Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Марказий банк раисига очиқ хат

Марказий банк раисига очиқ хат
12 Mart 2019 - 11:00 'да юкланди ва 510 марта ўқилди.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовга
ОЧИҚ ХАТ

Кўп сонли банк мижозлари талабига мувофиқ ушбу хат ёзилмоқда. Мамлакатимизнинг деярли барча фуқаролари банк пластик карталаридан фойдаланишади. Лекин бир нарсага тушунмайман, нима учун пластик карталар муддатли (2 йил) қилиб қўйилади? Нега муддати тугагандан кейин банк мижози пластик рақами ишламай қолади. Ахир бунинг ортидан, яъни пластигини қайта созлаб олиш учун мижоз камида 3-4 кунини йўқотяпти-ку! Нега эскича тартибда ишлаяпсизлар? Барча юмушлар электрон воситалар орқали электрон мурожаат тусини олган ҳозирги тезкор замонда шу нарса мумкинми? Ахир пластиги бузилган ёки йўқолган мижоз барибир ўша ўзи бириктирилган банкка шундоқ ҳам мурожаат қилади-ку! Муддатдан мантиқ нима? Банкка боргандан кейин ҳам ўша банк ходимлари муомала маданияти ҳам эскича. Мижоз айрим банк ходимларининг қўпол ва менсимаган муоамаласига дуч келади. Бу қачонгача давом этади. Ёки банк ходимларига профилактика кунлари ёки маънавият дарслари ўтилмайдими?

Агар банкка мижоз пластигининг чипи куйиб ёки бирор носозлик сабабли бориб қолса, унинг йўқотадиган вақтини кўринг! Банкнинг ўша мутасадди бўлими компьютерида кўриб турган бўлса ҳам фуқаро паспортини қайта-қайта кўриб чиққандан кейин ва керакли қоғозларни расмийлаштириб бўлиб яна 30 000 сўм жарима тўлайсиз, дейди. Пластикни банк берган бўлса яна нима учун мижоз жарима тўлайди. Нима бу банкларнинг ўз хазинасини кўпайтириб олиш йўлими бу? Ортиқча жарима учун олинадиган 30 000 сўмга кўрсатиладиган хизматни ҳам очиқлаб берсангиз деб умид қиламиз. Кўп жойларда “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” деган дабдабали шиорга дуч келамизу, амалда тескарисига гувоҳ бўлаяпмиз.

Кўп сонли мижозлар номидан

Шукур ЖАББОР

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort