Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мовароуннаҳр

Мовароуннаҳр
08 Şubat 2019 - 7:00 'да юкланди ва 518 марта ўқилди.

Мовароуннаҳр (араб. — дарёнинг нариги томони) — ўрта асрларда ислом мамлакатларида кенг тарқалган географик атама. Унинг худди шу маънони англатган форс тилидаги “Вароруд” ва “Варожайхун” шакллари ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси аввал (11 -а. гача) Хуросон вилоятининг давоми сифатида, 11-аср бошидан эътиборан эса Туркистон, яъни Қорахонийлар давлати ва ундан кейинги туркий давлатлар таркибидаги маъмурий бирлик сифатида тушунилган. 11-асрда Европа тарихшунослигида мазкур араб атамасининг лотинча таржимаси бўлмиш янги “Трансоксиана” ёки “Трансоксания” атамалари муомалага киритилган.

Ҳозирги замон тарихий-географик илмий адабиётда Мовароуннаҳр деганда, асосан, Туркманистондан ташқари бўлган Ўрта Осиё ҳудудлари, яъни, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг жанубий қисми тушунилади.

Мовароуннаҳр атамаси илк бор пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) ҳақидаги ҳадисларда тилга олинган. Афтидан бу атама араблар орасида исломгача бўлган даврларда ҳам маълум бўлиб, у вақтда (милодий 6-аср) Сосонийлар давлатидан шимолий-шарқда, Жайхун, яъни Амударёнинг орқасида жойлашган Турк хоқонлигига қарашли ерларни англатган. Қад. форс манбаларидаги маълумотларга таянган араб географ олими Ёқут Ҳамавий М. атамасини Турон мамлакатининг номи деб билган. Араблар ўзларининг шарққа қилган илк юришлари давомида (7-асрнинг 2-ярми — 8-асрнинг боши) икки хил тушунча ҳақида маълумотга эга бўлганлар: “ма дуна-ннаҳр”, яъни “да-рёнинг пастки томони”, ва “ма варо-аннаҳр” — “дарёнинг нариги томони”.

Улардан биринчиси Хуросондан шарқда Амударёдан жан.да Ҳиндукуш тоғларигача бўлган Тоҳаристон ерларини; иккинчиси эса, Амударёдан шим.да жойлашган Шим. Тоҳаристон ва Суғд ерларини ўз ичига олган. 9—10а.ларда яшаган ва Ўрта Осиё ҳудудларига тавсиф берган араб географларидан фақат ал-Истахрий ва Ибн Ҳавқал уларга нисбатан М. атамасини махсус ишлатганлар. Бошқа араб географлари эса Ўрта Осиё ҳудудлари хдқида сўз юритганларида М. атамасини жуда тор маъ-нода ишлатиб, уни Хуросоннинг давоми ёки ал-Машриқ (Шарқ)нинг бир қисми сифатида тасвирлаганлар. Ал-Машриқ тушунчасига эса улар Хуросон ва М. ерларидан ташқари, Хинди-стон, Хитой ерларини ва ҳатто Ҳинд ва Тинч океанларидаги Япониягача бўлган оролларни киритганлар (Ибн Хурдодбеҳ).

11-аср бошидан эътиборан М. истилоҳи ҳудуд жиҳатдан айрим манбаларда Суғд ва Хоразм, бошқаларида эса Суғд ва Шим. Тоҳаристон ерларини ўз ичига олган. Маъно жиҳатдан эса бу атама энди Туркистон, яъни Қорахонийлар давлати, кейинчалик эса Хоразмшоҳлар, Чиғатоийлар, Темурийлар ва Шайбонийлар давлатларининг таркибидаги маъмурий бирликни англатган.

Шундай қилиб, Мовароуннаҳр атамаси ўрта аср манбаларида турлича талқин қилиниб, географик ҳудуд сифатида аввал Турон, Турк хоқонлиги ёки Туркистон мамлакати (7-аср гача), кейин Хуросон (7— 10-асрларда) ундан ҳам кейин Туркистон (11а.дан бошлаб), маълум вақт эса Хоразм (12-асрнинг охири — 13-асрнинг боши) таркибига киритилган. Демак, бу атама фақат географик маънога эга бўлиб, ҳар хил даврларда турли давлатлар — Турк хоқонлиги, Араб халифалиги, шунингдек, Сомонийлар, Қорахонийлар, Хоразмшохлар ва бошқа давлатларнинг таркибига маъмурий бирлик сифатида кирган.

Бу атама ҳақида турли манбаларда келтирилган маълумотларнинг йиғиндиси ҳам ҳудудий жиҳатдан “Ўрта Осиё” атамасини англатадиган Туркистон табиий-географик ўлкасининг барча ерларини қамраб олмайди. Чунки, мазкур минтақа таркибига кирган Шимолий Хуросон (Туркманистон), Еттисув (Қозоғистон) ва Жанубий Тоҳаристон (Афғонистон) ерлари ҳеч қандай манбаларда Мовароуннаҳр таркибига киритилмаган.

Шунинг учун, Мовароуннаҳр атамасининг ўрта асрларда ишлатилган энг кенг маънодаги тушунчаси таркибига шартли равишда фақат Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган ерларни киритиш мумкин.

Шамсиддин Камолиддинов

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano