Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Оддий тур

Оддий тур
21 Şubat 2019 - 12:32 'да юкланди ва 707 марта ўқилди.

 

 

ОДДИЙ ТУР

Биз шундай ғалати турдан одаммиз
Кўкарамиз ҳеч ким экмаган жойда,
Ҳамма кулаётган чоғда биз – ғаммиз,
Биз куллий зарарда кўрамиз фойда!

Халқ зулм пойида тилини ютиб,
Индамай турганда бизлар индаймиз!
Озод бўлса, ҳайқирса, жазава тутиб,
Биз қалбни сукутга ундаймиз!

Аслида оддиймиз, Аллоҳ буюрган
Амрга бўйсунмиш ўзи ўзидан,
Одим отса доим зулмга терс юрган
Сўз берса қайтмаган сўзидан!

2019

Муҳаммад Солиҳ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort