Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Меъмор қани?

Меъмор қани?
08 Şubat 2019 - 10:00 'да юкланди ва 407 марта ўқилди.

 

 

МЕЪМОР ҚАНИ?

Аллоҳ йўқдир бўлса кўрсат,
Деб мот қилмоқ бўлдинг мани.
Дедим саволга бер рухсат,
Минор бордир, меъмор қани?

Ёҳуд сени қилган шайдо,
“Сулеймания” бер садо-
Ўз-ўзидан бўлган пайдо?
Минор бордир меъмор қани?

Ушбу минорнинг меъморин
Исбот айлаб бергил борин.
Кўрмадимку хеч руҳсорин,
Минор бору меъмор қани?

Дейсан менга:“Меъмор ўлган,
Қачонлардир тирик бўлган”
Дема кўзинг қонга тўлган,
Минор бордир меъмор қани?

Меъмор Синан тарихий шахс,
Бунча мен-ла айладинг бахс?
Сўрма дейсан қалб бўлса наҳс,
Минор бору меъмор қани?

Минор ўз-ўзидан бунёд-
Бўлган десам, хушнуд ва шод.
Йўқ асло деб солдингку дод,
Лек минор бор меъмор қани?

Ошпазсиз пайдомас емак,
Меъморсиз минор хам демак.
Нега унда эй кўрнамак,
Дейсан Хақ йўқ кўрсат қани?

Меъмор Синанни кўрмасдан,
Бор деб истеъдодига тан,
Беришни эпладингу сан,
Лек нечун дейсан Хақ қани?

Лек чехрамга чизиб қошим,
Оқ сочга тўлдирган бошим.
Вафот этмаган наққошим,
“Меъмор” қалбимдадир мани.

Кўрмаган бўлсада кўзим.
Борлигин биларман ўзим.
Сенга эса бор бир сўзим:
“Меъмор” қалбимдадир мани.

Якка, шерикликдан озод,
Иблисларни қилган барбод.
Туғилмаган ва туғмас зот,
“Меъмор” қалбимдадир мани.

(P.S:Сулеймания-Истанбул жоме масжидрадан бири.)

telegram.me/a_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort