдида кўришиб унга 8.000 АҚШ доллари (8000 АҚШ долларини сўмга нисбатан эквиваленти 50.000.000 сўм бўлган) миқдоридаги шахсий пул маблағларимни унга бериб юборганман. Ушбу ҳолат жиноят ишидаги 2016 йил 02 сентябрь куни 45 дақиқа ёзиб олинган суҳбатнинг 35:28 ва 10:22 да сўз юритилган. И.А.Минулин ушбу ҳолатни тасдиқлаган (запись тақдим этилади).

Бундан ташқари, ўзининг тушунтирш хатида 59.000.000 сўм пулларни 15-20 кундан сўнг мендан олганлигини маълум қилган (Шайҳонтоҳур ҳолати бўйича и.в.9).

Шунингдек, 2017 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИБда И.А.Минулин гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган вақтида тилхат ёзилганидан сўнг мендан сентябрь ойи бошларида 59.000.000 сўм пулларни олганлигини маълум қилган (и.в. 134-136).

Иккинчидан: 2016 йил сентябрь ойининг ўрталарида мен И.А.Минулинга 15.000.000 сўм миқдоридаги шахсий пул маблағларимни бериб юборишга мажбур бўлганман.

2017 йил 13 февраль куни гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган И.А.Минулин мендан тилхат ёзилган кундан сўнг 2 хафта ичида яна 25.000.000 сўм пулларни олганлигини маълум қилган (и.в.134-136).

Мен терговчи Б.Х.Икрамовдан ушбу пулларимни И.А.Минулиндан ундириб беришини талаб қилдим. Шунда у менга пул олди-берди қаерда бўлган бўлса ўша ҳудудга ариза билан мурожаат қилинг деб айтди. Шундан сўнг мен 2016 йил 20 июнь куни, Учтепа тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилдим. Мурожаат қилганим ҳақида терговчининг +99890 938-70-00 телефон рақамига қўнғироқ қилиб айтдим (ариза нусҳаси илова ққилинади).

Мазкур ҳолат юзасидан мен жабрланувчи И.А.Минулин эса айбланувчи бўлиши лозим бўлсада, лекин терговчи Б.Х.Икрамов мени ҳолат юзасидан жабрланувчи эмас, балки 2016 йил 21 июнь куни менга айб элон қилди. Мен ушбу жиноят иши бўйича 21 июнь кунига қадар гувоҳ тариқасида сўроқ қилинганман.

Ҳозирги кунга қадар мен И.А.Минулиндан юқорида қайд этилган 65.000.000 сўм пулларимни қайтариб олмадим. И.А.Минулиннинг аризаси бўйича тилхатда кўрсатилган шахслар қонун олдида жавоб бериши керак эди. Лекин мен эмас!  Мен муқаддам судланмаганман.

3-ФАКТ: Жабрланувчи И.А.Минулин 2007 йил 12 июнь куни, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-модда 3-қисми «а» банди ва 209-модда 2-қисми «а» билан айбдор деб топилган бўлсада, терговчи унинг ушбу хулқ-атворига тегишли ҳуқуқий баҳо бермади. Ваҳоланки у берган барча кўрсатмалари бир-бирига зид бўлган (и.в.98).

4:ФАКТ: Терговчи Б.Х.Икрамов отамга 1993 йилдан буён тегишли бўлган Тошкент шаҳар Сергели тумани Дўстлик-2, 22-уй, 47-хонадонни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 290-294-моддаларига зид равишда мол-мулкни хатлаш тўғрисида қарор қабул қилган. ушбу ҳолатда терговчи отамга тегишли бўлган мол-мулкни хатлаш ваколатига эгами? Терговчининг ушбу қонунга хилоф хатти-ҳаоракатлари натижасида мен БИР ЯРИМ ОЙ қамоқда қолиб кетдим.

Терговчи ушбу ҳолатда ваколат доирасидан четга чиққанлиги ҳолати юзасидан нега қонун олдида жавоб бермайди? Ёки қонун фақат бева бечора ва оддий фуқароларга нисбатан амал қиладими?

5-ФАКТ: Дастлабки тергов органи мазкур банк пластик карта юзасидан жиноий ҳодиса Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчасида жойлашган «Турон банк» олдида юз берганлиги эътироф этилган. Ваҳоланки жиноят иши ҳужжатлари тегишли тартибда таҳлил қилинганида, ушбу банк пластик картадан «Турон банк» га қадар 10.000.000 сўм пул маблағлари И.А.Мирнулин томонидан нақдлаштирилган. Чунки «Турон банк» га қадар ушбу банк пласти карта И.А.Минулиннинг қўлида бўлган.

6-ФАКТ: жиноят иши ҳужжатларидаги далилларга кўра, 396.000.000 сўмлик банк пластик картадан 2016 йил 20 августь куни 8.000.000 сўм пул маблағлари банк пластик картанинг эгаси Пышенко Регина Анатолиевнанинг аризасига кўра ўтказилган (и.в.146.148).

Аризачи томонидан ушбу пул маблағлари банк пластик карта эгаси томонидан нақдлаштирган бўлсада, лекин номаълум сабабларга кўра ушбу пул маблағлари ҳам биздан ундирилди! Бу ахир товламачилик эмасми?

7-ФАКТ: дастлабки тергов органи ва судларга банк пластик карта эгаси Пышенко Регина Анатолиевна номаълум сабабларга кўра келмади ва келмаслик сабабларини тушунтирмади. Балки унинг ўзи дастлабки тергов органи ва судга келмаслигига сабаб 396.000.000 сўмлик банк пластик картадан 10.000.000 ва 8.000.000 сўм пул маблағлари у томонидан нақдлаштирилганлиги ошкор бўлишидан қўрқиб келмагандир!

8-ФАКТ: И.А.Минулиннинг аризаси бўйича мен айбдор бўлишимга асосий сабаб И.А.Минулин менда пул борлигини билган. кейинчалик ўзининг аризаси ва сўроқ баённомаларига пул ундириш мақсадида мени қўшишган.

Тилхатда кўрсатилган 77.600.000 сўм пул маблағлари апелляция инстанциясига отам томонидан суднинг депозит ҳисоб-рақамига 133.100.000 сўм пул маблағларидан ҳисоблаб-олишган (133.100.000-77.600.000=55.500.00).

Дастлабки тергов ва суд органлари юқоридаги банк пластик карта қачон, кимлар томонидан нақллаштирилганлиги ва ушбу банк пастик картадан мен моддий манфаатдор бўлганлигимни тасдиқловчи инкор этиб бўлмайдиган далиллар жиноят иши ҳужжатларида мавжуд эмас.

Мен ўзимга нисбатан эълон қилинган мазкур айбловга умуман иқрор эмасман.

9-ФАКТ: Давлат маблағларини ўмаришда ва мансаб сохтакорлиги жиноятларини содир этган И.А.Минлиндан Тошкент шаҳар ИИББга қарашли тергов бўлимлари нима учун бу жами 65.000.000 сўм пул маблағларимни ундириб беришмади!

Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИБ ҳолати бўйича:

1-ФАКТ: жиноят иши ҳужжатларида мени айбдорлигимни тасдиқловчи тилхат, аудио ва видео ёзувлар мавжуд эмас.

2-ФАКТ: дастлабки тергов органи томонидан менга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан тўпланган жиноят иши ҳужжатларида, барча айбловлар банк пластик карталар юзасидан эълон қилинган бўлсада, лекин банк пластик карта айланма (оборотка) тарихи тегишли тартибда олинмаган ва жиноят иши ҳужжатларига қўшилмаган. Бундай ҳолатда дастлабки тергов органига банк пластик карталар кимлар томонидан нақдлаштирилганлиги ҳолатларига аниқлик киритилмаганлик сабабларини сўраш мантиқсиз бўлади албатда! (мундарижа нусҳаси илова қилинади).

3-ФАКТ: мазкур туманга илгари олдиндан ўзаро таниш бўлган М.Билолов ва К.Н.Артиковлар мени, Ш.Юсупов ва С.М.Тулкиновларнинг устидан 2017 йил 15 январь куни ариза билан мурожаат қилишган.

Жиноят иши ҳужжатларида тилхат, аудио ва видео ёзувлар ва бошқа жиноят иши қўзғатиш учун асослар бўлмаганлиги сабабли 2017 йил 14 апрель куни Сергели тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатиш рад этилган (қарор нусҳаси илова қилинади).

4-ФАКТ: мен муқаддам судланмаган бўлсамда, терговчи Ф.У.Халиков менга ноқонуний тарзда «хавфли рецидивист» тамғасини босган (и.в.153-168).

5-ФАКТ: Мен айбловда кўрсатилган банк пластик карталарни нақлаштирмаганлигимни ва ушбу банк пластик карталардан ҳеч қандай моддий манфаатдор эмаслигимни маълум қилган бўлсамда. Дастлабки тергов органи ва судлар томонидан айбловда кўрсатилган банк пластик карталар ким томонидан қандай мақсадлар эвазига нақдлаштирилганлиги ҳолатига аниқлик киртишмади.

6-ФАКТ:  жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди дастлабки тергов оранининг айблов ҳулосасини тўлиқ тасдиқлаб, «нотариус» вазифасини бажарди. Мен суднинг ушбу ҳукмидан норози бўлиб, апелляция тартибида шикоят бердим. Апелляция инстанциясининг ажримига кўра, ЖИБ Миробод туман судининг ҳукми ўзгартирилиб, отам томонидан суднинг депозит ҳисоб-рақамига ўтказилган пуллардан 17.000.000 сўм пуллар белгиланган тарибда менга қайтарилди (суднинг ажрими илова қилинади).

Мазкур ҳолат юзасидан менга 17.000.000 сўм бўйича айблов эълон қилган терговчи Ф.У.Халиков, унинг раҳбари, айблов ҳулосани тасдиқлаган прокурор ва биринчи инстанция судининг ҳаракатларида мансабга совуққонлик билан қараш жинояти аломатлари мавжуд бўлсада, нима учун қонун олдида жавоб беришмади. Қани бу ерда қилмиш учун жазо муқаррарлик принципи?

7-ФАКТ: Жиноят ишида айбловда кўрсатилган К.Н.Артиков номидаги «Даврбанк» Чилонзор филиалида очилган 12.800.000 сўм ва 39.000.000 сўмлик банк пластик карталарни гўёки менга берганлигини маълум қилган.

Мен ушбу банк пластик карталарни барча инстанцияларда К.Н.Артиковдан олмаганлигимни маълум қилганман.

Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судига менинг ташабусим билан, тергов давомида К.Н.Артиковнинг 12.800.000 ва 39.000.000 сўмлик банк пластик карталарнинг айланма тарихи олинмаганлиги сабабли,  ҳақиқатдан ушбу банк пластик карталар мавжудлигига аниқлик киритиш мақсадида илтимоснома тақдим этилди. Суднинг сўровига асосан банкдан олинган маълумотларга кўра, К.Н.Артиков номидаги «Даврбанк» Чилонзор филиалида 12.800.000 ва 39.000.000 сўмлик банк пластик карталар мавжуд бўлмай, Аксинча К.Н.Артиков номидаги «Даврбанк» Чилонзор филиалида 2016 21 май кунги ҳолатига кўра 46.224.200 сўм пул маблағлари мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг, мен судга ушбу банк пластик картани мен нақдлаштирмаганлигимни айтиб, ушбу банк пластик карта ким томонидан нақдлаштирилганлиги ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида ҳар бир нақдлаштирилган жойларни тегишли тартибда чақириб, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида илтимоснома тақдим этган бўлсамда, лекин судлар номаълум сабабларга ушбу банк пластик картани ким нақдлаштирганлик ҳолатига қасддан аниқлик киритишмасдан ушбу банк пластик картани мени бўйнимга қўйишди.

2019 йил 04 январь кунги менда мавжуд бўлган далилларга кўра, К.Н.Артиков номидаги «Даврбанк» Чилонзор филиалида очилган ҳисобида 46.224.200 сўм пул маблағлари бўлган банк пластик карта К.Н.Артиков ва М.Билоловларнинг умумий таниши бўлган ва бир вақтнинг ўзида Чилонзор туманида менга нисбатан бўлган жиноят иши бўйича жабрланувчи Садиков Хамиджон Хамдамжоновчининг ишхонаси Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг Санотор-курортлар бошқармасида (OKU FKQ SANATOR KURORTLAR—ул. Бухара-24) УЧта ҳолатда, яъни 2016 йил 23 май куни соат 11:18 да 2.861.430 сўм, 2016 йил 23 май куни соат 11:21 да 5.234.800 сўм ва 2016 йил 01 июнь куни соат 14:58 да 3.677.240 сўм жами 11.773.470 сўм пул маблағлари нақдлаштирилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, К.Н.Артиков номидаги «Даврбанк» Чилонзор филиалида очилган ҳисобида 46.224.200 сўм пул маблағлари бўлган банк пластик картадан шу банкнинг ўзида ОЛТИта ҳолатда, яъни 2016 йил 30 май кунидан 2016 йил 01 июнь кунига қадар пластик карта бўйича қуйидагича  операциялар, яъни 2016 йил 30 май куни соат 17:26 да 22.019.200 сўм ва 2016 йил 01 июнь куни соат 16:56 да 58.159,45  сўм жами 22.077.359,45 сўм пул маблағлари «жабрланувчи» ўзининг банки «Даврбанк» Чилонзор филиалида (CHILONZOR DAVR BANKI-farxod 16-15 манзилида) нақдлаштирганлиги аниқланди.

Мазкур банк пласткик карталардан 11.773.470 ва 22.077.359,45 сўм жами 33.850.829,45 сўм пул маблағлари «жабрланувчи» К.Н.Артиков ва унинг таниши Х.Х.Садиковлар томонидан нақдлаштирилган бўлсада, лекин суд мени шу ҳолат бўйича ноҳақ айбдор деб топди. Натижада отам томонидан тўланган 133.100.000 сўм пул маблағларидан 20.000.000 ва 8.000.000 сўм жами 28.000.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилди.

8-ФАКТ: К.Н.Артиков ва Х.Х.Садиковларнинг умумий таниши М.Ҳ.Билолов Тошкент шаҳар ИИББнинг ахборот мултимедиа марказига берган интервюсига кўра, «94.000.000 сўмлик банк пластик картани менга берганлигини, ушбу банк пластик карта учун мен унга 38.000.000 сўм пулларни бериб, қолган 56.000.000 сўм пулларни бермаганлигимни. Суд жараёни вақтида отаси унга онангни ёки бўлмаса пулларингни танла деб шарт қўйгани учун, гўёки у онасини танлаб, 56.000.000 сўм пуллардан воз кечиш ҳақида ЖИБ Миробод туман судига ариза ёзиб берган»лигини маълум қилган.

Айбловдан келиб чиқиб шуни маълум қиламанки, М.Ҳ.Билолов менга қўшниси Назаров Маъмур Илхамович номига Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент вилоят бўлими (Тошкент шаҳар Шевченко кўчаси 28-уй 100015) да расмийлаштирилган, 8600020441382731 (8600020492184085)  рақамли ҳисобида 94.000.000  миллион сўмлик банк пластик картани 2016 йил май ойи ўрталарида берганлигини маълум қилган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг ахборот мултимедиа маркази М.Ҳ.Билоловдан ёлғон ва шаънимни таҳқирлашга қаратилган интервю олганлигини қуйидаги фактлар билан исботлайман.

Биринчидан: Мен барча инстанцияларда М.Х.Билоловдан юқорида қайд этилган банк пластик картани олмаганлигимни маълум қилганман. Жиноят иши ҳужжатларида мени айбдорлигимни тасдиқловчи тилхат, аудио ва видео ёзувлар мавжуд эмас.

Иккинчидан: Сергели тумани ИИБда мен билан М.Ҳ.Билолов ўртасида юзлаштириш тергов ҳаракати вақтида у менга фақат 94.000.000 сўмлик банк пластик картани берганлигини бошқа банк пластик картани бермаганлигини маълум қилган (и.в.101-102).

Лекин М.Ҳ.Билолов менга нисбатан бўлган Чилонзор тумани ИИБ томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармасида мен билан бўлган юзлаштириш жараёнида 53.000.000 сўмлик банк пластик картани Х.Х.Садиковдан олиб  менга берганлигини айтган. Аммо у ушбу банк пластик карта кимнинг номида эканлигини билмайман деган (3-жилд и.в.157-166).

Бундан ташқари, М.Ҳ.Билолов Чилонзор тумани ИИБ бошлиғи номига ёзган тушунтириш хатида  у «мен билан Х.Х.Садиковнинг ўртасидаги олди-бердидан хабарим йўқ» деб тушунтириш хати ёзиб берган. (1-жил. и.в.11).

Учинчидан: 2017 йил 24 январь куни М.Ҳ.Билолов Яшнобод тумани ИИБ бошлиғи номига ёзган тушунтириш хатида 54.000.000 сўмлибк банк пластик картани менга берганлигини, бу бўйича пулларини тўлиқ олганлигини, ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб тушунтириш ҳати ёзиб берган (тушунтириш хати нусҳаси). Шундай бўлсада дастлабки тергов органи ва судлар унинг барча кўрсатмаларига тупурган ҳолда менга айблов эълон қилди.

Тўртинчидан: 2019 йил 04 январь куни менда мавжуд бўлган далилларга кўра, М.Ҳ.Билолов нима учун 94.000.000 сўмлик банк пластик картадан 56.000.000 сўм пуллардан вос кечиш ҳақида суднинг номига ариза билан мурожаат қилишига отасининг унга қўйган шарти ва онасини танлаган эмас балки қўшниси Назаров Мамур Илхамовичнинг номига рамийлаштирилган, 8600020441382731 рақамли ҳисобида 94.000.000 сўмлик банк пластик карта таниши Садиков Хамиджон Хамдамжоновчининг ишхонаси Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг Санотор-курортлар бошқармасида (OKU FKQ SANATOR KURORTLAR—ул. Бухара-24) 25.05.2016 йил кунидан 21.07.2016 йил кунига қадар ЙИГИРМА ОЛТИта ҳолатда пластик карталар билан боғлиқ операциялар амалга оширилган бўлиб, шундан 25.05.2016 йил куни соат 16:13 да 775.790 сўм, 07.06.2016 йил куни соат 09:48 да 1.959.600 сўм, 07.06.2016 йил куни соат 11:16 да 2.564.040 сўм, 08.06.2016 йил куни соат 10:48 да 779.800 сўм, 09.06.2016 йил куни соат 09:12 да 1.700.000 сўм, 09.06.2016 йил куни соат 09:15 да 1.700.000 сўм, 10.06.2016 йил куни соат 12:52 да 1.092.500 сўм, 10.06.2016 йил куни соат 15:05 да 1.813.400 сўм, 01.07.2016 йил куни соат 12:57 да 2.199.499 сўм, 11.07.2016 йил куни соат 09:22 да 2.477.560 сўм, 11.07.2016 йил куни соат 09:50 да 920 сўм, 13.07.2016 йил куни соат 12:46да 2.257.680 сўм, 15.07.2016 йил куни соат 11:54 да 1.703.190 сўм, 15.07.2016 йил куни соат 16:12 да 673.077 сўм, 15.07.2016 йил куни соат 16:28 да 978.610 сўм, 19.07.2016 йил куни соат 17:15да 800.000 сўм, 21.07.2016 йил куни соат 15:16 да 1.941.200 сўм жами: 25.416.866 сўм пул маблағлари нақдлаштирилган.

Бундан ташқари, М.Ҳ.Билолов менга бердим деб айтаётган 94.000.000 сўмлик банк пластик картанинг ҳақиқий эгаси Назаров Маъмур Илхамович номига Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент вилоят бўлими (Тошкент шаҳар Шевченко кўчаси 28-уй 100015) да расмийлаштирилган, 8600020441382731 рақамли банк пластик картадан 24.05.2016 йил кунидан 20.07.2016 йил кунига қадар ТЎҚҚИЗта ҳолатда пластик карталар билан боғлиқ операциялар амалга оширилган бўлиб, шундан 24.05.2016 йил куни соат 18:54 да 9.000.000 сўм, 26.05.2016 йил куни соат 12:38 да 6.000.000 сўм, 06.06.2016 йил куни соат 12:26 да 8.000.000 сўм, 08.06.2016 йил куни соат 17:41 да 13.000.000 сўм, 01.07.2016 йил куни соат 12:08 да 20.00.000 сўм, 08.07.2016 йил куни соат 17:23да 18.000.000 сўм, 14.07.2016 йил куни соат 18:09 да 14.000.000 сўм, 20.07.2016 йил куни соат 15:13 да 5.000.000 сўм жами 93.000.000 сўм пул маблағлари нақдлаштирилган.

Шу ўринда таббий савол туғилади, нима учун 94.000.000 сўмлик банк пластик картани мен нақдаштирилмаган бўлсамда, дастлабки тергов органи ва судлар томонидан менинг бўйнимга айб қўйилди, нима учун менга ноҳақдан жиноятчи тамғаси қўйилишига сабабчи бўлишди?

9-ФАКТ:  2016 йил июъ ойи ўрталарида К.Н.Артиков Собиров Бобиржон Собитжон ўғли номидаги ҳисобида 27.000.000 сўм пуллар бўлган банк пластик картани гўёки менга берганлигини, мен эса унга 10.000.000 сўм пулларни бериб, қолган 17.000.000 сўм пулларни бермаганлигим ҳақидаги айблов эълон қилинган.

Ушбу ҳолатда К.Н.Артиков дастлабки тергов органи ва судга ёлғон гувоҳлик бергани учун нима учун қонун олдида жавоб бермади?

Яна бир гап, жиноят иши ҳужжатларида Собиров Бобиржон Собитжон ўғли номидаги банк пластик айланма тарихи ва ушбу банк плстик карта кимлар томонидан нақдлаштирилганлиги тегишли тартибда аниқланмаган ва жиноят иши ҳужжатларига қўшилмаган. Бундай ҳолтад қандай қилиб, менга айблов эълон қилиниши мумкин.

10-ФАКТ:  2018  йил 25 октябрь куни С.М.Тулкиновнинг ҳаракатларидан норози бўлиб, Тошкент шаҳар Учтепа туман ИИБга риза билан мурожаат қилдим.

Менинг ушбу мурожаатим ҳар доимгидек, тўла, ҳолисона ва ҳар томонлама олиб борилмасдан, мурожаатим ҳаракатдан тугатилди.

Бу мурожаатим юзасидан С.М.Тулкинов ўзинин тушунтириш хатида К.Н.Артиков номида бўлган «Капиталбанк»га тегишли бўлган чамаси 10.000.000 сўм пуллар бўлган банк пластик картани Юсупов Шароф Мансуровичдан олганлигини маълум қилган.

Ваҳоланки ушбу банк пластик карта учун мен билан Юсупов Шароф Мансуровичлар жиноий жавобгарликка тортилдик. У илгари Сергели туман ИИБда бу каби кўрсатмаларни бермаган.

С.М.Тулкинов менга қарши, мен инкор этган 39.000.000 сўмлик банк пластик картани менин бўйимга қўйиш учун тахмин, фараз, миш-миш, уйдирма ва ишнинг ҳақиқий ҳолатларига тўғрии келмайдиган гувоҳлик кўрсатмаларини берган.

Шу боис! Дастлаб унга нисбатан ҳам бўлган жиноят ишида гувоҳ бўлиб, қатнашиб, дастлабки тергов якунига кўра С.М.Тулкинов билан бирга яна ИККИта шахсга нисбатан қисми Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 83-моддаси 2-қисмига мувофиқ ҳаракатдан тугатилган (и.в.106-109).

Яна бир гап! 2017 йил 07 июль куни айнан менга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда К.Н.Артиков ва ишда гувоҳ бўлган С.М.Тулкиновлар бошқа ҳолатда, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «в» банди  (фирибгарлик) билан айбдор деб топилганлар. Шундай бўлсада, дастлабки тергов органи ва суд ушб уҳолатларни инобатга олмади.

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБ ҳолати бўйича:

Тошкент шаҳар ИИБ Ахборот мултимедиа марказига «Бойқунусова Ш.га ҳисобида 95 миллион 970 минг сўм бўлган пластик карточкаларини берган Ҳамид С. (унинг илтимосига биноан тўлиқ исмини келтирмадик) бир йил давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмаганлигини айтди..» деган.

Бу шахс ўзининг шахсига оид маълумотларни ошкор қилмаганига сабаб, 95.970.000,47 сўм пуллари бўлган банк пластик карталарнинг биридан яъни,

«Миллий банк»нинг Тошкент вилоят бўлими томонидан Рахмонов Рахматилло Хусеновичнинг номига расмийлаштирилган 8600020415053102 рақамли, ҳисобида 52.970.000,47 сўм пуллари бўлган банк пластик картадан,2016 йил 05.07.2016 йил куни 1.884.160 сўм пул маблағлари Садиков Хамиджон Хамдамжоновчининг ишхонаси Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг Санатор-курортлар бошқармасида (OKU FKQ SANATOR KURORTLAR—ул. Бухара-24) шу жиноят ишида гувох бўлган, Х.Х.Садиковнинг кўшниси бўлган  ва менга қарши кўрсатмалар берган Пирматов Акбар Анварович томонидан “Оқ тош санаторияси”га дам олиш учун путёвка сотиб олганлиги холатидан хозирда суд мажлисида ошкор бўлганидан сўнг Садиков жаноби олийлари шахсига оид маълумотни ошкора этишдан қўрққан!

Яна бир сабаб! илгари менга ЖИБ Миробод тумани судида менинг бўйнимга кўйилган К.Н Артиковнинг 39.000.000 сўмлик банк пластик картадан жами 11.773.470 сўм ва М.Х.Билоловнинг 94.000.000 сўмлик банк пластик картадан жами: 25.416.866 сўм пул маблағлари хам  Садиков Хамиджон Хамдамжоновчининг ишхонаси Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг Санотор-курортлар бошқармасида (OKU FKQ SANATOR KURORTLAR—ул. Бухара-24) нақдлаштирилганлиги ошкор бўлганлиги учун ҳам шахсини яширган.

-Мултимедиа маркази яна бир ҳолатга ҳам тўхтаб ўтиб, дастлабки тергов органининг ноқонуний ҳаракатларига ўзларича изоҳ беришга уриниб кўришган «Дастлабки тергов муддатига тўхталадиган бўлсак, аввало жиноий иш фирибгарлик факти асосида қўзғатилган эди, шахсан Ш.Бойқуносовага нисбатан эмас. Шу сабабли, жиноят содир этган шахсларни аниқлагунча жиноий иш тўхтатилиб, яна давом этарди…».

Бу билан жиноят иши бўйича тергов харакатларини олиб борган терговчилар томонидан тергов муддатини 21 маротаба тўхтатиш ва тиклаш хақида қарорларни нуқта ва вергулигача бир хилдаги матнда, бир хил тусдаги, рангдаги, улчамдаги қоғозларга бир дона принтерда чиқариб, тергов муддатини соҳталаштирганлиги холатини яшириб, нопак, қонунга итоат этмайдиган ва писанд қилмайдиган терговчиларни химоя қилмоқчими?

Аслида жиноят ишининг дастлабки терговини 21 маротаба тўхтатиш ва тиклаш тўғрисидаги қарорларнинг соҳталаштирилиши, жиноят иши бўйича тергов харакатларини ўтказиши лозим бўлган терговчилар томонидан иш юритувидаги мазкур жиноят ишини ўз холига ташлаб, бажарилиши лозим бўлган тергов харатларини бажармасдан, ўз мансаб ваколатларига, вазифасига совуққонлик билан қараб, ишда гумон қилинувчи ёки айбланувчининг иштирокисиз бажарилиши лозим бўлган барча тергов харакатларини ўтказмасдан сансоларликка йўл қўйиб, ойлар давомида бирон бир тергов харакатларини ўтказишмаган, ишни ўз холига ташлаб қўйганлигини яшириш ва уларни муқаррар жазодан озод қилиш мақсадида атайин тергов муддатлари соҳталаштирилган эмасми? (айнан ушбу холат бўйича тегишли экспертиза ўтказилса тергов муддати атайин соҳталаштирилганлиги аён бўлади).

Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 351-моддасида дастлабки тергов муддати уч ой этиб белгиланган, шунингдек Тошкент шаҳар прокурори томонидан беш ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан етти ойгача узайтириши назарда тутилган.

Жиноят иши ҳужжатларида ваколатли прокурорларнинг дастлабки тергов муддатини узайтириш ва тўхтатиш ҳақидаги бирон-бир процессуал ҳужжатлар мавжуд эмас.

ЖПК нинг 364-моддасида дастлабки терговни терговни тўхтатиш асослари ва тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра, Дастлабки тергов:

1) иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб килиниши лозим бўлган шахс аникланмаган;

2) айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган;

3) айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган, башарти унинг терговга келишини таъминлаш имконияти бўлмаса;

4) айбланувчи ишни юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган ҳолларда тўхтатилади;

Дастлабки тергов ушбу модданинг биринчи кисмида назарда тутилган асослар юзага келган вақтдан бошлаб тўхтатилади. Лекин дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи айбланувчи йуклигида бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт, деб белгиланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговчилар ваколат доирасидан четга чиқиш ва ички ишлар органларида қонунлар ижроси устидан прокурор назоратини амалга оширувчи прокурорларнинг ҳаракатларида эса ҳокимият ҳаракатсизлиги каби жиноят аломатлари мавжуд бўлганлиги учун қонун олдида жавоб беришларини талаб қиламан.

Иш хужжатларига кўра, терговчи Ш.Саттаров томонидан гўёки мен фиригарлик жиноятини бир гурух шахслар билан, яъни терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган номаълум шахслар билан жиноий тил бириктирган холатда содир этганлиги қайд этилган.

Тасаввур қилиб кўрилса, тергов жараёнида нақдлаштирилган деб эътироф этилаётган пластик карталарнинг хақиқий эгаларидан то менга етиб келгунга қадарли анча-мунча қўллардан, йўллардан, банклардан ўтиб то 25% гача нақдлаштирилган холатда етиб келган, шу пластик карталардан пул маблағларини ечган фирибгарлар нақд бўлсаю, улар жиноят ишида жабрланган шахслар деб эътироф этилиб, мен гўёки номаълум шахслар билан тил бириктирган эмишман, бу эса тергов органи томонидан хақиқий айбдорларни яшириб, улардан соҳта гувоҳлар ва жабрланувчиларни ясашиб, қўпол қилиб айтганда уларни химоя қилиб, менинг холатимни бир гурух шахслар билан тил бириктирганликда оғирлаштириш билан бир қаторда, мени ўта кетган фирибгар бўлсам, улар менга хақиқий жиноий шерик бўлишмайдими?

Шаҳноза БОЙҚУНУСОВА,
судланувчи
2019 йил 02 февраль

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort