Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гўзал мусулмон бўлган Устозим

Гўзал мусулмон бўлган Устозим
07 Mart 2019 - 2:00 'да юкланди ва 509 марта ўқилди.

Сизни аввал “Ҳақиқий тиббиёт” китобингиздан танидим.

“Тўқ очдир, оч эса тўқдир” Ҳадиси шарифининг бутун маъносини очдингиз бизга…

Суннатуллоҳ ва аълo суннати расулуллоҳ учун дастурхон одобини ўргаттингиз.

Китобингиз уйимга кирган кундан бошлаб баракат келди, раҳмат келди.

Каъбадаги бутлар йиқилиши каби йиқилди ҳаётимизнинг тобулари.

Очлик рўзалари тутабошлагач сизни янада яхши танидим.

Вужудимнинг тилини ўргандим…

Мендан нима кутаётганини, болаларимнинг вужудларини тилини..!

Кейинроқ сизни устозим Хадича Мисгадан танидим, келинингиз Хожар хонимдан ва бошқа ўнлаб ўқувчиларингиздан танидим. Барчага баракат келтирибсиз. Роббимнинг раҳмат эшиги бўлибсиз.

Раҳматли отам сўнгги нафасини чиқарар экан сиз каби ҳакимларнинг борлигига шоҳид бўлиш бахтини туйяётган эди. Қардошларим билан орамизга севги ва шафқат боғи бўлдингиз.

Фарзандларимга мукаммал оналик қиляпман деб ўйлардим, картошка чипсларига кетчуп қўяр эканмиз, уйғотдингиз…

Сизнинг Онадўли аёлига берган эътиборингизнинг изидан тушдим, ҳақиқий аёл, ҳақиқий она бўлишни ўргандим сўнгра. Сўнгра гул билан танишдим, сўнгра кул билан…

Ошхонамдан, уйимдан исроф чекинди. Соянгизда Қуръондаги нурларни кўраяпмиз. Ҳазрати Оишани янада яхши танияпмиз. Ҳазрати Хадича (р.а.) онамизнинг чўлда оч ва аянчли руҳини таслим қилишини бироз бўлса ҳам тушуняпмиз. Ўзимизни ҳурмат қилишни ўргандим, алҳамдулиллаҳ.

Замонимизнинг энг содда ҳаёт қўлланмасини ёздингиз. Энг содда ҳаётни ўргаттингиз. Оналикнинг, дўстликнинг, қўшниликнинг маъноларини маънавий йўллардан чиздингиз. “Аср” суръасини яшаган инсонлар сайёраси бўлдик соянгизда…

Сизни жуда ҳам севаман устоз.

Роббим руҳунгизни Расулуллоҳ с.а.в нинг байроғи остида шод қилсин, иншаАллоҳ. Омин.

Хадича Билажан (Hatice Bilecen)

2019 йил, 4 март

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort