Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Замона зўрники, томоша кўрники

Замона зўрники, томоша кўрники
16 Şubat 2019 - 8:00 'да юкланди ва 1418 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Ўн учинчи боб

Бир вақтлардаги сингари Паримомонинг хизматида чўрилар ва мардикорлар қўл қовуштириб турардилар. Тўлиб-тошиб, гуррос-гуррос бўлиб келаётган ихлосмандларга ўтириб-туриш учун ўрин етишмаслиги сабаб, янги иморатлар қурила бошлаганди. Замона зўрники, томоша кўрники, деганларидек, юртнинг “мустақил” деб эълон қилиниши Паримомо ва Қиё жиннига ўхшаганларни шўролардан жабр-зулм тортган жабрдийларга, Ўғилой Чўвиш ва Дармон Мадоровични Гидлян ва Иванўпнинг тегирмонига тушиб бутун чиққан миллатнинг мазлумларига айлантирди. Ҳукки ёруғликка назари тушмаган халқнинг – миллий қаҳрамони бўлди. Президент “Ўлимидан сўнг” дея унга “Ўзбекистон қаҳрамони” ва “Чўтирали + Гугуша” нишонини берди. У унвонларни қабул қилган марҳумнинг беваси Паримомони қучоқлаб бағрига босди. Кўксига “Меҳнат шуҳрати” ва “Соҳиби меъмор” нишонини тақиб, лабидан тўйгунча ўпди. Даҳма ёнидан Ҳуккига ҳайкал ўрнатмоқчилигини айтиб, мажмуага ғишт қўйди. Бу воқеалар дунё матбуотида ёритилди. Давлат раҳбарининг Паримомони қучоқлаб ўпаётган суратлар янги аср воқеаси сифатида шов-шув бўлди. Унинг Ҳукки ҳақидаги теша тегмаган фикрлари “Юксак маънавият – енгилмас куч” номи билан қайта-қайта китоб ҳолида чоп этила бошлади. Ғарб корчалонлари хаёлини ўғирлаган воқе-ҳодисалар мусулмон саховатпешаларини оёққа турғазди. Улар бир-бирларидан олдин савобга эришиш иштиёқида Ҳуккининг “Саховат” деб номланган янги очилган фондига ҳад-ҳисобсиз маблағларни Чорибойнинг қўйларини қўрага қамагандек қамадилар. Ишбилармон юртбоши йиғилган маблағларнинг тенг ярмини Исроил билан Эроннинг жосуслик хизмати ҳисоб рақамига ўтқазди. Қолган ярмини ИШИДчилар билан тўнғич қизи Бўтагулнинг чет эллардаги ҳисоб рақамларига ҳайдади. Ўзбекнинг ялангтўш ҳашарчилари қолган-қутганлардан Ўнг қўл вазир бошчилигида Ҳуккининг даҳмаси устида маҳобатли мажмуа кўтардилар. Кошона довруғи етти иқлимга овоза бўлди. Мажмуани очган президент ҳансираб энг баланд бино томига чиққач, кўзига дурбин тутиб, шарққа боқди. Саксон чақиримдан Минораи Калонни кўрганда, ўгирилиб уч юз тўқсон тўққиз чақирим олисликдаги Исломхўжа минорасига назар солди. Жанубга юз ўгириб, Ашқабодни қидирди. Топгач, олти юз олтмиш чақирим масофадаги Туркманбошининг олтин суви югуртирилган  тўрт юз қирқ тўрт газлик, уч юз олтмиш қаричлик қуёшга чанг солаётган ҳайкалига суқланди. Умрбодлик президентни кўриб, ўзини тубанликларда қолган ҳис этди…

Қиссадан ҳисса, барчаси қарам ўлкаларнинг Ҳурлик элчиларига эшикларини очишни истамаётган кунларнинг нари-берисида содир бўлди. Ундан бир муддат олдин Қосим девонани ўлдириб кетгандилар. Шу туфайли ўз юртида ўзини мусофир ҳис эта бошлаган Дармон Мадоровичда қасос олиш истаги кучайганди. Аммо у кимдан қасос олишни билмасди. Шунда Гидляннинг “адолат десантчилар”и унинг истагини армонга айлантирди. Унга “қўшиб ёзиш”, “хизмат ваъзифасини суистеъмол қилиш”, “Учлик иттифоқи”га зимдан ҳомийлик қилиш”, “калхўз раиси Қўзи Шишакнинг фожеали ўлимини қонундан яшириш” айбларини қўйиб, қамаб юбордилар. Ўғилой Чўвиш Гидлянга чап бериш учун табиий йўл билан ҳомила ортира олмагач, суъний уруғланиш ишқига тушди. Охир оқибат, жарроҳнинг “қўзишишакча”га қўшиб унинг бачадонини ҳам кесиб ташлагани аён бўлди. Шунда у ялиниб-ёлвориб Паримомонинг оёқларига йиқилди. Унинг қорнига сочиқни тўрт буклаб бойлаган Паримомо канда қилмасдан ўз олдига келиб туришини айтди. Алқисса, ҳар ўн беш кунда унинг қорни улканлашаверди… Сўнгги марта келганда унинг қорнига Паримомо Ҳуккидан қолган лўлаболишни икки буклаб боғлади.

– Қўлимдан келганини қилдим. Энди Ҳуккининг руҳ-арвоҳи қўлласин, она қизим! – деди у дуога қўл очиб, ўзидан бир неча ёш катта аёлга. Чўнтагига кираётган мўмай пуллар унинг тилини ипакдек эшиб, феълини майин қилиб қўйганди. – Қўрқма, сен қамалмайсан. Менга барчасини Ҳуккининг жин-ажиналари миридан сиригача етказиб турипдилар…

Эртаси Ўғилой Чўвишга “қўшиб ёзишдаги кўрсатган жасорати”, “давлат мулкини ўмаришдаги жонбозлиги, “яширин ташкилот тузишдаги чапдастлиги”, “Қўзи Шишакка уюштирилган суиқасдга бошчилик этиши” ва “хизмат вазифасини суистеъмол қилиши” айблари эълон этилиб, йигирма беш йил жазо муддати тайинланди. Аммо дунёдаги энг адолатли ва инсонпарвар шўролар суди унинг қорнида боласи борлигини ҳисобга олиб, ижро муддатини номаълум муддатга кечиктирди. Ўғилой Чўвиш қорнини қонордек қаппайтириб, “бола”сини қарийб икки йил юраги остида кўтариб юрди. Омадни қарангки, халқ орасида у ҳақида миш-мишлар ғовлаб, Нусхагул Товуқбоқаровна томонидан ҳақиқат Гидляннинг қулоғига етай-етай деганда, десантчиларни Москвага чақириб олдилар. Собиқ ижроқўм бу гал ҳам сувдан қуруқ чиқди. Одамлар барчасини Паримомо ва уни қўллаб-қўлтиқлаётган Ҳуккининг қудратига йўйдилар. Кўргуликлар остонада пайдо бўлган Мустақиллик гарданига юкланди…

 “Учлик иттифоқи”нинг бошқа аъзолари тақдирида ҳам Гидлян туфайли мисли кўрилмаган ўзгаришлар юз берди. У ҳали Москвадан йўлга чиқмасдан, Шохдор Такев уни ҳар тунда тушларида кўрарди. Уйғониб кетиб, ўзига-ўзи, “Гидлян билан Шароф ота икки томчи сувдек бир-бирига ўхшар экан, дерди. Вақти-соати етиб, уни хавфсизлик ташкилотининг ертўласига терговга олиб тушдилар. Кўзи Гидлянга тушган заҳоти уни таниб, юраги “тарс” ёрилиб, у  тил тортмай ўлди. Унинг фожеали тақдирига ўшанда кўп раҳбарлар ҳавас қилган эсалар-да, Ошкоралик туфайли омон қолгач, барчасини унутиб юбордилар. Ўшанда Шохдор Такаев ўрнига хотини Сипсагул Жўроповнани судраб келдилар. У мойимчасига тилловорлар солиб олганди. Ёрдамчиларининг кўзини шамғалат қилиб, уларни Гидляннинг чўнтагига тиқди. Зўринг бўлмаса, заринг бўлсин, деган гап бекорга эмас экан. У икки соат ўтгач, айбсизлиги исботланиб, ертўладан бошини тик тутиб чиқиб кетди. Десантчилар, вилоятга оёқ босмасидан, марҳум эрининг қотиллари устидан ариза ташлаган Нусхагул Товуқбоқаровна биринчи кундан Гидляннинг ишончли жосусига айланди. Улар ҳамкорликда фаолият олиб бордилар. Ҳамкорлик шартномаси бандларига раҳбарларнинг офатижон қизлари, чиройли ва ёш хотинлари, қариндош-уруғлар номига расмийлаштирилган уй-жойлар ва машиналар, уларнинг бойликларини яширин сақлаётган ёр-биродарлар номларини очиб бериш кирарди. Ақл бовар қилмас натижаларга эришган Нусхагул Товуқбоваровна Гидлян Дашноқий қўлидан бир неча бор ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар олди.

Мустақиллик Дармон Мадорович ва Ўғилой Чўвишга ўхшаганларни жабрдийдалар сифатида, аввалида осмонларга кўтарди. Кейин ёмонотлиқ этиб, халқ хотирасидан уларнинг номларини ўчирди. Улар Гидлян билан туғилиб, у билан ўлдилар. Не умидларда президентни мақтаганлари бефойда кетди. Гидлян, Анишчев, Дидаренко каби ҳамтавоқлари чангалидан уларни қутқарганига ишонтирмоқчи бўлган президент ўзини ўнглагач, яна Гидлян чизган чизиқ бўйлаб фаолиятини давом эттирди. Мустақиллик қаҳрамонлари номларини мамлакат тарихидан ўчириб, уларнинг ўрнига минглаб қўрқоқ, туҳматчи, иғвогар, каззоб ва “қўшиб ёзувчи”ларни етиштирди. Аксинча, Нусхагул Товуқбоқаровнага ўхшаб Гидлянга содиқ қолиб, ўз халқини сотганларни “синовлардан мувафаққиятли ўтган ходимлар” сифатида атрофига йиғиб, миллат бошида фитна қўзғотди. Исми-шарифини зўрға ёзадиган у каби аёлни дастлаб Сенат аъзолигига сайлатди. Кейин президентликка номзодини қўйиб, ўзбекларни дунё халқлари кўзи олдида шармисор қилди. Охирида сайловнинг мувафаққиятли ниҳояланиши муносабати билан уни Сенат раиси ўринбосарлигига тавсия этди. У юз фоиз овоз билан қўллаб-қувватланди. Сўнгра Нусхагул Товуқбоқаровна ваъда қилинган бир милён дўлларни орқалаб, асал ойини овлоқда ўтказиш учун Турсуной Қоратой билан Парижга учди. Етиб борган куни совун кўрмаган башарасини ғишт бўлаги билан эллик минг дўлларга ишқалатиб, обдон тозалаттирди. Эллик минг дўлларга тукини тердириб, тишларининг тошларини тўктирди. Бақбақаси остидаги ўн уч килою тўрт юз грам ёғни шилдиртириб, юзлари билан бўйинларини торттиришга ҳам эллик минг дўллар сарфлади. Ҳар қўлтиғидан ўн бир қоп жун қирққан франсузлар ўткир ҳид таратадиган жуннинг ҳар килоси учун беш минг дўллардан унга нақд пул тўладилар. Қўлтиқлари остидан шилинган тўрт юз қирқ беш кило ортиқча ёғ учун улар тўлаган пулларини тағин унинг қўлларидан тортиб олдилар. Қўлтиқ ости ёғларининг шартномада кўрсатилмагани Нусхагул Товуқбоқаровнага қимматга тушди. Ишбилармон франсузлар, унинг ҳар бири Ҳуккининг лўлаболишидек келадиган шалпайган кўкраклари ичидаги ёғларни шилиб, ўрнига паралон копток тиқтилар. Сўнгра чокини эчкининг бўриемасидан[1] йигирилган ип билан тикиб, дазмол босдилар. Думбалари ва сонларидан олинган тонна-тонна ахлат аралаш ёғ хусусида гапирмаса ҳам бўлади. Уларни кўкраклари ва қўлтиқларидан шилинган олий навли ёғ ва ортиқча тўрт тонна терисига аралаштириб, ўша кун икки вагўнга ортиб, кемасозлик заводига жўнатдилар. Йўғон жунларни ўн уч киши уч кун тиним билмасдан терди. Оғриққа дош беролмаган Нусхагул уч кунда ўттиз уч марта ҳушидан кетди. Тиззалари остидаги жунларни кетмон билан қиртишлаб, пошналарининг қаварган жойларини белкурак билан текисладилар. Ҳисоб-китоб бўлимидагилар Турсуной Қоратойнинг ёлғон халтаси билан жигарининг сохтабадалафини алмаштирганларини ҳам қўшиб, Нусхагул Товуқбоқаровнага икки милён тўрт юз мингдан ортиқ дўлларнинг бошига сув қуйганини айтдилар. У Сенат раиси Сибир Иргизга қўнғироқ қилди. “Қолган пулни уч кун ичида тўламасам, менга қўшиб Турсуной Қоратойни ҳам бўлакларга бўлиб, тана аъзоларимизни сотиб, фирманинг зарарини қоплашни режалаштиряптилар”, деди. “От билан тўн кетса кетсин, обрў кетмасин”, деган раис Сенат аъзоси, туман ҳокими Шоди Оқсочни ҳузурига чақириб, Сенат аъзолари ва Олий Мажлис депутатларига чўнтагига қараб солиқ солишни буюрди. Берди-олдини қойиллатадиган Шоди Оқсоч зарур маблағни бир кечада йиғиб раисга тутқазди. Нусхагул Товуқбоқаровна тушгача қарзини тўлаб, гаровдаги Турсуной Қоратойни асрликдан чиқариб олди.

Буларнинг барчаси ўпкасини қўлтиқлаган президентга бошқачароқ етказилди. Сиёсий бўлмаган шовқин-суронни “Мамлакат ҳаётига тааллуқли масала” дея кўпиртирдилар. Президент терраристлар гаровда ушлаб турган Ўзбекистон фуқаролари тақдирига бефарқ эмаслигини билдирди. У телевидение ва радио каналларидан мамлакат фуқароларга ҳар соатда мурожаат этиб, ўзи маблағ йиғишга тушди. Аслида уни чалғитган Қишлоқ хўжалиги вазири билан Иқтисодиёт вазири эди. Улар билган-билмаганига бурин тиқадиган президентни авраб, бир-икки кун эркин нафас олмоқчи эдилар. Икки орада икки вазирдан мўмай пора ундирган иккита хавфсизлик ташкилотининг икки генерали бойиди. Матбуот ва маданият ишлари бўйича президентга бош маслаҳатчи Бехайир Мўлтоннинг куни туғди. Манфаати қондирилган маслаҳатчи президент ҳузурига елка қисиб кирди. Унинг кўзларига пашшани филдек қилиб кўрсатди. Чойига қалбидаги риё оғусидан ёнғоқдек қорадори қўшиб ичиргач, президент оромкурсига ёнбошлаб, хавфсизлик вазирларига қўнғироқ қилди. Сенат раисига, “Кечгача Нусхагул Товуқбоқаровна билан Турсуной Қоратойни етказиб келмасанг, қамоқда чиритаман”, дея дағдаға қилди. У оғу таъсирида ҳар соатда халққа мурожаат қилиб, куннинг қандай ўтганини сезмасдан қолди. Бехайр Мўлтон Париждан учиб келган Нусхагул Товуқбоқаровна билан Турсуной Қоратойни авра қозонида ёлғон-яшриққа доғлаб, президентнинг олдига олиб кирди. Нусхагул Товуқбоқаровнанинг оёғидаги туфлининг пошнаси Гугуша Чўтиринникидан бир ярим қарич баланд эди. Қошлари ҳилолдай қийилиб, чўччайган лаблари гилосдек товланарди. Унинг чумолиникидай ингичкалашган белларини кўриб президентнинг кўзлари ўйнади.

– Сени кўрган кўзларимнинг садағагиналари кетай, омонмисан, Нусхагул Товуқбоқаровна, сингилжон?! – деди у қўлларини кериб. – На бунча озиб-тўзмасанг? Илгарилари қучоғимга сиғмасдинг. Ғаламис терраристлар ош-овқат бермадиларми? Ўзингни ҳам роса “гуду-гуду” қилишганга ўхшайди, чўпдек озиб кетипсан. Алҳол, кеч хабар топдик. Нима қилсалар барча замонлар ва турли сиёсатларнинг маддоҳи Турсуной Қоратойни қилавермайдиларми? Қўлингда бир милёндан ортиқ дўлларинг бор эди. Ул-бул сотиб олиб еявермайсанми? Ёки уларни қайтариб олиб келдингми? Терраристларнинг қароргоҳларида ҳам ошхоналар бўлса керак?

– Пулларни терорристлар тортиб олдилар, жаноб президент! – дея пойма-пой берилган саволларга нима деб жавоб қайтаришни билмаган Нусхагул Товуқбоқаровна йиғлаб юборди.

Президент чап тиззасида ўтирган Нусхагул Товуқбоқаровнани қўлтиқлаб тахтиравонига ўтқазди. Тўзғиган сочларини текислаб, қулоқлари орқасидан ўтказиб қўйди.

– Қонга қон, жонга жон! – деди у. – Бугун тунда ётоқхонамга жаноб Путин ҳарбий учоқда оқ-кулранг турналарни эргаштириб учиб келади. Барчасини оқизмай-томизмай унга айтиб бераман. Майли, чақма-чақарлик бўлса бўлаверсин, мени чақимчи деганларнинг сўзларига парво қиладиган ҳолатда эмасман. У қайтаётганида, Хитой кўмпартияси раисига арзимни етказса, иннан кейин терраристлар энасиникига киради. Бўлади бир томоша, бўлади бир томоша, Бин Лодин жанобларини гиж-гижлаётган кичик Буш худодан топиб, кейин қис-с-и-иб юради. Русиянинг ишларига бурнини тиқмайдиган бўлади!

У Бехайр Мўлтон тутган оппоқ дастрўмолни силтаб тортиб олди. Турсуной Қоратойнинг кўзёшларини артиб, кўкрагидан суриб юмшоқ курсига ўтқазди. Сўнгра яқинлашиб, ўзини кўзгуга солди. Сурмаси чапчалашган хонимлардек кўзларини катта-катта очиб, дастрўмол учи билан атрофларини артди. Шунда хона эшиклари очилиб, бир қорин кўринди. Қорин ичкарига етти қадам киргач, ортидан икки қўлтиғида иккита семиз папка қўлтиқлаган ички ишлар генерали, унинг орқасидан кирза этик кийган миллий хавфсизлик вазири кирди. Унинг қўлтиғида ҳам семиз бир папка бор эди. Генераллар ёнма-ён ўтирдилар. Шунда эшик қайта очилиб, Сибир Иргиз билан Шоди Оқсоч кўринди. Президент мувафаққиятли якунланган “Ж” оператсияси муносабати билан самимий табрикларни қабул қилгач, тахтиравонда қўр тўкиб ўтирган Нусхагул Товуқбоқаровнадан воқеалар тафсилотини миридан-сиригача айтиб беришни сўради. Нусхагул Товуқбоқаровна ўрнидан туриб сўзламоқчи бўлди. У бориб елкасидан босди.

– Хафа бўламан-а! – деди қовоқ уйиб. – Тахтировонни менинг кетимдан бошқа кет искамаган. Тўғри, йўқлигимда фаррошлар нима қилади, билмайман, кўз кўрмаса, ҳисобмас, ҳалол. Илтифотимга шунчаки эришганинг йўқ. Хорижда мушкул аҳволда қолиб ўлган ўзбеклар сон минглаган, ўлолмай юрганлари ҳали қанча. Ўшалардан битта омон қайтгани сен бўласан. Турсуной Қоратойни иккинчи одам сифатида назарда тутаётган бўлсанг, унинг молдан тезаги бошқа. Шундай экан, ўрнингдан қимирлама-да, бошдан кечирганларингни биз билан бўлаш, енгил тортасан, сингилжон!

– Парижга қўнган кунимиз Турсуной Қоратой иккаламизни меҳмонхона олдидан мусулмон бўлгинчилари ўғирлаб кетдилар! – деди Нусхагул Товуқбоқаровна Бехайр Мўлтон қулоғига қуйганларни валдираб. – Кўзимни очсам, Бин Лодин жаноблари билан мистир Жорж Буш нарда ўйнаб ўтирипти. Кўзимнинг қири билан Турсуной Қоратойни қидирим. Нарироқда Қобул Карра, Қундуз Аза учаласи Жириновскийнинг товонини силаяптилар. Жириновский бармоқларини чалиштириб, қўллари энсасининг тагида, Турусуной Қоратойнинг қундуз телпагини томоша қилиб ётипти, президент бува, денг.

– Президент бува эмас, президент ҳожи бобо денг.

– Кечирасиз, президент ҳожи бобо, шу десангиз! – дея Нусхагул каловланди.

– Шошмасдан бемалол гапираверинг, Нусхагул Товуқбоқаровна! – дея унга Бехайр Мўлтон сув тутди.

– Шунда сизнинг сиймонгиз кўзларим олдига келиб, руҳиятим тетиклашди. Ортимда президентим, чалажон халқим, топталган юртим турипди. Мени шунчаки таралла бедод қилишга йўллашмаган, маълумот тўплашим керак, деб ўйладим. Кўрпанинг тагидан илондек сирғалиб, оёқ учида даҳлизга чиқдим. Рўпарадаги хона тирқишидан мўралаб, Садам Ҳусайн билан Примаковни кўрдим. Бир тарафда Туркманбоши билан Аҳмадали Нажот Дўстимнинг қизил оти билан қулоқ-қуйруғи кесилмаган қўнғир итини қиморга тикиб, жиққа-мушт карта ўйнаяптилар экан. Туркманбоши ютса, денг. Дўстим ўзининг ютқазиб қўйган оти билан итини сўраб эланишларини кўрсангиз эди. Туркманбоши рози бўлмади. “Юртбошини олиб келсанггина қайтариб бераман. Йўқса итинг билан отингни сўйдириб, Чорсу бозорида эшак гўштига аралаштириб, косонликларга соттираман”, деди. Дўстим икки кун муҳлат сўради. У йўлга чиққан, эҳтиёт бўлинг, президент ҳожи бобо. Сизни ўғирлаб кетишмасин, тағин!

– Барча чораларни кўриб қўйганмиз! – деди хавфсизлик генераллари. – Чегара чизиқларига тинч аҳолини садарайҳонлардек экиб чиқдик. Чумоли ҳам кесиб ўта олмайди. Ўтса, иккинчи қаторда турган ҳарбийларимиз фуқароларимизга қўшиб, жосусни отиб ташлайдилар!

– Баракалла, бургутларим! – деди таскин топган президент елкасидан тоғ ағдарилиб. – Нусхагул Товуқбоқаровна, давом эт. Аммо лекин юлдузни бенарвон урадиган чекистларнинг ҳам қўлидан келмайдиган ишларни амалга оширипсан, қандингни ур!

– Сўнгра ёввойи мушукдек пусиб, иккинчи девор орқасига пистирма қўйдим! – деди Нусхагул Товуқбоқаровна ёлғонни қийиб. – Етти қулоч қалинликдаги бетон девор тирқишидан мўралаб, уч-қироқсиз бир боққа кўзим тушди. Минг турли саксовул ва юлғунлар мева солиб, гуркираб ётипти. Шохларида сўпитўрғайлар билан зағизғонлар булбулларларнинг ишқида оҳ-воҳ этадилар. Рангго-ранг шилқимшўра, туятўпонлар тагларида қувламачоқ ўйнаётган куркалар билан типратиканларни айтмайсизми. Бир пайт қўтир бир эшак, хачир туғдираман, дея эллик сонли отлар уюрини қувлаб, боғни кесиб ўтган дарё қирғоғига сиқди. Шунда бирдан момогулдирак гулдураб, бари йўқолдию, ўрнида мармар ҳовуз пайдо бўлди. Не кўз билан кўрайки, икки генералингиз – Тоҳир Йўлдош ва Жума Намонгоний билан пўст ташлаган илондек қип-яланғоч, шосупада паловдан кейинги еган қорадориларининг хуморини кучайтириш илинжида чилим тортиб ўтириптилар. Атрофларида қирқта қиз бир-бирларига олма отиб, арғимчоқ учиб юриптилар. Нарироқда Отомоннинг хуфиялари – зоғамачи[2] ака-ука Исомовлар сакизта қозон қўйиб, “Ошга марҳамат!” кўрсатувини жаноб Бин Лодиннинг палегонидан олиб беряптилар. Ҳакам Мулат Раджанинг чакаги тинса, денг. Унинг ҳусну малоҳатини кўрган тимсоҳлар ҳовуздан чиқиб қочиб қолдилар. Шунда ичкаридан баркаш кўтарган Гулсано Мамазо билан силопча ушлаган Зиппи Ойхон чиқди. Райҳонгул эркакларнинг қўлига танқадан сув қуйди. Юзининг сиз ўпган жойларига товоқ ағдариб қўйган машҳур қўшиқчимиз Бек Зарбек уларга сочиқ тутди…

(Давоми бор)

[1] Бўриемас – аччиқ ичак.

[2] Зоғамачи –доирачи.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube