Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хожар Гулаш: Ойдин Солиҳни англамоқ

Хожар Гулаш: Ойдин Солиҳни англамоқ
04 Mart 2019 - 23:04 'да юкланди ва 624 марта ўқилди.

ХОЖАР ГУЛАШ: ОЙДИН СОЛИҲНИ АНГЛАМОҚ

Узоқ вақтдан буён бу мақолани ёзишни ният қилардим, устозимизнинг туғилган кунига насиб қилган экан…

Ойдин Солиҳ деганда ақлга биринчи келадиган нарса нима?

Очликми?

Мен, Ойдин Солиҳ дегунча ақлга илк Суннати сания келишини истардим.

Ҳа, Ойдин Солиҳ устозимиз даволаш усулларининг бошида энг қулай ва осон бўлган нарса; очлик рўзаси тутиб яхшилашиш бор эди. Чунки “Рўза тутинг, соғлом бўлинг” деганлар Пайғамбаримиз. Биз оч қолар эканмиз, соғлом ҳужраларимиз оч қолмайди (улар ақиллидир ва зикрдадирлар), Аллоҳни эслашдан воз кечган, анархистлик қилаётган, яъни хаста ҳужайраларни сув ва озуқага айлантириб ейди, истеъмол қилади ва шу тариқа вужудимиз хасталиклардан тозаланади.

Фақат бу бир усул эди, мақсад эмас, воситайди, инсоннинг шарафи билан яшаб шараф билан, иймон билан вафот этаолиши учун.

Оч қолиш осондир, бунинг бир муаммоси йўқ, муҳими тўқлик кунларида нафсимизга ҳоким бўлаоляпмизми?

Оч қолиб ортиқча килоларидан қутулган хотинларимиз, тўқлик кунларида ҳаётларига энг кичик бир мезон келтирмасдан еяроқ, “нима ҳам бўларди, беш марта 3 кунлик очлик қиламан, ёғларимни эритиб юбораман”, деб ўйлаганларида, Ойдин Солиҳни тушунган бўладиларми?

Ойдин Солиҳни сизнинг ёғларингиз қизиқтирмас эди. У, бизга очиқ душманимизни билдирган бир Муршид эди. Амин бўлингки, унинг дарди сизнинг хасталигингиз эмасди.

Мен унинг қадар шайтонни энг нозик батафсил маълумотларига қадар тушунтирган, хасталикларнинг кўринганлари қадар кўринмаган тарафларини ҳам кўрсатган ва мавҳумликда муолажаларни мужассамлик билан бутунлаштирабилган бир ҳакимни билмайман.

Ойдин Солиҳ устозимиз ҳар кимга шифобахш ўсимликларни ўзингиз тўпланг, дориларингизни ўзингиз тайёрланг, нонингизни ўзингиз ёпинг, дея Мусулмоннинг марифат соҳиби бўлишини истарди, шу сабабдан мен ҳам Ҳожарона бўлдим.

Бир кун овқатланиб ўтирганимизда юрак қопқоғи метал бўлган бир опамиз деди: “Хўжам (Устозим), мен жуда кўп изтироб чекдим, шунинг учун бу қадар касалландимми?”.

Ойдин Солиҳ устозимиз мулойимлик билан жавоб берди: “Йўқ, изтироб эмас, изтиробга бўлган муносабат инсонни чарчатади…”.

Ҳа, Ойдин Солиҳ бизнинг бу ҳаётга, изтиробга, касалликка қарашимизни дизайн қилган бир дизайнердир.

Овқатдан сўнгра намозини ўқиди ва бироз дам олиш учун кетганида чой бермоқчи бўлдим ва мени ҳеч ранжитмасдан, яна айни мулойимлик билан кулумсираб: “Биз овқатдан кейин дарров чой ичамизми?” деди, уялдим, кулишдик…

Ўтирар экан, синтетик қопламали диванга эмас, усти пахта қопламадан тикилган юнгли кўрпачага ўтиришни афзал кўрди.

Қисқаси ўзи ила сўзи, сўзи ила амали бирбирига бу қадар мос, бешинчи мизожга ўтган ва нур элементининг бу қадар юксалган бир фонийни аввал ҳеч кўрмаган эдим.

Унинг ҳар холи биз учун бир дарс эди.

Муолажаларига ора берганида хонасига кирдим, ёнимга ўтир деди, қўлларимни тутди ва, “Биласанми, менинг вақтим оз қолди, менга сўз бер, бу илмни инсонларга сизлар тарқатасиз, сизлар тушунтирасизлар” деди. Мен ҳам қандай бир жиҳоднинг ичига кирганимни ҳеч билмасдан “хўп” дея, сўз бердим. Мана, бу мақолани устозимизнинг туғилган кунида шунинг учун ёзаяпман.

Ойдин Солиҳ деганда ақлимизга очлик эмас, ўлчовли ва суннатга мос, ишлаб чиқарганидан ортиғини истеъмол қилмаган ҳаёт келсин. “Мени оз сув билан ювинг” дея, ўлимда ҳам исрофнинг олдини олишга ҳаракат қилган бир мужоҳид хотин келсин. Мусулмон каби яшаб, иймон ила ўлабилиш учун берадиган ғайрат келсин.

Ойдин Солиҳ бир мафкурадир, фақатгина очлик эмас.

Чунки у, бизнинг ёнимизда экан, баъзиларга очлик берди, аммо баъзиларга эса бермади. Хусусан мизожи ҳаддан ташқари даражада қуруқ совуқ ва жуда заиф бўлган бир қизимизга “қусиш” муолажасини берди.

Ҳа, инсонлар очликни ўзлари билганларича қилмасликлари керак. Ваколат ва маъсулиятни ўз бўйнига олабиладиган яхши бир маслаҳатчи назорати остида, тўқлик кунларига ҳам энг камида очлик кунлари қадар диққат қилиб, ўзида Суннати санияни мос бир ҳаёт мезони билан муолажаларини давом эттиришлари лозим.

Афсуски, бугун Туркияда Отатуркнинг исмини “отатуркчилар” қандай суъистемол қилишга уринаётган бўлса, Ойдин Солиҳ исмини ҳам у билан алоқаси бўлмаган инсонлар қўлланмоқда. Бир марта кўрган “ойдин солиҳчи” бўлди.

Мезони бузуқ бўлган инсонлар очлик кунларида оч қолиб, ҳаддан ташқари паст даражада яшадилар, аммо тўқлик кунларида ейиш-ичишларига диққат қилмасдан ҳаддан ташқари юқори даражада едилар ва едилар…

Мана шу ерда жуда муҳим бир нуқтага келаяпмиз. “Алла татғав фил мезан”. “Мезонни бузманг!”, чунки ҳаддан ошишнинг ҳар тури зарардир инсонга. Раббимиз нима деяпти, “Ҳаддан ошманг”. Инсон фарзанди жуда жоҳил, нокўр ва золим…

Ойдин Солиҳни бу тарз инсонлардан таниганлар ҳам Ойдин Солиҳни тушунмай, эшитмай унга душман бўлдилар. Иккиси ҳам янглиш.

Инсон фарзанди ўзи билмаган нарсасининг душманидир.

Ойдин Солиҳнинг шахсини англашга ҳаракат қилган кимсанинг унга бир сўз деяолади деб ўйламайман.

Биз учун асосий нарса, ҳаддан ортиқ нарсалардан узоқ бир шаклда Пайғамбаримизнинг “тут” деганини тутиб, “ташла” деганини дарҳол ташлашдир. (Агар бир кимса ўлимга олиб келувчи касалликка учрамаган бўлса) Хусусан ҳафталик душанба-пайшанба рўзасини тутган ва ҳижрий ойнинг 13-14-15 кунларини рўзадор кечирган, оғзига олган емишнинг “Ҳалол ва тоййиб” эканлигини суриштирган, топмаганда оч қолишни ўйлаган, кимёвий ва мавҳум шайтоний маҳсулотлардан, имконият каби кўринган Яҳудий ўйини бўлган даволанишлардан узоқ тураоладиган фаросатга соҳиб бир Мусулмон бўлаолсак, Ойдин Солиҳни англаган бўламиз.

Ойдин Солиҳнинг дарди сизнинг оч қолиб, очликдан қобиғингизда қуришингиз эмас, унинг дарди инсон фарзандига ярашган бир шаклда, стил соҳиби бир Мусулмон ўлароқ яшаб, имон ила ўлабилишингиз эди.

Баданингизни, руҳингизни, наслингизни тоза бир шаклда муҳофаза қилабилишингизди. Ойдин Солиҳ сизнинг хасталикларингиз билан қизиқмасди.

У бир муршид эди.

Билмайман, тушунтираолдимми?

Хожар ГУЛАШ / ҒОЗИАНТЕП (Hacer GÜLEŞ \ GAZİANTEP)
04.03.2019 (Устозимизнинг туғилган куни)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano