Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гурлан ҳокими ёш фермернинг бошида курси синдирди

Гурлан ҳокими ёш фермернинг бошида курси синдирди
13 Mart 2019 - 10:26 'да юкланди ва 583 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими Алишер Салаев 11 март куни ҳокимлик залида ўтказилган мажлисда мажруҳ фермер отаси ўрнига йиғилишга келган 22 яшар Дилшод Дўстметовни ҳақорат қилиб, стул билан бошига урган.

Озодликка бу мажлисдан ëзиб олинган аудио тақдим этилди.

Воқеа гувоҳларининг айтишларича, 12 нафар фермернинг зал саҳнасига чиқариб ҳақорат қилиниши ва бир фермернинг калтакланишига мажлисда қатнашган туман прокурори ва ички ишлар бўлими бошлиғи томошабин бўлиб қараб турган.

Фермерларни ҳақорат қилиб урганини инкор қилган туман ҳокими, Озодлик тасарруфида аудиоёзув борлигини эшитганидан сўнг, алоқани узди.

Гурлан тумани ҳокимлиги залида 11 март куни соат 11да ўтказилган йиғилишда иштирок этган фермерлардан бири Озодликка туман ҳокимининг фермерларни ҳақорат қилгани ёзилган аудиоёзувни тақдим қилди.

Ëзувда¸ овози туман ҳокими Алишер Салаевники деб иддао қилинаётган шахс¸ фермерларни бўралатиб сўкаётгани эшитилади:

“Ҳором… Эй, ҳором. Кўзимга қара мени. (бақириб) Пидараз¸ блят”

Шундан сўнг ҳокимнинг “онангни с… сени” дегани ва ниманингдир қарсиллаган овози эшитилади.

Ери олиб қўйилишидан чўчиб исми сир қолишини сўраган мажлис иштирокчиларидан бирининг айтишича, туман ҳокими Алишер Салаев “Саху диёри “ фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Дўсметовнинг ўрнига мажлисга келган унинг 22 яшар ўғли Дилшод Дўсметовни ҳақорат қилиб, урган.

“Мажлисда аввал вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ўктам Қўчқоров Янгибозор туманида ўтказилган семинар-мажлисга бормаган 12 нафар фермерни залнинг саҳнасига чиқариб қўйиб сазойи қилди. Мажлисга бормагани учун қаттиқ уришди ва бир-иккита савол-жавоб қилиб, залдан чиқиб кетди. Кейин туман ҳокими Алишер Салаев фермерларни ҳақорат қилиб, уриша бошлади. Отаси ўрнига мажлисга келган Дилшодни “ҳаром, пидарас, мол, ифлос” каби сўзлар билан қаттиқ ҳақорат қила туриб, ўрнидан турди-да, “онангни с…” деб ўтирган курсисини унинг бошига отди. Дилшод юзини тўсиб қолди. Курси шунчалик қаттиқ келиб унинг қўлига урилдики, курсининг бир оёғи қарсиллаб синиб кетди”

Фермернинг айтишича, туман прокурори ва ички ишлар бўлими бошлиғи ҳокимнинг ҳақорати ва муштумзўрлигини бепарво томоша қилиб ўтирган.

Озодликка юборилган аудиода, шундан сўнг туман ҳокими фермерларни ҳақорат қилишда давом этиб, залда ўтирганлардан бирини саҳнага чақиради.

“Ифлос. Молсан сен¸ мол. Эй ифлос¸ бу ëққа чиқ. Кўзимга қара кўзимга. Юрдингку итдай бўлиб. Ўле бўйнингга бир ип олиб. Шунча одам эшитдику¸ сен эшитмадингми? Блят, мен ахмоқманда”.

Аудиоёзувнинг сўнгида ҳоким ҳамма ўтирганларни битта қилиб, русча сўкинади:

“Боғларнинг аҳволини кўрдингизми? Мен к…т эмасман. Мен бир марта гапираман. Гапимнинг устидан чиқаман мен. К…т … бўлади. Сўзида тура олмайди. Хотинак булар, блят. Ўлинглар ҳамманг е…… в рот”.

Фермерларнинг айтишича, Алишер Салаев ўтган йилнинг 3 декабрида Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланган.

“Ҳокимликка келганидан сўнг сўкиниш ва ҳақорат билан ишни бошлади. Ўша кунги мажлисдан ҳам ҳамма фермерлар хафа бўлиб чиқди. Президент вакилиман, мени айтганимни қиласанлар деяпти. Агар ишни шу зайлда давом эттирса, ҳамманинг кўнгли қолади”, дейди фермерлардан бири.

“Саху диёри” фермер хўжалиги раҳбари 53 яшар Шуҳрат Дўсметов Озодлик билан суҳбатда ҳокимликдаги мажлисда ўғли Дилшоднинг ҳам айби борлигини айтди:

– Ўғлим ўзи мажлисга кечикиб борганда, айб ўзида бўлган.

Озодликнинг “мажлисга бормаса ёки кечикиб борса, ўғлингизни урса бўладими” деган саволига, Шуҳрат Дўсметов:

– Шу ўзиям ёшлик қилиб ҳокимбовога сакрагандирда. Бўлмаса ҳокимбово ўзидан-ўзи сўковрадими. Менинг оёғим гангрена бўлиб операция қилдирганман, бир йилдан буён ўғлим ўрнимга мажлисга бориб турарди, деб жавоб берди.

Гурлан тумани ҳокими Алишер Салаев
Гурлан тумани ҳокими Алишер Салаев

Гурлан тумани ҳокими Алишер Салаев Озодлик билан суҳбат аввалида фермерларни ҳақорат қилганини ва Дилшод Дўсметовни урганини инкор қилди:

– Кимни урибман, кимни ҳақорат қилибман, билмасам бундай гаплар сизларга қаердан боради?

Озодлик ҳокимга унинг фермерларни ҳақорат қилган овози ёзилган аудио борлигини айтганидан сўнг:

– Билмадим энди¸ у қаердан ёзиб олинган экан, дедида, ҳоким алоқани узиб қўйди.

Алишер Салаев Озодликнинг кейинги қўнғироқларига жавоб бермади.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort