Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Хитой режими турк дунëсининг буюк қўшиқчиси¸ дутор қироли Абдураҳим Ҳайитни қамоқда ўлдирди

Хитой режими турк дунëсининг буюк қўшиқчиси¸ дутор қироли Абдураҳим Ҳайитни қамоқда ўлдирди
09 Şubat 2019 - 11:49 'да юкланди ва 1116 марта ўқилди.

Хитой режими турк дунëсининг буюк қўшиқчиси¸ дутор қироли Абдураҳим Ҳайитни қамоқда ўлдирди.

2017 йили Урумчида қўлга олиниб Хитой фашист режимига малайлик қилаëтган “суд” тарафидан 8 йил оғир қамоқ жазосига ҳукм қилинган таниқли қўшиқчи Абдураҳим Ҳайитнинг қамоқда қийноқлар ортидан ўлганини 8 февраль куни турк нашрлари маълум қилди.

Абдураҳим Ҳайит 2017 йили қамоққа олинган ҳақида Урумчидаги “Шинжон қўшиқ ва рақс группаси” вакиллари тарафидан дунëга маълумот тарқатилган эди.

Уларнинг билдиришича буюк қўшиқчи Абддураҳим Ҳайит ижро қилган “Оталар” қўшиғи Хитойнинг туркларга қарши системали қирғин олиб бораëтган хавфсизлик тизими диққатини тортган.

Абдураҳим Ҳайитнинг қўшиқларини илк маротаба 2013 йили таниқли шоир Муҳаммад Солиҳнинг Истанбулдаги уйида эшитган эдим.
Солиҳ бу қўшиқчини “Туркий дунëнинг энг таниқли қўшиқчиси ва уйғур турклари эрки учун қўлида сози билан курашаëтган миллат ботири” дея атаган эди.

Бу суҳбатдан 3 йил ўтиб 2016 йили мана бу матнни ФБ да эълон қилгандим.

Битик бошидаги иловада қўшиқнинг ютубдаги манзили бор.

Бу қўшиқ сўзини ëзган шоир Абдурахим Тилешуп Ўткур 1995 йили оламдан ўтган эди. 1923 йили Шарқий Туркистонда туғилган бу шоирнинг “Қаршилашганда” деган шеърини уйғур ҳофизи Абдурҳим Ҳайит ижросида эшитиб анча таъсирландим.

Умуман, менда уйғурларга нисбатан бир ички ҳассос бир севги бор.
Аблаким Турдиев¸ Леким Ибрагимов каби рассом уйғур дўстларим менга бу эл инжаликларини кўп кўрсатишган. Уйғур туркчасини мен ич ичдан тушунаман ва ҳис қиламан. Қўшиқни эшитиб, кирил харфларида ўзбекчалаштириб қўйдим:

«Саҳар вақти кўрдим кўзим султонин
Дедим: «Султонмисан?» У деди «Йўқ йўқ» .
Кўзлари ëлқинли¸ қўллар хиноли
Дедим «Чўлпонмисан ?» У деди: «Йўқ йўқ» .

Дедим: «Исминг нима?». Деди: «Ойхондир».
Дедим: «Юртинг қаер?» .Деди: «Турфондир».
Дедим: «Бошингда не?» Деди: «ҳижрондир».
Дедим: «ҳайронмисан ?» .У деди: «Йўқ йўқ» .

Дедим: «Ойга ўхшар..» Деди: «Юзимми ?»
Дедим: «Юлдуз каби..» Деди: «Кўзимми?»
Дедим: «Ёлқин сочар.» Деди: «Сўзимми ?»
Дедим: «Вулқонмисан?» У деди «Йўқ йўқ»

Дедим: «қиëқ надур?». Деди. «қошимдур».
Дедим «қундуз надур?» Деди: «сочимдур».
Дедим «ўн беш надур?» Деди: «ëшимдур».
Дедим «жононмисан?» У деди: «Йўқ йўқ» .

Дедим: «Денгиз надур?» Деди: «қалбимдур».
Дедим: «раъно надур?» Деди: «Лабимдур».
Дедим: «шакар надур?» Деди: «тилимдур».
Дедим: «бер, оғзимга» У деди: «Йўқ йўқ» .

Дедим: «занжир турар» Деди: «бўйнимда».
Дедим: «ўлим бордур..» Деди: «йўлимда».
Дедим: «билагузук?. Деди: «қўлумда».
Дедим: «қўрқармисан?» У деди: «Йўқ йўқ».

Дедим: «Нечун қўрқмайсан?» Деди: «Тангрим бор».
Дедим: «Яна нима?» Деди: «Халқим бор».
Дедим: «Яна йўқми?» Деди: «руҳим бор».
Дедим: «Хурсандмисан?» У деди: «Йўқ йўқ» .

Дедим: «Истак надур?» Деди: «Гулимдур».
Дедим: «Кураш бордур..» Деди: «Йўлимдур».
Дедим: «Ўткур кимдир». Деди: «қулимдур».
Дедим: «Сотармисан?» У деди:»Йўқ, йўқ».

Шуҳрат Бобожон

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube