Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Туркия уйғурларга нисбатан Хитой сиёсатини “инсоният учун иснод” деб қоралади

Туркия уйғурларга нисбатан Хитой сиёсатини “инсоният учун иснод” деб қоралади
11 Şubat 2019 - 1:17 'да юкланди ва 402 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Туркия раҳбарияти мусулмон уйғурларга нисбатан Хитой ҳукумати юритаётган сиёсатни “инсоният учун иснод”, деб қоралаган.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳами Ақсўй 9 февраль куни тарқатган баёнотда: “1 миллиондан ортиқ уйғурнинг ноқонуний ҳибсга олингани, қийноқларга тутилаётгани, лагерлар ва турмаларда сиёсий босим остида қайта тарбия қилинаётгани сир эмас”, дейилади.

Шунингдек, бу баёнотда уйғур миллати васф қилинган бир қўшиғи ортидан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган таниқли уйғур шоири ва мусиқачиси Абдураҳим Ҳайитнинг ҳибсдаги “фожеий” ўлимидан Туркия раҳбариятининг хабар топгани айтилган.

Анқарадаги Хитой элчихонаси Ақсўйнинг бу баёнотини “мутлақо қабул қилиб бўлмас”, деб қоралади.

БМТнинг 2018 йил август ойида ўтказган текшируви натижасида Шинжон-Уйғур мухториятида 1 миллионга яқин мусулмон “экстремизмга қарши кураш” сабаби билан “қайта тарбиялаш лагерлари”да сақланаётгани аниқланган.

Бунга қадар Хитой уйғурлар учун махсус лагерлар борлиги ҳақидаги маълумотларни инкор қилиб келаётган эди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort