Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Абдураҳим Ҳайит Хитой қамоқхонасида вафот этди

Абдураҳим Ҳайит Хитой қамоқхонасида вафот этди
09 Şubat 2019 - 11:14 'да юкланди ва 600 марта ўқилди.

Хитой давлати томонидан 2017 йилда Урумчида ҳибсга олиниб, ашулалари сабабли саккиз йилга қамоқ жазоси берилган ва Туркистон Туркларининг “Дуторнинг қироли” дея таърифланган Абдулҳаким Ҳайит қамоқхонанинг оғир шароитларига икки йил чидай олди. Унинг қамоқхонада вафот этгани хабар қилинди.

Санъатчи Бунямин Оқсунғур ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида Уйғур Туркларининг дунё бўйича таниқли халқ хофизи Абдураҳим Ҳайитнинг қамоқхонада қийноқлар натижасида ўлдирилганлигини хабар қилди.

Оқсунғур ўз саҳифасида шундай деб ёзди:

“Золим Хитой давлати “Учрашганда” ва “Оталар” номли қўшиқлари сабабли 8 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Лагер деб атаадиган қамоқхонада турли ва оғир қийноқларга тутилди. Зиёратига фақатгина ўғли бора олган ва отасини жуда нимжон ва заиф бўлиб қолганини айтган эди. 8 йил давомида қийноқларга чидайолишига ишонилмаётган эди. Шундай бўлди ҳам. 2 йил чидай олди. Бироз аввал ҳам ўлгани/ўлдирилгани ҳақида хабарр келаётган эди, аммо тасдиқлашнинг имкони бўлмаётганди.

Афсуски бу сафар хабар тўғри!

Абдураҳим Ҳайит миллий шаҳидимиздир.

Аллоҳ раҳматига олсин, маконини жаннат қилсин. Аллоҳ бошда Уйғур Турклари ўлароқ бутун зулм кўрганларга ёрдам этсин.

Аллоҳ бошда Хитой давлати ўлароқ бутун золимларнинг балосини берсин.”

Манба: yeniakit.com.tr

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort