Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Муҳтарам президент, Акром Маликни озодликка чиқаринг!

Муҳтарам президент, Акром Маликни озодликка чиқаринг!
05 Şubat 2019 - 7:10 'да юкланди ва 1187 марта ўқилди.

Муҳтарам президент, Акром Маликни озодликка чиқаринг!

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Яна 5-6 кундан сўнг ўзбекнинг маърифатпарвар шоири ва давлат арбоби Алишер Навоий туғилган кун – 9 февраль келади. Ана шу сана кириб келиши биланоқ, Ўзбекистон давлат телерадиоканаллари шоирни эслаб қолишади ва у ҳақида баландпарвоз лавҳаю кўрсатувларни намойиш этишга тушишади. 8, 9, 10 февраль кунлари республикадаги радиотелеэфир “Навоий – бизнинг бобомиз! Биз ана шу маърифатпарвар ва адолатпарвар инсоннинг авлодларимиз!” қабилидаги пафосли чиқишларга кўмилади.

Лекин, минг афсуски, уч йил олдин МХХ томонидан қўлга олиниб, шу идоранинг буюртмаси билан ноҳақ қамалган ва адолатсиз жазони ўтаётган навоийшунос олим Акром Маликни бирон давлат телерадиоканали эсга олмайди. Бирор давлат нашри у ҳақида кўрсатув тугул лавҳа ҳам тайёрламайди, шундай иқтидорли ёш олим нега қамалгани билан қизиқмайди ҳам.

МХХ Акром Маликни Жиноят Кодексидаги энг оғир сиёсий моддалар билан айблаб, олимни 6 йилга қамашга эришган.

Муҳтарам президент, бир адабиётшунос ўзининг танқидий мақолалари билан давлатни ағдаришига Сиз ишонасизми?

Биз ишонмаймиз!

Шунинг учун ҳам Акром Маликни озодликка чиқаришингизни сўраймиз. Бу хайрли ишингиз Сиз бошлаган ислоҳотлар сиёсатига ҳам тўғри келади.

Акром Маликнинг жойи қамоқ эмас – озодлик, колония эмас – тилшунослик илмий институтлари эканлигига унинг илмий мақолаларини ўқиб, ишонч ҳосил қилиш мумкин. Уларда ёш олим: “Турли даврларда Алишер Навоийнинг шахси ҳам, ижоди ҳам атайлаб мафкуралаштирилган. Масалан, коммунистлар Навоийни коммунист бир шоир қилиб кўрсатишга уринишган. СССР қулагач, мустақилликчилар ундан мустақилпараст арбоб, динчилар – диндор уламо образини ясашга уринишган. Навоийнинг ижодини ва шахсини мафкуралардан ҳоли ўрганиш вақти келди” – деган янги қарашларни илгари суради.

Олимнинг гапида жон бор!

Чунки бугунги маддоҳларга қўйиб берсангиз, Алишер Навоийдан “инвестициялар йили”да – инвестор шоир, “инновациялар йили”да эса – инновациячи бир арбобни ясашади-қўйишади.

Бундай кимсаларнинг, айниқса, баландпарвоз материаллар тайёрлашга ўч журналистларнинг Навоий ижодидан хабари борлиги даргумон. Лекин улар маддоҳлик технологияларини яхши ўзлаштиришганига шубҳа йўқ.

Муҳтарам президент!

Алишер Навоийнинг таваллуд куни арафасида навоийшунос олим Акром Маликни озодликка чиқаришингизни илтимос қиламиз!

Акром Малик Сизнинг хайрли ташаббусингиз билан озодликка чиқарилса, мамлакатимиздаги навоийшуносликка катта ҳисса қўшиб, юртимиз фанининг илғор намояндаларидан бири бўлишига ишончимиз комил.

Ҳурмат ила,

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА,
Бобомурод АБДУЛЛАЕВ,
Қутлуғқиз БАЛХИБАЕВА,
Зарнигор АЛИМБЕКОВА,

(ИЗОҲ: Мазкур петицияни имзолаш очиқ, хоҳловчилар шарҳларда ўз исми-шарифларини ёки + белгисини қодиришлари мумкин)

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda Ural adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 3 Yorum )

  • Fazliddin Yokub ;

    Kaniydi Akrom Malik va boshka shunday fidoiy dostlarimiz ozod bolsalar … Kaniydi horijdagi hakiky Vatanparvar dostlarimizning Vatanga. hurmatlar bilan kaytishlariga imkonlar ochilsa …

    05/02/2019 01:09
  • Ural ;

    Ural Bekbaev

    04/02/2019 07:02
  • Ural ;

    +

    04/02/2019 06:52
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube