Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Оқ тулпор

Оқ тулпор
16 Şubat 2019 - 6:00 'да юкланди ва 551 марта ўқилди.

 

 

ОҚ ТУЛПОР

Шабнам каби енгилман, қўрқувдан фориғ,
Яқин оқ тулпорлар дукир-дукири.
Собит турсам аҳдда не тилайди тиғ?
Тўкилар юракнинг ғубори, кири.

Тоғлар мақсадсизга яқин туюлар,
Юригани сайин олислашар у.
Нурли чеҳралардан, терлар қуйилар,
Тулпордайин, елиб, чарчамайди у.

Эҳтимол тулпорлар куннинг сояси,
Кундуздирлар балки оқ фаришталар.
Улар майсаларнинг туб қариндоши,
Фикр эгалари том беҳиштдалар.

Юрагимнинг дукир-дукирин, улар,
Ўғирлашиб, чопиб, борарлар ҳамон.
Уларга уфқларда жаннатлар, кулар,
Қайрилмаслар ҳеч-да алар мен томон…

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort