Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Омад кулиб боққанда…

Омад кулиб боққанда…
15 Şubat 2019 - 8:00 'да юкланди ва 905 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Ўн иккинчи боб

Мотам маросими Паримомо кўзлагандек ўтди. Қад кўтарган муҳташам даҳмани бутун калхўз аҳли, унинг Ҳуккидан олган ғайбона қувватидан, деб ўйлади. Ҳамма ўз ораларидан яна бир назаркарда одам чиққанидан фахр туярди. Дафн маросимининг муваффақиятли ниҳояланиши Паримомонинг калхўз ҳудудларида барча ишларни қўлга олганидан дарак берарди. Аввалида унча ҳам таъсири сезилмаган раиснинг ўлими янги даврнинг дебочаси бўлди. Жамият ҳаётидаги бу ўзгариш – мустақилликники сингари оёғи осмондан эди. Қоғоздагилар одамлар учун аҳамиятсиз эди. Расмий билан норасмий нарсаларни фарқлашга уларда ҳафсала йўқ эди. Юқори табақаларда қонунлар билан жиноятчиларнинг тили бир эди. Паримомо мақомига эришган Қурёзагул кароматгўй деб ном қозонгач, оёғига амрикони маҳси-кавуш кийиб, бошига оқ ғижим рўмол ўради. Ёзнинг қоқ чиллада елкасига зардўзи тўн ташлади. Унинг биринчи қадами бошланғич партия қўмитаси котибаси Нусхагул Товуқбоқаровнани калхўз раисалигига тайинлашдан бошланди. Иккинчи иши қолоқ бригадани амаллаб турган Сипсагул Жўроповнани бошланғич партия қўмитаси лавозимига кўтарди. Унинг амлокларини Шохдор Такаевга қўшиб берди. У ўзига ўзи сўз берганига қарамасдан, Қиё жиннининг гуноҳларидан ҳам ўтди. Тағин айб қиладиган бўлса, унинг даҳма қурилишидаги кўрсатган жонбозлигидан кўз юмиб, қарғаб, қоратошга айлантиришини ҳам яширмади. Расмий жиҳатлар жарроҳлик амалиётидан кейин бир аҳволда ётган Ўғилой Чўвишнинг қўли билан парда ортида бажарилди.

Паримомо бошқарув тизгинларини ўз измига олгач, ғалати ҳодиса рўй берди. Бир муддат сўнган шаҳвоний нафси бутун вужудини қабарган милкдек қичиштирди. Шунда у Қиё жиннини Асадбек орқали чақиртириб олди. Ҳуккининг қабулхонасида уни тизза чўктириб, бурти[1] энди сабза урган, калондимоғли бир ўспирин топиб келишни буюрди. Унинг муддаосини сўзсиз англаган Қиё жинни пайсалга солмади. Келажакда қилинажак ишларни кўз олдига келтириб, буюртмани сидқидилдан бажаришга киришди. У Паримомонинг ишончини қозониш Амриқонинг Ироқдаги ғалабасидан кам эмаслигини  яхши тушунарди.

У Зўмлар калхўзи ўспиринлари орасида Паримомога лойиғи топилмайди, деб ўйларди. Шунинг учун атрофдаги калхўзларни айланди. Бир ҳафтада саккиз юз тўқсон учта ўспириннинг бўй-бастини қаричлаб, излаганини тополмади. Охири икки бармоғини бурнига тиқиб, уйига қуруқ қайтди.

– Қидираётганингиз ўша зорманда наҳот ўзимизнинг калхўзда топилмайди! – деди эрини бир аҳволда кўрган хотин. Калхўзлардан топилмаса, микрараёндаги “опа”лардан суриштириш керак.

– Бор бўлса, Марамой билан Гриш маҳаллаком биларди! – деди у. – Сен ҳам дардимни қўзғаб, ярамга туз сепасан, қўй бу гапларни. Силлам қуриб, ичим таталаб кетяпти, овқатинг пишган бўлса, солиб ке. Ейман, ётаман, ўлгудек чарчадим. Эртага тонг саҳарда қўшни вилоятга йўлга чиқаман. Ўша ёқлардан топилиб қолар.

– Шошманг, дадаси! – деди ғайрат отига минган хотин. – Қўшнимизнинг сириқдек-сириқдек тўққизта ўғли бор. Овқат пишгунча, ўшаларникига кириб чиқмайсизми? Омад борбаракаллачиликда қолган. Топилиб қолса, бахтингиз, топилмаса, йўқотадиган нарсангиз йўқ-ку.

– Қўшнимизнинг ўғиллари деб Карим карвакнинг болаларини айтяпсанми?

– Ҳа-да, бошқа қўшнимизда тўққизта ўғли йўқ-ку!

– Карвакнинг ўзи бир ҳаппагади бўлса, ақлдан озмаганмисан?

– Нега озар эканман, йўриғимга юриб, айтганимни бажаринг, кейин хурсанд бўласиз. Сўзим лоф чиққанини қачон кўргансиз?

 – Қайси ўғлини айтяпсан ўзи?

– Кал бир ўғли бор-ку, қоп-қора, юзларига ловиядек-ловиядек ҳуснбузар тошиб юради. Пайхас[2] бўлган бўлсангиз, ҳусунбузарларини сиқавериб, ҳалитдан юзини чўтир қилган бола пақир!

– Карвакнинг тўққизта ўғли ҳам қоп-қора, тўққизтасига ҳам ҳуснбузар тошиб юради. Ҳуснбузарини сиқаверганидан тўққизи ҳам чўтир. Қурт еган теридек барининг юзи буришиб кетган. Қизларини сариқпаранг демаганда, уларнинг ҳам ўғилларидан фарқи йўқ, барчасининг юзини донача босган. Мактабга чиқмаган қизлар, юзларини сиқавериб, Фиръавннинг қурт-қумурсқа илма-тешик қилган мурдасига ўхшаб қолганлар. Аниқ гапир, жон хотин, шундай ҳам бир ҳафта йўқотдим. Ҳар биттасига тикилавериб, кўзларим ачишиб, мияларим суйилиб кетди!

– Карим карвакнинг жами ўн учта боласи бор, тўртта қиз, тўққизта ўғил. Тўнғичи Бахилкарим, мен назарда тутаётган йигит ана ўша…

– Бахилкарим неча ёшда?

– Ўн бир ёшда. Ёшини бошингизга урасизми? Қидирганингизни топсангиз бўлдида!

– Ҳеч нарсага ақлим етмай қолди, ўлай агар. Ўн учта боласи бўлса, тўнғичи Бахилкарим ўн бир ёшда бўлса, эгизаклари бўлмаса, бола эргаштириб келмаган бўлса, Нозли чўнти жонивор ҳар олти ойда қўзилаганда ҳам ўн учта боланинг ҳисоби чиқмайди-ку!

– У ёғи билан неча пуллик ишингиз бор, дадажониси. Боғини сўраганингизча, узумини есангиз бўлмайдими?

– Тўғри-да! Ўғиллари бир қарич бола бўлсаям, барчасининг сочи йўқлигини ўйлайвериб, неча йиллар тунлари ухлай олмасдан чиққандим. Бу гапингни эшитгач, жинни бўлмасам гўрга эди!

– Карвакнинг нафақат ўғиллари тепакал, қизларининг ҳам бошларида сочлари йўқ. Орқа сочларини майда ўриб, елкаларига ташлаб, олдини рўмол билан бойлаганлари учун уларнинг каллигини ҳеч ким сезмайди!

– Нимага ҳаммаси бирдай тепакал? Қарғишга йўлиқмаганларми, ишқилиб?

– Жуда билгингиз келяптими?

– Билгим келяптида, энағар. Маҳтал этмасдан айтақолсангчи!

– Сезишимча, Карим карвак Шохдор Такаевга ўхшаган бир одам. Ейишга нони, ётишга тўшаги бўлмагач, оналарининг қорнида қатрон тўкиб, устидан дазмол босаверган. Соч жонивор илдизигача тўкилиб, таг-туги билан чириб кетган!

Юраги тез урган Қиё жинни хотинининг калишини оёқларининг учига пойма-пой илди. Томорқанинг ўртасидан йўрғалаб қўшнисиникига йўл олди. Ўн дақиқа ўтмасдан у оёқяланг қайтиб кирди. Хотинининг белидан маҳкам қучиб, супани бир айланиб чиққач, унинг юз-кўзларидан қайта-қайта ўпди.

– Сени туққан онангга раҳмат, хотин! – деди сўнгра ўзида йўқ қувониб. – Сени бунча синчковсан деб ўйламагандим. Устимдан тоғ ағдарилгандек бўлди. Шохдор Такаев дейсан, Қўзи Шишак дейсан, Бахилкарим Ҳуккига кишт беради. Берса, қўш қўллаб беради, деганларидек, кетма-кет омад боқяпти!

– Йўриғимга юриб, қачон кам бўлгансиз, дадажониси? – деди эрининг мақтовларидан ийиган хотин. – Оёқ остидан оққан сувнинг қадри йўқ деб шуни айтадиларда!

– Нега қадри йўқ экан! – деди хотинини белини бўшатган Қиё жинни. – Ўн бир яшар бир исқиртнинг бу қадар қобилияти борлигини қандай билганингга ақлим етмаяпти, холос!

– Дадаси, сиздан яширадиган сирим йўқлигини яхши биласиз! – деди хотин жонивор. – Тўғриси, буни Шохдор Такаевдан билганман!

– У қаердан билипти?

– Хотини Сипсагул Жўроповнаданда!

– Шохдор Такаевнинг айтганларига лаққа тушиб, ёлғонларига ишондингми?

– Анойилардан эмасман-ку, дадаси! Кўзларим билан кўриб, қўлим билан ушламасам, сизга ала-мулага[3] гап етказмаслигимни биласиз-ку. Шу ишларда пухталик қилолмасам, Тошкентдаги “Раисчилик” иститутида қандай ўқийман ҳали!

– Институтда мулложиринглар ўқийди, Қиё жиннининг пуллари ўқийди. Энағар, паст келсам, ўзингни ақлли кўрсатаверма. Айтганларинг ёлғон чиққанида, ўттиз икки тишингни қоқиб олардим!

– Қоқадиган замонларингиз ўтиб кетди. Ҳазул-ҳузул ўрнида яхши. Эътиборингизга, институтда мулложиринглар ўқигани билан ўзим учун ўқиб ўрганмасам, эрта бир кун Нусхагул Товуқбоқаровнанинг ўрнини қандай эгаллайман? Ўғилой Чўвишнинг ўрнига кўтарсалар, қўмита юмушларини қандай уддалайман? Барчасига малака ва чуқур билим керак бўлади, эр оға!

– Бу ишлар учун билим ҳам, малака ҳам керак эмас. Ҳийла-найрангни қойиллатсанг, риёдан фитна қўзғотсанг, ошиғинг олчи бўлаверади. Бошлиқларнинг қай бири жонини жабборга бериб ўқиган. Ҳаммасининг ҳам мулложиринглари ўқиб, диплўм олган, хотин. Сен Қиё жиннини жинни деб ўйлаяпсанми?

– Ўша жинни дейилган жойини рўзғорга нафи тегмаганда, кўричакдек кесиб, товуқларга ташлардим. Аммо Нусхагул опамларга ўхшаб ҳийла-найранг, фитна қўзғотишни ёқтирмайман. Мен “чес”ни ишлашни, ҳақиқат учун курашишни яхши кўраман. Қурёзагулни кўринг, йиллар бўйи тишини-тишига қўйиб, ҳалоллик билан зимдан жанг олиб боргани учун Паримомо деган буюк номга сазовор бўлди. Туманнинг биринчи котиби ва ижроқўм раисасига ўхшаганлар унинг соясига салом беряптилар. Қайтиб менга қинғир-қийшиқлар хусусида оғиз оча кўрманг, қаттиқ хафа бўламан аммо. Феъли нозиклигимни биласиз-а?!

– Кечирасан! – деди хотинининг янги қирралари очилаётганини кўрган Қиё жинни. Унинг хаёли Бахилкаримда эди. – Шу Бахилкаримнинг карвакдан бўлганига ҳечам ишонмаяпманда!

– Билгингиз келяптими?

– Билгим келяптида, хотин!

– Нозли чўнтининг айтишига қараганда, туғгиси келганда, онангизга ўхшаб, Ҳуккига дам урдириб, эридан қирқ кун ўрнини бошқаларкан. Унинг, “Қиё жинни, Исо Масиҳ бўлса, меникилар ҳам Исо Масиҳ бўлиши керак. Онаси биби Марям бўлса, менинг ҳам Биби Марямдан кам жойим йўқ. У подшодек яшайди. Мен ва болаларим бир бурда нонга зормиз”, деган гаплари менга қаттиқ ботади. Шунинг учун унга ҳар сафар, “Эрингиз Қиё жиннига ўхшаб бошини ишлатсин, югурсин-елсин”, дейман. Олма пиш, оғзимга туш, деб ётган билан биров бир сўм пул берармиди…

Сир тагига етган Қиё жиннининг кўзлари олди қорайиб, миясида шовқин турди. Хотинининг қолган сўзлари қулоқларига кирмади. Бахилкаримнинг бўй-басти кўзлари олдига келиб, Ҳуккини кўргандек юраги санчди. Унинг қоралиги ва чўнтилиги онасига тортганди. Ушоқ демаганда, у қуйиб қўйгандек Ҳуккининг ўзи эди. Онаси бўйдор бўлгани билан Қиё жинниники Ҳуккиникига тескари эди. У пешайвон деворидаги кўзгу олдига борди. Кўзгудаги акси Нозли чўнтининг сап-сариқ қизлари билан икки томчи сувдек ўхшаш эди. Юзини сийпаганди, бармоқлари ҳуснбузарлардан қолган изларга тегди. У тепакал эмасди. Шундан афсусланди…

Паримомо Бахилкаримни ўғилликка олишини билдирганда, битта нонхўрдан қутулаётган Карим карвак суюниб кўзларига ёш олди. Паримомонинг синовидан мувафаққиятли ўтган Бахилкарим оғзидан кўп нарсани гуллади. У икки йилдан буён Қиё жиннининг хотини билан тажриба ўтказаётганди. Буни эшитиб хурсанд бўлган Паримомо унга хуржуннинг икки кўзини тўлдириб қовун жўнатди. Тортган машаққатлари зое кетмаганига суюнган Қиё жиннининг хотини Паримомога ярим челак қатиқ билан ошқовоқ бериб юборди.

Ўн бир ёшига тўлмаган Бахилкаримнинг бўйи ёшига нисбатан пастроқ бўлса ҳам, суяклари йўғон, қарашлари бесаранжом эди. Хотиржамлиги уни шаҳвоний ўйинлар мазасини ола бошлаган йигирма яшар йигитлардек кўзга олов кўрсатарди. Онаси сингари чўнти бўлгани билан ўмрови Ҳуккиники мисоли бақувват, елкалари кенг, боши қучоққа зўрға сиғар, буларнинг барчаси унга салобат бахш этарди. Унинг ёмғирдан кейинги қўзиқориндек лоп этиб чиқиши Паримомо учун айни муддао бўлди. Омад кулиб, Бахилкаримнинг бутун оиласи Ҳуккининг амлокларига кўчиб ўтди.

(Давоми бор)

[1] Бурт – мўйлов.

[2] Пайхас – термулиб, синчиклаб.

[3] Ала-мулага – анча-бунчага демоқчи.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube