Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тилимизга эҳтиёт бўлайлик, ким бўлсак ҳам

Тилимизга эҳтиёт бўлайлик, ким бўлсак ҳам
13 Mart 2019 - 9:22 'да юкланди ва 561 марта ўқилди.

ҲОЙ!

Муқтадирнинг олдида жуда кўпчилик ўтирган эди. У ерда таом ҳақида гап очилди. Бир киши “Пайғамбаримиз алайҳис-салом қовоқни хуш кўрардилар” деди. Шунда бошқа бир киши мен қовоқни ёмон кўраман деди. Муқтадир шу заҳоти жаллодни чақирди. Жаллод қон сачрамасин учун олдига тутиб оладиган мато (фартук)ни тақиб, одам сўядиган анжомларини кўтариб кириб келди. Ҳалиги қовоқни ёмон кўраман деган одамнинг ранги оқариб кетди ва “Мен нима дедим? Мен нима дедим?” деб жавдирай бошлади. У ўрнидан туриб олиб “Мен Пайғамбаримиз алайҳис-салом зиддига бирор нарса демадим. Одамлар ишонинг, чиндан ҳам табиатим қовоқни ёмон кўради” деб йиғлаворай деди. Шунда Муқтадир жаллодга кетавер ишорасини қилди.

Муқтадир ҳам биларди, ўша одамнинг табиати қовоқни ёмон кўришини. У шунчаки одамларга ибрат учун, тилга эҳтиёт бўлиш кераклигини англатиш учун жаллодни шунчаки чақирганди…

Ҳой тилимизга эҳтиёт бўлайлик, ким бўлсак ҳам!

Шукур Жаббор

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort