Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Нажот “ўлим бекати”да

Нажот “ўлим бекати”да
05 Şubat 2019 - 8:00 'да юкланди ва 733 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Еттинчи боб

“Қиё табиб” лақаби билан танилган Қиё жиннининг машҳур бўлишига иккинчи сабаб ҳам бор эди. Сухандоннинг эри, хотини Ҳуккига илакишгач, айтганимиздек, миршаблик мундирини ечиб, унга ҳайдовчи бўлиб ёлланди. Олд ўриндиқда гувоҳномасини бўйнига илиб олган сухандон, Ҳукки билан Қиё жинни орқа ўриндиқда, иккаласининг ўртасида тили остига лўлаки ташлаб олган  Гулбика ўтирарди. У “сайёр амбулатория”га кейинроқ қўшилган эса-да, дастёрлик ҳаддисини тез ўзлаштиргани боис, ҳар жойда гуруҳга сервис хизматини кўрсатарди. Элнинг машаққатли хизмати асносида гуруҳ турли тоифаларга учрарди. Феъл-атворлари, туриш-турмушлари турфа одамларнинг уст-бошларидан анқийдиган ҳидлар ҳам турли хил бўларди. Қай бирлари бурни ва қулоқларини кавларди, қай бирлари уялмай-нетмай бармоғини ялаб кўрса, қай бирлари ҳидлаб кўрарди. Рўпарасида ўтирганларнинг юзига қараб, эснаб, кекиришни суядиганлар бор эди. Қай бирлари билакларини юқори кўтариб, терлаган қўлтиқларини ҳидлашни ёқтирарди. Баъзи бирлари билдирмай ел чиқариб, кейин бошқаларга қўшилиб кафтини оғзига босарди. Бурнини жийириб, қўй оғзидан чўп олмаган одамдек ўзини овсар кўрсатарди. Бошини сараклатиб, кўзи билан айбдорни қидирарди. Ҳукки буқадек керишиб, шими устидан думбаси орасини ёки чотини қашлаганларни жинидан ҳам ёмон кўрарди. Кўзи тушса, оғзидаги носни жаҳл билан тупириб, ташлаб, ўша кун муолажаларга нуқта қўярди. Бундай одат ўрта яшарлар орасида урчиганди. Уларнинг қашиниши нима учун Ҳуккига ёқмаслигини Қиё жинни тушунмасди. Бир кун уни излаб, Қашқадарёдан олдига эски танишларидан бири келди. Улар Намангандаги оромгоҳда бирга дам олганда танишган эдилар. Мезмон воҳанинг машҳур полвонларидан бири эди. Иккалови чиқишиб, яқин улфат бўлиб қолган эди. Ҳуккини излаб келса, ёнида ҳафталаб қолиб кетарди. Унинг халқ орасидаги шон-шуҳрати Ҳуккиникидан ўтса ўтар, қолишмасди. Полвоннинг икки хотини бўла туриб, бегоналарни кўрди дегунча иштонбоғининг ичқири[1] қочарди. Кўзлари олма тергани етмагандек, мижозлар ўнгида қозиқдаги буқадек керишиб, қашинаверарди. Истиҳола нима, билмасди.

Бир гал Қиё жиннининг шумлиги тутди.

– Полвон, нима учун ҳа деб чотингиз орасини рандалайверасиз? – деб юборганини ўзи ҳам сезмасдан қолди.

– Оғо, – деди у оғзини тўлдириб. – Яқинда қиртишлагандим, иссиқда қичишяпти.

– Одатда тозаланмаган одамда рўй берарди бундай ҳолат. Сизда тескариси бўлипти-да!

– Билмасам, оғо. Буни давоси йўқми?

– Бор. Абзалқайроқда!

– Абзалқайроғингиз нимаси, оғо? Шу чоққача эшитмаган эканман. Бу дунёда йўқ нарсанинг ўзи борми, ўзи? Ошкоралик бўлмаса, очиқ кўр бўлиб ўтиб кетаверар эканмиз. Гарбачўп отага раҳмат-э!

– Мозандарон тоғларидан олиб келинадиган белга қувват, кўзга нурбат берадиган обигавҳардан кесилаган ноёб бир тош бор, полвонжон. Бир ҳиндистонлик морбозга буюртма берганимизга икки йил бўляпти. Ўтган кун қўнғироқ қилгандим, яқинда етказаман, деди падари лаънати. Лоф бўлмаса, беш мингдан ортиқ йигитлар рўйхатга ёзилган, ишқилиб, ҳаммаларига етсинда. Хотинларининг кўзлари тўрт, қулоқлари динг бўлиб, икки йилдан буён абзалқайроқ кутадилар.

–  Аёлларга нима учун керак?

– Абзалқайроқ улоқнинг тилидек келадиган кулранг бир тош. Ҳукки бува иккаламиз ўқиб, дам урсак, эркак-аёл ётиб-туришдан ва тозаланишдан олдин андомига суркайди. Эркакларнинг қичиғини босиб, қувватини оширади. Аёлларнинг алоқага бўлган хоҳиш-истагини кучайтиради. Улар ошхонада юриб ҳам, мол-ҳолнинг ем-хашагини бериб ҳам, буқага келган ғунажиндек куюкаверадилар. Аъзоларнинг туклари ўсишдан тўхтайди. Шаҳвоний қувват ошиб, кўзлар қонга тўлади. Бел бўшатиб турилмаса, кучала еган кучукдек минг увласин, кимса дардига даво топмайди. Ўтказиб юборса, зўрзамин еб қутулади. Бўлмаса, тарс ёрилиб ўлади. Тонгда туриб, қўл-бет ювилгач, кўзга сурилса, кўз нури зиёда бўлади. Шиддати шу қадарки, уни кўзига суртган кимса кўрпанинг тагида бурганинг буртигини кўради!

– Оғо, менга шундақасидан иккисини топиб бермасангиз бўлмайди. Икки хотин еб қўяй деяпти. Иккаласининг ҳам энасини кўзларига бир кўрсатай. Вай-дод, энағарларнинг кўзларини ўтини чиқараман энди!

–  Полвонжон, иккита дея кўрманг. Ҳукки бува билан келишиб, бир дона тўғирлаб берамиз. Йўқотмасдан ишлатсангиз, икки хотинингизни ҳам қаритади. Чўтимча, навбатда турганларга абзалқайроқларимиз етишмайди. Айтиш хаёлимдан кўтарилипди. Кеча қўнғироқ қилишганди, биргина Чирчиқ шаҳрини ўзида уч мингдан ортиқ одам абзалқайроқ олиш учун янги тузилган навбатга ёзилипди эмиш. У ёқдаги вакилимиз амал-тақал этиб, келишганимизга мингта қўшмасаларинг бўлмайди. Мижозлардан пул олиб қўйганмиз, деяпти!

Юртига қайтган Қиё жинни калхўзнинг “Тирактир-машина парки”га борди. Бир дона лўлаки пулига тегирмондек келадиган бешта чарх тош сотиб олди. Уларни бўлаклатиб, эговлатди. Беш юз қирқ икки абзалқайроқни Муччигарнинг хуржинига тиқди. Сиғмаганларини қопга жойлатди. Меҳнатлари эвазига битта лўлаки пулини олган усталар, оғизлари қулоқларида, хурсанд бўлдилар. Эгар устига қопларни ортгач, икки букилиб Қиё жиннига таъзим бажо келтирдилар.

Воҳага қайтгач, у полвонни Қашқадарёдан атай чақириб, абзалқайроқ савдосини ундан бошлади. Ҳукки унинг устамонлиги ва топқирлигидан кўра ҳам, енг ичида иш битирадиган писмиқ-пухталигидан таажжубга тушиб, қаттиқ хафа бўлди. У икки юзта абзалқайроқни бир ҳафтада пуллаб, беш минг рубл маблағ йиққанди. Ўзини назардан қолаётгандек ҳис этган Ҳукки шунда кун келиб ўлими муқарарлиги хусусида илк бора хаёл сурди. Бир умр Тангрига исён этганини эслаб, қўрқувдан титраб кетди. Гўл ёки оми эмаслигини билиб, “Кимман ўзи? Шайтон эмасманми”, дея ўйлади. Қиё жиннининг ҳар битта қадами у амалга оширган ишларнинг акс садоси эди. Эккан ўради, этган топади, деганларидек, у меҳнатлари ҳосилини олаётганди.

Қиё жиннининг аҳволини ҳам уникиникидан авло деб бўлмасди. Ўғрин-тўғрин эплаганлари ёнига қолгани билан, асосий маблағлар Ҳуккининг тасарруфида эди. Ҳукки ҳисоб-китоб масаласида калхўзнинг бош ҳисобчисидан икки калла юқори турарди. Ҳар бир тийин қаерга сарфланганидан ташқари, ҳуда-беҳудага совурилган маблағларнинг уч-тўрт йиллик ҳисоби унинг хотирасида сақланарди. У ҳар сафар Қиё жиннига пул бераётганида, ноўрин сарфланган маблағларни эслатиб, уни муттаҳам этишни тарбия воситаси сифатида кўрарди. Бу нарса авваллари Қиё жинни учун мушукни силагандек бир гап эди. Кейинги пайтларда бошига болға билан ургандек, ҳар бир сўз асоратсиз кетмасди. У чора излаб, тишини-тишига қўйишга мажбур эди.

Ҳуккининг амирлик замони билан боғлиқ жиҳатлари кўп бўлгани боис, у топганини атрофидагиларга едириб-ичиришни яхши кўрарди. Бу билан фойдасиз обрў ва тафтсиз савоб орттиришга зўр берарди. Камунистик мафкуранинг ўзбекона вакили Қиё жинни эса пулга санамларга топингандек сиғинарди. Ўзидан бошқанинг на бой бўлишини, на обрўси ортишини истарди. Бутпараст оч қолганида ҳолвадан бўлган санамни еганидек, Қиё жинни ҳам охирида топган пулларини ҳавога совурганини ва бўлар-бўлмас гап-сўзлари билан ўзини шарманда қилаётганини сезмасдан қоларди. Саксонинчи йилларнинг охири, тўқсонинчи йилларнинг бошида, одамлар назарида, Ҳуккининг нафси учун тўкиб сочганлари – Хизр алайҳисалом ҳимматидан кам эмасди. Аслида юҳо ва жоҳил авлод вужудга келаётганидан улар бехабар эдилар. Ачинарлиси, меҳр-муҳаббат кушандаси, оқибатсизлик ва иллатлар кони – жабрдийдаларнинг ўзлари эдилар. Шундайларнинг типик вакили бўлиб етишадиган Қиё жинни йўл қўйган хатолари ва топган пулларини харжлаганига қараб, ўзини тузатишни бошлаганда, эл орасида футувват ва жавонмардлик фазилатлари деярли унутилган бўлади. Авлодлар ўлиб кетган Ҳуккини бошларига кўтариб, ўшанда ҳали бир-бирларига таскин берадилар. Футтуват ва жавонмардликка унинг ҳеч қанақа алоқаси йўқлигини ўйлаб ҳам кўрмайдилар. У ҳеч бир жиҳати билан Қиё жиннидан авло бўлмаган бўлса ҳам, дунёдан ўтганлиги мақтовларга асос бўлади. Қиё жиннини у ихтиро қилганини  хаёлдан соқит этганда ҳам, уларнинг ҳеч бирлари сариқ чақага арзимасдилар.

Мустақиллик эса одамларни худбинлар ва молпарастларга сиғинди этди. Сабаби, мол-дунё билан сотиб олиб бўлмайдиган хислатлар топталди. Лўлаки билан абзалқайроқдан тасаввурга сиғмайдиган маблағ орттирган Қиё жинни жамиятнинг кўзгусига айланди. Уни фавқулодда истеъдод соҳиби сифатида улуғлай бошладилар.

Иқтисодий қарамлик бугун Қиё жиннидан Ҳуккини ўртадан кўтаришни тақозо этаркан, у ҳамма нарсага тайёр эди. Бу жуда хавфли эди. Ҳукки буни сезиб қолгудек бўлса, иккиланиб ўтирмас, ухлаб ётган жойида Қиёни жиннининг бошини оларди. Буни яхши биладиган Қиё жинни ўзининг машъум режасини ўзидан бошқа биров сезмаса ҳам, ҳайиқиб яшарди. Ёстиққа бош қўйса-да, қулоқлари динг ётар, бир кўзини юмса, иккинчисини очиб ухларди…

Бир гал Ҳуккининг ҳузурига қўл-оёғи шол, тили сўзга айланмайдиган бир қарияни замбилга солиб олиб келдилар. У қассоблиги билан танилган бой-бадавлат бир кимса эди. Болалари уни олиб бормаган шифокор қолмаганди.

Ҳукки уни обдон текшириб, тажрибали шифокорлар каби хулоса ясади. Фарқи шуки, унинг сўзлари пардасиз эди.

– Бетга айтганнинг заҳри йўқ. Ёшуллининг тўрт ой умри қолган, баҳорга чиқиб ўлади! – деди у. – Биз ҳам ёшуллининг ёшига етайлик, яхшилаб парвариш этинглар. Кўнгли тусаганини едириб-ичиринглар…

– Ёшингиз нечада? – дея сўради Ҳуккидан чолнинг ўғилларидан бири.

Жавобни эшитгач, Ҳуккининг ўз отасидан беш ёш катталигини билди.

– Опангни фалон қилай, табиб! – деди у мушт дўлайтириб. – Гапинг беморнинг зарарига бўлгач, биримизни четга тортиб айтсанг, осмон узилиб ерга тушмасди. Тўшакка михланиб ётган бир ночор олдида ақли бор одам шунақа совуқ гап айтадими? Тангри таоло сени билиб букри этган. Қозон-товоқингга фалон…

Шунда неча замонлардан буён гапирмаслик машқини ўтаб юрган Гулбиканинг ғазаби қўзиди.

– Ов, Худо урғай сани. Акангдан беш ёш улли кишини ҳақорат атиша уялмийсанми? – деди лўлакисини ютиб юбориб. – Ена-ена муллога қо-қо-қозон-товоқ де-дейсан, ю-юзинг қурғай…

У шундай дедию, тили томоғига кетиб, бўйи баробар йиқилди. Буни кўрганлар шамдек қотиб қолдилар. Носини тупурган Ҳукки ирғиб ўрнидан турди. Унинг икки оёғини жуфтлаб, бир қўлида юқорига кўтариб, иккинчи қўли билан икки курагининг ўртасига қоқди. Оғзидан лўлаки тушган Гулбика нафас ола бошлагач, йиғлаб юборди. Сўнгра уйқуси келаётгандек, ҳомуза тортиб, лозимини ҳўллаб қўйди. Ёйилиб ётган сочларидан сув сизди. Уни бир четга чўзилтирмоқчи бўлганда, чолнинг ўғилларидан бири Ҳуккига мушт туширди. Ҳукки орқасига шошмасдан ўгирилиб, қассоббаччанинг қулоқчаккасига шаполоқ торти. Боёқиш гандираклаб бориб, хонтахтага кети билан тушиб, туролмай қолди. Кўпдан қимирламайдиган чолнинг тан-баданини ток ургандек бўлди. Қолган тўрт қассоббачча буни кўриб енг шимарганча Ҳуккининг устига бостириб келиб, ўшқира кетди. Қиё жинни уларни инсофга чақирмоқчи бўлди. Бири уни тепиб ерга ағдаргач, қўрқиб кетган сухандон шоша-пиша ўзини истўл остига урди. Орқасидан Қиё жинни эмаклаб кирди. Уларни киприк қоқмай, кузатаётган мижозлар зўравонликлари билан танилган муштумзўр ака-укаларнинг феълини яхши билганлари учун жуфтак ростлашга тушдилар. Одамларнинг қўрқоқлигидан ғазабга тўлган Ҳукки букчайган қаддини кўтариб, тўннини чиқарди, кўйлагининг енгини шимариб, мушт дўлайтириб, беш ака-ука билан битта ўзи жангга кирди. Ака-укаларнинг муштлари унга чивин чаққанчалик ҳам таъсир этмас, у ўзига рўпара келганни бир зарба билан ағдарарди. Ушлаганини уч-тўрт қулоч жойга ирғитиб, орқасидан лапанглаб бориб, чотирмиғига тепарди. Оғриқ зўридан бечоралар букчайиб қолардилар.

– Вой-вой, Букри… Опангни фалон қилай, юмуртқамни эздинг!  – дея олдиларини чангаллаб жавранардилар.

Болаларининг аҳволини кўрган чол кўзёш тўкиб, ичида бевафо дунёга лаънатлар ўқирди.

Бало-қазо сингари ёприлаётган ака-укалар ёш ва зингғил[2] эдилар. Ҳансираб қолган Ҳукки нафас ростлаш учун тўхтаганда,  уларнинг бири сакраб унинг букрисига минди. Ҳукки уни юлиб олиш учун елкаларига чанг сола бошлади.

Айни шу пайт:

– Бўш келманг, мулло бува, Гитлерчи фашистларга ўлим. Яшасин Сталин, яшасин  доҳий Ленин! – деган Гулбиканинг жанговар овози янгради. У ҳушига келган эди. – Ит эмган фашистлар бепаён ватанимизга юзсизларча бостириб кирдилар. Уларга муносиб жавоб қайтаришга куч-қудратимиз етади. Яшасин  Надежда Уляновна Крупская, яшасин  Клара опа Сеткина ва  Жаннадарк. Яшасин  Берия билан Амир Олимхон. Филисқули Дзержинский билан Қуйбешип Катовскийга ўлим! Ур-ра-а.. ур-ра-а… Ўркачларингдан айланай, мулло, юқорига, йўқ-йўқ, қуйига судра-а… Тез-тез… Иҳ-ҳ, мана сенга, мана, иҳ-ҳ…

Қассобваччани улоқтирган Гулбиканинг ўзи Ҳуккининг ўркачига ўтириб олганди. Ҳукки улоқчи арғумоқ сингари гижингларди. Синган курсининг оёғини олволган Гулбика уриб ака-укаларнинг бошини ёрарди…

– Доҳий Ленин ва жаллод Сталин учун! – дер эди у. – Ҳукки, сухандонхоним ва Қиё табиб учун. Яшасин Гитлер, яшасин  Пўлпўт билан Мусалимбой. Яшасин Худоёрхон ва Пинўчет. Амир Олимхонга ўлим. Байналминал ўзбек халқига  шон-шарафлар. Ур-ра-а…

Қонларига бўялган ака-укалар сухандоннинг уйининг ҳар-ҳар бурчагида вой-войлаганча бошларини ушлаб, ағанаб ётардилар. Ҳуккининг ўркачидан ирғиб тушган Гулбика истўл тагида Қиё жиннининг бошини қўлтиқлаб олган сухандонга сўз қотди.

– Дугонажон, оёқларинг кўриниб қолипти-ку! – деди у. – Чиқавер, фашист газандаларни асирга олдик. Уларнинг тақдири сенинг қарорингга боғлиқ. Уй сеники, озод ва фаровон, ҳур ва мустақил мамлакат сеники. Тезроқ чиқиб фикрингни билдирсанг, шунга қараб иш тутардик. Хоҳла миршабларни чақир, хоҳла бизга буюр, бу пасткашларнинг бошларини таналаридан жудо этиб, бўғизланган эчки каби оёқларидан дорга тортамиз. Хоҳла набакорларга меҳр-мурувват кўрсатиб, барчасига бош-оёқ сарпо бер, ҳар бирининг чўнтагига икки юз дўлдирдан пул солиб, Солим Сотимнинг притўнхонасига жўнат, Шарпа газарман билан айш-ишрат этсинлар…

Шалоба бўлган Гулбика урғочи арслондек бўкирарди. Ҳукки устини қийиғи билан артиб, бурнини жийирди. Унинг руҳиятида ғолиблик нашъаси ҳукм сурар, шу топда бирор аъзосини кесиб олса ҳам ҳеч нимани сезмасди. Бироқ тили остига лўлаки солиб юрадиган Гулбиканинг матонатидан у ҳайрон эди. Қиё жинни билан сухандоннинг қуён юракликларидан нафратланарди. Қиё жиннини шу чоққача бу қадар қўрқоқ деб ўйламагани боис юрагида оғриқ пайдо бўлганди. Қўрасида кўзига тикка қараганни тилка-пора қиладиган бўрининг – уй шери, майдон ғариблиги аён бўлганди.

Истўл остидан чиққан Қиё жинни кўзларини ерга қадади. Бу узоқ давом этмади, албатта. У сухандон сингари бошни ерга солиш билан иш битмаслигини яхши тушунарди.

– Отангизни тузатса бўлади! – деди у нима қилиши билмасдан турган қассоббаччаларга.

– Нима қил дейсиз? – деди замбилни кўтаришга чоғланаётган қассоббаччалар.

– Ҳеч нима! – дея жавоб қайтарди у. – Ёнтоқ гуллаганда, чолни Бойқулободга олиб борасизлар. Бир ҳафта мулло буваникида ётса, ўз оёғи билан уйингизга қайтиб келади.

Унинг сўзларига чолнинг ўғиллари муносабат билдирмадилар. Индамасдан хўмрайганларича оталарини кўтариб чиқиб кетдилар. Қиё жинни ошкора шоғоллик эта бошлаганди. Буни фаҳмлаган Ҳукки ўзи кўтарган том бир кун ўзини босиб қолиши мумкинлигини ўйлади. Уни сўнгги пайтларда бу каби шубҳалар жунбушга келтирарди. Бошқа тарафдан, ҳушёр торттириши ҳам ҳақиқат эди. Бу тирикликни англаш учун имконият эди. Хурофотга ботган ўзи каби кимса учун нажот “ўлим бекати”да эканлигини у хаёлига келтирмасди. Тўғри, у охирги пайтларда ўлимнинг ҳақлигини теран бўлмаса ҳам, бир қадар ҳис этарди. Аммо тавба-тазарру хусусида, бир тўхтамга келолмаётганди. Кўнглининг бир четида ҳалиям ўлимига ишонмаслик хасталиги батамом уни тарк этиб улгурмаган эди.

– Авлиё ота, мени кечиринг! – деди унинг ўйланиб қолганини кўрган сухандон. – Табиатан мен қўрқоқ эмасман. Нима бало урди, билмасдан қолдим. Қиё табибни қутқариш учун шундай қилдим, шекилли. Бўлмаса сизни оловга ташлаб, дарёга қараб қочмайман-ку!

– Бўлгани бўлди, дугонажон! – дея Ҳуккининг ўрнига Гулбика жавоб берди. – Босқинчилар кўчага чиқмасларидан бурун қарорингни айт. Тезроқ тадбир қўлламасак, душманлар қутулиб кетадилар.

– Айтиш лозим бўлган гапларни Қиё табиб айтди! – деди Ҳукки. – Унинг қарорини қўллаб-қувватлаймиз.

– Кўприкнинг остидаги ўша гап, гап дегандек, маъқул! – деди Ҳуккининг пичинггини илғамаган сухандон. – Гапни кўпайтириб нима ҳам қилдик. Туш бўлиб қолди. Одамлардек бир марта бўлсаям ғалвасиз овқатланайлик. Бу дунёнинг иши битмайди. Эрим қозонга буқанинг зигирригини[3] ташлаб қўйипти. Қайнайвериб шўрва ўлгур қаймоқ боғлаб кетди, еган йигит тойчоқдек гижинглайди. Худойим-ей, нима учун одамлар кун-кундан қўрқоқ бўлиб кетяптилар? Ҳеч кимга ишониб бўлмаскан! Мол оласи сиртида, одам оласи ичида, деб шуни айтадиларда. Хиёнат этган одамнинг кўзларини ўйиб, қулоқларини кесиб итларга ташласанг ҳам ҳаққинг кетади. Бунақанги тубан ва жирканч воқеаларни кўргач, виждонинг қийналиб кетади-ҳей, вой-йей…

[1] Ичқир – резинка ўрнида ўтқазиб, белдан бойлайдиган ип.
[2] Зинғил – эпчил, чайир.
[3] Зигиррик – думғаза.

(Давоми бор)

islomxolboy.blogspot.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube