Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жамол Қошиқчи ўлимидан тўрт ой ўтди, ким айбдор?

Жамол Қошиқчи ўлимидан тўрт ой ўтди, ким айбдор?
09 Şubat 2019 - 13:26 'да юкланди ва 586 марта ўқилди.

Журналист Жамол Қошиқчини ким ўлдирган? Трамп маъмурияти бу саволга жавоб топиб, бугун Конгрессга ҳисобот бериши керак эди. Айрим қонунчилар фикрича, 2018-йил октабрида Саудия Арабистонининг Туркиядаги консуллигида рўй берган қотиллик учун Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон жавобгар.

Саудиялик журналист Жамол Қошиқчи бундан тўрт ой олдин Истанбулдаги консулликда вашийларча ўлдирилган эди. Унинг танаси парчалаб ташлангани айтилади. Унинг ўлимини ким буюргани ҳалигача номаълум.

Валиаҳд шахзода Муҳаммад бин Салмон Қошиқчини ўлдиришни буюрганми, бу ҳақда олдиндан билганми? Президент Доналд Трамп бу саволга “билган бўлиши мумкин, билмаган бўлиши ҳам мумкин”, деб жавоб беради. АҚШ раҳбари ҳам, Давлат котиби Майк Помпео ҳам қироллик билан муносабатлар аъло эканини айтади.

Қўшма Штатлар саудиялик 17 расмийга санксия қўйган, аммо Салмонга эмас. Шахзода қотилликка алоқадор эканини рад этади.

АҚШ сенаторлари Магницкий қонунини ишга солиб, Трамп маъмуриятидан Қошиқчининг ўлимига алоқадор шахсларни топиб жазолашни талаб қилган эди. Ушбу қонунга кўра, тўрт ой ичида тергов ўтказилиши, Қошиқчининг ғойиб бўлишида хорижий давлатларнинг аралашуви бўйича хулоса қилиниши ва президент санксия қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим.

Собиқ сенатор Боб Коркер Саудия шахзодаси Муҳаммад бин Салмонни айблаган эди. Қонунда белгиланган муҳлат етиб келди. Оқ уй ҳозирча жим.

“Конгресс билан маслаҳатлашишда, Қошиқчининг ўлими учун жавобгарларни топиш устида ишлашда давом этамиз”, – дейди АҚШ Давлат департаменти вакили Роберт Палладино.

“Ню-Йорк Таймс” нашрининг разведка манбаларидан олинган маълумотларга асосланиб ёзишича, 2017-йилда Муҳаммад Салмон агар Қошиқчи Саудия Арабистонига қайтмаса, “унга қарши ўқ ишлатилади”, деб айтган.

Туркия ҳукумати назарида Бирлашган Миллатлар Ташкилот Қошиқчи иши юзасидан тергов бошлаши керак.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра, Оқ уй журналистнинг ўлими юзасидан маълумотларни оммага тақдим этиши, Саудия Арабистони билан алоқаларни қайта кўриб чиқиши керак.

Манба: amerikaovozi.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort