Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Наврўз байрамига зардуштийлар асос солганми ёки у аждодларимизнинг азалий мавсумий байрами ҳисобланадими?

Наврўз байрамига зардуштийлар асос солганми ёки у аждодларимизнинг азалий мавсумий байрами ҳисобланадими?
13 Mart 2019 - 9:25 'да юкланди ва 629 марта ўқилди.

Баъзиларда “Нарўз байрами зардуштийликдан қолган” деган фикр пайдо бўлган. Менинг назаримда бу байрамнинг илдизи узоқ минг йилликларга бориб тақалади. Илгари қора қишдан чиққан аждодларимиз баҳор айёмини катта байрам қилиб нишонлаб, бир-бирларининг холидан хабар олишган, урушганлар ярашган. турли кўкатлардан хилма-хил таомлар тайёрлашган. Улар инсон жисмининг қиш ойларида анча заифлашиб қолганлигини англаб, ўзларига турли ўсимликларни тановул қилиш билан соғлигини тиклаб ҳам олишган. Демак, бу омиллар уларда табобат илми ҳам кучли бўлганидан далолат беради. Халқ таъбири билан айтганда “илик узилди” даврининг ўрни ҳам кўкатлардан тайёрланган таомлар орқали тўлдирилган.

Нима учун уларда осмон илми кучли бўлган? У пайтларда қайси куни уруғ қадаш, қай маҳалда йўл юриш осмон жисмларига қараб белгиланган. Улар осмон жисмлари, қуёш, ойнинг ҳолатлари, дарахтларнинг барг очиши ёки тўкилишига қараб фаслларнинг қандай ўтиши ҳақидаги илмларни ҳам эгаллаб борганлар. Аждодларимиз ўз даврининг уста синоптиклари ҳам эдилар.

Табиат қонунига кўра, ернинг Шимолий ярим шарида баҳорги кеча билан кундуз тенг келган кундан ёзги Қуёш турғунлигигача, яъни кундузи энг узоқ, кечаси энг қисқа кунгача давом этади. Бу 20-21 мартдан 21-22 июнгача бўлган фурсатдир. Айтишларича, баҳорнинг ўша биринчи кунида ер остида ётган илонлар ҳам бир ағдарилиб олар эмиш. Бу чиндан табиатнинг, она ер бағридаги жами махлуқот ва мавжудотнинг уйғониш, жонланиш давридир. Шунга кўра, аждодларимиз қадимдан 21 мартни Наврўз деб байрам қилиб келишган.
Умуман олганда, Йил боши байрами қадим аждодларимизнинг ақл-заковати, илм-тафаккури, юксак маънавияти ва табиатнинг Уйғониш байрамидир.

Шоҳистахон Ўлжаева

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda ural adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • ural ;

    Sarlovhani juda ilmiy qo’yuibsiz, lekin javobingiz ilmiy emasku! Maqolangizdan bu bayramning Zardo’shtlik dinidan emasligi kelib chiqmaydi. Nima uchun yozilgani ham tushunarsiz.

    13/03/2019 11:00
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort