Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Шавкат Мирзиёев олдидаги тўсиқлар

Шавкат Мирзиёев олдидаги тўсиқлар
21 Şubat 2019 - 22:30 'да юкланди ва 1741 марта ўқилди.

Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат раҳбари сифатида фаолият бошлаганидан бери ўтган қарийб икки ярим йиллик қисқа бир фурсат ичида амалга оширган ислоҳотлари эътирофга лойиқдир.

Бу ислоҳотлар доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар бизда янги раҳбариятга нисбатан кучли умид уйғотди ва биз буни аввал ҳам таъкидлаганмиз. Жумладан, турли хил сиёсий айбловлар билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларнинг озодликка чиқарилиши, мамлакат бўйлаб халқ қабулхоналарининг очилиши ва президент порталининг фаолият кўрсатиши, куч ишлатар тизимларнинг, хусусан, Миллий Хавфсизлик Хизматининг (МХХ) тубдан ислоҳ қилиниши ҳамда ички ишлар, суд ва прокуратура органларидаги ўзгаришлар ҳам давлат раҳбарининг ислоҳотлар борасидаги қатъий позициясидан дарак бермоқда.

Бу ўзгаришлар мамлакатимиз фуқаролари қаторида бизни ҳам мамнун қилди ва юртимизнинг келажагига бўлган умидимизни мустаҳкамлади. Шу билан бир қаторда, йиллардир мамлакат ташқарисида фаолият юритишга мажбур бўлган ўзбек мухолифатига нисбатан муносабатнинг, оз бўлса-да, ўзгариши чорак асрлик эгилган адолатнинг тикланиши учун муҳим одим деб ҳисоблаймиз.

Айни пайтда бизни эски тузумдан қолган баъзи асоратларга ҳанузгача барҳам берилмагани жиддий ташвишга солмоқда. Жумладан:

1. Ўтган 25 йиллик диктатура ва турғунлик даврида юртимизга кўплаб зиёлилар ва сиёсий фаоллар собиқ МХХ томонидан қўйилган ноҳақ уйдирма айбловлар билан қамоқларга ташланди. Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти томонидан бошланган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар тўлқинида юқоридаги ҳолат ўзбек ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ҳам расман тан олинди, натижада кўплаб ноҳақ қамалган фуқаролар озодликка чиқарилди, кўплари оқланди. Лекин Ислом Каримов даврининг сўнги кунларида МХХ томонидан уюштирилган тузоқ натижасида ноҳақ қамалган яна бир қанча фуқароларнинг ҳалигача қамоқда қолаётганини жуда ачинарли ҳолдир.

Хусусан, 2016 йилнинг 22 июль куни МХХ ва ИИВ тезкор ходимлари томонидан уюштирилган тузоқ билан қамоққа олинган 1982 йилда туғилган Рустам Абдуманнопов ва 1990 йилда туғилган Акром Маликовларнинг 2017 йилнинг январь ойида озодликдан маҳрум қилиниши ва ҳануз қамоқда қолаётгани демократик ва эркин жамият учун қадам қўяётган давлатнинг шаъни учун улкан доғдир.

Бу йигитларнинг биргина айби мухолифат лидери билан яқин муносабатда бўлишганидир. Ноҳақ қамоқда қолаётган ушбу икки зиёли йигитни зудлик билан озодликка чиқарилиши ва реабилитация қилиниши давлатнинг мухолифатга нисбатан ёндашувидаги самимийликнинг яққол намунаси бўлган бўларди.

Шунингдек, яна МХХ нинг фитнаси билан қамоққа олинган туркшунос олим Андрей Кубатин тақдири ҳам Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотларга жиддий раҳна солмоқда.

2.Ўтган қатағонлар даврида кўплаб зиёлилар ва фаоллар сиёсий қарашлари ёки мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан алоқада бўлгани сабабли МХХ ва ИИВ томонидан таъқибга олиниб кейинчалик мамлакатни тарк этишга мажбур бўлишган. Кейинчалик бу шахслар устидан тўқима айбловлар билан жиноят ишлари очилган ва қидирувга берилган. Бу шахсларнинг деярли барчасига 159-, 244-, 244 (прим-1) моддалари асосида жиноят ишлари очилган. Мамлакатимизда турли адашган йўлларга кириб ушбу моддаларда назарда тутилган жиноятни содир қилиб чет элга чиқиб кетганлар ҳам талайгина. Бироқ ИИВ базасида турган ва мазкур моддалар билан жиноят иши очилиб қидирувга берилганлар рўйхатида бевосита мухолифат лидери билан яқин муносабати туфайлигина айбланганлар ҳам бор. Шу сабабли ҳам ушбу модда билан очилган жиноят ишларнинг қайта кўриб чиқилишини, сиёсий қарашлари ва мухолифатга алоқаси туфайли ноҳақ айбланган шахсларга нисбатан очилган ишларнинг ёпилишини истаймиз. Мазкур моддалар билан айбланган фуқароларнинг қилмишига пушаймон бўлган тақдирда ватанга қайтариш масалалари билан махсус Комиссия тузилган. Бироқ биз назарда тутган шахслар ҳеч қандай экстремистик оқимга алоқаси бўлмаган, фақатгина мухолифат билан алоқаси бўлган шахслардир. Бу шахсларнинг қилмишидан пушаймон бўладиган айби ҳам йўқдир. Шу сабабли ҳам юқоридаги махсус Комиссия томонидан мустақил равишда бундай шахсларга нисбатан очилган жиноят ишлари алоҳида ажратиб олиниб тугатилиши лозим.

3. Ўтган давр мобайнида Ислом Каримов сиёсатини маъқулламасдан мухолифат сафида жой олган кўплаб фаоллар собиқ МХХ томонидан таъқиб ва таъзийқларга учраб кўпчилиги узоқ муддатларга қамалиб кетишди. Каримов даврининг сўнги йилларида ҳам МХХ сиёсий фаол фуқароларни тузоққа тушириб турли бўҳтонлар билан қамашда фаоллик кўрсатиб келди. Ҳаттоки Каримовнинг ўлимидан сўнг ҳам МХХ таркибида айнан мухолифат билан шуғулланувчи гуруҳ зобитлари сиёсий фаол фуқароларга таъқибни тўхтатишмади. 2017 йилнинг сентябрь ойида журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ўғирлаб кетилиши ва куракда турмайдиган ноҳақ айбловлар билан МХХ ертўласида сақланиши бунинг яққол исботидир.

Мамлакатнинг янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлари натижасида Б.Абдуллаевнинг суди ҳаққоний ва одил кечишига имкон яратилди. Буни мустақилликдан сўнг Ўзбекистоннинг янги тарихида сиёсий мотивлар билан айбланган шахсга нисбатан биринчи марта одил тарзда ўтказилган суд жараёни деса бўлади. Суд Б.Абдуллаевга нисбатан қўйилган оғир жиноий моддаларни олиб ташлаш билан бирга ўша моддалар билан жиноят иши очган МХХ терговчилари ва тезкор ходимларига нисбатан ички хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарди. Аммо шу кунгача суд ажрими ижро қилинмади.

МХХ тубдан ислоҳ бўлиб Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ) сифатида қайта ташкил қилинганида фуқароларнинг сиёсий қарашлари туфайли таъқибга олувчи гуруҳлар ҳам ишдан олинишига ва ҳатто қилмишлари учун жавобгарликка тортилишига умид қилгандик. Аммо афсуски бундай бўлмади. Янги тайинланган ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев илк кунларданоқ сиёсий мухолифатни “қора кучлар” деб атади.

2019 йилнинг февраль ойида ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг ишдан олиниши мухолифат вакиллари ва сиёсий фаоллар тарафидан илиқ қарши олинди. Сўнаётган умидлар яна жонланди. Аммо шу кунларда бизга етиб келаётган хабарлар ДХХ тизимида мухолифат ва сиёсиё фаолларни таъқиб қилувчи гуруҳ аъзоларининг ҳалигача фаолият юритаётганини кўрсатди.

Бу кимсаларнинг аксарияти ҳозиргача эски МХХ даврида қилган ишларини давом эттириб, душман эмас, ислоҳотларни қўллаётган муҳолифат вакилларини пойлаш билан овора.

Тўплаган маълумотларимиз асосида Президент Ш.Мирзиёев ислоҳотларидан норози бўлаётган ва асосий вазифаси сиёсий ва фикр эркинлигини бўғиш деб биладиган баъзи ДХХ зобитлари рўйхатини тузишга муваффақ бўлдик.

ДХХ тезкор ходимлари:

1. Жўраев Мажид Шарофович, (хизмат таҳаллуси – Ҳожи)
2. Муҳаммедов Қобил (хизмат тахаллуси – Жавлон).
3. Элмурод (хизмат тахаллуси – Ойбек)
4. Тимур Якубов, (хизмат тахаллуси – Рустам)
5. Абдужаббор (хизмат тахаллуси – Улмас)
6. Володя (хизмат тахаллуси – Андрей)
Ва ДХХ терговчиси
7. Константин Серазетдинов, терговчи.

Бу зобитлар зўровонлик ва қийноқлар билан ном чиқарган. Бундан ташқари, Б.Абдуллаевни тергов қилиш вақтида шантаж, таҳдид ва ҳақоратлар билан босим ўтказганлар “Сен ишонган президентингни (Шавкат Мирзиёевни) бир йилда тинчитамиз!” – деб мақтанишган.

Айнан мана шу зобитлар юқорида номи тилга олинган Рустам Абдуманнопов, Акром Малик ва Андрей Кубатин каби зиёли йигитларнинг ноҳақ қамалиб кетишига сабаб бўлишган.

Бу кимсаларнинг номларини қайта эслашимизга сабаб, ДХХ тизимида бўлаётган энг сўнги тозалаш ишларидан сўнг ҳам бу кимсалар ўз фаолиятини давом эттираётганини кўрмоқдамиз. Бу гуруҳдаги зобитлар фақат мамлакат ичида эмас, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган сиёсий фаолларни ҳам таъқибга олиш ва турли тузоқлар қуриш билан шуғулланишаётгани ҳақида хабарлар келиб турибди.

Юқорида номи келтирилган ДХХ зобитларининг хизмат вазифасидан озод қилиниб, қилмишлари учун жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳеч шубҳасиз, адолатнинг қарор топишини англатади.

Умид қиламизки, юқорида санаб ўтилган учта ҳолат бўйича керакли чоралар кўрилади, зеро адолат давлатнинг тамалидир.

ЭРК Партияси таҳлил бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube