Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Фирибгарлар

Фирибгарлар
17 Şubat 2019 - 8:00 'да юкланди ва 1568 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Ўн тўртинчи боб

Минг марта айтганимиздек, Мустақиллик эълон қилингач, замона зўрники, томоша кўрники бўлди. Президент Ҳуккининг номини абадийлаштирди. Сўнгра сух-аласдан баҳраманд бўлиш учун Паримомони пойтахтга кўчирди. Ўшанда Бош Унвермагдан хориж товарларини олиб чиқиб Чорсудаги чайқовда Абгор Зиппиевич билан пиёзга айрибош қилаётганда ҳамкасблари томонидан қўлга олинган Бахилкарим Бекободдаги 21-қамоқхона ҳожатхонасида тўққиз йилдан буён фарошлик этарди.

Президент Амир Темур Турон амири бўлгач, фойдали маслаҳати учун бир кампирга қилган ваъдасида собит турганини эшитиб, яхшилик қилгиси келди.

– Бир замонлар Ҳукки, “Сен подшо бўласан”, дея башорат қилганди! – деди у Паримомога. – У айтгандек, мен юрт подшосиман. Қўлимни қай томонга чўзсам етади, юлдузни бенарвон ураман. Айтганим оғзимдан чиқмасдан мустажоб бўлади Ўттиз милёнлик халқнинг амлоклари кафтимда, хоҳлаганимни бор, хоҳламаганимни йўқ қиламан. Ер юзида истагимга монелик кўрсатадиган бирор куч йўқ. Ҳуккига, “Сўзингиз рост чиқиб, подшо бўлсам, ҳар қандай тилагингизни ўйламасдан рўёбга чиқараман”, деб берган ваъдам бор. У киши бугунги кунда нариги дунёдаги муҳим ишлар билан банд. Кун келиб ҳаммамиз унинг олдига борамиз. Сўроқларига бош очиб жавоб берамиз. Эрта бир кун уятга қолмаслигим учун сўзимнинг устидан чиқишим лозим. Сиз у кишининг беваси, собиқ жуфти ҳалоли, керак бўлса, барчамизнинг онамизсиз. Ҳар қандай нарсани сўрашга ҳаққингиз бор. Тилагингизни амалга оширсам, ҳеч иккиланмасдан ўзимни бу оламдаги энг бахтли подшо деб ҳисоблайман!

– Баччажоним, илоё бошинг тошдан бўлғай! – дея Паримомо ўзидан икки баробар ёши катта президентнинг пешонасидан ўпиб, икки кураги ўртасига панжа урди. – Сен халқимиз тақдирига битган маразсан. Юртга кўрим қоқлаган Ҳукки илоё ўлмай кетгай эди. Халқ хулқ-атворини тузатмаса, тилини ва дилини ёлғондан мосуво этмаса, Ҳукки қарорини ўзгартирмайди. У қарорини ўзгартирмасдан, сен ўзгартирсанг, икки дунёйинг куйиб кетади-я, бачча!

– Нималар деяпсиз! – деди ваҳимага тушган президент. – Қароримни ўзгартирганимда қўлимдан нима келади? Амалга ошираётганларимдан бўлак, бошқа иш қўлимдан келмаслигини Ҳукки билмайдими? Кўнглингизни тўқ қилингда, тилагингизни тиланг, энажон!

– Эна деган тилларингга туятўпонлар битгай ўғлим! – дея калондимоғланган Паримомо оёқларини чўзиб, ястаниб олди. – Бекободдаги қамоқхонангда тутинган ўғлим Бахилкарим Калбошев тўққиз йилдан буён фаррош. Манглайқорани чиқариб, унга генерал унвонини берасан ва ўзингни қўриқлаётган “Ёвуз Темурзодалар”га уни бош этасан. Яна бутун қози-қозикалонларингнинг Сипсагул ҳузурида қўл қовуштириб туришларини истайман. Учинчиси, Бойқулобод ҳокими Каттаулинни пойтахтга чақириб, Солиқ-божхона идорасига катта этасан!

– Энажон, фақат битта тилагингизни амалга оширмоқчи эдим. Сиз учта тилак ичида ўттиз учта истак билдирдингиз!

– Ҳуккининг руҳ-арвоҳи чалиб, тағин оғзинг қийшайиб қолмасин, чўтир бола! – дея Паримомонинг ғазаби қўзиди. – Менинг учта тилагим мегажин кампирга қазилган ариқнинг уч курак лойича ҳам эмас. Ўзинг хон, кўланканг майтон бўлса, салтанатингда мушугингни “пишт” дейдиган мард топилмаса, нимадан хавотир оласан? Шаҳоншоҳлардан ҳам ҳисоб сўраганлар. Темурдек қонхўр подшо мамлакат, эл-юрт олдида ўзини бурчли санаган. Ўтмиш ва келажак олдида масъулият ҳис қилган. Сендан биров бир нима сўрамаса, мамлакат, эл-юрт, ўтмиш ва келажак, миллат, дин деган тушунчалар сен учун бир чақага арзимаса…

– Бир қошиқ қонимдан кечинг! Ўйламасдан гапириб юбордим! – дея президент тизза ташлаб, Паримомонинг этагини ўпди.

Паримомо унинг бошини силаб, қулоқларини уқалади.

– Йилама, ўғлим! – деди сўнгра ғалати товушда. – Ўзингдан чиққан балога, қайга борасан давога, деганлар. Бурним тўла ахлат деб, биров ўз бурнини кесганини эшитганмисан? Сен Ҳукки эмассан, Паримомонг эмассан, президент бўлсанг ҳам, оддий бир одамсан. Маликанинг ишқи қурбақага тушипди, деганларидек, омад деган омадсиз қушнинг бошингга қўнгани битта ўзингнинг айбинг эмас. Унақада катта бир миллатнинг зиёлилари фаришта бўлардилар, баччам…

…Паримомо пойтахтга кўчиб келган йили президент Қудрат Ҳамдам билан Аъзамат Қўшанинг Паримомога солган маслаҳатига юриб, Каттаулинни Бойқулободга ҳоким қилиб жўнатганди. Ўшанда Қудрат Ҳамдамнинг мансаб эвазига ундирган беш юз минг дўлларидан на Паримомонинг, ва на Аъзамат Қўшанинг шахсий жосуси Мирзасоатнинг хабари бўлган. Каттаулиннинг мақсади – маҳаллий аҳолига Оврупо маданиятини сингдириш ва улар табиатида тартиб-интизом кўникмаларини пайдо қилишдан иборат эди. Ҳарактлар тескари натижа бериб, Каттаулиннинг ўзи бойқулободлашди. Оиласини олиб кетмаган Каттаулинга Паримомо Қиё жиннини вакил ота тайинлагач, унинг шахсияти ва қатъияти нурай бошлади. Бутун оиласини ҳоким қароргоҳига кўчирган Қиё жинни Норим полвонни унга баковул ва уқаламатутатқи кўтарди. Мактабда жисмоний тарбиядан дарс бериб юрган кезлари, ўн-ўн беш ёшли қизларнинг ўттиз-қирқини бўғоз этган Норим полвон бузуқ хулқи – қўшмачилиги билан вилоятда отнинг қашқасидек машҳур эди. Бу жиҳат йигирма йилдан сўнгра Каттаулиннинг айғирлашишига турки берди. Уни ҳар кун чўмилтириб, оёғининг учидан энсасигача уқалайдиган Норим полвон, ўз  хотини ва қизи етмагандек, казо-казоларнинг қизлари ва хотинларини ҳам бир чеккадан унга пешкаш этди. Вазият ҳокимга ўзини Амир Олимхондек ҳис қилишига ва тубанлашишга изн берди.

Ҳокимни Норим полвондан ўлгудек рашк этадиган Қиё жиннининг хотини тўрт йил дамини ичига ютиб яшади. Паримомо пойтахтга чақиртиргач, Каттаулин ваъдасида туриб, уни оиласи билан Тошкентга кўчирди. Хотини билан қизини эргаштириб келган Норим полвоннинг қўлига Каттаулин сўраганини бериб, изига қайтаргач, у янги ўзбеклар даҳасидан ёнма-ён бешта ҳовли сотиб олди. Ичкаридан бир-бирига ўтиб қайтадиган эшик очтирди. Бирини ўзи билан Қиё жиннининг хотинига ҳозирлатди. Иккинчисига Қиё жиннининг болалари жойлашди. Сенат аъзоси ва туман ҳокими Шоди Оқсочнинг болалари учинчи ҳовлини эгалладилар. Тўртинчи ҳовли Қиё жинни билан Шоди Оқсочнинг хотинига тегди. Бешинчи ҳовлида Каттаулин кечки соат ўн иккидан кейин иш битириш учун келадиган меҳмонларни кутарди. Порага келган қоплаб пулларни Қиё жинни унинг машинасига ортарди. Қимматбаҳо тошлар ва тиллаворларни эса хотини темир сандиқларга жойларди. Каттауллиннинг кўнглини чоқлаб, хотини ва болалари олдига жўнатгач, калитни мойимчасига тиқарди. Қиё жинни калитни ўмариш ниятида жон бериб-жон олиб,  хотини билан қовушишга уринарди. Хотин жонивор эридан қочиб, болаларининг орасига суқилар, Қиё жинни ортига чекинмаса, чинқириб уларни уйғотарди.

– Ота, жинни бўлдингизми? – дея ўғил-қизлари берадиган саволга:

– Отим билан Қиё жинни бўлсам, яна қанақа жинни бўламан, тузаляпман, болаларим! – дея Қиё жинни жиннилик қиларди.

– Қилаётган ишингиз соғ одамнинг иши эмас! – дерди болалари.

– Жинниман-да, Мустақилликнинг бедаволари, сизлар бунинг маъносини тушунмайсизлар! – деярди у тўнғиллаб. – Аммо Мустақиллик йилларида ўзларини таниганлардан кўп тузгин, кўп соғлом, ақлу ҳуши жойида бир одамман…

Кўчиб келганига олти йил ўтиб ҳам у хотини билан бирор марта қовуша олмади. Хотинининг нима учун Каттаулинни бошига кўтаришига унинг ақли етмасди. “Нима, меҳригиёси борми”, деб хотинидан хафа бўларди. Аксинча, уни Шоди Оқсочнинг хотини кўпроқ қадрларди. Юрт ташвиши билан банд эри ойда-йилда адашиб бир келиб қолмаса, келмасди. Аслида Қиё жиннини хотини қизиқтирмас, уни девона қилаётган нарса темир сандиқнинг ичидаги қимматбаҳо тошлар ва тиллаворлар эди.

Мустақиллик байроғи остида Ўзбекистон кишанлангач, ҳар соҳада депсиниш бошланди. Каттаулин минтақада узоқ йиллар барқарорлик бўлмаслиги англади. У салоҳиятли одам эди. Шунинг учун имкони борида бойлик орттириб, жуфтакни ростлаш ишқига тушди. У бир гал президентга ҳамроҳлик қилиб, Италия сафарига жўнади. Ўша кунларда Қиё жиннининг хотинининг Нишон Қўндоқ деган укаси ўзини осди. Эшитиб, опа бечора жинни бўлаёзди. Унинг сочларини юлиб, “Қайдасан, Бойқулобод” деб йўлга тушиши Қиё жиннига қўл келди. У ичбуруқни баҳона этиб уйида қолди. Шоди Оқсочнинг хотини ҳам бу кунни олти йилдан буён кутарди. Қиё жинни темир сандиқларнинг калитларини хотини ташлаб кетмаслигини яхши биларди. Шу боис у ўтган вақт ичида темир кесишнинг турли усулларини ўзлаштириб, асбоб-ускуналарни ётоқхонаси ертўласига яширганди. У иккита темир сандиқни обдон ўтириб кесди. Ичидаги қимматбаҳо тошларни ва тилловорларни иккита қопга жойлади. Пуллар бир қоп бўлди. Шоди Оқсочнинг хотинига ўттиз минг дўллар берди. Темир сандиқларнинг бўлакларини юк машинасига орттириб, Бешёғочдаги кўприк устидан Бўзсувга ташлаттирди. У шу зайлда орқама-орқа машина бошқариб келган Шоди Оқсочнинг хотинининг ёнига ўтириб, унинг лабларидан сўриб-сўриб ўпди. Бу уларнинг охирги марта кўришишлари эди…

У маҳобатли дарвоза қўнғироғини босганда, “Ёвуз Темурзодалар” гуруҳи бошлиғи Бахилкарим Калбошев икки марта Ҳуккининг ёнига бориб келганди. Генерални чарчатган Паримомо унга орқа ўгириб, ширин уйқуда ётарди.

– Паримоможон, Паримоможон! – дея қўриқчи парда орқасидан чақирганда, у туш кўряпман деб ўйлади.

– Нима! – дея жавоб қайтарганини ўзи ҳам сезмади.

– Қиё жинни келди. Долонда кутиб турипти! – деган товуш туш эмас, ўнги эканлигини англагач, “…бемаҳалда келмас эди, тинчликмикан” деган хавотир унинг капалагини учирди.

Ғижим рўмолини ва маҳсисини ўла қолса ечмайдиган Паримомо халатда чиқди. Буни кутмаган Қиё жинни унга суқланиб тикилди. Паримомо, муддаога ўт, дегандек боққан эди, Қиё жинни ўзининг амалга оширган муттаҳамгарчилигини ипидан игнасигача сўзлаб берди.

– Қанча экан улар? – дея сўради Паримомо халатининг барини чирмаб.

– Икки телпак чиқди!

– Бир телпаги қани?

– Мана, сизга олиб келдим. Ўла-ўлгунимча ваъдамга содиқ қоламан! – деркан, Қиё жинни телпакни қўйнидан чиқариб унинг олдига қўйди.

 Жавоҳир ва тилловорларни кўрган Паримомонинг юзида баҳорий жилвалар ўйнади.

– Хотинингни укасининг маъракаларини бемалол ўтказиб келавер! – деди у томоқ қириб. – Бу сирни хотининг била кўрмасин. Ўзингни ҳам хабарсиз кимсадек тут, у ишонсин. Бу ёғини менга қўйиб бер!

Эртаси Бойқулободга етиб келган Қиё жинни молхонадан чуқур чоҳ ковлади. Ён томонидан икки қулоч ўра очиб, хазинани кафанлаб, лаҳадга тиқди. Эски ҳожатхонадан уч-тўрт замбилғалтак нажосат келтириб, чоҳ устидан ағдарди. Янги ҳожатхонани қуриб битказгач, ўзи ҳам ичини бўшатиб, эскисини кўмиб ташлади.

Каттаулин сафардан қайтгач, темир сандиқларнинг жойида йўқлигини кўриб бошини чангаллаб қолди. У Шоди Оқсочнинг хотинини тирдамага[1] олган билан иш чиқмаслигини тушунгач, унга пул таклиф қилди.

– Олдиндан қўлимга ўттиз минг дўллар тутқазинг, кейин воқеани миридан сиригача сўзлаб бераман! – деди у қийиқ кўзларини сузиб, қошларини учираркан. – Ҳеч нима айтмаслигим учун Қиё жинни ҳам ўттиз минг дўллар пул берган.

Асл ҳақиқатдан хабардор бўлган Каттаулин тузоқдан бўшаниб учган қушнинг қайтиб, қўндоғига қўнмаслигини яхши англаб, барча ҳовли-жойларини ўша кун олиб-сотарларга ярим баҳосида пуллади. Халқаро аэрапўртдаги депутатларга мўлжалланган кутиш залида ишдан ва депутатликдан озод этиш ҳақида президент номига ариза ёзди. Қочиб кетаётган барча мансабдорлар ва депутатлар сингари сўрғичланмаган канвертни пўчта қутисига ташлаб, сўнгра учиб кетди. Унинг аризасига илова қилинган бир варақ қоғозда Паримомо ва Қиё жиннининг дастидан жабр кўрган кимсанинг дийдиёлари битилганди. Хатда унинг темир сандиғини Қиё жиннининг ўмаргани, ўмарилган бу бойликлар ташқи давлатларга қинғир йўллар билан ташмалаб кетилган ҳисоб рақамлардаги маблағларга солиштирилганда урвоқча ҳам эмаслиги, хотини ва болалари бир йил илгари Ўзбекистондан чиқариб юборганлиги хусусида бир оғиз ҳам гап айтилмаганди.

Қарз кўтариб, туман ҳокими ва Сенат аъзоси мавқейига эришган Шоди Оқсочнинг хотини ўн йилдан буён ноқобил эрнинг қарзини тўларди. Уч кунда ишлаган пулининг қирқ беш мингини берса, у қарзларидан халос бўларди. Шу йўсинда у бош оғриқлардан бир йўла қутулишни чамаларкан, ўн мингга қишлоғидан уй сотиб олишни мўлжаллади. Қолган беш минг билан бола-чақа боқиб, рўзғор тебратса бўларди. Шунинг учун у, “Шоди Оқсочни елкамнинг чуқури кўрсин”, деб Қашқадарёга кетиб қолди. У эркак зотидан этак қоқиб, болалари билан тинч-тотув ҳаёт кечиришни орзуларди…

Узоқ йўл босиб, шаҳарга хуфтонда кириб келган Қиё жинни машинасини дарвозага тиркаб, сигнал босди. Каттаулинни ўлгудек соғинган хотини ётоқхонанинг ёниб турган чироғини кўриб, уни шу ерда деб ўйлаб, туша-сола ичкарига уриб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай икки йигит билан орқасига қайтиб чиқди. Ҳовлиларнинг кўтарасига сотилганини эшитган Қиё жинни сира ҳам ажабланмади. Шоди Оқсочнинг хотини ва болаларининг ном-нишонсиз ғойиб бўлганини эшитиб эса қувонди.

– Кўч-кўронларингизнинг зарурларини олиб чиқинглар, бундайроқлари қолаверсин, бошқасини сотиб оламиз! – деди у анқайиб қолган хотини ва болаларига. – Бу дунёда туққан онангга ҳам ишониб бўлмас экан. Ўз уйинг, ўлан тўшагинг, деб тўғри айтишар экан.

Қишлоғида бир нечта данғиллама иморат қурган Қиё жинни ўтган даврда ҳам олма пиш, оғзимга туш, дея қўл қовуштириб ўтирмаган эди. У хотини ва болаларига билдирмасдан, Каттаулиндан орттирган маблағларига шу атрофдан осмонўпар кошона тиклаб, уни қойилмақом қилиб жиҳозлаганди. Болалари янги ҳовлиларини кўриб қанчалар қувонган бўлсалар, хотини шунчалар куйинди. У Каттаулин билан қочиб кетмоқчи эди. Шунинг учун бевафолик қилиб ташлаб кетди, деб ўйлаб, ундан қаттиқ ўксиганди. Кўзларига мол-дунё, бола-чақа кўринмасди.

Вилоятларда “Қиё табиб” номини олган Қиё жинни Тошкентга келиб “буюк кинначи” деган номга сазовор бўлди. Олти йил ичида фирибгарлиги орқасидан ишлаган маблағларига бутун бошли Бойқулободни сотиб олса бўларди. У яшириб йиққан бор мол-дунёсини тошлар ва тилловорларга айлантириб, ҳовлисининг уч чеккасидан тиклатган учта ҳожатхона остига кўмди. Бу каби ҳожатхонага эҳтиёж йўқ замонавий ҳовлида учта ҳожатхонага ҳам унинг битта ўзи кириб, битта ўзи чиқарди. Кейин қурдирган ҳовлиларининг бурчакларида ҳам у ҳожатхона кавлатишни канда қилмади. Шаҳарнинг ҳар-ҳар жойида жойлашган бир нечта осмонўпар ҳовлисида йигирмадан ортиқ ҳожатхонаси бўлиб, уларга ўзидан бошқа биров кирмасди. Қўни-қўшни, қариндош-уруғ ва бола-чақа, невара-чеваралар чолнинг мияси айнаган деб, уни калака қилишарди. Хотини дунёдан ўтгач, у узоқ йиллар яшади. Оқибат, бир тунда ҳожатхонага кирдию, қайтиб чиқмади. Уч кун ўтиб хабар топган неваралари уни тупроққа топшириб қайтгач, ишни ҳожатхоналарни кўмишдан бошладилар…

Унинг Тошкентдаги ишларининг юришишига ҳам Паримомо сабабчи эди. У байтқўрғонлик шогирди Эркинни унга бириктириб, иккаласини битта мушт қилди. Эркин хотинчалиш бир кимса бўлиб, хотини Ўрдадаги лойҳалаш институтида бош вазирнинг хотини билан бирга ишларди. Эркиннинг ёши бош вазирнинг ўғиллари тенги бўлса ҳам, уларнинг туғилишида ўз ҳиссаси борлигини айтиб мақтанарди. Унга кўра, бир неча йиллар бўйида бўлмаган аёлнинг қорнига у етмиш уч яшар тирик товуқни иккига бўлиб ёпиқ этган экан. Уни иддоалари мантиққа зидлигини Паримомо яхши биларди. Мақсади бошқа соҳиллар бўлгач, унинг ёлғонларини кўпиртирарди. Эркиннинг хотинининг номи лойҳалаш институтида расман қайд қилинган эса-да, у амалда бош вазирнинг хотинининг содиқ чўриси эди. У хоҳласа-хоҳламаса, бош вазирнинг хотинига эргашиб, казо-казоларнинг уйларига кириб-чиқиб юрарди. Қизиқ жиҳати, у кўрганларини ипидан игнасигача эрига сўзлаб берарди. Эркин эшитган нарсаларни Паримомо билан Қиё жинни эшитарди. Унинг маълумотлари палапартиш чиқавергач, Паримомо унга гугурт қутисидек келадиган диктафон совға қилди. Диктафон хотиннинг овозини қойилмақом қилиб ёза бошлади. Овозларни қайта-қайта эринмасдан эшитадиган Паримомо казо-казоларнинг ош пичоғи қайси михга илинган, ҳожатхона кафелига ёпиштирилган суратдаги хонанда ким, барчасини ёдлашга тушди. Уларнинг  ўғил-қизлари қайси овқатларни хуш кўриб ейди, хотинининг ичкилари турадиган ғаладон, президент портрети қайси деворга осилган, майда-чуйдаларни икир-чикирларигача ўрганди. У Қундуз Уммонова, Бек Зарбек сингари хонандаларга ўхшаб, байрам консертларида президент билан ўпишиб кўришарди. Унинг маҳси-кавуш кийиб, ғижим рўмол боғлаган қиёфаси бутун ўзбекнинг кўзига ўрнаганди. Катта-кичик, бой-камбағал уни кўрса, дуо сўрар, табаррук дея кийимининг бирор жойидан қўярда-қўймай узиб оларди. Кўпчилик қўлига илганини туморчага жойлаб, бўйнига осарди.

“Лўлаки” ва “абзалқайроқ” каби тадбирларда малака орттирган Қиё жиннига унинг машҳурлиги қўл келди. У янги амалиётни Эркиннинг шарафига “эркинаки” деб атади. У президентни ўргимчакдек ўраган мансабдорлар чўнтагини ўмаришга шайланарди. Бу усул кутилганидан ҳам тез самара берди. Улар президентнинг ишонганлари сирасига кирадиган кимсалар орасида олти ойга борар-бормас адғиш[2] сингари ғовлади. Паримомонинг кўрмасдан туриб уй ичини таърифлаши, ҳар бир буюмнинг жойлашган ўрнини кўриб тургандек айтиши уларни жинни этаёзди. “Иссиқ-совуқ” қилинган хонадондан хамиртуришга суқилган игна, чўчқанинг туйноғи, Ортиқ муллонинг олотининг боши, қуйруққа ўралган соч ва кўкарган тирноқларга ўхшаш юзлаб касофатларни уй эгаларига топиб бериши уни Мустақиллик мегаюлдузига айлантирди. Ҳеч ким кутмаганда президентнинг тўнғич қизи Бўтагулнинг унга тақлидидан маҳси-кавуш кийиб, ғижим рўмол ўраши Паримомони юрт руҳонийси мавқейига кўтарди. Турон республикаларида ўнлаб “Паримомо – мўдалар уйи”га асос солинди. “Фонд Форум” қошида “Гу-гу – Қиёпаритекс” фабрикаси очилди. Паримомонинг расми туширилган маҳси-кавушлар ва ғижим рўмоллар жаҳон бозорларини эгаллади. У Ўзбекистонда биринчи бўлиб учинчи марта “Ўзбекистон қаҳрамони” унвонини ва “Чўтира-гу – Гу-гучандира” олтин нишонини олди. Президентнинг теварак-атрофидагилар унга санамларга сиғингандек сиғина бошладилар. “Эркинаки”нинг казо-казолардан ортмагани Қиё жинни учун битмас-туганмас хазина бўлди.

Президент Паримомонинг барча тилакларини бажо келтирди. Бутун қози-қозикалонларини Сипсагулга қуллуқ эттиргач, уни депутат сайлатиб, қонунчилик палатасига бош этиб қўйди. У Тошкентга кўчиб келгач, эри Шохдор Такаевдай қорин боғлаб, боши ҳолокондознинг кундасидек бир қучоқ бўлиб кетди. Уни бу билан тўкис бахтга эришди деб бўлмасди. Сенат раиси ўринбосари Нусхагул Товуқбоқаровнага тескари ўлароқ, у эркак зотининг тирноғига зор эди. У Паримомодан эркак сиёқли бир эр топиб беришни илтимос қилмасин, эркаклик сиёқи йўқ эркакларнинг ҳам уни кўришга кўзлари йўқ эди. У шундай эркак топилса, бор бойлигини унинг оёқлари остига сочишга тайёр эди. Ови юришмагач, у Сенат раиси ўринбосари Нусхагул Товуқбоқаровнанинг беғараз маслаҳатини амалга оширишга бел боғлади. Навбатдаги сайловда у президентликка номзодини кўрсатиш учун тайёргарлик бошлади. Орзуси амалга ошса, у Турсуной Қоратой билан Парижга бормоқчи эди. Жарроҳлик амалиёти туфайли ортиқча ёғларидан халос бўлмоқчи эди. Омади чопиб, терраристлар ўғирлаб кетса, Тўрабўра тоғлари остида жойлашган “Минг бир кеча” шаҳридан жосуслик маълумотларини йиғиб келарди. Шу йўл билан Президентнинг кўзига яхши кўрингач, унинг Нусхагул Товуқбоқаровнанинг ўрнига ўтириш истаги ҳам йўқ эмасди. У Сибир Илгизга ғойибона ошиқ бўлганди. Уни кун бўйи хаёлидан ҳайдай олмагани етмагандек, кечалари тушларида кўриб, тўшагида ағанаб чиқарди.

Генерал Бахилкарим Калбошев ғам-ташвишлардан йироқ, Паримомонинг соясида роҳат-фароғатда яшарди. Паримомонинг бутун топган-тутганлари ўзиники эканлигига ишончи комиллиги учун у атрофидагилардан ўзини етти-саккиз калла баланд тутарди. Президент уни авф этиб, генерал унвонини бергач, у “Ёвуз Темурзодалар”дек кўрса – босарларга бош-қош бўлди. Биринчи бўлиб табриклаган Абгор Зиппиевич, унга отамоннинг қизғин саломларини етказди. Аския бозори паттачилари бошлиғи вазифасига кўтарилгунча у ҳар икки тарафга сидқидилдан хизмат кўрсатди. У бир соат дарсга бормасдан тарих куллиётини қизил диплўм билан тугаллаган эса ҳам, қамалгунича кичик ефрейтор унвонига эга эди. Генерал унвонини қўлга киритгач, Зўмлар калхўзидан эллик иккита падпўлкўвник ва ўттиз учта палкўвник етиштирди. Меҳнат аҳли шундай юртдошлари борлигидан фахр-ифтихор туярдилар.

Унинг ҳам Қиё жиннининг “ҳожатхончи”лигига ўхшаган жиддий эрмаги бўлиб, “Момочи” тахаллусини ҳам шу эрмаги туфайли орттирганди. Гап шундаки, у икки-учта бола орттирган аёлларга ўч эди. Кампирларга уйланишни жон-дилидан суярди. Унинг бу каби ишларига Паримомо бошида монелик кўрсатмади. Ҳовли-жойни супириб-сидириб, саронжомлашга уч-тўрт аёлнинг кучи етмаслигини у яхши биларди. Бахилкарим қамалгунча, Паримомонинг устига кампирга айланган икки жувонга уйланганди. Чиқиб келгач, яна учтасига уйланди. Уларнинг энг ёши Паримомодан уч ойлик кичик бўлиб, уллуси Паримомодан ўттиз икки ёш катта эди. У кампирларга ўчлигини  ёш хотинларга ишониб, аҳмоқ бўлиб қолишдан қўрқиши билан изоҳларди. “Ёшларнинг хушторлари кўп. Захм юқтирса, бошга бало бўлади. Кампирларга ит ҳам қайрилиб қарамайди. Менга уларнинг ўзларидан ҳам ҳовли-жойлари кўпроқ ёқади”, дерди. У хотинларининг уй-жойларини шаҳар айланиб, “шара-бара” йиғадиган укаларининг номига ўтказиб қўярди. Хотинларига эргашиб келган болаларни ўнидан ўн бирига қадам қўйган кун кўчага ҳайдарди. Уларга, “Мен ўн бир ёшимда ўз бахтимни ўзим топганман”, дерди.

Барчасидан яхши хабардор Қиё жинни ичиб олиб, унинг ўн бир ёшигача қорни тўйиб нон емаганини, усти тузук кийим кўрмаганини, уни Паримомонинг олдига нима мақсадда етаклаб келганини дуч келганга оғзидан гулларди. Буларнинг барчасини сиёсий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари палкўвник Янгибой Эскибоевдан эшитган генералнинг тишлари қарич-қирич бўлар, уни “ҳожатхоначи”, дея бўралатиб сўкарди. Ўз навбатида Янгибой Эскибоев бошлиғи айтган сўзларни Қиё жиннига етказарди. Палкўвникнинг нияти шу йўл билан Бахилкарим Калбошевнинг ўрнини эгаллаш эди.

Кўргуликларни ароқдан деб билган Қиё жиннининг хотини эрини қўярда-қўймай Ортиқ муллога судраклаб бориб наф топмагач, “масиққанлар пири” деб ном қозонган ғузорлик мулло Алкашга элтиб “пўстак қоқти” қилдирди. Тошкентга қайтган Қиё жинни “Мулоларнинг қизларини фалон қилай, дуосининг кучи йўқ экан. Фирибгарлар кўзимизни ўйиб, пулимизни олди”, дея уларни бўралатиб сўкди. Бўкиб ичиб, палкўвник Янгибойни топди. Генерални йиқилиб қолгунича куракда турмайдиган маза-бемаза гаплар билан бўралатди. Палкўвник икки орада фисқу фасодни авж олдирди… Жони ҳиқиллоғига келган хотини ахири бир телпак тилловорларни олиб Паримомонинг олдига борди ва барчасини унга оқизмай-томизмай сўйлади. Кўриб кўзлари ўйнаган Паримомо тилловорларни “ўша”нинг иккинчи ярими деб ўйлади.

– Бир умрлик яхшилик қилиб қўйган жойинг борлигини унутганим йўқ, қизим! – деди у ушоқдек бўлиб қолган Қиё жиннинг хотинига. – Яхшилигинг ажрини оладиган кун етганга ўхшайди. Сен уйингга боравер, Қиё жинни бугундан бошлаб бир қултум ҳам ичмайди. Ичса, Ҳукки номи билан қасам ичаман, Паримомо отимни бошқа қўяман!

Темир сандиқларни эри ўмарганидан Қиё жиннининг хотинининг хабари йўқ эди. У олиб борган бир телпак тилловор унинг ўғрин-тўғрин Каттаулиндан орттирганларининг бешдан бири эди. Аёлнинг тилловорларга ичи ачишса ҳам, эрининг шалоқ оғзи беркилса бўлди эди.

(Давоми бор)

[1] Тирдама – сиқув, қистов.

[2] Адғиш – зарпечак.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube