Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Йўқ таъмали

Йўқ таъмали
26 Şubat 2019 - 6:00 'да юкланди ва 940 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ЙЎҚ ТАЪМАЛИ

Болаликдан йўл танимас –
Гар йигитда йўқ таъмали.
Қўлига тушса, мол-давлат, –
Ўздан кечар, паст камоли.

Ёмонга ўгит абасдир,
Яхши эрга бир сўз, басдир,
Эски тўнда ҳам мард хосдир,
Инсонийлик – илм-амали.

Жубба-кўйлак, қалқон-совут,
Кескир қилич, араби от,
Саваш куни қочар уят,
Ғайратсизнинг шўр аъмоли.

Чўпон одам чўкка тушмас,
Олақанот ўққа келмас,
Асли йўқнинг сўнгги бўлмас,
Нур кўрмайди, ҳусн-жамоли.

Қаршиласанг, жон-жонингдан,
Жой кўрсатсанг, уй тўридан,
Қонли бўлса, кеч қонингдан,
Ғариб меҳмон кўп баҳоли.

Дунёда ҳеч кимса қолмас,
Мол-пул жонга йўлдош бўлмас,
Ҳаётга келгани абас,
Зурёдсизнинг кўп заволи.

Олтин-кумуш мис кўринар,
Тулга соя эр кўринар,
Пари хотин паст кўринар, –
Хуноса эрнинг уволи.

Мол айланиб, чирмовуққа,
Турар қонингни сўрмоққа,
Молидан закот бермоққа,
Келмас бахилларнинг ҳоли.

Маҳдумқули, йўлдан чиқмас,
Ёмонга яхши сўз ёқмас,
Минг сўз айтсанг, бирин уқмас,
Жоҳиллар, доим ҳаволи.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube