Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Чинданам мамлакатда туб бурилишлар бўлаётганига ишонгим келаяпти…

Чинданам мамлакатда туб бурилишлар бўлаётганига ишонгим келаяпти…
12 Mart 2019 - 21:59 'да юкланди ва 681 марта ўқилди.

ЧИНДАНАМ МАМЛАКАТДА ТУБ БУРИЛИШЛАР БЎЛАЁТГАНИГА ИШОНГИМ КЕЛАЯПТИ…

Кутилмаганда 8 март куни мобил телефоним жиринглади. Гушакни кўтарсам, тадбиркор Жаҳонгир Умаров!

– Шукур, мана, ниҳоят озодликдаман! Президент ислоҳатларининг шарофати билан битмайдиган ишлар ҳам шатир-шутур бирдан битиб кетди! Бугун оиламизга қўшалоқ байрам бўлди. Сизларгаям раҳмат, қўллаб турдиларингиз… Энди шукронамиз ҳақидаям, Мирзиёевдан мамнунлигимизни ҳам чиқарсангиз, миннаддорчилигимизни мамлакат раҳбарига етказсангиз яхши бўларди-да, – деб қолдилар тадбиркор Жаҳонгир Умаров.

– Овозингизни эшитганимдан, озодликда эканлигингиздан хурсандман. Сиз учун чинданам мамнунман…. Олдингизда уятлимиз, ака. Хўўў-ўўп чираниб кўрдик, кўмак қилолмадик, кучимиз етмаганди… Шунга унимиз ҳам ўчиб кетганди.. Азборойи ҳижолат бўлганимиздан…. Мана, ниҳоят “Болғачини минг ургани — босқончини бир ургани” бўлибди-да бу ёғига! Ислоҳатлар насими сизнинг ҳам бошингизни силаб ўтганидан мамнунмиз. Албатта бу хушхабарни кенг жамоатчиликка етказамиз, – дедим чинданам севиниб.

1500 ишчи-хизматчиларнинг, улар ортида турган бутун бир оила, бола-чақасининг тақдирига, усти бут, қорни тўқ, рўзғори тўкис бўлишига масъул бўлган тошкентлик йирик тадбиркорлардан бири Жаҳонгир Умаровнинг қамоққа олиниш эпизоди ва ўтган 2018 йил давомида тадбиркор боши ўзра чарх урган қора булутлар ҳангомаси хусусида ҳали халқимиз унутиб улгурмаган бўлсалар керак…

Куни кечагина Жаҳонгир Умаровнинг озод бўлиши имконсиздек туюлган эди.

Суд тадбиркорга енгиллик беради, Бош прокуратура протест киритади. Суд тадбиркорни қўллагандек бўлади, Бош прокуратура протест беради…. Бу “ўйинлар”нинг ниҳояси йўқдек эди гуё.

Мана, бўлар экан-ку!

Бошболдоқликларга бир баҳияда барҳам бериш мумкин экан-ку!

Очитғини айтишим керак, мен тадбиркорнинг озод этилишидан умидимни узиб бўлгандим.: “Ҳечам чиқармайди-ёв. Булар бир киритиб олгунчалира… Энди қўйиб юборишмайди шекилли-да” дея ҳафсалам пир бўлганди, рости.

Қодирнинг қудратини, тақдирнинг чархпалагини кўрмайсизми!: қасд қилганларнинг ўзи паст бўлганини, қамайман деганларнинг ўзлари қайтмас бўлиб кириб кетганларини айтмайсизми?….

Шунинг учну ҳам “Нонни кутта тишласанг, тишла, лекин гапни катта гапирма” дейишса керак-да!

2019 йилнинг 7 март куни чиқарилган Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг Жаҳонгир Умаровга оид ажримига кўз югуртираман.

Тўғри, тадбиркор Умаров тамомила оқланди деб айта олмаймиз.

Энг муҳими, Жаҳонгир Умаров бугун оиласи бағрида. Аслида қамоқ тадбиркорнинг жойи эмас эди.

– Энди бу ишончни, бу қўлловни меҳнатимиз билан оқлаймиз. Яратиш, яшнатишимиз билан қўлловларга муносиб жавоб қайтарамиз. Бизнинг тақдиримизга бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизга ҳам мингдан-минг раҳмат, – дейди тадбиркор Жаҳонгир Умаров, – Мана, аллақачон ишни бошлаб юбордик….. Мен фурсатдан фойдаланиб озод этилишим юзасидан қонун ижросини таъминлашда фидоийлик кўрсатган барча суд-ҳуқуқ тизими идораларининг ходимларига ҳам ўз миннаддорчилигимни билдираман.

Яхшилик қилиш, яхши хабарлар эшитиш қандай яхши!

Куни кеча доришунос олима Раҳима Очилова қамоқдан озод этилди, бугун эса тадбиркор Жаҳонгир Умаров оиласи қучоғига қайтди…

Бу қувончларнинг бари биз кутган кунлардан дарак эмасми?

Бошқаларни билмадиму, чинданам мамлакат ҳаётида туб бурилишлар бўлаётганига менинг ишонгим келаяпти.

Қувончимизга кўз тегмасин….

Малоҳат Эшонқулова
мустақил журналист

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort