Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Қоровулбозор сардобалари

Қоровулбозор сардобалари
07 Şubat 2019 - 9:00 'да юкланди ва 833 марта ўқилди.

ҚОРОВУЛБОЗОР САРДОБАЛАРИ

Инсон – табиатнинг буюк мўъжизаси. Ўз навбатида инсон мўъжизалар яратишга қодир. Мутафаккирлар томонидан дунёнинг етти мўъжизаси: Миср эҳромлари, Семирамида осма боғлари, Артемида ибодатхонаси, Зевс ҳайкали, Александрия маёғи, Қуёш маъбуди, Мавсол мақбараси хусусида кўп ёзишган. Шартли равишда келтирил- ган рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Буюк Хитой девори, тарихда бобурийлар вакили сифатида ном қолдирган Шоҳжаҳон (1627-1666) даврида барпо этилган Тож Маҳал обидаси, Эйфел минораси, XIX-XXI асрлардаги фан-техника ютуқлари, умум-башарий аҳамиятга молик технологиялар билан юқоридаги рўйхатни яна тўлдириш мумкин.

Аслида мўъжизалар аввали Ватан бўлса, Халқ – тарих ижодкоридир. Қадим даврдан қолган турли осори-атиқалар, обидалар, меъморчилик ёдгорликлари энг аввало уларни яратган ҳар бир халқнинг ҳаёти, ижоди, маданияти, санъати, орзу-истаклари ҳосиласидир. Юртимизда ҳозирги кунда рўйхатга олинган 10 мингдан ортиқ меъморий обидалар мавжуд. Бухородаги Сомонийлар мақбараси, Минораи Калон, Масжиди Калон, Лаби ҳовуз, Арк, Хоразмдаги Буронқалъа, Ноибқалъа, Ичанқалъа, Самарқанддаги Шоҳи Зинда, Бибихоним масжиди, Гўри Амир мажмуи, Улугбек мадрасаси, Шаҳрисабздаги Оқсарой каби Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги ноёб ва нодир ёдгорликлар бемалол дунё мўъжизалари сифатида эътироф этишга лойиқ. Буларнинг бари инсон ақлу тафаккури, ижод ва меҳнати маҳсулидир.

Қоровулбозор сардобаси

Бунёдкор халқимиз барпо этган меъморий обидалар қаторига бемалол сардобаларни ҳам киритиш мумкин. Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларида ўрта асрлар даврига оид кўплаб сардобалар сақланиб қолган. Бизгача етиб келган сардобалар ичида энг қадимгиси Кармана яқинида, Работи Маликдаги сардоба ҳисобланади. Бухоро ва Самарқандни боғловчи йўл бўйида X асрда барпо этилган мазкур иншоот бу ердаги карвонсарой билан биргаликда ривожланган ўрта асрлардаги муҳим иншоотлардан бўлиб, кейинги даврлардаги баъзи таъмирлаш ишлари орқали бизгача етиб келган.

Хусусан, М.Е.Массоннинг маълумотига кўра, Қарши чўлида, Бухоро-Безда савдо йўли бўйида X асрда ҳам сардоба мавжуд бўлган.

Сардобалар қурилиши Амир Темур ва темурийлар, шайбонийлар даврида кенг миқёсда олиб борилган. Жиззахдан Сирдарё кечувларига, Бухородан Қарши орқали Амударёнинг ўрта оқимидаги Карки ва Келиф кечувларига олиб борувчи йўлларда қурилган сардобалар бундан далолат беради. XVI асрнинг иккинчи ярмида Абдуллахон II томонидан кўплаб сардобалар қурилган. Улар ичида Қоровулбозордаги сардоба, Бўзачи сардобаси, Бегичак сардоба, Якка сардоба, Каспидаги сардобалар, Қаршидан Амударёдаги кечувларга олиб борувчи йўллардаги сардобалар, хусусан, Туркманистон ҳудудидаги Сангирсувлоқ сардобаси, Шеробод яқинидаги сардоба, Жиззах-Чиноз оралиғидаги чўл ҳудудидаги Якка сардоба, Мирзаработ, Ёгочли сар-добаси ва бошқа сардобалар бунга мисолдир. Тадқиқотчилар фикрича, Мирзачўлдаги сардобаларнинг барпо этилиши Амир Темур ва Абдуллахон II нинг қурувчилик фаолияти билан боғлиқдир.

Ўрта Осиёнинг жазирама иқлим шароити ва йирик шаҳарларини сув билан таъминлаш эҳтиёжи шаҳарларда ҳам сардобалар барпо этилишига туртки беради. Абдуллахон II томонидан Қаршида, Субхонқулихон томонидан Бухорода барпо этилган сардоба худди шу мақсадларда қурилган.

Манбаларга кўра, ўрта асрларда Мовароуннаҳрда 44 та сардоба бўлиб, улардан 29 таси Қарши чўлида бўлган. Асосан чўл ҳудудларида қад ростлаган сардобалар унинг бунёдкорлари нафақат меъморий услуб, балки табиий ўзгаришлар, кимёвий-физик қонуниятлардан, жўғрофий илмлардан яхши хабардор бўлганлари ва бу ишларни пухта ўзлаштирганларидан далолат беради. Бундан салкам беш аср олдин қад рост¬лаган Бўзачи ва Қоровулбозор сардобалари замон ва макон эврилишлари, шу давр ичида рўй берган воқеа ва ҳодисалар, табиат ўзгаришларига қарамай ҳамон тирик. Утган юз йиллар ичида бу заминга кимлар келиб кетмади. Аммо сардобалар яшаяп- ти. Улар тарихдан сўйлайди. Гарчи уларнинг қурувчилари номаълум бўлса-да, аммо улар ўзларидан кейин келгуси авлодга ўчмас ва унутилмас ҳайкал қолдиргани айни ҳақиқатдир.

Сардоба сўзи форс тилидан олинган бўлиб, сард (совуқ) ва об (сув) сўзларининг қўшилишидан ясалган. Бу номнинг ўзиёқ мазкур иншоот сувни сақлаш учун хизмат қилганлигини англатиб турибди.

Сардобалар чорвачилик ва карвон йўллари билан боғлиқ равишда вужудга келган. Республикамизда ҳозиргача сақланиб қолган сардобаларнинг кўпчилиги XIV-XVI асрлар оралиғида қурилган.

Бухоро-Қарши-Амударё оралиғидаги сардобалар ва карвон йўллари

(XIV-XIX асрлар)
1. Бўзачи сардоба
2. Бегичак сардоба
3. Якка сардоба
4. Бузург сардоба
5. Қамаши қишлоғидаги сардоба
6. Тапимаржон сардобаси
7. Ураси сардоба
8. Юсуф сардоба
9. Янгикент қишлоғи
10. Чиялқудуқ қишлоғи
11 Шўрбозор сардобаси
12. Шўрқудуқ қишлоғи
13. Макрид қишлоғи
14. Ажрим Қишлоғи
15. Та)аақорача довони
16. Тошқўрғон довони
17. Оқрабод довони
18. Шеробод сардобаси
19. Абдуллахон сардобаси

XIX-XX аср бошларида Оврупо тилларида ёзилган манбаларда Қарши чўлларидаги сардобалар ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд. Ўша даврда Бухоро амирлигига ташриф буюрган сайёҳ, савдогар, элчи, ҳарбий, олим ва бошқалар томонидан ёзиб қолдирилган бу маълумотлар муайян ноаниқликларга қарамай катта аҳамиятга эга. Бу манбаларда Бухоро-Қарши карвон йўли бўйидаги бешта сардоба: Қоровулбозор сар¬доба, Қўш сардоба, Бўзачи сардоба, Қақир сардоба ва Бузург сардобалар тилга олинади. Бугунги кунда туманда Қоровулбозор ҳамда Бўзачи сардобаларигина сақланиб қолган. XIX аср ўрталаригача бу икки сардоба ўртасида Қўшсардоба мавжуд бўлиб, сўнгра у бузилиб кетган. Қоровулбозор сардобаси шаҳар марказига яқин. Сардобанинг 3 та дарвозаси бор, ҳовузининг кенглиги 15 метр. Айлана шаклидаги ҳовуз ва унинг устини ёпиб турувчи гумбаз шаклида қурилган бу сардобанинг бир неча деразаларидан ташқари, сув тушиши учун мўлжалланган махсус тешиклар ва тепасида айлана шаклдаги туйнук бор. Сардоба яқинида қудуқ бўлиб, ундан чорва молларини суғориш учун фойдаланишган. Бундан ташқари, сардоба ҳовузидаги сувдан олиш учун мўлжаллаб қолдирилган махсус кириш жойи мавжуд.

Маълумки, Буюк ипак йўли Ўрта Осиё орқали ўтган ва бу савдо йўлининг аксарият қисми бепоён чўлу-саҳроларга тўғри келарди. Ер ости сувларининг шўрлиги, қудуқларнинг кўмилиб кетиши ва қуриб қолиши туфайли йўловчиларни сув танқислиги муаммоси доимий қийнарди. Айниқса, жазирама ёз ойларида сувга эҳтиёж жуда катта бўларди. Бу ҳол кишиларни чўллардаги қор ва ёмгирнинг чучук сувларидан фойдаланишга мажбур этган. Сувдан самарали фойдаланишга интилиш аждодларимизни сардобага ўхшаш иншоотларни барпо этишга ундаган. Сардобалардаги сувни ифлосланишдан сақлаш учун атрофи девор билан ўралган, сувнинг ерга сингишини камайтириш чоралари кўрилган, сув буғланишини камайтириш мақсадида бундай ҳовузларнинг усти ёпилган. Сардоба қурувчиларининг топқирлигига, тадбир- корлигига ҳар қанча қойил қолса арзийди. Улар сувни сардобада тоза, айнимасдан сақлаш йўлларини жуда яхши билишган. Бунинг учун сардобанинг ҳовузи остига сувнинг сакланиши ва унинг сизот сувларидан тоза туриши учун ганч билан иш- ланган юмалоқ ғиштларни ишлатганлар. Ғиштлар устидан саксовулдан тайёрланган кўмир қатлами тўшалиб, унинг устидан 3 қават туя жунидан тайёрланган кигиз, сўнг )са пардозланган 3 қават мол териси ёпилиб, унинг устидан ғишт терилган ва ганч билан сувалган. Бу ҳол бир неча бор такрорланган. Бунда саксовул сувни тузлардан тозалашда фильтр вазифасини бажарган бўлса, ганч, пишиқ ғишт ва мол териси сув¬нинг ерга орТиқча шимилиб кетишини ҳимоя қилган. Пишиқ гиштларни теришда хам лойига қўй сути, туя жуни қўшилган. Сардоба деворларининг қалинлиги 1, 5 метргача қилиб терилган. Хуллас, бу соҳадаги тажрибалар асрлар оша авлоддан ав- лодга ўтиб, такомиллашиб борган ва чўлларда чучук сув сақлашнинг энг қулай усули сифатида ҳозирги кўринишдаги сардобалар вужудга келган.

Бу ҳақда янада кенгроқ маълумотга эга бўлиш учун Мирмуҳсиннинг «Меъ- мор» номли романига эътиборни қаратиш жоиз. «Ернинг текис, қия томонларини обдан кўздан кечириб бўлгач, Меъмор уч шогирдини уч томонга юбориб, ўзи сар¬доба қурилажак жойда турди. Кунчиқиш, кунботиш томонларини ҳисобга олди. Ҳорунбекнинг қибланомасини олиб ерга қўйди. Заврак, Зулфиқор, Ғаввос узоқдан туриб бўлғуси сардобани кўришди, қўлларидаги қоғозга уч эшик ва тепада уч туйнук чизишди. Кейин учала шогирд Меъмор атрофига тўпланиб, шу ернинг қулайлигини, бўлғуси гумбаз олис-олислардан ҳам яхши кўринишини айтишди. Юқоридаги икки туйнук офтоб чиқиши ва ботишига тўғри қилиниб, кириш эшиклари чап бўлганини маъқул кўришди. Меъмор Чўли бободан кўп вақт бу даштда шамол қандай эсишини сўради. Чолнинг фикрини тинглагач, шамолнинг кун ботишдан кунчиқиш эшиклари- ни шамолга терс очиш керак, деди Меъмор. Меъморнинг ишораси билан Зулфиқор болта билан учини ўткир қилиб ясаган бир газлик қозиқ билан тешани Чўли бобо кўлига берди.

– Чўли бобо, – деди Меъмор баланд овоз билан, – биз мана бу ерларнинг ҳандасавий ҳисобини олдик. Шу қозиқни, мана, оёғингиз остидаги ерга қоқинг. Шу ер сардоба¬нинг қоқ ўртаси бўлади.

Чўли бобо катта қозиқ учларини ерга ботириб, қўлини фотиҳага очди. Ундан сўнг козиқни теша билан уриб, ерга киритди. Зулфиқор бобонинг қўлидан тешани олиб, яна ҳам мустаҳкамлади-да, Меъморга қараб, энди устига мих қоқиб, қаноп тортавер- сак бўладими, деб сўради.

– Қозиқни ҳам қоқибсизлар. Маъқул, – деди уста Обид атрофга аланглаб, -дойра ярми неча газ бўлади, устод?

– Биз йигирма газни белгиладик. Сиз нима дейсиз?

– Айни муддао! Менинг кўнглимдан ҳам шу ўтган эди, тиккасига қирқ газ бўлади.

—Пойдеворни йигирма газ мўлжаллаяпмиз. Файзободдаги сардобанинг ичи узуна- сига ўттиз газ. Биз ўн газ оширдик.

– Айни муддао!

– Пойдеворни уч газ чуқурликда ўйиб, манави Қоратош деган жойдан харсанг майдаларини олиб келиб, бир қатор ташлаб, устидан қир тўксак…

– Айни муддао.

– Пойдевор ердан ярим газ кўтарилгач, ундан сўнг оби ғишт терсак. Сардоба йигирма газча баландга кўтарилиши керак. Менга хабар беришларича, оби ғиштнинг бир қисми бор, қолганини Косондаги икки хумдон етказиб берар экан…

– Иигитлардан Қоратошга юборинг, чўқмор билан тош синдиришсии. Сиз, уста Обид ва уста Худойберган, ғишту ганчхок келгунча уч-тўрт азамат йигитларни олиб, янтоқ, юлғун, жилға ёқасидаги қамишлардан кетмон, ўроқ билан қирқиб ёқишга бош бўлинглар. Кулига қум қўшиб, қир тайёрлаймиз.

Меъмор одатдагидек эрта билан ҳаммадан аввал туриб, сардоба пойдевори қазилган ерга келди. Уюб қўйилган гиштларга кўз ташлади. Бир оби ғиштни кафтига қўйиб, теша билан уриб кўрди. Сариқ ғишт устидаги тўрт бармоқ чизиқлари хаёлини олди: «Отангга раҳмат! – деди ичида. – Бу ғишт эмас, мармар». Шундан сўнг, кунчиқар томонидаги Қоратош тепалигига бориб, сочилиб ётган харсанг бўлакларига кўз таш¬лади. Чўпон йигитларнинг астойдил иш қилишаётганини ҳам кўрди: сардоба бек жа- нобларидан кўра уларга зарур эканлигини тушунишибди… Тепаликка чиқиб, атрофга кўз ташлади; дарҳақиқат, ернинг нишаби ўша қозиқ қоқилган жойга қаратилган экан. Ёмғиру жала, кишки қор тўғри экан. Агарда сардоба ичини яна ҳам чуқурлаштириб, ҳовуз қилинса, бу ерда доимо сув бўлади.

Меъмор тепаликдан туриб бепоён даштга кўз ташлади: текис ва қўнғир дашт устида мовий гумбаз – осмон гумбази ҳам улкан бир сардобага ўхшарди. Машриқ уфқи аста-секин ёришиб келарди. Кенг, қўнғир даштда бир неча кора нуқтадек бўлиб, Чўли бобонинг узоқцаги пастқам уйлари, ундан нарироқдаги қўтон атрофида оту ара- валар, ғишт уюмлари, асбоб-ускуналар сочилиб ётарди. Чексиз қўнғир дашт ичида бу бир кафтдаккина жойни эгаллаган, холос. Меъмор тепаликда айланиб атроф- жо- нибга кўз ташлар, яхшироқ тикилган одам шу дашт текислигида ҳам олис қирлар силсиласини, яшилликни, қирлардан илон изи бўлиб тушган жилғаю ариқчаларни, қамишзорларни Қоратош тепалиги этагидаги жарлигу юмалаб ётган харсангларни, олис-олисларда қачонлардир одамлар, жарлигу тупроқ қалъалар харобаларини кўриш мумкин эди. Бу қамишзорлару сада юлғунлар кимсасиз ва бўм-бўш эмас, улар ичида баҳайбат қоплону шерлар бўлиши керак, деди Меъмор фикран, кейин яна хаёлан давом этди: улар ичида ваҳший даррандалар бўлмаганида ҳам, беҳисоб қўю қўзилар, қўчқорлар, қорамоллар юрибди… Бу дашт, тирик дашт! Юлғунлар, гужуми қамишлар орасида ётган паррандалар ҳам Қоратош тепасига чиқиб турган нотаниш одамни ку- затиб тургандир!»

Сардобалар қурилишдаги асосий жиҳат меъморий-геометрик ҳисоб-китобнинг аниқлиги, унга ишлатиладиган хом ашёнинг сифати, механик таркиби ҳамда усталарнинг касб маҳоратига боғлиқ бўлган. Одатда, сардобалар 5-7 йил давомида қурилган. Иншоот қурилиши учун ишлатиладиган ғишт ҳамда қоришма тайёрлаш технологияси жуда қизиқарлидир. Битта сардобани қуриш учун махсус ўлчамдаги ғиштлардан уч юз – тўрт юз минг атрофида ишлатилган. Бунда энг аввало тупроққа асосий эътибор қаратилиб, асосан тозалиги инобатга олиниб, кўпинча Амударё этакларидаги қумлардан ғишт тайёрлашда ишлатилган. Ғишт лойи туя жуни билан ийлангач, қолипларга солишдан олдин бир муддат пиширилган. Лой тайёр ҳолга келгач қолипларга солиниб тўкилган. Хом ғишт олдин 1-2 йил қуёшда тоблангач, шакли ўзгармаган ҳамда дарз кетмаган ғиштлар хумдонда пиширилган. Шу тариқа пишган ғишт қуёш иурига, намга чидамлилик, иссиқ ўтқазмаслик, ҳароратни бир меъёрда сакдаб туриш хусусиятларини ўзида жамлаган. Сув сақланадиган ҳовузнинг тагига уч қават қилиб қорамол ёки туя териси тўшалиб, сардоба пойдевори текис тошлардан терилган. Бу сувнинг ерга сингиб кетмаслиги учун қилинган тадбирдир. Ғишт ва тошларни бир-бирига ёпиштирадиган қоришма – қир бўлиб (ҳозирги қурилишда ишлатиладиган цемент, қум, шағал аралашмаси бетон деб юритилади) уни тайёрлашда қамиш, юлғун кули, қўй сути ва туя зардоби, жуни қўшилиб, мустаҳкам қоришма ҳосил қилинган. Буларнинг бари сардобаларнинг девори мустаҳкам бўлиши билан бирга, уни ёғингарчилик, турли чанг-тўзонлардан ҳимоялашга, емирилиб кетишидан асраб, сувнинг тиниқ ва тоза, узоқ вақт бузилмай сақланишида муҳим рол ўйнаган. Сардобалар умрбоқийлигининг ҳикмати шундан иборат.

Бўзачи сардобаси Қоровулбозор сардобасидан анча кичик. Улар орасидаги масофа 17 км.га яқин. Тузилиши жиҳатидан анча ихчам бўлган бу иншоотнинг учта дераза ва кириш жойи бор. Диаметри 13 метрга тенг. Айни пайтда ҳовузи кўмилган.

Ҳа, бугунги кунгача етиб келган сардобалар бизга тарихнинг инояти. Бу ноёб ва нодир ёдгорликларни асраб-авайлаш, уларни келгуси авлодга мерос сифатида қолдириш бугунги авлод учун ҳам фарз, ҳам қарз.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube