Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ғаройиб ҳодиса

Ғаройиб ҳодиса
13 Şubat 2019 - 8:00 'да юкланди ва 899 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Ўн биринчи боб

“Ғойиб ота”да  ғаройиб ҳодиса содир бўлди. Пашша учса билинадиган қабристонда тун бўйи туман қурилиш бригадасининг юзга яқин қурувчилари жавлон урдилар. Ўнлаган техниканинг шовқин-сурони ҳақиқатан ғалати эди. Тириклар нари турсин, тупроқ остида суяклари чириб ётган ўликлар ҳам таажжубда эдилар. Бу ишлар маҳаллий қарашларга мос тушарди. Ислом ақидаларини хурофотга қорган мардум урф-одатлар қули, қаймоғи сузиб олинган мафкура – жаҳолат соясида қолганди. Даҳма қурилишига туман партия қўмитасининг биринчи котиби Дармон Мадорович бошчилик этарди. Калхўз аҳли қалбида унинг иштироки ифтихорга менгзаш бир ҳадик уйғотиб, ўктамликни ғайри оддий сафарбарлик ютиб юборди. Тунда ёппасига қабристонга чиққанини эслай олмайдиган оламон хавотир ичида қолганди.  Ҳуккининг ўпирилган қабри атрофида пешайвонли тўрт девор юксаларди. Қурувчиларга қурилиш ашёларини етказаётган калхўзчиларнинг юзлари кулгани билан ичлари чироқ ёқса, ёришмасди…

…Минг бир ваъдалар ва ёлворишлар билан Ўғилой Чўвиш Паримомодан қутулгач, Дармон Мадоровични топиб, даҳма қурулишига жўнатди. Тили қисиқ биринчи котиб тайсаллаб ўтирмади. У халқнинг тори сустлигини кузатиб, ўзини ноқулай ҳис этарди. Барчага амри-фармон бераётган Қиё жинни учун бунинг аҳамияти йўқ эди. У бир замонлар ўзининг душмани бўлган Паримомонинг ишончини қозониш учун бош қотирарди. У даҳма қурилишига норасмий масъул эса-да, оғирлик Дармон Мадорович зиммасига юкланганди.

…Ўғилой Чўвиш туғруқхонага бориб, ичига ёпишган “қўзишишакча”ни кестирди. Сўнгра иккинчи котиб қонкетма бўлганда, ётган хонага кириб, оҳ-воҳ қилиб чўзилиб олди. Тонготтибойнинг ҳар ёнидан айланиб суратга туширганлари кўз олдидан кетмасди. Қон тупирган кимса сингари у аламини ичига ютар, Паримомонинг тузоғига осонгина илинганини энди пайқаётганди. Оми бир аёлнинг чангалида ўзини қанотлари қийилган қуш сингари ҳис этарди. Қўрқув ва таъмагирлик жонини омбур каби суғургани етмагандек, субутини йўқотиши ўлим билан баробар эди. Буни на бировга айтиб, на тушунтириб бўларди. Ҳарна бўлганда ҳам осон қутулдим, деб ўйларди. Бу ёғига Паримомонинг ўнг қўли бўлиши лозимлигини ҳам хаёлидан соқит этмасди. Бунинг учун Қиё жиннини ундан узоқлаштириши керак эди. Дармон Мадоровични ўзига ҳамкор этcа, мақсадга мувофиқ бўларди. Аммо Гидляннинг Москвадан учиб келиши барчасини ўзгартириб юборишини у ҳали билмасди…

Дармон Мадорович бугун фитнакор бу аёлни илк марта афтодаҳол бир кайфиятда учратганди. Мўйина Чўвишнинг аҳволи аянчли кўринса-да, сир бой бермасликка тиришарди. Аммо ойни этак билан ёпиб бўлмасди. Унинг ошкора ён бермаслик учун қисиниб-қимтиниши, биринчи котибга шубҳали, бир вақтнинг ўзида ғалати туюларди…

Дармон Мадорович минг бир хаёллар билан бироз енгил нафас олиш учун қурилиш ҳудудидан йироқлашаркан, қоронғи кечада форсчада шеър ўқиётган аллакимнинг овозини илғади. Бу унинг диққатини ел қум барханларини осмонга совургандек тўзғитиб юборди. Аввалида у қўрқди. Оҳангга сеҳрлангач, шеър ўқиётган кимса арвоҳ ёки мурда бўлса-чи, деб ўйлади. Болалик чоғларида бобосидан неча бор эшитган Шайх Фаридуддин Атторнинг “Панднома”си унга бегона эмас эди. У ўтиб кетган яқинларини эслади. Зангин оҳанглар ва теран мазмун унинг ихтиёрини олди. Барчаси тушида содир бўлаётгандек эди. У шу туришида бир соат қандай ўтганини сезмади. Қулоқчаккасига тарсаки тушгандан кейингина ўзига келди. Рўпарасида кўзлари ғилай бир кимса турарди. Қуёш нурида юравериб унинг миси чиққанди. Уни Қосим девона дердилар. Ёз чилласида қора кастум-шим кийиб, пушти галстук боғлаган Дармон Мадорович ердан шиляпасини олди.

– Кўрган-эшитганингни маҳкам ушла. Бўлмаса, чумчуқ бўлиб, пир-ир-р этиб учиб кетади, қуруқ қоласан-а, бола!

Қосим девона шундай дея унинг икки кураги ўртасига кафти билан урди. У Қосим девона чиққан гўрга ўмболоқ ошиб тушди. Қайдандир пайдо бўлган Қиё жинни уни ўрнидан турғазиб, тагида букланиб қолган шляпасини бошига кийгизди. Уст-бошининг чангини қоқди.

– Девона! – деди Қиё жинни Қосим девонага. – Бу кимсанинг кимлигини биласанми?

– Биламан! – деди у.

– Ким?

– Аллоҳнинг гуноҳкор бандаси!

– Девона, бу киши туманмиз хўжайини Дармон Мадорович бўладилар. Қаматиб юбормасин тағин, жиннилигингни ўзимизникиларга қиласан, каллаварам!

– У сен учун туман хўжайини, мен учун Аллоҳнинг ожиз бандаси, тушундингми, Қиё жинни?

– Бунга гап уқтириб бўлмайди! – деди Қиё жинни қўл силтаб. – Даҳманинг нари ёғида дастурхон ёздиргандим. Сизни, чой ичиб ўтирипсиз, деб ўйлапман. Ҳукки худо бувамнинг руҳи қўллаб, Шохдор Такаевнинг кўзи чалмаганда, сизни девона ўлдириб қўйиши мумкин эди.

– Ҳуккинг худо эмас, учига чиққан фирибгар, пихини ёрган мунофиқ эди! – деди Қосим девона ғилай кўзларини қисиб. – Сен ўшанинг ялоқхўр итисан, ҳароми боласисан. Аллоҳ – яккаю ягона – У туғилмайди, туғдирмайди, ўлмайди, ухламайди, ичмайди, емайди, ғафлатга ботмайди, чарчамайди, бирор-бир нарсага муҳтож бўлмайди, У беҳожат…

Ғилайнинг “ҳароми” дегани суяк-суягидан ўтган Қиё жинни унга мушт солди. У ағанаб тушиб, их, их-хих, дея инграса-да, сўзларини охиригача айтишга тиришарди.

– Ҳуккинг худо бўлса, нега ўлади? Бир мода эшакнинг шаталоғига дош беролмаган одамни бошларига кўтариб мақташларини қаранглар…

– Етар, бас! Бор, ишингни қил. Қуёш кўтарилиб қолди. Ҳадемай майитни олиб келишади. Барчасига улгуриш керак…

Дармон Мадорович важоҳатга тўлиб ҳайқирди. Елкаларини қисиб ўтирган одамда бунчалик салобат пайдо бўлишини кутмаган Қиё жиннининг юрагига қўрқув оралади. Қўл-оёқлари қалтираб, лаблари титраб кетди.

– Бўлди-э, кетяпман-ку! – дея олди, холос.

У думи орқасига қисилган ит сингари йўрғаларди.

– Нима, сизларга маймун ўйнатяпманми? Ишларингизни қилсаларингиз бўлмайдими, такасалтанглар! – дея Дармон Мадорович кўтарилаётган даҳма атрофида ўзларини кузатиб ўтирганларга  ўшқирди.

Улар сувараклардек тўрт томонга сочилиб кетдилар.

Қабристонда росмана кошона пайдо бўлганди. Эртаклардагина шундай бўлиши мумкин эди. Жараёнга гувоҳ бўлмаган одамнинг ишонгиси келмасди. Ишонгиси келса ҳам, ночорликка кўниккан тасаввурида тахайюлга менгзаш ҳодисанинг ҳазм бўлиши ошқозоннинг оҳактошни ҳазм этишидек бир гап эди.

Даҳмага тикилган Дармон Мадорович тасаввурида Ҳуккининг қиёфаси ҳақиқатан буюклик касб этиб, қалбида унга нисбатан ҳурмат туғила бошлаганди. Буни илғаган Қосим девона кийимларига илашлган тиканларни териб ташлаб, шеър ўқиди:

– Шариатсиз киши учса ҳавоға,

Кўнгил берма анингдек худнамоға.

Ҳавога учса, монанди чибиндур,

Ани ҳоди дема, шайтони диндур.

Шариатсиз киши гар ютса ўтни,

Ҳаво ўртасида минса булутни,

Қачон топқан эрур қурбат ҳидини,

Вали билманг тақий андоқ кадини.

Бўлибтур мундоғ ишлар кофирийдин,

Начукким, бўлди сеҳри сомирийдин.

Шеърни эшитиб Дармон Мадорович, ҳанг-манг бўлди. Ҳеч нимани тушунмагани боис, энсаси қотди.

– Нима демоқчисиз, ҳеч нимани тушунмадим? – дея эътироф этди у.

– Сўфи Оллоёр одамнинг дуо билан ҳавога учишидан бохабар бўлган! – деди Қосим девона. – У бизга шариатсиз кишининг ҳавога учиши ўзини кўрсатиш (“худнамо”лик), у гўё бир чивин (пашша), деётипти. Уни “ҳоди”, яъни йўл кўрсатувчи шайх деб билма, унинг дини – шайтоний, деб, ҳатто у шариатсиз одам оловни ютса ва ё осмонга чиқиб булутни минса ҳам, у қурбатни, Аллоҳга яқинлик ҳидини қаёқдан билсин, бундай кади, яъни ошқовоқни вали деб билманг, чунки бундай ишлар кофирдангина келади, деб уқтираётипти. Динни ва муллолик рутбасини ниқоб қилган Ҳуккининг Сўфи Оллоёр таърифини келтирган фирибгарлардан фарқланадиган жиҳати йўқ. Унинг ҳийла-найрангларига алданиб, икки оламда осий бўлгандан кўра, камунистларнинг ғоясини қўллаб-қувватлаб, худосиз ўтган тузук. Камунистлар хатоларини англаб, чин юракдан тавба-тазарру қилсалар, Яратганнинг ҳидоят этиши мумкинлиги эҳтимоли йўқ эмас. Эгаси итининг қилиғини билади, деганларидек, Аллоҳ бандасининг феъл-атворини билади. Банда борки, хатолардан холи бўлмайди. Ҳеч ким ҳам фаришта эмас.

– Болалигимда боболаримдан эшитганларимга кўра, тасаввуфда кароматлар бевосита мусулмон дини, яъни шариат билан боғлаб талқин этилиши маълум, – деди Дармон Мадорович. – Бироқ ўша бошқа дин вакиллари ҳам Худо орқали шундай шарафга эга бўлдик, деб тан олади-ку.

– Эшиткил, балки Фиръавн амридин Нил

Қуйидин юққориға оқди беқил.

Муни билгилки, Ҳиндистонда ҳоло

Учарлар кофирин санноси боло.

Шариат ҳукмин этмай иқомат,

Таажжуб ишлари бўлмас каромат. 

– Ҳиндистонда осмонга учган одамнинг таажжуб қиладиган ишлари ҳам каромат эмаслигини, бу тугул, Фиръавн амри билан Нил дарёси тескари оққанда ҳам бу каромат бўлолмаслигини биздан қарийиб уч аср илгари яшаб ўтган Сўфи Оллоёр каромат қилганлар, – деди навбатдаги ўқиган шеърини изоҳлашга киришган Қосим девона. – Демак, Ҳиндистонда одамнинг осмонга учиши неча асрлар илгаридан ота-боболаримизга маълум экан. Биз эса буни телевизирдан эшитиб, гўё энди пайдо бўлган янгилик каби ёқа ушлаб ўтирипмиз. Сиз камунистлар ойга ракета қўндирдик, деб дунёйи оламга жар соласизлару, ўзларингиз шаклу шамойил берган Ҳуккининг ҳийла-найранглари олдида лол қолишдан ўзларингизни тия олмайсизлар. Чунки сизларнинг ночор маънавий дунёйингиз оёқларингиз етган жойларнинг инсон тафаккури олдида бир қадамлик ҳам манзил эмаслигини илғашга қодир эмас. Бошидан нотўғри шакллантирилган кўзқарашларингиз – бошига туя териси қопланган Манқуртнинг миясига қайтиб ўсган сочига ўхшайди. Ният холис, тасаввурлар ёрқин бўлмагач,  руҳиятда ўзгаришлар содир бўлмайди. Фикрлашда ҳар куни янгиланишлар рўй бериб турмаса, ўсиш ва тараққиёт юз кўрсатмайди.

– Минг йиллар асносида қақраб ётган чўлларни боғ-бўстонга айлантирган Ленин инқилоби бизга тараққиёт олиб келмадими? Мактабларда текин таълим-тарбия олаётган болаларимизнинг эрта бир кун кучли жамият барпо этишидан наҳотки гумонингиз бор?

– Мактабларда қуллик ва ялтоқликдан илм олаётган болаларимизнинг миллий маънавиятимиз ва тарихимизга ҳеч бир тегиш жиҳатлари йўқ. Шундай бўлгач, улар келажакда самара бермайдилар. Зиёнлари тегиши эҳтимоли кучлироқ. Улар нари борса, Ҳукки сингари қаътиятсиз ва субутсиз, ошиб тушса, Қиё жиннига ўхшаган мол-дунёсини кўрсичқондек гурумига тортишга устаси фаранг бўлиб етишадилар. Жуда юксакларга парвоз этсалар, миллат билан босқинчилар ўртасида туриб, халқнинг бурнини ерга ишқаб ишлатиб, қон ва тер ҳисобидан бунёд бўлган бойликларни Москвага оқизиш эвазига бойлик орттирадилар. Хиёнат ҳисобидан мансаб курсиларини эгаллаб, шарафсизлик ва номуссизлик орқасидан шон-шуҳратга эришадилар. Улардаги дин-иймон, миллий ғурур ва ор-номус туйғулари – тарихий хотиранинг ғариблиги боис, аллақачонлар сўниб бўлган. Ўқитувчилар – қулдорларнинг заранг таёқлари бўлгач, улар учун жаҳолат – ақллилик ва олижаноблик белгиси ҳисобланади. Бизнинг мактабларда бир соат дарс олган ўқувчи юз йил ўнгланмайди. Улар ўз руҳиятларидаги озодлик ва ҳурлик туйғуларининг қуллик ва ялтоқликка, ҳамиятсизлик ва беномусликка айқашганини ҳатто сезмайдилар. Ҳали Гарбачўп бошлаган Ошкоралик шабадалари Озодлик насмларини олиб келганда ҳам, бизлар онгимизни қулликдан, худбинлик ва калтафаҳмлик асоратларидан қутқара олмаймиз. Давлат бошига Ҳуккига ўхшаган мунофиқ ва фирибгарлар келадилар. Масжид-мадрасалар жоҳил муллоларга тўлади, улар миллатни исломдан адаштирадилар. Адолат ва эзгулик ҳаммоллари – қонунларни паймол этадилар. Рўшнолик ва тараққиёт мезони бўлмиш тартиб-интизомни,  илм-фанни, касб-ҳунарни бошбошдоқлик ўзанига соладилар. Ночор халқ руҳий поракандаликка юз тутиб, ит эгасини, мушук бекасини танимайди. Булар барчаси уч юз-тўрт юз йиллик подшоларимиз ва шўро сиёсатининг олтмиш йиллик зўровонлиги асоратидир. Ҳолбуки, сизлар мактабларда бепул ўқитилаётган болаларимизнинг ичидан авлиёлар қидирмоқчи бўласизлар. Босқинчилар болаларимизни қўлимиздан тортиб олдилар. Пулсиз сотиб олганлари учун пул тўламаганимиз қолди. Тавба, бу одамлар жинни бўлмаганми ўзи… Чўллар ва саҳроларимизнинг боғ-бўстонга эврилганига келадиган бўлсак, аслида улар боғ-бўстонларимизни саҳрога айлантиришди. Кўз илғамас сарҳатларда ястанган саксавулзор, юлғунзорларимиз, дарёлар бўйларидаги тўқайларимизга қирон етди. Натижада, экатизим ишдан чиқиб, табиий офатлар бошланди. Юзлаган хил ўсимликлар, ёввойи ҳайвонлар, дарандалар ва парандалар йўқолиб кетдилар. Бугун Орол денгизининг ўлими ҳақида бутун дунё айюҳаннос солишга бел боғлади. Эрта-индин бизларнинг ҳалокатимиз хусусида баҳс-мунозаралар бошланади, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган касалликлар урчийди. Шон-шуҳратга муккасидан кетганлар олий минбарлардан нутқ ирод этишга тушадилар. Бироқ ўшанда бизлар ҳаммасини бой берган бўламиз. Мустақиллик шиори остида Ҳуккининг ворислари – миракизмчилар халқни эзиб, ҳайвондек меҳнат қилишга мажбурлайдилар…

– Кечирасиз, сўзингизни бўлдим. Сизни кўп эшитганман. Девонага ўхшаган девонадир, деб ўйлардим. Фикрларингиз мени ҳайратга соляпти!

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube