Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистон матбуоти ростдан ҳам эркин бўладими ёки ҳаммаси рейтинг учунми?

Ўзбекистон матбуоти ростдан ҳам эркин бўладими ёки ҳаммаси рейтинг учунми?
27 Şubat 2019 - 16:09 'да юкланди ва 1022 марта ўқилди.

Кейинги пайтда ҳукумат қарорларида қизиқ бир тенденция кузатилмоқда. Ўзбекистоннинг фалон-фалон соҳалардаги халқаро рейтингини кўтариш, PR қилиш учун дастурлар ишлаб чиқиш, чора-тадбирлар кўришга топшириқлар берилмоқда.

Аслида аҳвол қандайлиги эмас, халқаро рейтингларда қандай ўринга эга бўлиш муҳим кўрилмоқда. Майли, балки шу рейтингларни яхшилаш учун бирор амалий ҳаракат ҳам бўлиб қолар…

Аммо аммо қуруқ буюртма мақолалар чоп қилдириш, PR материаллар тайёраб, хорижликларга кўрсатиш Ўзбекистоннинг у ёки бу рейтингдаги ўрнини кўтариб қўймаслиги аниқ, деб ёзади Тошкентдан мустақил журналист.

Қуйида унинг фикрлари билан танишинг.

Ўзбекистоннинг ахборот эркинлиги ва ҳукумат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлиги бўйича рейтингини ошириш борасида ҳам мақсад қўйилган.

Албатта, хорижликларга ўзимизни кўз-кўз қилиш учун ахборот соҳасини эркинлаштирмаслик керак. Унинг эркинлиги хорижликларга эмас, аввало ўзимизга керак. Шундай бўлса-да, ОАВ бўйича рейтинг тузувчи халқаро ташкилотлар эътибор қаратадиган жиҳатларга эътибор қаратиш, айнан ўша жиҳатларда учрайдиган камчиликларни тузатиш рейтингнинг яхшиланишига сабаб бўлиши мумкин.

ОАВ бўйича халқаро рейтинглар асосан қуйидаги категориялар бўйича тузилади, шу боис рейтингни яхшилаш учун ушбу категориялар эътиборга олиниши лозим:

  • Плюрализм. ОАВда турлича фикрларга қанчалик ўрин берилиши, турлича нуқтаи назардаги ОАВнинг қанчалик шакллангани. Масалан, консерватив, либерал, диний, секулар ва ҳк. йўналишдаги ОАВларга тенг шароит яратилгани.
  • ОАВ мустақиллиги. ОАВнинг ҳукумат, бизнес ва диний гуруҳлардан қанчалик эркинлиги. Масалан, ОАВ раҳбарлари, муҳаррирлари тайинланиши ёки ишдан озод қилинишида ҳукуматнинг таъсири қанчалиги. Дейлик, МТРК тизимидаги раҳбар кадрлар тайинланиши ёки лавозимидан озод қилинишида ҳукуматнинг ўрни қанчалиги.
  • Ўз-ўзини цензуралаш ҳолатлари. Ўз-ўзини цензуралаш турли ҳукумат ташкилотларининг огоҳлантиришлари, тақдимномалар киритишининг оқибати, ОАВ мустақиллиги чекланганини кўрсатувчи муҳим белгилардан бири саналади.
  • Қонунчилик. ОАВ соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатлари демократик принциплар ва плюралистик муҳит қарор топишига қанчалик имкон бериши.
  • Шаффофлик. Ахборот алмашинуви қанчалик осон, бюрократик тўсиқлардан холи экани.
  • Ахборот инфратузилмаси. Ахборот алмашинувида иштирок этадиган коммуникация воситаларининг қанчали самарали, тезкор ва хамёнбоплиги.

Менимча, бу соҳада Ўзбекистон обрўсини кўтаришнинг энг қисқа йўли айни шу категорияларни ҳисобга олган ҳолда ислоҳотлар қилишдир. Шуларни ҳисобга олиб қуйидагича ўзгаришларни қилишни таклиф қилган бўлардим:

  • Хорижий журналистларнинг Ўзбекистон республикасида аккредитациядан ўтказиш шартларини соддалаштириш. Мамлакатда хориж журналистлари, айниқса, демократик ривожланган давлатлар журналистларининг эркин фаолият юритиши мамлакатнинг очиқлиги, эркинлигини кўрсатувчи муҳим белгидир ва рейтинг тузувчи ташкилотлар бу кўрсатгичга алоҳида эътибор қаратади.
  • Аккредитациядан ўтган хорижий ОАВ сонини кўпайтириш, уларнинг Тошкентда ҳудудий (Марказий Осиё) бўлимларини очишга имконият яратиш. Хорижий ОАВнинг Тошкентда бюролари очилиши, уларнинг сони кўп бўлиши Тошкентни Марказий Осиёнинг информацион юрагига айлантириб қўяди. Бу бюролар нафақат Ўзбекистондаги мухбирларини, балки қўшни давлатлардаги мухбирларини ҳам назорат қилади. Тошкент ахборот соҳасида муҳим марказга айланиб қолади. Ҳеч бир халқаро ташкилот Ўзбекистонни ахборот соҳасида ёпиқ деб хулоса беришга журъат қилолмайди.
  • ОАВ эркинлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларини конкретлаштириш, ноаниқ жумлаларни йўқотиш. Ахборот соҳасини тартибга солувчи қонунларда бошқа қонунлар ва қонуности ҳужжатларига ҳавола берилиши қонуннинг тушунарлилиги, тўлиқлигини йўққа чиқаради; қонунда кафолатланган эркинликларнинг бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлари орқали чекланишига сабаб бўлади. Журналистлар ўзини эркин ҳис қилолмайди. Бу эса ОАВни тартибга солишда қонунчиликда камчиликлар борлигини кўрсатади. Рейтинг агентликлари бунга эътибор қаратиши аниқ.
  • Миллий ўзликни англашни издан чиқариш, жамиятни тарихий ва миллий анъаналар ҳамда урф-одатлардан узоқлаштиришга, ахборот экспансияси каби турлича талқин қилинадиган, янгича ташаббус ва фикрларга тўсиқ бўладиган жумлалардан қонунларни тозалаш. Қонунлардаги миллий ўзлик, миллий қадриятлар ва анъаналарни ҳимоя қилиш, ахборот экспансияси каби жумлалар журналистларнинг эҳтиёткорликни керагидан орттиришига сабаб бўлади. Бу эса билвосита ўз-ўзини цензуралашни кучайтиради. Қолаверса, қонунлар воситасида муайян қадрият ва анъаналарни ҳимоя қилиш ОАВ соҳасида плюрализмни камайтиради. Бир хиллик ортади. Бу ташқаридан қараганда соҳада эркинлик йўқлигига далолат қилиши мумкин.
  • ОАВ фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлари сонини кескин камайтириш, ушбу фаолиятни фақат қонун билан тартибга солиш амалиётига ўтиш. ОАВ соҳасини қонуности ҳужжатлари орқали назорат қилиш ОАВни ижроия ҳокимиятга, айниқса, амалдорларнинг инжиқликларига боғлаб қўяди. ОАВ ҳукумат амалдорлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатувчи муҳим восита саналади. Қонуности ҳужжатлари эса ОАВнинг мана шу функциясини йўққа чиқаради, яъни ОАВни амалдорларнинг раҳм-шафқатига қарам қилиб қўяди. Қолаверса, қонуности ҳужжатлари ОАВ соҳасидаги меъёрий ҳужжатларни кўпайтириб, уларни чалкаштиради. Соҳада эркинликни камайтиради.
  • Суд қарорисиз ОАВ, айниқса, интернет сайтларига чеклов қўйиш амалиётига барҳам бериш. Бирор вебсайтга чеклов қўйилса, бу ҳақда асосланган суд қарори оммага эълон қилинишини жорий қилиш. Суд қарори ва унинг очиқ-ошкоралигисиз ОАВга чеклов қўйиш давлатнинг ОАВ соҳасидаги рейтингига жиддий салбий таъсир қилади. Бу борада судларни четлаб ўтувчи амалиётнинг борлиги судларнинг ОАВ соҳасидаги ролини заифлаштиради. Суд қарорисиз вебсайтларга чеклов қўйилиши суд қарорисиз жазолаш билан баробар саналади. Ваҳоланки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам судларнинг мустақиллиги ва ролини ошириш мақсад қилинган.
  • Давлат ва нодавлат ОАВ ўртасида тенгликни таъминлаш. ЎзА ва МТРК монополиясига чек қўйиш. Рейтинг тузувчи ташкилотлар мамлакатдаги ОАВнинг аҳволини баҳолаганда аввало нодавлат, хусусий ОАВга эътибор қаратади. Шу боис, турли расмий ва норасмий тадбирларда нодавлат ОАВга тенг шароит яратиш лозим.
  • ОАВ фаолияти юзасидан мониторинг маркази берадиган тақдимномаларга чек қўйиш. ОАВда эълон қилинган материал юзасидан аниқ бир жабрланувчи бўлсагина уларнинг аризасига кўра суд орқали ОАВга огоҳлантириш бериш. ОАВ фақат суд қарори ва аниқ бир жабрланувчи бўлгандагина жазоланиши керак. Тахминий асосларда тадимномалар орқали уларни огоҳлантириш ва бунда ижроия ҳокимиятга тегишли ташкилотларга ваколат бериш ОАВ мустақиллигини кескин камайтиради. Бу соҳада Парламент ва судлар эмас, сайланмаган амалдорларнинг роли ортиши кутилмаган қарорларнинг кўпайишига олиб келади. Мустақил ва хусусий ОАВлар ўз келажаклари ва эркинликларига ишонмай қўядилар, оқибатда ўз-ўзини цензуралаш кучаяди. Мамлакатнинг обрўси, рейтинги тушади.
  • “Давлат сирлари” тушунчасига аниқлик киритиш. Давлат сирларини ошкор қилганлик учун ўша сир кимга ишониб топширилган бўлса, фақат ўша одам масъул бўлиши керак. Ахборот тарқалишидаги кейинги босқич қатнашчилари бу сирларни сақлаш мажбуриятини бўйнига олмаган, демак сирни сақлашга мажбур ҳам эмас. Давлат сирини ошкор қилганлик учун журналистлар эмас, балки ўша сирни журналистга ошкор қилганлар жазоланиши керак. Демак, давлат сирларини ошкор қилиш ҳақидаги моддаларни ОАВга доир меъёрий ҳужжатлардан чиқариш керак. Жорий ҳолат ОАВда ўз-ўзини цензуралашнинг яна бир сабабларидан биридир.
  • Ахборот инфратузилмасини такомиллаштириш. Интернет тезлиги, сифатини ошириш, нархини арзонлаштириш. Интернетнинг барча вилоятларда бирдек ишлаши. Коммуникация инфратузилмасининг қолоқлиги ахборот тарқалиши, ахборот олиш ва тарқатиш шароитининг ёмонлигига далолат қилади. Ахборот олиш ва тарқатиш учун барча бирдек ҳуқуққа эга экан, демак шу ҳуқуқларини рўёбга чиқаришлари учун барчага бирдек шароит яратилиши керак. Мамлакатга келаётган меҳмонлар, инвесторлар ҳам коммуникация инфратузилмасига алоҳида эътибор қаратади.
  • ОАВда турли нуқтаи назарлар учун кенг ва тенг имконият бериш. Турли қараш ва фикрдаги ОАВ кўпайишига қонуний шароит яратиш. ОАВ соҳасида бир хилликни йўқотиш, плюралистик муҳит шакллантириш ОАВ эркинлигининг муҳим белгисидир. Бунинг учун давлат телеканаллари, умуман, ахборот воситаларини камайтириш, уларни хусусийлаштириш, жамиятнинг турли қатламлари, тоифалари учун платформа бўлувчи турлича мавқедаги ОАВни кўпайтишига шароит яратиш лозим бўлади.

Бу каби ўзгаришларни қилиш осон эмас. Жиддий сиёсий ирода керак бўлади. Аммо шусиз бўлмайди. Мустақил суд ҳокимияти, кучли парламентсиз бу соҳада жиддий силжишга эришиш қийин. Демак, ишни мустақил суд ҳокимиятини яратиш ва қонун устуворлигини таъминлашдан бошлаш керакдир. Бу гапларни Ўзбекистондаги инвестицион муҳит бўйича берилаётган исталган таклифга ҳам қўшиб қўйиш мумкин. Юртни қонун бошқариши лозим, амалдорларнинг кайфияти эмас.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube