Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кўнгил тинмас ҳеч

Кўнгил тинмас ҳеч
18 Şubat 2019 - 6:00 'да юкланди ва 543 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

КЎНГИЛ ТИНМАС ҲЕЧ

Аллоҳ ёди билан барҳаёт кўнгил,
Кўз юмулмак билан кўнгил тинмас ҳеч.
Кўнгил бўстонида имон тоза гул,
Бир очилса, турар, сўлиб битмас ҳеч.

Бор неъматдан тотли соғлик мазаси,
Минг қуллиқдан некдир Аллоҳ ризоси,
Агар тўғри келса ажал қазоси,
Минг ёлвормак билан кас қутулмас ҳеч.

Йигитлар, сўзимга сиз қулоқ солинг,
Ёлғончидан дўстлик таъмасин узинг,
Қайси ёнга кўпдир ишқинг, ҳавасинг,
Ётсанг, турсанг, хаёлингдан кетмас ҳеч.

Одам ўғли маҳкум келиб-кетмакка,
Жойи лаҳат, оёқ чўзиб ётмакка,
Жаҳд этади тубдан жаҳон тутмакка,
Бу ишларга зотан ақли етмас ҳеч.

Эй, жаҳон мулкида кезган сарфароз,
Бир бандаман, кўп сўзладим, хўби оз,
Дунё бозорида, фалак – қиморбоз,
Ўйин ўйнаб, инсон уни ютмас ҳеч.

Ош, сув билан вужуд ривожи кўркам,
Ширин сўздан жонлар топади малҳам,
Жондан жонлар сув ичмасалар, мубҳам,
Тошга юқмас сувдек, сўзлар юқмас ҳеч.

Маҳдумқули, йигитлик бир фасли ёз,
Жон соғ бўлса, ярашади суҳбат-соз,
Яхши кунлар кўп бўлса ҳам, дерлар оз,
Ёмон кунлар оз бўлса ҳам, ўтмас ҳеч.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort