Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Биринчи ўзбек фото суратчиси ва оператори Худойберган Девонов

Биринчи ўзбек фото суратчиси ва оператори Худойберган Девонов
13 Şubat 2019 - 7:00 'да юкланди ва 1192 марта ўқилди.

Хоразм маданияти ва санъатининг йирик намоёндалари сафига 1903 йилдан бошлаб яна бир ажойиб сиймо, улкан санъаткор (яъни фото, кино санъаткори) Худойберган Девонов ҳам қўшилди. Кўхна Хоразмда фотография санъатининг пайдо булиши ва унинг ривожланиши ҳамда унга камолот касб этиши унинг номи билан боғлиқдир. Худойберган хон котиби Нурмуҳаммад девон оиласида 1879 йилда дунёга келган. У олти-етти ёшларидаёк илм-фанга, санъатга меҳр қўйди.

Унинг отаси котиблик қилиб топган пулини Худойберганни ўқитишга сарфлайди. У эски мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ, уйда мустақил шуғулланиб, араб ва форс тилларини мукаммал ўрганади. Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Мунис Хоразмий, Огоҳий, Комил Хоразмий, Аҳмад Дониш асарларини ихлос билан мутолаа қилади, тез орада русча гапиришни ҳам ўрганиб олади. Истеъдодли йигит 14-15 ёшларидаёқ рус тилида ёзиб, ўқиб биларди, ўша вақтда Хоразмда яшаётган немислардан немис тилини ўрганади. XIX аср охирларида Волга дарёси бўйида яшовчи немислар, тахминан 200 та, Хива яқинидаги Оқ масжид қишлоғида, яъни Отажон тўрани ёнларида тақдир тақозосига кўра яшашарди. Ҳар бир янгиликка зўр қизиқиш билан қаровчи Худойберган Пеннер деган бир немис ҳунарманди билан танишиб, унинг ишларига қизиқиб қолади. Бу ҳунармандни Хиваликлар Панорбува деб аташарди.

Панорбува Худайберганни ўз уйига бошлаб борди-да, унга бир ғалати аппаратни кўрсатиб. Унинг мўъжизаси ҳақида гапирди. Кейин шу ғалати аппарат – «Зот» фотоаппарати қаршисига Худойберганни ўтказиб қўйиб, суратга олади. Шу-шу Худойберган фотографияга қизиқиб, Панорбува ҳузурига тез-тез келадиган бўлди.

– Баракалла, ўқувчи йигит экансан – деди, Панорбува, бир куни Худойберганнинг фотоаппаратни усталик билан ишлаётганини кўриб, – Бу ҳунарни хеч ким ўрганишни истамаганди. Энди мен қараб қолдим. Шу аппарат ва асбоб-анжомлар сеники бўлсин. Панорбува Худойберганга шуларни совға қиларкан, навқирон санъат соҳасида унга оқ йўл тилаб қолди. Ёш Худойберган 1903 йилдан бошлаб мустақил равишда Хива шағрининг кўк ўпар минораларини ва мадрасаларини, замондошларини суратга ола бошлайди, лекин маҳаллий руҳонийлар жумладан Хиванинг қозикалони Салим Охун, Муфти ва бирқанча эскилик тарафдорлари Муҳаммад Рахим иккинчи Ферузга Худойберганни ёмонлашади, хатто Нурмуҳаммад ота уйига келиб, унга дўқ урушади. -Ўғлингиз Худойберган шариатга шак келтирадиган номақбул ишлар билан шуғулланмоқда, яъни одамларнинг суратини ишламоқда, шариатга кўра, одамзод суратини чизган киши гуноҳга ботади. Қолаверса суратли уйга фаришта кирмайда. Нурмуҳаммад ота қозикалонга маънодор боқдида, сўнг деди: – Тақсир, пешонамда якка-ю ягона ўғлим бор, у илм йўлида нимани хоҳласа ўшани қилсин. Ўн хоналик уйим бор. Агар суратли уйга фаришта кирмайдиган бўлса, ўғлим сурат ишлайдиган хонага фаришта кирмай қўя қоладида…

Янгилик тарафдори, қизиқувчан хон Худойберганни ёнига чорлайди ва қани мени ҳам суратга тушириб қўйчи дейди. Сурат хонга маъқул бўлади, уни руҳонийлардан ҳимоя қилади ва зарбхонага ишга таклиф қилади, Худойберган Девонов хон зарбхонасида муҳркон уста бўлиб ишлайди. 1907 йил охирларида Хива хонининг ўнг қўл вазири Ислом Хўжа бошлиқ бир гуруҳ кишилар Оқ подшо ҳузурига Петербург сафарига отланишади, улар улкан рус шаҳрида бўладиган тантана хотираларини фотосуратларда акс эттириб олиш учун сураткаш Худойберганни ҳам сафарга таклиф қиладилар. Худойберган Девонов Петербургда эндигина пайдо бўлаётган фото-кино санъати билан қизиқиб унинг сирларини ўрганиш учун Петербургда Ислом Хўжани рухсати билан қолиб кетади. Йигирма тўққиз баҳорни кўрган, янгиликка ташна Хоразм йигити учун Россия пойтаҳтига қилинган сафар катта аҳамият касб этди. У бу шаҳарда икки ой туриб, фотография ва кино санъатига доир кўп нарсаларни ўрганиб олади. У Петербургдан Хоразмга «Патэ» киноаппарати, грамафон ва фотоаппаратлар олиб қайтади. Худойберган Девонов ўз юртидаги деҳқончилик ишлари, табиат манзаралари ҳамда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини кинолентага тушириб, ҳамшаҳарларига намойиш эта бошлайди. Ҳа, бу – ўзбек киноматографиясини яратиш бобидаги биринчи қутлуғ қадам эди.

Худойберган Девоновнинг Хива шаҳридаги “Ичан қала” мажмуасида ташкил этилган кўргазмасининг ўнг томонидаги хонада юқорида тилга олинган манзараларни суратлари, Хон, вазир ва бошқа сарой аёнларини, ҳамда хон овчиларини суратлари, ҳунармандларнинг иш устидаги суратлари, акс эттирилган. Шу хонани ичкарисидаги хонада Худойберган Девоновни фотолабараторияси барча жиҳозлари билан кўрсатилган, чиқаверишда ва хонани бурчакларида Девонов томонидан ишлатилган ҳар турли фотоаппаратлар, кийимлар, грамафон ва бошқа буюмлар намойиш қилинмоқда. Эскпозиция витриналарининг ичида Х. Девоновнинг шахсий фотоаппарати «Воитландер», фото қайчи, фото ускуналар, кўчма фотоаппарат ва шахсий муҳри, кўзойнаги, киноленталардан намуналар, шахсий визиткаси намойиш қилинмоқда.

Худойберган Девонов XX аср бошларида шаклланган «Ёш Хиваликлар» партиясига аъзо бўлиб кирган. У меҳнаткаш, ҳамманинг ночор аҳволини, золимларнинг жабр-зулмларини кинокадр ва фотосуратларда акс эттириб, ўз халқининг шонли йилномасини бошлаб берди. Худойберган Девонов 1914 йилда хом ашё олиб келиш учун Москвага Хасанбой деган шогирди билан бориб келди.

Худойберган Девонов суратга олган кинокадрларнинг диапозони кенгдир. Киношуносларимиз кейинги пайтларда Давлат фильм фондларидаги киноленталар, монтаж варақалари ҳамда фильмографик қўлланмаларни ўрганиш натижасида 1913 йили суратга олинган «Ўрта Осиё архитектура бойликлари», 1916 йили яратилган «Туркистон қўринишлари», «Хива ва Хиваликлар» каби фильмларнинг ҳам муаллифи Худойберган Девоновдир, деган фикрга келишди.

Хивада таълим тарбия техникуми иш бошлади. Худойберган Девонов шу техникум қошида ўз маблағи ҳисобига фото ва кино ҳаваскорлари тўгараги ташкил этиб, унга Полвон Абдуллаев, Машариф Бобожонов, Собир Каримов, Маткарим ва Юсуф Хасановлар сингари ўнлаб ёшларни жалб этди. Худойберган Девонов ва унинг шогирдлари Хоразм элида содир бўлган ҳар бир янгиликни – паранжи ташлашни, биринчи трактор келишини, турли анжуманлару, халқ сайилларини – ҳамма ҳаммасини фото ва кино ленталарга туширишди. Худойберган Девонов 1922 йилда ҳукуматнинг молия нозири қилиб сайланди. Иш жараёнида у ўз севган касби фотографикни ташлаб қўймади, аксинча уни ривожлантирди.

Тошкентда Х.Девонов ташаббуси билан Чилонзор даҳасида мўжазгина «Хива» номли кинотеатр ташкил қилинган. Халк тарихи ва ўтмиш маданиятини яхши билган Х.Девонов кино сюжетларининг халқчил, маънодор, мазмундор бўлишига алоҳида диққат қиларди. Шунинг учун ҳам 1929 йили Х.Девонов томонидан яратилган «Ишчи аёллар», «Шуркул» каби қатор киносюжетларни Москвалик малакали кино мутахассислари муносиб баҳолашди. «Чиғир», «Кустар усулда бўз тўқиш», «Хивада халқ шодиёналари», «Сув йўлларини тозалаш», «Пахта терими», «Биринчи трактор» – булар Х. Девонов яратган айрим жажжи лавҳалар холос.

Шуларнинг ўзиёқ кино санъати эндигина туғилиб, унинг ифода этиш имкониятлари куртак отаётган пайтларда ҳам Х.Девонов навқирон санъатнинг ижодий услубларидан самарали фойдаланганлигидан далолат беради. Буюк санъаткор Мадраҳим Ёқубов «Шерозий» ўз хотираларида Х.Девонов тўғрисида илиқ гапларни айтган, «Устоз моҳир фото-кино оператори бўлибгина қолмай, моҳир овчи ва балиқчи, гулларни севувчи табиат шайдоси ҳам эди. Унинг Хивадаги уйи боғи ичида ҳар жойлардан келтирилган 100 дан ортиқ гул навлари бор эди, устоз шу гуллар ичида суратга туширишни ва маданий ҳордиқ чиқаришни севарди».

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube