Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Феълим менинг, аъмолим менинг…

Феълим менинг, аъмолим менинг…
06 Şubat 2019 - 8:00 'да юкланди ва 705 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Еттинчи боб – 2

…Орадан анча вақт ўтди. Қиё жинни “Ёнтоқ гуллаганда…” деб нимага шама қилганини ҳалигача ҳам тушунмасди. Умуман, у қассоббаччаларнинг беш юз чақирим жойдан йўл босиб оталарини Бойқулободга келтиришларига ишонмасди. Чолнинг беш ойдан буён яшаётгани ҳам унда гумон туғдирарди. Бироқ оғзидан “Ёнтоқ гуллаганда…” деган сўзларнинг бекорга чиқмагани уни фикрлашга мажбурларди. Сир сирлигича қолса, юраги тарс ёрилиб ўлиши ҳам ҳеч гапмасди. Шу боис чолни ўлди деб ўйлаш унинг учун азоб эди. У ҳар сафар барчасига қўл силтаса-да, нимадир унга тинчлик бермаётганди. Шундай пайтларда у тонг отгунча томоғи қурқшаб, муздек сув ичиб чиқарди. Тафти босилмагач, атрофларда арвоҳдек изғирди.

Ҳукки эса рўй берган ўша воқеадан кейин фаромуш тортиб қолди. Дунёни сув босса тўпиғига чиқмайдиган беҳафсала бир кимсага айланди. Эрталаб туриб, тилини остига нос ташласа, оқшомгача “миқ” этмайдиган одат чиқарди. Кечқурун ётаётганда ҳам оғзига бир чакас нос ташлаб, эрталабгача носини тупирмасди.  Сухандон ўтган ойлар ичида уни олиб кетиш учун Бойқулободга уч марта эри билан келди. Бирон иш чиқара олмагач, охирги келганида Қиё жиннини олиб кетди. Ҳуккига, “Ўзингиз излаб бормасангиз, мен энди бу жойларга оёқ босмайман. Сиздан қаттиқ аразладим, жонгинам”, деди.

Сафарда бир ярим ой бўлган Қиё жинни юрак ютиб чолнинг аҳволини суриштира олмади. “Ёнтоқ гуллаганда…” ибораси уни мумдек эритиб, чўпдек қуритди. Унинг ҳолатини ўзгалар чўкиб борётган Ҳуккига ачинганидан дея талқин этдилар. Шол чолни аллақачон унутган Ҳукки Қиё жиннининг бир сири борлигига ишонса-да, нималигини тополмасди. Лўлаки билан абзалқайроқ туфайли шон-шуҳрат ва катта бойлик орттирган Қиё жинни учун “Ёнтоқ гуллаганда…” ибораси кун-кундан сирлилик касб этар, бу сир Ҳуккини ўртадан супириб ташлаш режаси билан қўшилиб, ичини ўртарди.

У сафардан қайтган кунларда ёнтоқ гуллай бошлаганди. Уч кун ўтиб чолни ўғиллари олиб келди. Уларни кўришга кўзи йўқ Ҳукки Муччигарни миниб чўлга чиқиб кетди. Қиё жинни кутулмаган меҳмонларнинг ҳурмат-иззатини жойига қўйди.

– Сизлар бемалол кетаверинглар, ёшулли бир ҳафтада ортларингиздан етиб боради! – деди у.

Қассоббаччалар, кўзлари орқаларида, юртларига жўнаб кетдилар. Чол кўзёш тўкишдан бошқасига ярамади.

Нима деётганини ўзи ҳам билмайдиган Қиё жиннининг ичига чироқ ёқса ёришмасди. У орзиқиб кутган дамларга эришган эса-да, икки кун ўтиб ҳам қандай чора қўллашни билмасди. Ғазабини ичига ютиб юрган Ҳукки у туфайли бошига бало орттиришдан чўчирди. Учинчи кун Қиё жинни занжирини судраб юрган Қоратумшуқни захкашнинг рошидан ушлади ва ниҳоят унда янги фикр туғилди… У Қоратумшуқни сувнинг кўпириб оқиб турган жойида ўсган норғул юлғунга боғлади. Келганидан буён оғзига туз солмаган чолни елкасига ортиб, дўнгликнинг устига олиб чиқди. Бир-бирларини кўриб туришлари учун уни Қоратумшуққа қаратиб ётқизди. Киприклари пирпираши ва кўзларининг милтирашини ҳисобга олмаганда, чол ўликдан фарқ этмасди. У йигирма қулоч пастдаги юлғунга бойланган итни кўриб кўзларини юмиб олди. Занжирига чираниб ҳураётган ит бўшанса, уни ямламай ютарди. Мабодо дўнгликдан думаласа, ёнтоқзорда ўлиги қоларди. Қоратумшуқнинг олдига ўмбалоқ ошиб боргунча тиканлар бутун баданини илма-тешик қилиб ташларди. Гўшти қолмаган суягини ғажиган ит юлғун соясида таралла-бедод қилиб ухларди.

– Тўғри тасаввур қиляпсан! – деди ичига ботган кўзларини очган чолга Қиё жинни, оғзидаги носни унинг башарасига тупираркан, Эй дўст, хомушсан, ҳушинг қани? Суягинг қолипти, гўштинг қани? – дея писанда билан. – Сени мана шу ит занжирини узиб емаса, ўзим сени унинг олдига думалатаман. Тан-баданингни тиканлар тешиб, тил тортмай ўласан. Минг йилдан буён қорадори тутуни билан дудланган жирканч суякларингни Қоратумшуқ ғажиб маишат этади. Жони ҳалқумига келган болаларинг ҳам, ўйлайвериб сочларига оқ тушган Қиё жинни ҳам сенингдек тирик мурдадан қутулади. Сенинг айбинг жуда кўп. Йиллар асносида ўн минглаган буқаларнинг бўғзига пичоқ тортдинг. Ўн гулидан бир гули очилмаган жониворларни жувонмарг этганинг етмагандек, юз минглаган сигирларни бева қолдиринг. Қанча бузоқлар тирик етим бўлдилар. Эрлари сўйилавергач, орқасини дуч келганга ялатадиган бутун бошли жамоада фаҳш ва фужур ишлар юзага келди. Ақлга сиғмайдиган ҳаракатларни рисоладагидек дея тасаввур этишга кўниккан бузоқлар, сут тишлари тўкилмасдан, чиққан тешикларига иш қўя бошладилар. Шундай ҳам ночорлашган одамийлик, бузуқликлар ва тубанликларга тортилди. Инсонларни зимдан ахлоқсизликка даъват этдинг, эвазига ҳисобсиз мол-дунё орттиридинг. Бу ҳам етмаганидек, ҳаром ўлган ва истеъмол этиш мумкин бўлмаган жониворларни сўйиб, боғча ва мактабларга, институтлар ва ҳарбий қисмларга тарқатдинг. Болаларнинг вужудини ахлатхонага айлантирдинг. Ёшлар ўлаксахўрларга ўхшаб қолдилар… Кўз ёш тўкиб, кўзларингни ўлган ҳўкизнинг кўзларидек мўлайтирма, меҳр-шафқат сўраганнинг фойдаси йўқ. Олдингда икки йўл бор: ўлим ёки тузалиш, эшитдингми? Эшитингми, ифлос, сендан сўраяпман!

– Э-э-эшитдим, Қиё табибжон! – дея дашном эшитиб, тепки еган чол тилга кирди. Қулоқларига ишонмаган Қиё жиннининг кўзлари ҳайратдан чақнаб кетди. – Қи-ийнама… яшириб сақлаган бутун бойлигим сеники бўлсин. Ўғилларимни чақириб, мени бериб юбор. Тўшагимда ўлишдан бошқа армоним йўқ…

– Бекорларни бештасини айтипсан, сассиқ чол. Танангни тиканлар бигиз маҳсини тешгандек тешади. Шу жойда ўласан. “Ёнтоқ гуллаганда…” деб бекорга айтмаганман. Тилинг бор экан, нима учун дамингни ичингга ютиб юрипсан? Ўзингни бардор-бардор этишларини тусаганмидинг? Ўзингнинг ақлинг етмаган нарсаларга бошқаларнинг ҳам ақли етмайди деб ўйлайсанми?

– Ростданам гапиролмасдим. Ўзим ҳам таажжубдаман. Мен жуда бадавлат одамман. Болаларимни чақириб, оғзингга сиққанча сўра. Уйимда ўлсам кифоя!

– Эланаверма! – деган Қиё жинни унинг оч биқинига тепди. – Сен жуҳуд бўлсанг, мен немисман. Қонингдан бир қошиқ ичмасам, Қиё жинни отимни Қоратумшуқ қўяман. Эшитаяпсанми, манфур буқахўр?

– Эшитяпман, Қиё табиб! – деди бошини бемалол қимирлатишни бошлаган чол. – Тақдирим калитлари қўлларингда эканлигини англадим. Бу ўткинчи, бевафо дунёда, ҳаргиз ўлмагайсан, бало кўрмагайсан, Нуҳнинг ёшига етгайсан, мени болаларимга бериб юбор…

– Нуҳ неч ёшга кирган? – дея Қиё жинни жавранаётган чолнинг юзларига тупурди.

– Ота-боболарга кўра, лоф бўлмаса, минг ёшларга киргандир! – деди юзига тушган тупикни чап қўли кафти билан артган чол инқиллаб. – Сен икки минг ёшга кир, илоё. Бахтинг ётмагай, болам!

– Опангни фалон қилай, мени болам дема! – дея Қиё жинни тағин унинг биқинига тепди. – Энағар, икки минг ёшга кирганимда, мени ўлдирмоқчимисан? Ўн минг йил яша, деб айт, юз минг йил умр кўр, деб айт, пулга сотиб олмайсан-ку, мараз!

Чолнинг қўли ишлаб кетганини кўрган Қиё жинни уни баттар сиқувга олди. Асаблари қанча таранглашса, у дардидан шунча тез фориғ бўлади деб ўйларди.  Унинг бутун хатти-ҳаракати кўр-кўрона таваккалчиликка асосланганди. Қўлидан ортиқ бир иш келмасди. Чорасиз чол қочиб қолиш пайида эди, бўлмаса ўлиши тайин эди. Қиё жиннининг уни тиканзордан ағанатиб, Қоратумшуққа ғажитиши шунчаки пўписа эмасди. Чорасизлик ва қўрқув Қиё жиннини васвасага солганди. Ишни бир ёқлик қилмаса, обрўсига путур етар, Ҳуккининг олдида шармисор бўларди.

– Қўлларинг туппа-тузук ишлар экан-ку! – деди у кекирдагини чўзиб. – Сен ҳайвон мени ҳеч замонда алдай олмайсан. Мен Қиё бўламан, аниқроғи, Қиё жинниман. Шайтонга дарс бераман, девларнинг подшоси, жинларнинг саркардаси эканлигимдан хабаринг борми ўзи?

– Хабарим бор! – деди чол қўллари ва оёқларини кўтариб калтакдан ҳимояланаркан. – Урма… Урма…

Қиё жинни бўралатиб сўкиб, баттар жазавага тушди ва чолнинг чотирмиғи орасига пайдар-пай тепа кетди. Ўрнидан турмоқчи бўлган чол депсиниб, ағанади. Шунда толвос ураётган Қоратумшуқ юлғунни илдизидан қўпориб унга ташланди. Бутун баданини тикан тешган бечора ирғиб, туриб, пахтазорга қараб қочди. Олдинда у, орқасида бута судраклаган Қоратумшуқ, унинг орқасида Қиё жинни, бир-бирларини қувлаб борардилар. Пахтазорга яқин қолганда Қўзи Шишакнинг ҳидини олган Қоратумшуқ орқасига ўгирилиб, жуфтак ростлади. Ўпкаси бўғзига тиқилган Қиё жинни унга чалғиб тўхтаб қолди. Қўзи Шишак билан салом-алик этиб, олдига қараганди, чол осмонга учдими, ерга кирдими, кўздан ғойиб бўлди. У узукун пахтазорларни оралаб, кечга яқин уйига қуруқ қўл билан қайтди. Чолнинг ўғилларига нима дейишни ўйлайвериб, боши шишиб кетди. Кошки унинг ўлигини кўрганда,  бунчалик изтиробга тушмасди. Қассоббаччалар танасини қийма-қийма қилиши мумкинлигини хаёлига келтираркан, Ҳуккининг бунга аралашмаслиги уни қаттиқ таҳликага солди.

Ўтган беш кун у учун йилларга тенг бўлди. Чол йўқолгач, чўлларни қидириб ҳам ундан дарак топа оламади. Кириб-чиқмаган ариғи қолмади. На оталарини излаб ўғиллари келди. Ҳукки ўз иши билан овворадек кўринса-да, аҳволни зимдан кузатиб турарди. У рўй бериши мумкин можародан кўп нарса кутаётганди. Таёқнинг бир учи ўзига тегишини билса ҳам, Қиё жиннининг томошасини қўрмоқчи эди.

 Қиё жинни тузоққа тушган какликдек толвос урар, ўшанда Ҳуккининг мавқейини пасайтириш мақсадида айтган сўзларининг жабрини тортарди. Ўзини уддабуррон кўрсатаман дея хатога йўл қўйганидан пушаймонда эди. Чол йўқолганининг олтинчи куни тонгда ҳовлида шовқин турди. У елкасига тўнини ташлаб, қўрқа-писа парда орасидан ҳовлига бўйлади. Машинасидан бир нималарни тушираётган чолнинг ўғилларини кўриб, юраги орқасига тортиб кетди. Қулоқларига узуқ-юлуқ гаплар чалинарди. Шунда уйғотишга қўйилган қўнғироқ соат жиринглади. Аксига олиб, елкасидаги тўни сирғалиб ерга тушди. Уни ваҳима босиб, тиззалари титраб, қўлларининг жони қочди. Тўнни ердан олиб, бир амаллаб елкасига ташлади, кўзларини юмиб, чуқур-чуқур нафас олди. Шу ҳолатда бир неча сония тошдек қотиб турди. Шунда ҳалиги овозлар қулоқларига аниқ-тиниқ эшитила бошлади. Бу овозлар шунчаки қуруқ шовқин-сурон  эмас, севинч қийқириқлари эди. Чол уйига ўз оёқлари билан юриб борганди…

– Қиё табиб, ҳой Қиё табиб, қаердасиз? – деган чақириқларни эшитгач, у ҳайиқаётган бўлса ҳам, уларга пешвоз чиқди.

– Нима бало, ўпқин олдими, тоғ кўчдими? – деди у томоғини қириб. – Беш юз чақирим жойдан азиз меҳмонлар келипди. Оёқлари остига товуқ бўлсаям сўйиб юборинглар. Қон чиқса, ҳисоб.

 Чолнинг ўғиллари товуқнинг жон таслим қилаётганини кўриб, “Бойқулободни кичик Хоразм деб айтар эдилар. Бу ерда таомил бошқача эканда”, дея ҳайрон қолдилар. Қўл-бетини ювиб қайтаётган Қиё жинни уларнинг кўзларидаги ҳайратни дарров илғади.

– Тентакмисан, меҳмоннинг оёғи остига товуқ сўйган одамни қаерда кўргансан? Диндан чиқсанг ҳам, элдан чиқма, деган гапни эшитмаганмисан? – дея у югурдакка ўшқирди.

– Қиё жинни ака, қон чиқса, ҳисоб, деганингиздан кейин, бир иш қилишга ҳаддим сиғармиди! – деди югурдак бошсиз товуққа боқиб.

– Бор, чолидан[1] семиз бир эчкини олиб чиқиб сўй! – деди у.

Оталари тузалиши шарофати билан йўқлаб келган қассоббаччалар бутун совға-саломларни Ҳуккининг истиқболига тутдилар. Қилган одобсизликлари учун ялиниб-ёлвориб кечиришни илтимос эттилар.

– Қизишиб кетганда нималар бўлмайди, йигитлар! – деди бир нима демаса жой тутмаслигини англаган Ҳукки. – Оталарингизга тузалиши муносабати билан тўй қилётган экансизлар, хайрли бўлсин. Мен боролмайман. Қиё жиннининг ихтиёри ўзида. Боргиси келаётган бўлса, бораверсин.

– Сиз бормасангиз, мен ҳам бормайман! – деди Қиё жинни чолга берган ситамларини ўйлаб. – Тузалган бўлса, бўлди. Эл-оламга доира-думбак қилишнинг нима кераги бор. Мен берган ваъдамнинг устидан чиқдим. Сиз билан биз бу ишларни шахсий манфаат ёки бировларга ўхшаб тўрт сўм пул орттириш илинжида қилмадик. Писобиллоҳ, савоб орттириш умидидамиз.

Қилмиши оқибатидан чўчиётган Қиё жиннининг иддаоларини Ҳукки яхши англаётганди. Чиқса жон, қолса кўнгил топилмас, деганларидек, у ичидагини билдирмасликка тиришарди, холос. Мўлжалича, манглайи минг марта урилганда ҳам ҳеч қачон пишиб-етилмайдиган бу лодонни қассоббаччалар ёмон ниятда излаб келмагандилар. Ниятлари ўч олиш бўлганда, улар ўзларини бунчалар беғубор тутмасдилар. Демакки, чол болаларига соғайганининг сабабларини айтмаган. Аслида Қиё жиннининг тўйга бориш-бормаслигининг Ҳукки учун аҳамияти йўқ эди. Ўзини бир муддат эркин тутиши учун у бу ерлардан кетса ҳам ёмон бўлмасди. Бошқа томондан, Қиё жиннининг унга дахлдорлиги йўқ эди. Ҳукки уни хоҳлаган пайтда ҳайдаб сола олса ҳам, бу ишга қўл урмаётганди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бўлиб, батафсил ҳикоя қилиш учун янги бир китоб ёзишга тўғри келади. Бу бизни мақсадимиздан чалғитиши мумкин бўлгани боис, ёпиқлик қозоннинг ёпиқлигича қолишини истаймиз. Аслида ҳеч нима демаётганимиз ҳеч нимани англатмайди. Баъзи ўқувчиларнинг шамаларни илғамасликлари уларни мавзудан адаштирмайди.

У эмас, бу эмас, чолнинг ўғиллари Қиё жиннини тўйга боришга кўндирдилар.

У минг истеҳола ва ваҳима ичида манзилга қандай етиб борганини ҳам сезмай қолди. Чол хонадонида катта бир маъракага тайёргарлик кетаётганди. Машина долонга кириб тўхтаганда атрофини ҳовлидаги оламон ўраб олди.

 Сухандон билан Гулбика оралаб ўтиб, машинанинг орқа эшигини очди. Ичидан қиринди ўтавериб ястаниб қолган Қиё жиннининг кўзлари уларга тушиши билан жонига сув югурди. У ўзини олагардонга[2] солган шубҳа-гумонларнинг беҳудалигига ишонди. Чол шунда уни ҳеч кимга бўлашмасдан қўлидан ушлаб, машинадан туширди ва ичкари хоналарнинг бирига етаклади. Ҳушидан айирилаёзган Қиё жинни қоронғи хонага кирганда, у эшикни ёпди. Чироқ ёнганда унинг қўл-оёқлари қалтирарди.

– Айбингни биласан-а! – деди чол. – Хум бошингни кесайинми, палакат?

– Си-си-сизни ту-ту-тузатишнинг бо-бошқа чо-чо-чораси йў-йў-йўқ эди-да, қас-қас-қассоб бува! – деди Қиё жинни тили тутилиб. – Ме-мени ке-ке-кечиринг, ил-ил-илтимос!

– Сен ялиниб-ёлворганларимни ҳисобга олганмидингки, илтимосингни инобатга олсам! – деди чол кунданинг устидаги ярим қулоч келадиган пичоқни қўлига олиб. – Кундага ўз ихтиёринг билан бошингни қўйсанг, азоб-уқубатдан тезроқ қутуласан. Бўлмаса қийналиб ўласан. Сен немис, мен жуҳуд бўладиган бўлсам, бизларни боғлаб турадиган нарса қондан иборат. Сен-ку менинг қонимдан ичолмадинг, мен қонингдан тўйиб ичмасам, яна шол бўлиб қоламан, мараз.

Жонидан умидини узган Қиё жинни орқасига қочиб чиқолмаслигини ўйлади. Унинг деразадан чиқиб қочишдан ўзга чораси йўқ эди. У чолни нари суриб, ўзини деразага урди. Ром ўрнидан кўчмагач, қайтиб хона ўртасига келиб тушиб, ҳушидан кетди.

Чолнинг бармоғини пичоқ тилганди.

– Қиё жинни, кўзларингни оч! – деди у бармоғидаги қонни оғзи билан сўриб унинг юзига тупураркан. – Бўрини ҳам ғафлатга ботганда отиб бўлмайди. Бошингни ҳушингдан айрилганингда кесиб гуноҳ кўтарадиган ҳолим йўқ.

Ҳушига кела бошлаган Қиё жинни чолнинг ўз бошида пичоқ ушлаб турганини кўриб қимирламоқчи бўлди. На қўли, на оёғи ўзига бўйсунди. Ялиниб-ёлвориб чолнинг кўнглини юмшатаман деса, товуши чиқмади. Шунда чолнинг соқолидаги қонга кўзи тушди. Хаёлида, чол мени сўйиб, қонимни ичяпти, деб ўйлади. Уввос солганди, бўғзига урган чинқириқ ташқарига чиқмади. Қайтанга ортига қайтиб, юрак-бағрини тилди. Қаттиқ оғриқдан кўзларидан ёш уриб чиқди. У ўшанда чолни ўлдирмаганидан қаттиқ пушаймонда эди.

– Э, палакат экансанку! – деди устидан сапчиб турган чол.

– Отахон, мени сўймаганмидингиз ҳали? – дея тилга кирган Қиё жинни йиғлаб юборди.

– Мени ота дема, хотинчалиш! – деди чол бурнини жийириб. – Махтуқули айтган экан:Махтумқули, ҳар ён ҳар ёнга боқар, Бу на қудрат, сув юзидан ўт чиқар, Назаркарда ўғил ота чироғин ёқар, Лаънаткарда ўғил бўлди, бўлмади. Сендақа ўғилнинг боридан йўғи яхшироқ. Ўз уйингда арпа еган эшак сингари ариллагандинг, чумчуқ юрак экансан-ку, палид. Ўрнингдан туриб ювин, тоза кийим беришади. Гиламнинг расувосини чиқардинг.

– Нима учун гиламнинг расувосини чиқараман?!

– Ҳаммомга кирсанг биласан! – деди чол қаҳқаҳ отиб. – Ҳисоб бирга-бир бўлди, ора очиқ. Ўртада кина-кудурат қолмади. Мени тузатганинг учун сенга раҳмат…

Чол тузалиши шарафига дарёнинг икки қирғоғидаги номдор қассобларга катта зиёфат уюштирганди. Қассоблар жамоасидан таркиб топган базмда сухандон ва Гулбикага ўхшаган касб эгалари деярли кўзга чалинмасди. Кечага зўр ҳофиз Раҳматжон Қурбонов файз бағишлаб турди. Маҳаллий телевидение ходимлари воқеаларни миридан-сиригача суратга олдилар. Чол Ферузхоннинг тахтиравонига ўхшатиб безатилган маҳобатли истўл атрофида янги куёвларга ўхшаб, Қиё жинни билан савлат тўкиб ўтирди. Меҳмонлар кўзи ўнгида ундан янги машинанинг калитини қабул қилган Қиё жиннининг тори суст эди. Унинг мум тишлаб ўтириши чолнинг кулгисини қистарди.

– Ҳа, на бунча уч кунлик келинларга ўхшаб, нозланмасанг? Ҳўл қилганингга чиллаки хонимчалардек нози фироқ этаяпсанми? – дея у қичиқ қилса, уятдан қизариб кетаётган Қиё жинни:

– Яхшиликларимизнинг ажри савобига орттирган фойдамиз шу бўлдими?! – дея хўмраярди.

Чолнинг тузалгани бутун воҳага овоза бўлди. Дунёнинг тўрт бурчидан Қиё жиннини қидириб беморлар оқиб кела бошладилар. Сухандонникида мижозларни қабул қилган табиб бирор-бир жонни ортига умидсиз қайтармасди. Унинг, “Келаси йил ёнтоқ гуллаганда Бойқулободга борсангиз, албатта оёғингизга турғазман…”, дея айтадиган сўзлари ҳаётдан умидини узганлар учун жон бағишлар эди.

Орадан икки ой ўтгач, у совға қилинган машинасини мол-дунёга тўлатиб уйига қайтди. Бир ярим ой бурун эл-оламга тарқаб кетган видео тасвирларни кўрган одамлар Ҳуккининг уйини ини бузулган сувараклар каби босгандилар. Уларни навбатга ёзаётган калхўзнинг бош ҳисобчиси ҳар бир одамдан икки кило гўштнинг пулини олиб, ғазнага топширарди. Ўша йили тўққиз юз эллик иккита аъзоси, бир ярим минг гектар ери, етти юз бош қора моли ва минг беш юз она совлиғи бор хўжаликнинг йиллик даромадидан Қиё жиннининг хазинага қўшган тушуми қарийиб бир ярим баробар ошди. Одамларнинг Ҳуккига менсимаслик назари билан боқиши Қиё жинни учун айни муддао бўлди. Манзаранинг алдамчилигини яхши англайдиган Ҳуккининг бу кабилар пинг-парвойига келмасди. Унинг учун яшашдан кўра нос тотлироқ бўлиб қолганди…

[1] Чоли – қўра.
[2] Олагардон – васвасага демоқчи.

(Давоми бор)

islomxolboy.blogspot.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube