Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Болалар ва боболар

Болалар ва боболар
15 Şubat 2019 - 6:00 'да юкланди ва 443 марта ўқилди.

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

БОЛАЛАР ВА БОБОЛАР

Болалар дунёни бошқача кўрар –
Оёғини осмонга қадаб,
Қўлида юради болалар
Дунёга бошқача қарамоқ учун.

Дунёни ўзгача тушунар чоллар –
Кечқурун, хиёбонда,
Ўтган-кетганларга парво қилмай ҳеч
Мутолаа этарлар
Газетани тескари ушлаб.

Дунёни бошқача кўрар болалар,
Чоллар ҳам ўзича тушунар уни.

1976

(264)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (159-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort