Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Энди ўлганларида ҳам уларнинг ҳеч бирлари тузалмайдилар…

Энди ўлганларида ҳам уларнинг ҳеч бирлари тузалмайдилар…
07 Şubat 2019 - 8:00 'да юкланди ва 1093 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Саккизинчи боб

…Юқоридаги воқеа-ҳодисаларни кўппаклик ҳисси билан идрок этган Қўзи Шишак асл ҳақиқатдан бошқалар каби бебаҳра қолганини англади. У Қурёзагулни кўриш иштиёқида Ҳуккининг ҳовлисида сандироқларди. Ҳавойи нафс жазаваси билан амалга ошган жиноятлар изи назаридаги беғубор дунёни қора бўёқларга чаплади. У бир пардали бўлиб кўринадиган ҳаётнинг бир неча пардадан иборатлигини энди англаб етди. Ярим умрининг ухламаган пайтларидан ташқарида кечгани тушдан ўзга нарса эмасди. Иккинчи ярим умрининг қанчасини яшаш насиб этишини у тасаввур этолмасди. Буни тусмоллашдан кўра ўлим авло эди. Аммо бутун ҳаёт давомида эришилмаган чўққига охирги нафасда эришиш мумкинлиги унинг қоронғи кечага айланган юрагига умид учқунларини сочарди. У нигоҳи тушган нарсаларни биринчи марта кўраётгандек, ҳайратангиз боқарди. Ниятнинг амалга эшлигини у инсонлигида англамаганди. Итлик ҳофизаси табиийликка қоришгач, у ўзини кашф этишга тушди.  Унинг хотирасини уйғотган омил – ҳид билиш салоҳияти беназирлигида эди. Итларга хос вафодорлик одамга айланганда ғайбга кетишини у билмасди. Ҳуккининг изларидан юққан исларни китоб каби ўқиётиб, унинг қиёфасига кирганини сезмасдан қолганди. У, ўзи хоҳламаган ҳолда, Ҳуккининг сўнгги кунларини яшарди. Вақтни ҳисобга олмаганда, ўз-ўзидан безиш, барча кўргуликлар сабабчиси – жамиятдан нафратланиш унга Ҳуккидан қолган дардлардан юққанди. Итчалик вафоси йўқ одамлардан қочиб, ўтган кунларни ёзғириш, Қиё жинни қиёфасида ўз-ўзига дор тикиш – Ҳуккининг сўнгсиз изтироблар ичидаги оғир кечинмалари эди. Ҳукки босиб ўтган саккиз ойлик йўлни у уч соатда босиб ўтаётганди…

…Охирги марта Хоразм сафаридан қайтгач Ҳукки тамоман бошқа кимсага айланди. Ундаги шаҳвоний ва фирибгарлик ҳислари ўз-ўзидан сўниб қолди. У ўзидан жирканадиган, қинғир-қийшиқ ишлардан қочадиган одат чиқарди. Умри-жонига қилган хиёнати туфайли азият тортди, чарчаб, рамақижон бўлиб қолди.

У шўролар амирлик ҳудудларини босиб олган даврларда жуда ёш эди. Ёш бўлсаям, ақли тийранлиги боис, воқеалар моҳиятини яхши англарди. Унинг иложсизликдан худосизларнинг кўзи ва қулоғига айланганини айтсак, ёлғони йўқ. Хуфиялик – тирик қолишнинг ягона имкони, хоинлик – умргузаронлик ҳунари эди. У шу йўлга кирмаганда, ватан фидойилари – вафо аҳллари, ҳалол зиёлилар, шижоатли бойлар, эътиқодли эшонлар ва жамоат манфаатини ўз манфаатидан юқори қўядиган хўжалар каби қамоқхоналарда ажалидан беш кун бурун ўлиб кетган бўларди. Ўттизинчи йилларнинг у ёқ-бу ёғида кўзи очиқ кимсалар ҳаёт саҳнасидан супириб ташланди. Қочиб-қураган, шахсини яширган тўрт-беш зиёлинамо кимсалар ва Ҳуккига ўхшаш номи улуғ, супраси қуруқларни ҳисобга олмаганда, юртда пичоққа илинадиган кимса қолмади. Руслар бостириб келгунга қадар ҳам ҳаёт жаннатмонанд эмасди. Мустақиллик йилларидагига нисбатан ночор ва ғариб эди. Шоҳ-Мўлтонлар, мулло-эшонлар томонидан бошсиз тўдага айлантирилган оламонга эзиб ишлатиб, очликдан ўлмаслиги учун бир бурда нон берадиган қулдорлар лозим эди. Руслар Туркистонга юз йил кечикиб кирдилар. Ғорат этилган минтақани бошқаришнинг қийин жиҳати йўқ эди. Тарихий хотираси, дин-иймонидан мосуво халқ орасида мансаб ва мол-дунё учун хотинини ва қизини душмани тагига тиқадиган даюслар сон мингта эди. Бир-бирларига гиж-гижлаб турилса, улар ўз халқини уй ҳайвонлари сингари эзиб ишлатиши мумкинлигини рус разведкаси аллақачонлар ишлаб чиққанди. Туркистонни ўзлаштиришнинг юз йиллик дастури Оқ подшога тақдим этилганига уч юз йил бўлганди. Шундай мураккаб вазиятда ота-онасидан етим қолган Ҳуккини чекистлар асфаласофилинга бир неча марта олиб бориб-олиб келадилар. У тирик қолиш илинжида тузумнинг содиқ итига айланади. Халқнинг назарини исломдан чалғитиш учун шўроларга унга ўхшаган аслзодалардан ясалган манқуртлар жоиз эди. Китоби тортиб олиниб, масжидлари молхонага айлантирилган жамоага шаклан мусулмон, мазмунан шайтоний мулловаччалар йўлбошчилик этиши, босқинчиларнинг ишини осонлаштириб, зулм тегирмонига гизли сув қуярди. Шунда тўралари тўрт юз йиллаб авраган миллатнинг ҳақ-ҳуқуқлари таъминлангандек кўринарди. Ҳукки шундай кампания қурбонларидан бири бўлди. У саксонига яқинлашгач, қилмишлари учун надомат чека бошлади. Ўша замонларда ўлиб кетмаганига афсусланди. У ўзлигини англаганда, аҳволи юз йил зиндонда ётган кимсаникидан ҳам оғир эди. Зиндондан бир кунмас-бир қутулса бўларди. Унинг қилмишлари ажрини тўлай олиши эса даргумон эди. У шол чол аҳволига тушишни хаёл этар, орқасида ақалли битта дуогўйи қолишини истар, шу йўл билан оғриқли ўйлардан қутулмоқчи бўларди. Ислом номидан амалга оширган фирибгарликлари уни икки эшик орасига сиққан, туҳмат ва иғволари қўлига кишан, бўйнига сиртмоқ ташлаганди. Камунистлар динни бузиб кўрсатишни талаб этганларида, у жонидан кечса ҳам, бу йўлга кирмаслиги керак эди. Ўлса, на қадр-қиммати, на юраги ачийдиган бирор-бир ғамғусори бор, эндиликда икки дунё оворасига айланган эди. Уни қабристонга жойлаб, қирқ йил ис-чироқ этганларида ҳам жой тутмасди. Ейиш-ичишдан бошқасига ярамайдиган бу кабиларни унинг ўзи ёки ўзига ўхшаганлар ўйлаб топганлар. Дўзахга мой сепишдан бошқасига ярамайдиган одамлар ислом номидан амалга ошираётган ишлари билан ўзларига офат етказаётганларини билмасдилар. Албатта, Ҳуккининг бир умрлик фаолияти “ота”нинг бир соатлик фитнасига етмайди. Бу дегани чора дегани эмас. Ҳукки битта калхўз тимсолида ўтказган тажрибани юртбоши  ўттиз милёнлик миллат устида синаб кўрди. Истиқболда ойдин манзиллар бўла туриб, у онг ва тафаккурга тиш-тирноғи билан монелик кўрсатди. Гарбачўп ошкоралиги туфайли шўролар даври ўтганини англашга на шижоат, на фикрат топди. Унинг ўрнида Ҳукки каби бир имонсиз бўлганда ҳам, Мустақиллик бу қадар кишанланмасди. Катта бўҳронлар ҳам кечмасди.

…Ўзбекистонда озодлик шамоллари эса бошлаган ўша замонларда Ҳукки ўзига ўлим излаб юрар, Қиё жиннининг шуҳрати тоғ каби юксалиб борарди. Унинг олдида мол-дунё орттириш учун бирор тўсиқ қолмаганди. Фақат Ҳуккининг тириклиги уни кўзга тушган чўп сингари безовта этарди, холос.

Ҳукки тушгача шифо талабида келганларга бир қур назар ташлар, кейин тилининг остига нос ташлаб, дилсиёҳлик қутқуси билан кимсасиз чўлда ажал изларди. Жилови ташлаб қўйилган Муччигар ҳар сафар саксавулзорга уриб кетар, Ҳукки ҳушини йиғиштириб, унинг бошини орқага бурарди.

Қиё жинни эса ҳамон уни зимдан таъқиб этишда давом этарди. Машъум режаси амалга ошадиган кун етганини англагач, у иккита эчки пўстакни қопга жойлаб, Ҳуккини боши оққан томонга бошлаб кетаётган Муччигарнинг орқасидан тушди. Жонивор кичик қишлоқларни оралаб ўтди. Қўриқ ерларга етганда қуёш оға бошлаганди. Денгиздек чайқалиб ётган пахтазор уч-қироқсиз эди. Ҳар-ҳар жойда барханлардан қолган дўнг тепалар, бир-бири билан кесишган илон изи йўллар кўзга ташланарди. Захкашлар ва ариқларнинг адоғида қамишзор бор эди. Муччигар шу жойга етганда Қиё жинни ундан узилиб қолди.

 Чўккан гўрдек букрисини чиқариб эгарда ўтирган Ҳукки қуёш уфққа бош қўяётган паллада ортига қайтди. Кўзлари тўрт бўлиб кутаётган Қиё жинни оғзидаги носини ташлаб, эмаклаб бориб, йўл четидаги қамишлар орқасига пистирма қурди. Сўнгги кунларда Ҳукки сиқилавериб адойи тамом бўлган, қуруқ суратга айланиб қолган эди.  Шунинг ўзи унинг сирлилигини оширарди. Унинг аҳволини уқиш учун ғассол бўлиш керак эди. Жаллодликни даъво қилаётган Қиё жиннининг эса ғассолни эсласа, юраги беҳузур бўларди. Ҳеч қачон ўлимни хаёлига келтиришни истамайдиган бу шайтовачча, яхши-ёмон кунда маҳалланинг ювғучиси билан рўпара келиб қолса, Азроилни кўрган каби, ундан айланиб ўтарди.

Ҳукки пистирмага яқин келганда пўстак ёпинган Қиё жинни сакраб чиқиб, чинқириб юборди. Ўтакаси ёрилган Муччигар сапчиб ўзини орқага отди. Ҳуккининг бити ҳам ғивирламади. Аммо мувозанатини йўқотиб, эгардан учиб кетди. Аксига олиб, ип қўлига ўралди. Кескин орқага тисланган Муччигар уни туёқлари остига олди. Кейин судраклаб қоча бошлади. Бўйнини синдирган Ҳукки чорасиз эди. Устига-устак, қаттиқ қўрққан Муччигар шатолоқ отиб, уни тинмасдан шатталар, думини кўтарганча ҳанграб, ел қўйворарди. Ҳуккининг битта кўзи оқиб тушди, туйноқлар юзини тилиб ташлади. Муччигар қирқ қадамча қочиб, ариқдан ҳатланганда, у ариққа тушиб кетди. Бахтига ариқда сув йўқ эди. Тортишга кучи етмаган жонивор ипига чираниб тўхтаб қолди. Ҳукки ариқ тубида осмонга қараб ётарди. Қизил қонга бўялган юзида милтираётган битта кўзидан бошқа бирор-бир жойи қилт этмасди.

 Пўстакларни улоқтирган Қиё жинни рошда туриб унга бўйлади. Унинг аҳволи ёмонлигини кўриб, суюнди.

– Ҳа, худо бува, сизга нима бўлди? – деди сўнгра. – Билагингизга эшакнинг ипини чўлаб,[1] бу ерларда тезак териб юрипсизми?

Ҳукки гапирмоқчи бўлди, бироқ уни чиқмади. Кейин томоқ қирмоқчидек, чуқур хўрсинди. Оққан кўзи ёноғи устида бир парча калла гўштидек осилиб турарди. Бесўнақай бурнининг чиқиб турган мўйларидан қон сизиб, мийиқларидан бўйнига оқар, жун босган кўкрагига келиб сингиб кетарди. Қиё жиннини кўрган Муччигар хотиржам тортди. Ажириқ чимдишга тушган эса-да, ҳамон думини хаданг қилиб турарди.

– Ҳолинг шу экан! – деди Қиё жинни зўрға нафас олаётган Ҳуккига. – Бутун оиламиз билан сенга бир умр хизмат қилдик. Отам эшигингда ўлиб кетди. Қурёзагулга уйланиб, онамни танимай қўйдинг. Мол-дунёйинг қўриқчисини чўрига айлантирдинг. У жабру ситам тортиб, ажалидан беш кун бурун ўлди. Қурёзагул онасининг бўйида пайдо бўлмаган замонлардан тагингда ётиб, кир-чирларингни ювган онагинамни камситмаганингда, шу аҳволга тушмасдинг. Сен юзсизни бир қаричлигимдан яхши биламан. Онамни отамнинг ёнида ўз ҳолига қўймасдинг, вақт-бемаҳал уни жавратиб, отамни таҳқирлардинг. Била туриб, мени жим юради, деб ўйлаганмидинг? Сени “худо” деганларим мулозамат учун, шу кунларга етиш учун ҳийла-найранг эди, холос. Аҳмоқ бўлмаганингда, сени “худо” деб даъво қилганимда, оғзимга тарсаки солган бўлардинг. Сен эсанг мағрурландинг, мени руҳлантирдинг. Фаҳмсиз, бандаликни эплай олмайдиган одамзотдан худо чиҚўндоқи? Ер юзидаги бутун инсонлар битта бўлса, Худо нари турсин, Муҳаммад пайғамбар бўла олмайдилар. Унинг айтган бир жумла сўзни айтиш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Мени ўқимаган, бир саводсиз нодон деб ўйласанг, хато қиласан. Болалигимда мен чоллардан эшитган гурунгларни сен ҳам эшитгансан-ку. Мендан юз баробар кўп нарсани била туриб, худолигингни пеш қилмоқчи бўласан. Ёки ростдан ҳам ўзингни худо деб ўйлаганмидинг? Худо бўлсанг, ўзингни қутқариб кўрчи, қўлингдан келармикан? Келмайди! Энди ўласан, ўлмасанг, сени ўз қўлларим билан бўғиб ўлдираман. Шол чолнинг ўғиллари айтганидек, Тангри сени билиб букри қилган. Умуртқаларинг эгри бўлса гўрга эди, ичак-чавоқларинг, танангдаги ҳар бир мўйинг, ҳар бир ҳужайранг, орзу-армонларинг, ўй-хаёлларинг ва ниятларинг ҳам эгри. Ён-атрофингда менга ўхшаб улғайган бахтсизлар борки, улар букриларнинг букриси бўлиб қолганлар.. Энди ўлганларида ҳам уларнинг ҳеч бирлари тузалмайдилар…

Ҳуккига қайтиб забон битганда, қотил туғдиргани учун ўзига лаънатлар ўқирди. Бир соатга яқин вақт ўтса-да, у жон таслим қилавермагач, Қиё жиннининг жонига тегди.

– Ўлмоқчи бўлсанг, ўл, ҳароми! – деди у. – Сўкиб чарчадим. Сен эшитган ҳақоратни Муччигар эшитса кўтарим бўларди. Билиб қўй, ўлганингдан кейин сенинг мол-мулкларингга эгалик этиш ниятим йўқ. Маъракангнинг учинчи куни кўч-кўронимни йиғиштириб ўзимнинг уйимга кўчаман. Хотинчангни Қўзи Шишак чиллагурзон этади. Унинг орқасидан бригадирлар ва ҳисобчиларнинг юмала-ёстиқ, супрақоқтиси бошланади. Уй-жойинг фоҳишахонага айланиб, фирибгарлик орқасидан орттирган бойликларинг талон-торож бўлади.

У ўзини ариқ рошидан жон аччиғида тилини чайнаётган Ҳуккининг устига отди. Юрагига пошнаси билан тепиб, эзғилади.

Ҳуккининг аввал оғзидан, кейин қулоқларидан қон қайнаб чиқди. У омон қолган кўзини Қиё жиннига тикиб нимадир демоқчи бўлди, бироқ қуввати етмай, ўзини ташлаб юборди. Охири бешафқат зарбалар остида аламзадалик билан жон берди. Қиё жинни борҳо талвасага минди. Майитни тепавериб терлаб кетди. Муччигар чўчиб, ҳанграб юборди. Думини хаданг этиб, ипига чиранди. Мурувват[2] ўқи чиқмаганда, у Ҳуккининг билагини узарди. Бўшангач, бўрига йўлиққан қулундек қишлоққа қараб ҳанграб қочди…

…Шу пайт Тарғил Қурёзагулни кўрди. Ҳуккидан қолган излар сўзлаётган ҳикоя елга учди. Ташқарига чиққан Қурёзагул кўпакка айланган Қўзи Шишакни маҳлиё этганди. Ҳукки билан Қиё жинни орасидаги фожеани энди ҳеч ким охиригача билолмайдиган бўлди. Бутун жиноят Муччигарнинг зиммасига юкланади. Жонивор қартайганда туҳматга учради…

[1] Чўлаб – ўраб.
[2] Мурувват – тоб тушмаслиги учун ипга бойлаб қўйиладиган ҳалқа.

(Давоми бор)

islomxolboy.blogspot.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube