Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

ДХХ ва Мудофаа вазирлиги раҳбарлари янгиланди

ДХХ ва Мудофаа вазирлиги раҳбарлари янгиланди
12 Şubat 2019 - 9:20 'да юкланди ва 1540 марта ўқилди.

Ўзбекистонда Ихтиёр Абдуллаев Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ) раҳбарлигидан олинган. Унинг ўрнига Мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов тайинланган. Азизовнинг ўрнни эса генерал-маёр Баҳодир Қурбонов эгаллайди.

Хориждаги Ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ фикрича, ДХХнинг янги раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг хатоларини такрорламаслиги керак.

Ўзбекистон матбуотига кўра, Ихтиёр Абдуллаев соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли ва ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод қилинган. Бу – расмий баёнотга асосланган хабар.

Унга кўра, ДХХдаги ўзгаришлар ҳақида Бош вазир Абдулла Арипов Қуролли кучлар академиясида ўтган йиғилишда билдирган. Бу гаплар эса Ихтиёр Абдуллаев бир мунча аввал ишдан олинган, деган тахминларни кучайтирмоқда.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбариятидаги ўзгаришларга доир қисқа баёнот тарқатди.

Унда қайд этилишича, Ихтиёр Абдуллаев соғлиги ёмонлашгани сабаб вазифасидан озод этилган. Абдуллаевнинг бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Абдуллаев 2018-йилнинг 31-январида Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) раиси этиб тайинланган эди. Кейинроқ бу органнинг номи ўзгарди.

Собиқ бош прокурор сифатида танилган Абдуллаев тиизимни тубдан ислоҳ қилиши керак эди. У ўтган йили Сенатда қилган нутқида мухолафатдаги партиялар – “Бирлик” ва “Эрк” – мамлакат хавфсизлигига таҳдид солувчи кучлар дея таъкидлаган эди.

“Эрк” етакчиси Муҳаммад Солиҳ назарида Ихтиёр Абдуллаев МХХнинг узоқ йиллик раҳбари Рустам Иноятов анъаналарига содиқ қолди.

“Бу тизимдан Иноятов кетиб, ўрнига Ихтиёр Абдуллаевнинг келиши катта умидлар уйғотган эди. Аммо илк даврдаги бу умидлар оқланмади. Ихтиёр Абдуллаев аввалги режимни сиёсатини давом эттирди. Ҳатто Иноятов даврида мухолафатга, ҳурриятга қарши очиқ айтилмаган гапларни ҳам айта бошлади. Сенатда мухолафатга қарши айтилган бу гаплар Ўзбекистон матбуотида ҳам босилди”, – дейди Солиҳ.

“У очиқчасига “Эрк” ва “Бирлик”ни қора кучлар деб атади. Буни ҳатто МХХ бошлиғи бўлиб келган Рустам Иноятов ҳам айтмаган эди. Бу баёнотдан кейин мухолифатни ҳам, халқни ҳам ҳурриятга бўлган умидлари сўнди. Ҳаққиқатдан ҳам МХХ дан ДДХ га айланган бу тизимни халққа қарши тутумида ўзгариш бўлмади. Ҳозирги ўзгариш бу манзара фонида албатта ижобий кўринади. ДХХ келган янги раҳбар Абдусалом Азизов аввалгиларининг хатоларини такрорламайди ва бу тизимда мутлақо янги бир сиёсат бошлайди, деб умид қиляпмиз. Умид қиламизки, янги раҳбар МХХ ўтмишидан сабоқ чиқаради, халқ ҳуррияти, озодлигини босим остида тутмайди”, – дейди Муҳаммад Солиҳ.

Ихтиёр Абдуллаев хавфсизликни таъминлаш системасини коррупсияга тозалаши кутилган эди. Ўтган йилнинг шу пайтда президент ҳам, бош вазир ҳам, умуман барча органларнинг раҳбарлари юлғичликка қарши кураш бошланмоқда, дея бонг ураётган эди.

Муҳаммад Солиҳ:

“Биздаги хабарларга кўра, ҳукуматда ҳалиям Мирзиёев ислоҳотларига тўсқинлик қилиб турган гуруҳлар бор. Зиддият давом этмоқда. Шунинг учун ҳам биз президентнинг ислоҳотларини дастаклаяпмиз, мухолифликни фаоллаштирганимиз йўқ. Ҳозиргача куч ишлатар тизимларда радикал ислоҳотлар қилинмади. Ҳозирги янгилик ҳам шунинг маҳсули деб кўряпмиз. Бу тизимда зеҳният ўзгармас экан, мамлакат келажаги мавҳум қолаверади”.

ДХХни янги раиси Абдусалом Азизов Ички ишлар вазирлиги академияси битирувчиси. У бир муддат “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзнефтмаҳсулот” компанияларига раҳбарлик қилган, аммо асосий фаолияти ички ишлар тизими билан боғлиқ.

2009-2017 йилларда Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган Азизов мамлакатда раҳбар янгиланиши билан Тошкентга олиб келинган.

Азизов дастлаб Ички ишлар вазири бўлиб ишлади, бироз вақт ўтиб Мудофаа вазири лавозимига тайинланди.

Манба: amerikaovozi.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Fazliddin Yokub ;

    Alhamdulilloh , oz bolsada muholifatning fikrlarini bildirib turadigan – Muhammad Solihday urtdoshlarimiz bor …

    12/02/2019 17:21
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube