Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

ХОТИРА МУҚАДДАС

ХОТИРА МУҚАДДАС
05 Mart 2019 - 11:25 'да юкланди ва 966 марта ўқилди.

4 март  устозимнинг  таваллуд айёми эди.  

Кечаёқ  нимадир ёзгим келдию, сатрлар ўрнига кўзимдан дув-дув ёш қуйилиб ёза  олмадим. Фақатгина  бўйи бўйимдан баланд  тўнгичимнинг  алп келбатига  қараб, шукрона келтирар эканман  устозимнинг  хақларига  дуо  қилдим…

2011—йил,  бирор марта огримаган  ўглим қаттиқ   бетобланиб қолди. Ёзги таътилдан қайтгач  бир неча кун истималадию,  юзи   сўнг бадани  пуфакдек  шишиб кетди.  Бўйнидаги бир нечта лимфа тугунлари  ҳам меёрий кўринишдан  катталашгач   қўрқиб,   хавотирга  тушиб қолдим.   Шифокор бўлганим учун  аллақачон даволалашни бошлаб юборган эдим. 

 Тахминий ташхисим:  Буйракнинг  ўткир  шамоллаши.  Лимфоадинапатия.

 Аммо  даволашим  натижа бермагач ,  яхшироқ текширтиришга  қарор қилдим…

Шундан сўнг  мени ўн ёшга қаритган, алам-изтиробга тўла  кунларим бошланди.  Бобуржон огирлашмаган,  ётиб қолмаган бўлсада ҳамон  юзидаги шиш қайтмас,  лимфа тугунчалари эса бирин-кетин каттариб борарди.  Минг афсус, ўша пайтлар пойтахтда танилган    учта энг яхши мутахасис  УЗД текширувида “Буйракда хеч қанақа муаммо йўқ” деган  хулосани  бериб, бизни онколог, гематолог  ва СПИД марказидаги мутахасисларга ҳам кўринишимизни маслаҳат беришди.  Гематология илмий текшириш  марказида  илик текширилиб, муаммо чиқмагач,  СПИД марказида қон топширдик. Улар ҳам қўрқинчли хеч нарса топа олишмагач,    Республика Онкология илмий текшириш институтига боришимизни уқтиришди.   Алал оқибат  лимфа тугунидан биопсия қилинди. Ўшанда еру-осмонни чирпирак қилиб юборган      ташхис   ўзига, билмига ишонган  Муаззамни  ҳам йиқитди.

ХОЖКИН  ЛИМФОМАСИ.  

Бу нима ва  қандай  азоб эканини шифокорлар ва шу дардга чалинган беморлар яхши билишади.   Онкологик  касалликларнинг ичида энг  хавфлиси  ва агрессивларидан бири бўлиб  боламни кўрикдан ўтказган  энг зўр профессор     Аттанг,  нари борса тўрт ой… Дарров болалар бўлимига ётқизиб, кимётерапия муолажасини бошлашимиз  керак. Балки  бироз умрини узайтирармиз” деб , “илохим  поликлиникадагилар адашган бўлсин” деган  охирги  умидимни ҳам пучга чиқарди.   Ўзига қўйилган ташхисдан бехабар ўглимга  кўрсатмасликка ҳаракат қилсам ҳам   тўкилиб кетаётган  кўз ёшларимни тўхтата олмадим.  Жилмайишга уриниб, йиглаш  қанақа бўлишини  бемор боласи бор оналаргина билишади..Ўглим  кўз ёшларимни   артар экан  ўзича юпатишга харакат қиларди:

-Аяжон, йигламанг.  Озгина  больнисада қолсам  зўр бўламан. Ахир уйда ҳам укол  қилавериб  қийналиб кетдингизку! 

Унга тикилар эканман,  ичимдан келаётган фарёдни аранг тўхтатардим.  “Нахотки шу боламдан айрилиб қолсам, ахир Хожкин касаллиги хақида талабалигимданоқ  яхши тушунчага эгаманку!  Ҳар қандай кимётерапия вақтинча самара беришини, қолаверса томирдан  юбориладиган  илож рак тўқималари билан бир қаторда соглом тўқималарни хам шикастлаб, иммунитетни тушириб юборишини яхши билардим.  Аммо илож қанча,   дилбандимни бўлимга ётқизишдан бошқа чорам йўқ эди.   Дарров бўш жой ҳам топила қолди. Хужжатларни расмийлаштириб, уни  қолдирар эканман уйга шошдим.  Керакли кийим-кечакларни йигиб, идиш-товоқ , ўзи қизиқадиган китоблар,  гигиена воситаларини олиб  икки соатга қолмай  яна ўша-  боламни олиб қолган бўлим остонасида эдим.  Бироқ мени хавотирланиб қарши олган ҳамширанинг хабаридан  довдираб қолдим.

-Ўглингиз  ўн  минутча  олдин  йиглаганча ташқарига чиқиб кетди. Ушлаб қола олмадик.  Хов  ана,  сизни кутиб турибди. Ичкарига кирмаяпти.

 Ўттиз қадам наридаги  ёгоч ўриндиқда бир бурда  бўлиб ўтирган ўглимнинг  олдига чопиб  бориб  тиззалаб ўтириб қолдим. У йиглагани учун  юзи бадтар шишиб кетганди. Сабабини сўрасам,  айтгиси келмай багримга отилди.  Махкам қучоқлаганча тинмай, “Мени бу ердан олиб кетинг аяжон”  деб ялинарди…  Мени уни даволанишга ундаб   ялинишимни эса тасаввур  қила олмайсиз. Қани энди кўнса. Атиги икки соат аввал менга далда бериб турган боламдан асар ҳам қолмаганди. Бир оздан сўнг у  бошини тиззамга қўйганча  ухлаб қолди.  Халлослаб югуриб чиққан ҳамширадан  хақиқатни билдим:

-Э, айб бизда опа.   Ўглингизни   ўзига тенгдош Акмал ётган палатага жойлаштиргандик. Унинг  соч, қош, киприклари учинчи курс химиядан сўнг бутунлай  тўкилиб кетган.  Ўглингиз хайрон бўлиб  қараб турса “Бақрайма, сен хам мендака  бўласан яқинда.  Лекин барибир ўлар эканмиз. Бугун эшитиб қолдим.  Шуни олдинроқ билганимда ўлсам хам бу ерда қолмас эдим    дебди….

Ҳамширанинг   қолган гаплари  қулогимга кирмади.  Боламни даст кўтарганча ичкарига  шошдим,  бўлим бошлиги –  ўша кўрикдан ўтказган профессорнинг хай-хайлашига ҳам қарамай,   фарзандимни стационар даволанишига  қарши   эканим хақида  тилхат ёздим.  Ўшанда  калламга  билимини сувдай ичиб юборган   дўхтирнинг насихатлари умуман кирмасди…

Кимдир менга   ” Булар  адашган, яна текширтир!  Керак бўлса бошқа давлатларга ҳам олиб бор!” деган буйруқ  берарди.   Ўша  куниёқ  касалхонани тарк этдику, кейин яна анча сарсон бўлдик.  Турли мутахасислар қабулига соатлаб кутилган навбатлар майли,  эшитган гапларим, маломатлар, Акмалнинг  гапидан сўнг  ўзгариб галати бўлиб қолган Бобуржонимнинг  кўзидаги мунгни  эслагим келмайди.  Ўша  пайтда йиққан  бир дунё қогозлар, йўлланма, маълумотнома,  ташхисларга   хозир назар ташлай  олмайман.    Яна икки марта олинган биопсия,  Санкт Петербург, Москва, Германияга жўнатилган   кесма, суртма материаллар уйқусиз, бедор кутилган жавоблар тўхтатилмаган  муолажалар…. Қани энди бир бурда нон, бир пиёла чой томогимдан ўтса,  турмуш ўртогим   менга далда бериб туришга  уринса ҳам унинг  кўз ёшлари ташқарига эмас,  ичкарига оқаётганини хис қилиб турардим.   Ўшандай кунларнинг бирида устоз  Раҳимжон Раҳмат нинг тавсияси билан  ёзилган  мактубимга Туркиядан жавоб келди.  Электрон шаклда келган нома қисқа, аммо умидбахш  эди : 

 “Болага  зинхор кимётерапия муолажасини қилдирманг! Сиз келтирган таърифлар  асосида унда хеч қандай  саратон белгиларини кўрмаяпман.  У қаттиқ шамоллаган бўлиши мумкин, яна текширтиринг. Таббий усуллар билан даволаб, иммунитетини оширинг.  Иложини топсангиз  клиникамизга олиб келинг. Аллох шифо берсин,  хурмат билан

 Ойдин Солих

Мактуб менга катта куч берди.   Шахарнинг нариги бурчагидаги кореец УЗД чи  аёлгина  ўзим қўйган  илк ташхисни  тасдиқлади: “Иккала  буйракнинг  ўткир яллигланиши. 

Лимфоадинапатия”  

Қўлимга тутқазилган  бир парча қогозга қараб кўзларимга ишонмасдим. Ахир  учта УЗД мутахасиси  “буйракларда муаммо йўқ! Тезроқ  онколог,  гематолог ва бошқа мутахасисларга кўрсат” дейишган эдику,  дейман  йиглаб.  

Боламнинг буйраклардаги  дард-   ёзда бобосиникига бориб,   муздек  дарё сувида тинмай   чўмилганининг оқибати туфайли келиб чиққанини ҳам тахмин қилгандим. Ха, айнан  тахмин қилгандиму  ўзим эмас,  кимсан профессорларнинг   ташхисига  ишониб,  кимётерапияни бошлаб юборишимга озгина қолибдия…. 

Германия, Россиядаги етакчи  клиника мутахасисларига юборган мактубларимга ҳам  қалбимдаги охирги  туманларни тарқатиб юборган хушхабар жавобларни олгач, нотўгри ташхис қўйганларга бор захримни сочдим.  Судга ҳам   бермоқчи эдиму,   фикримдан қайтдим. Сабаби, фақатгина нотўгри ташхис қўйган   профессор ёки аппаратини тилини тушунмаган УЗД чиларгина  айбдор эмас!  Бутун бошли тиббиётимизнинг холи  аянчли,   Онкология, Гематология, Вирусологияда яхши мутахасислар  деярли қолмаган,  аниқ   ташхис  қўйиш учун олинадиган тиббий ускуналарга ажратиладиган маблаглар  нафси ўпқон  кимсалар томонидандир ўзлаштирилиб  юборилаётган    эди. (Афсус хозир ҳам шундай). 

Авваламбор Аллох, қолаверса  ўзим гойибона   устоз деб тан  олган Ойдин хонимнинг   ёрдами билан ўглим бутунлай  согайиб кетди.  Шукурлар бўлсинки,   қачонлардир “Атиги тўрт ойгина умри қолган”  дейилган полвоним   бу йил 18 га киради.   Ўша кунлар қўрқинчли тушдек   хотирамда жонланганида  “Хақиқий тиб”  китобини  қайта-қайта ўқийман.  Гарчи   замонавий тиббиётни бутунлай инкор этмасамда,   Ойдин хоним кўп жихатдан   мана -ман деган профессорлардан билимдонроқ бўлганига   тан  бераман.

Измирдаги Эгей универститетининг кутубхонасига ташриф буюрганимда  энг кўринарли , энг фахрли жойда  тиб илмининг  алломаси  хазрат   Ибн Синонинг  китоблари билан бир қаторда турган  “Хақиқий тиббиёт”га кўзим тушиб қалбим фахр туйгуси билан  нурланди…i

Устоз билан дийдорлашиш қиёматга қолди..  Фақатгина қўхна Ускударниннг Қорачаахмат  қабристонидаги мозорини зиёрат қилишгина  насиб этди холос.  Мозорбошида  хақларига дуо қилар эканман,    сўз бердим:  бир куни албатта уларнинг  йўлини давом эттираман!  Албатта  шундай куюнчак, камтар ва   хақиқий шифокор бўламан!

 Хозир устознинг   “Сўнги сўз”  китобларини турк тилидан ўзбекчага  ўгиришдай масъул иш билан бандман. Таржимани аллақачон  тугатган бўлсамда, кўнглим тўлмай  ҳар бир сатрини қайта-қайта  ўқиб, хатоларимни тўгирлаяпман.     Ҳар бир саҳифасида , ҳар бир сатрида  устознинг нурли қиёфаси  гавдаланади. Дангасалик қилиб,  таржимани  ташлаб қўйган кунларим ҳам бўлди. Шунда,       ” Аяжон, мени бу ердан олиб кетинг” деб махкам қучоқлаганча багримда ухлаб қолган, номи совуқ касалхонада  изиллатиб  йиглатиб, мени ўн ёшга қаритган   бемор боламнинг қиёфаси тушларимга кириб чиқади  ва яна   куч беради.   Назаримда у  бошқа бемор болажонларни ҳам тезроқ шифо топишини, энг муҳими ҳеч ким  нотўгри ташхис туфайли азият чекишини  хохламайди.  

Бу  китоб тез орада  қўлингизга  етиб боради.   Уни  ва  албатта   ўқиб чиқишингизни тавсия этаман.   “Сўнги сўз”да   нафақат устозимнинг, балки менинг ҳам  изтиробларимни, дардларимни  хис қиласиз. 

Муаззам Иброҳимова

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube