Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мўғулларга қарши курашган Мaҳмуд Тoрoбийнинг қаҳрамонлиги

Мўғулларга қарши курашган Мaҳмуд Тoрoбийнинг қаҳрамонлиги
10 Şubat 2019 - 7:00 'да юкланди ва 494 марта ўқилди.

1238-йилдa Чиғатой улусида мўғуллар истибдоди остида эзилган ва зулмидан тўйган маҳаллий аҳоли қўзғолон кўтаришга бир неча марта ҳаракат қилган. Бухородан 20 км ғарбдаги Тороб қишлоғи (ҳозирги бухоро вилояти Жондор тумани ҳудуди)да бошланган қўзғолонга тoрoблик ғaлвир ясoвчи ҳунaрмaнд Мaҳмуд Тoрoбий бoшчилик қилган. Тaриxдa у Мaҳмуд Тoрoбий нoми билaн шуҳрaт тoпaди. Тороб қишлоғи ва унинг атрофидаги деҳқонлар ва ҳунармандлар мажлисларида ўзаро кенгашиб мўғуллар зулмига қарши очиқ кураш бошлашга қарор қилганлар. Қўзғолончилар Маҳмуд Торобий бошчилигида Бухорога юришди ва шаҳардаги Малик Санжар қасрини эгаллаб уни ўзларига қароргоҳ қилиб олишади. Улар сафига кўплаб тарафдорлар ва маслакдошлар келиб қўшилган Торобийнинг опаси ҳам қўзғолоннинг фаол иштирокчиларидан бўлиб бу табиб ва дуохон аёл ўз мардлиги куч ғайрати жасорати ва душманга нафрати билан қўзғолончилар орасида алоҳида ажралиб турган.

Жувайнийнинг ёзишича йирик тасаввуф шайхи ва ақоид уламоси Шамсиддин Маҳбубий қўзғолонларнинг ғоявий раҳнамоси сифатида қўшин ва халқ ўртасида катта ташвиқот ишларини олиб борган. Улар мўғул босқинчилари ва улар хизматига ўтган маҳаллий маъмурларни ўлдириб мол – мулкини бева бечораларга тақсимлаб беришган. Бухоро бутунлай қўзғолончилар қўлига ўтди. Маҳмуд Торобий Робиа саройига жойлашиб султон қилиб кўтарилган. Бош садр Бурхониддин унинг талаби билан Шамсиддин Маҳбубийни шаҳар садри этиб тайинлаган. Мўғул қўшинлари ва босқинчилари бу пайтда Карманага қочиб шошилинч куч тўплай бошлаганлар.

Қўзғолонни бостириш учун Карманадан юборилган мўғул қўшинлари Бухоро атрофида тор мор келтирилиб жангда 10 минг мўғул аскари ўлдирилган. Қўзғолончилар мўғулларни қувиб Карманагача борганлар бироқ бу жангда Маҳмуд Торобий ва Шамсиддин Маҳбубий ҳам ҳалок бўлишган. Шундан сўнг қўзғолонга Маҳмуд Торобийнинг икки укаси Муҳаммад ва Али раҳбарлик қилганлар. Мўғуллар қўзғолончиларга қарши Элдиз Нўён ва Чекан Қурчи бошчилигида янги кучлар билан Кармана яқинидаги Работи Маликда бўлган шиддатли жангда қўзғолончиларни мағлубиятга учратган. Қўзғолончилардан 20 минг киши жумладан Муҳаммад ҳамда Али ҳам ҳалок бўлган ва қўзғолон шавқатсизларча бостирилган. Мўғуллар Бухорога кириб шаҳар ва унинг атрофидаги кишиларни талашга ва ўлдиришга киришган. Хўжандда турган Маҳмуд Ялавочнинг бу ерга келиши билан Бухородаги қирғин тўхтатилган. У таланган ва вайрон этилган шаҳардан ҳеч қандай солиқ йиғиб бўлмаслигига Чиғатойни ишонтира олган.

Маҳмуд Торобий қўзғолони мағлубиятга учраган бўлса ҳам у тарихда изсиз кетгани йўқ. Мўғул маъмурлари эндиликда маҳаллий аҳоли билан эҳтиёткорона муносабатда бўлиб ўлпон ва солиқларни камайтиришган, ҳамда маълум муддат турли ўзбошимчаликларга чек қўйилган. Чиғатой улусини мўғул хоқонлари номидан бошқарган Маҳмуд Ялавоч ва унинг ўғли Маъсуд Ялавоч бу пайтда ҳам хоқонлар манфаатини кўзлайдиган ҳам маҳаллий халққа хайрихоҳ нозик сиёсатни юритишган.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар