Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кимнингки худойим бӯлмас йӯлдоши…

Кимнингки худойим бӯлмас йӯлдоши…
08 Şubat 2019 - 14:28 'да юкланди ва 299 марта ўқилди.

Агар мендан «Шеърият ҳаётингда қандай ӯрин тутади»?» деб сӯрасалар, шундай жавоб берган бӯлардим: Шеърият билан, адабиёт билан ошнолик менинг учун Ҳақ ва ҳаёт ҳақиқатини, ўзлигимни англаш йӯлида тарбия воситаси бӯлиб хизмат қилмоқда. Миллатпарвар шоир Муҳаммад Солиҳнинг ушбу фикри менинг шиоримга айланиб қолган: «Ҳақ гап айтдим деб ҳеч ким мақтанолмайди. Лекин самимият хусусида шоир интиладиган бир идеал бор ва уни шундай шарҳлаш мумкин: шоирнинг ҳаётлигида айтган тўғри гапи бошқаларнинг ўлими олдида айтган ҳақиқати қадар бўлмаса, шеърият ўз бурчини тўла адо этолмайди».

Кимдир менга шоир деб мурожаат қилса ӯзимни ноқулай ҳис қиламан. Чунки халқ орасида тамъагирлик қилувчи «шоир»лар шунча кӯпайдики, бугун бу сӯз ифтихордан кӯра ҳақоратга айланди. Шоирликни маддоҳлик деб билувчи «булҳавас»ларнинг, ундан ҳам ёмони уни ўзининг моддий эҳтиёжини ќондириш воситасига айлантирган кимсаларнинг чин адабиётга ва шеъриятга сариқ чақалик алоқаси йўқ. Шоир халқнинг озод фикрли, ҳалол ва ростгўй фарзанди. Шеърият ҳам мардлик ва ҳалоллик майдони. Ҳар қандай ҳолатда ўз сўзини айта оладиган шоир – ҳақиқий шоирдир. У жамиятда мавжуд камчиликлар ва ютуқлар ҳақида, халқнинг дарду аламлари, хоҳиш-истакларини ифода этувчи шахс. Бу унга Оллоҳ тарафидан берилган қисматдир. Бунинг эвазига у ҳеч нарса талаб қилмайди. Агар у ўз вазифасини бажармаса, Яратганнинг олдида бурчини бажармагани учун жавобгар бўлади холос.

Чинакам шоирда (адибда ҳам) ҳар қандай тузумдан, сиёсатдан баланд турувчи озод фикрлаш, рус шоири Блок айтмоқчи “ижодий эркинлик” бўлиши лозим. Шеърларида сўз ва оҳанг уйғунлиги –маҳорат ҳам мана шу эркинлик маҳсулидир. Бунинг учун эса шоирда (ёзувчида ҳам) жасорат ва шижоат, ўлимнинг юзига тик қараш журъати (Блок ибораси) бўлиши керак.

Александ Блокнинг ушбу сўзлари бизнинг фикримизни янада ойдинлаштиради: “Одамлар ўзларига бутунлай ёт бўлган ҳаёт билан яшай бошладилар. Авваллари одамлар ҳаёт озод, гўзал, диний ва ижодий бўлмоғи лозим, табиат, санъат ва адабиёт бирламчи бўлиши керак деб ўйлар эдилар. Борган сари уларнинг иштиёғи сўниб, табиат уларга бегона бўлиб қолди. Улар ўз вақтларини давлат ишларига сарф қилдилар ва санъатни тушунмай қолдилар. Илњом уларга бегона бўлиб қолди. Улар толиқиш йўлидан бориб, аста-секин аввал яратганини, сўнгра оламни, кейинчалик эса ўзларини йўќотдилар. Ва ўз шахсий Ҳаётларини доирага олдилар ва бу улар учун нормал ҳаёт бўлиб қолди”.

Инсоннинг асосий вазифаси Оллоҳга қуллик қилиш, мақсади имонини топиш, тасаллиси дуодир. Бундан бошқача фикрлаган инсон адашгандир, бошқача тушунтирган инсон эса ёлғончи, каззобдир.

Улуғ донишманд Абулқосим Фирдавсий «Шоҳнома»да ёзгани каби:

“Кимнингки Худойим бўлмас йўлдоши
Хору зорликдан ҳеч чиқмагай боши».

Ижод, илҳом, шеърият – кӯнгил ҳолати, ҳикмат ва кайфият қоришмасидир.

Хасан Ғойиб

“Мозийга айланган йиллар” дан,
ДУШАНБЕ, “ЭР-ГРАФ”2017 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort