Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Амир Темурнинг Хоразмга юриши юзасидан билдирилган фикрлардан бири

Амир Темурнинг Хоразмга юриши юзасидан билдирилган фикрлардан бири
11 Şubat 2019 - 9:00 'да юкланди ва 288 марта ўқилди.

Бу нарса Хоразмга юриш килиши мисолида яққол тасвирини топган, ўша даврда Хоразмликлар мутлоқ Эронда хукм сурган шиалликга рағбатлари кучайиб Жумъа намози хутбалари Шиалар Имоми номи билан ўқилган.

Энди, фикр қилинг худо кўрсатмасин ўша пайтда ўз вақтида Темур хазратлари Хоразм мамлакатини Афғонистон, то Каспий атрофларини тартибга солмаганларида бизлар хозир Шиаликка мойил халқ бўлиб қолур эдик. Аллоҳ бизларни ана шу балодан Сохибқироннинг қатъийлиги, мазҳабда муқимлиги туфайли сақлаб қолган.

Яна бир мисол ўша пайтларда ҳозиргидай , мазхабсизлар пайдо бўлиб хар жойда, ўзлари билганича намоз ўқиб шариат қоидалари Ислом арконларига риоя қилишлик, баъзи ўлкаларда бузилган, бу масалада чопарларни пирлари олдида ўтказиб қўйиб ўша ўлкалардаги аҳволни рўйи-рост билганларидан кейин , устозлари пирлари маслаҳати билан, юриш бошлаган.

Улар хатто қайси ой, ойнинг қайси куни юриш бошлашликниям пиру – устозларидан сўраб рухсат олиб кейин бошлаган, ундаям юриш олдидан 40 – туяда олиб юрилган кўчма масжидини дарҳол қурдириб ичида Аллоҳга ҳамду сано айтиб намозлар ўқиб тилаклар қилиб, “эй Аллоҳим мен бир ожиз қулингманки бошимга мушкул иш тушибдур, дини исломни қуввати учун Мазҳабим Имоми Аъзам, суннатим Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо с.а.в.нинг йўлини ёруғ қилиш учун, майдонга чиқдим, менинг бу йўлда хатойим бўлса ўзинг кечиргил, агар йўлим тўғри бўлса, мени зафаринг бирла шарафлантир” деб қайта-қайта дуолар қилиб, ундаям агар ўша мамлакат Темур шартларига кўнмаса уриш қилган агар шартига кўниб, намозда Ахли-Сунна , вал жамоа эъткодида қолса шунга байъат берса уриш қилмаган.

Абдураҳим Эшон изоҳи асосида

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort