Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тошкент суди талабанинг рўмол ўраб келиш ҳуқуқини рад қилди

Тошкент суди талабанинг рўмол ўраб келиш ҳуқуқини рад қилди
14 Mart 2019 - 0:23 'да юкланди ва 611 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Маъмурий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди рўмолни тақиқлашга қарши ёзилган аппеляция шикоятини рад қилган. Холмамат Ҳасанов бошчилигидаги аппелция суди ҳайъати 1,5 соатлик маслаҳатлашувдан сўнг, даъвогар, жавобгар ва кузатувчиларнинг олдига чиқиб шикоят рад қилингани ва биринчи босқич судининг қарори ўз кучида қолганини айтиб чиқиб кетган.

Халқаро Ислом академияси лицейига рўмоли билан ўқишга қўйилмаётган қизини ҳимоя қилаётган адвокат Абдувоҳид Яқубов суд қарори ва унда иштирок этган мутахассис жавобларидан қониқмаганини айтмоқда.

13 март куни Маъмурий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судида Шайхонтоҳур туман суди қарори устидан ёзилган аппеляция шикояти кўриб чиқилди.

Судга жамоатчилик томонидан қизиқиш катта бўлган.

“Жавобгар шахсларни қўллаб қувватлаш учун Ёшлар иттифоқидан 15 атрофида йигит-қизларни олиб келишибди. Ҳаммани бирдан киритиши керак эди, аммо уларни олдин киритиб бизнинг тарафдорларимизга жой қолмади, деб киритмасликка ҳаракат қилишди. Лекин ташқарида турганлар тик туриб бўлса ҳам кузатамиз, деб қатъий талаб қилишганидан сўнг киритишди. Кўпчилик судни тик турган ҳолда кузатиб борди”, дейди адвокат Абдувоҳид Яқубов.

Судда мустақил мутахассис сифатида Тошкент Ислом институти проректори Умид Ходжаев иштирок этган. Ушбу институт судда жавобгарлар қаторида бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфига киради.

Адвокат Яқубов Умид Ходжаевнинг жавобларидан умуман қониқмаганини айтмоқда.

“Мен унга мутахассисга берилиши керак бўлган саволларни тайёрлаб келган эдим. Аммо саволларимга жавоб ололмадим. Муслималар учун сатри аврат нима деб, сўрадим. Жавоб эса Ўзбекистонда Ислом динига яратилаётган шароитлар, ҳадис мактабларининг қурилаётгани каби мавзуга алоқаси йўқ гаплардан иборат бўлди. Ходжаев Қуръони каримда сатри аврат тўлиқ кўрсатилмаган, фақат тўсиб юринглар, деб айтилган, деди. Мен ундан бизга Ислом динининг манбалари бўлган Қуръон, Ҳадис, ижмо ва қиёсда аёлларнинг ёпиб юриши керак бўлган сатри аврати ҳақида нима дейилган деб сўрадим. Аммо саволимга жавоб ололмадим”, дейди адвокат Яқубов.

Адвокат сатри-аврат нима деб 6-7 марта сўраганини, мутахассис сифатида чақирилган Умид Ходжаевдан унга тўғридан тўғри жавоб оломаганини айтди.

Адвокат бундан ташқари Умид Ходжаевдан Ҳанафий мазҳаби бўйича юзи, қўллари ва тўпиғидан бошқа жойларни бегона эркакларга кўрсатган аёллар, қизлар гуноҳкор бўладими, деб сўраган.

“Бу саволга жавоб бермайман, бундан олдин фикрларимни айтдим, деб бу саволга жавоб беришдан ҳам бош тортди”, дейди Абдувоҳид Яқубов.

Умид Ходжаев рўмол билан ўқиш учун ўзи проректорлик қилаётган институтда ўқиш мумкинлигини ва Ислом академияси дунёвий маскан бўлгани учун рўмолни ечишга ҳаққи борлигини айтган.

Би-би-си Умид Ходжаев билан боғланди. У барча саволларга ёзма равишда мурожаат бўлса, жавоб беришини маълум қилди ва бугунги суддаги иштироки ҳақида фикр билдирмади.

Саволларга жавоб ололмаган Яқубов бошқа мутахассис чақиришни талаб қилиб, қолган саволларини бермаган.

Бироқ судья унинг бу талабини қондирмаган.

Судда гувоҳ сифатида иштирок этган Ислом академияси қошидаги лицей талабалари 2018/2019 ўқув йили бошланишида олдин дуч келмаган қаршиликларга учрагани ва рўмолни ечтириш учун лицей ҳамда академия маъмурияти томонидан босимларга учрагани айтган.

Маълум бўлишича, лицей қизлари 3 соатлаб қуёш тиғида ушлаб турилган, бошқа кунлари 4 соатлаб дарс ўтмасдан аудиторияда ҳожатхонага ҳам чиқарилмасдан ушлаб ўтирилган. Уларга рўмолни ечиш талаби қўйилган.

Судда сўз олган адвокат Абдувоҳид Яқубов биринчи босқич суд қарори асоссиз эканлигини 13 банддан иборат раддиясида тушунтириб беришга ҳаракат қилган.

Адвокатнинг “Дин ишлари қўмитаси вакилининг «Рўмолни тақиқлаш орқали бошқа диндагиларни тенг ҳуқуқлилигини таъминлаяпмиз» дейиши ўта абсурд ва кулгили фикр. Мусулмон қиз дарсга рўмол ўраб кирса бошқа диндагиларни ҳуқуқи бузилармиш. Айнан қайси дин вакилидан жами нечта ариза келиб тушган қўмитага ўтган йиллар давомида? Борми факт”, деган саолига дин ишлари бўйича қўмита вакили факт келтирмаган.

“Дин ишлари бўйича қўмитанинг навбатдаги фикрича “Рўмол ўраганлар билан ўрамаганлар иккига ажраб, жамият иккига ажраб колаётган” эмиш. Қаерда? Қачон? Кимдан ариза тушди, неча кишидан? Иккига бўлиниш буйича аник фактлар борми?”, дея сўраган Яқубов.

Адвокатнинг айтишича. жавобгар томон ушбу савол ва эътирозларга асосли жавоб беролмаган.

Шундан сўнг судья Холмамат Ҳасанов кутилмаганда судда кузатувчи бўлиб иштирок этаётганларга ҳам протоколдан ташқари ўз фикрларини билдириши мумкинлигини айтган.

Сирдарёдан келган бир ота давлат рўмол бўйича нотўғри сиёсат олиб бораётгани, диндорлар норози эканлигини айтган.

Судда иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икромов ҳам гапирган ва суд халқаро жамоатчиликнинг назорати остида эканлигини, бу масала жаҳон ҳамжамиятига олиб чиқилишини билдирган.

Холмамат Ҳасанов бошчилигидаги аппелция суди ҳайъати 1,5 соатлик маслаҳатлашувдан сўнг, даъвогар, жавобгар ва кузатувчиларнинг олдига чиқиб шикоят рад қилингани ва биринчи босқич судининг қарори ўз кучида қолганини айтиб чиқиб кетган.

“Судя Президент Шавкат Мирзиёевнинг судялар ҳар бир қарорни томонларга тушунтириб бериши керак, деб киритган тартибига амал қилмади. Энди Олий судга шикоят қиламиз”, дейди Абдувоҳид Яқубов.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • хакикат ;

    Узбекистонда давлат амалдорлари бир нарсани тушимаяпди,мана ман сизга Ливияни мисол киламан уерда Каддафи даврида хаёт жудаям зур эди кредит халкка фоизсиз берилар эди,бензин хатто сувдан хам арзон эди,жуда куп имтиёзлар бор эди аммо лекин Каддафи узига мухолифларни камади диндорларни камади,ахир йиллар давомида камалиб чиккан азобланган инсонлар сони купайиб кетди шунинг учун олтита террорист келувди халк давлатга эмас террористлар тарфига утип кетди,бир ажойиб давлат хонавайрон булди,Узбекистончи Каримов даврида канча одамлар камалди айримлари камокхоналарда улдирилди,терроризмда вахобийликда нохак айблашди ёки сиёсий айблар куйишди мухолифат шунга ухшаган важлар билан.Халк президент алмашди энди зур булади деб турганда аёлларни румолига осилишни бошлашди,бунака халкни хиссиётлари билан учакишиш хавфли ахир биз мусулмон халкмиз,Узбекистон кандай жаннатмакон булмасин шундай сиёсатини давом килдираверса Худо курсатмасин Ливияга ухшаб олтита террорист келса халк ушаларга кушилиб кетади,нахотки Узбекистонда шу нарсаларни тушинадиган диний арбоблар ёки давлат амалдорлари йук,биздаям Каримов давридан хозиргача мелисадан снбдан жабрланганлар оз эмас,нахотки оддий нарсаларни тушимаса булар,буларни аёллари шунака очик сочик кийинса колганлар хам шундай булиши керак дегани эмас бу

    14/03/2019 09:50
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano