Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бугун ҳазрати Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун

Бугун ҳазрати Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун
09 Şubat 2019 - 7:00 'да юкланди ва 182 марта ўқилди.

Бугун давлат арбоби ва мутафаккир шоир Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд топганига 578 йил тўлди. Бир инсон умрининг бу қадар гўзал бўлишини тарих саҳифалардан ўқиб ҳайратимни яшира олмайман. Бу қадар халқпарварлик, адолат, жасорат, куч-қувват, ҳалимлик, камтарлик ва яна бир пайтда шиддат, яратувчилик, давлат тиргаги бўла олиш миссиясини бажариш…

Навоий шахси ва фаолиятига қараб инсон имкониятибу қадар кенгликларда намоён бўлиши мўъжизадек туюлади. Навоийнинг ҳар жилваси инсон кўзини қамаштиради. Навоийни қайси ракурсдан кўрсангиз ўша тарафдан нури билан чиқиб келади. Унинг шоирлиги ва ижодидаги фалсафанинг ўткирлиги олдида анча-мунча даҳо шоирлар ижоди ўтмас бўлиб қолади.

Ўзбек тилининг нақадар бой ва гўзал эканлигини исботлаган ва шу меҳнаткаш, меҳрибон, меҳмондўст ва камтар халқнинг ғурурини шеърлари ва эзгу амаллари қадар баландга кўтарган улуғ аждодимиз! Баъзи шахслар тарих ғилдиракларига ботиний куч берадилар ва улар миллионлар тақдирида муҳим рол ўйнайдилар. Айнан Навоийдек дипломат ва зукко арбоб туфайли Темурийлар давлатининг тинчлик-хотиржамлиги сақланиб қолган, Ҳазрати Навоийнинг илм-фан ва олимларга ҳомийлиги туфайли Ҳирот юксак салоҳият ва бунёдкорлик марказига айланган. Навоийнинг адабиёт ва шеърият соҳасидаги фаолиятини айтиб тамомлаб бўлмагани каби, унинг ҳар бир қиррасини таърифлаб адо қилиб бўлмайди. Унинг халқ бошида тинчлик байроғини кўтаришдек миссиясига берилган ажри савобларни Яратгандан ўзгаси билмайди!

Навоий ўз вақтида 52 работ, 20 ҳовуз, 16 кўприк, 17 масжид, 9 хаммом, 9 кўприк, 20 яқин ҳовузларни ўз ҳисобидан барпо эттирди. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.

Навоийнинг таъриф ва тавсифи кўп жилди китобларга арзигулик.

Ўзбек осмонида чақнаган юлдуздир Навоий! Бугун ул буюк зотнинг таваллуд куни! Бу кунда ўзбекнинг ғурури ҳам Навоий билан бирга туғилган! Барчамизга ҳазрати Навоийнинг таваллуд куни муборак бўлсин деймиз!

У кишининг фарзандлари бўлмаган, бугун биз унинг авлодлари сифатида Навоий ҳазратларини қўл очиб дуо қиламиз.

Алишер Навоий ҳазратларини Аллоҳ раҳмат қилсин!

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort