Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон аҳолиси эрта қаримоқда. Қўшнилар ҳам

Ўзбекистон аҳолиси эрта қаримоқда. Қўшнилар ҳам
14 Mart 2019 - 13:42 'да юкланди ва 547 марта ўқилди.

Биз қанчалик тез қарияпмиз? Қариликни паспортда кўрсатилган ёшга қараб эмас, балки шахснинг ҳолатига диққат қилиб, қандай аниқлаш мумкин?

Халқаро олимлар жамоаси мана шу саволга жавоб топди. Улар турли давлатлар аҳолисида кексалик билан боғлаб келинган хасталикларнинг қайси ёшдан бошлаб юзага келишини ўрганганлар. Ўрганилганлар ичида инсульт ва Паркинсон хасталигидан тортиб эшитиш муаммолари ва ҳаракат пайти йиқилишдан олинадиган жароҳатларгача учратиш мумкин.

Тадқиқот натижалари нуфузли Lancet журналида эълон қилинган.

Маълум бўлишича, биз, кўп ҳолларда, кекса ёш билан боғлайдиган бир қатор касалликлар турли давлатлар аҳолисида мутлақо турли ёшларда пайдо бўлар экан. Тузилган рейтинг етакчилари ва унинг қуйи ўринларидан жой олган давлатлар ўртасидаги фарқ 30 ёшдан кўпроқни ташкил қилган.

Сайёранинг ўртаҳол яшовчисида кексалик билан боғланадиган дармонсизлик 65 ёшга келиб бошланади.

Аммо Франция ёки Сингапур каби ривожланган давлатларда манзара мутлақо ўзгача: кекса француз ва сингапурликлар 76 ёшга тўлгандан сўнг ўзини «65 ёшдек» ҳис қила бошлайди.

Папуа-Янги Гвинея фуқаросида эса соғлиқ билан боғлиқ муаммолар ўртача 45 ёшидаёқ юзага келади, яъни у шу ёшидан «65 ёшли» шахсга айланади.

Аҳолининг тез суръатларда қариб бориши бўйича энг ёмон натижа – Россия ва Марказий Осиё давлатлари ичида – Ўзбекистонда қайд этилган.

Россия ва Қозоғистон фуқароларида кекса ёшга хос хасталиклар 59 ёшда пайдо бўлса, ўзбекистонликлар ўртача 57 ёшиданоқ «65 яшар шахс»га айланади.

Umida Ahmedova

Минтақада бу борада Қирғизистон (61 ёш) ва Тожикистон (60 ёш) бироз яхшироқ кўрсаткичга эга.

Аҳолининг тез суръатларда қариб бориши бўйича энг ёмон натижа – Россия ва Марказий Осиё давлатлари ичида – Ўзбекистонда қайд этилган.

Россия ва Қозоғистон фуқароларида кекса ёшга хос хасталиклар 59 ёшда пайдо бўлса, ўзбекистонликлар ўртача 57 ёшиданоқ «65 яшар шахс»га айланади.

Минтақада бу борада Қирғизистон (61 ёш) ва Тожикистон (60 ёш) бироз яхшироқ кўрсаткичга эга.

Бундан ташқари, аҳоли жон бошига кексалик билан боғлиқ касалликларнинг тўғри келиши борасида ҳам Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида энг қуйи ўринда экани ойдинлашган. Тадқиқот хулосаларига кўра, вояга етган ҳар 1,000 ўзбекистонликнинг 312 нафари кексалик билан боғлиқ хасталикка чалинган (Минтақадаги энг яхши кўрсаткич Қирғизистонда – 232:1,000). Яна Ўзбекистондаги умумий хасталикларнинг 62 фоизини айнан кекса ёш аломатлари ҳисобланмиш касалликлар ташкил қилиши аниқланган.

195 давлатдан таркиб топган аҳолининг қариш суръатлари бўйича рейтингда ҳам Ўзбекистон энг охирги ўринлардан бирини эгаллаган.

Рейтингда Қирғизистон 120, Тожикистон 147, Россия 160, Қозоғистон 161-ўринни эгаллаган. Ўзбекистонга эса бор-йўғи 183-ўрин насиб этган.

Шунингдек, Ўзбекистон тадқиқотда, Россия ва Қозоғистон билан биргаликда, ўртача-юқори ижтимоий демографик индекс (SDI)га эга давлатлар сирасига киритилган. SDI мамлакат умумий ривожланишининг таянч кўрсаткичи ҳисобланади. У бир қанча рақамларга қараб аниқланади: аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот, таълимнинг ўртача давомийлиги ва туғилиш кўрсаткичлари.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртача SDI’га эга давлатлар экани қайд этилган.

Эрта келган кексалик

АҚШ, Норвегия ва Испания олимлари ўтказган ушбу кенг кўламли тадқиқотда 195 давлат ва ҳудуд аҳолисига оид деярли 30 йил (1990 йилдан 2017 йилга қадар) мобайнидаги соғлиқ билан боғлиқ маълумотлар ўрганиб чиқилган.

Пожилые женщины в Суздале

Одатда, кексалик муаммоси ҳаёт давомийлигининг ошиши нуқтайи назаридан кўриб чиқилади. Бироқ тадқиқотчилар бу сафар мутлақо ўзгача йўл тутишга қарор қилган: улар «кексалик хасталиклари»га диққат қаратганлар.

Олимлар кекса ёш билан боғланувчи 92 турдаги касалликлар ташхисини ажратиб олганлар. Улар орасида 13 хил юрак қон томир ва олти турдаги нафас йўлларининг сурункали хасталиклари, саратоннинг 35 тури, қандли диабет, сурункали буйрак касалликлари, жароҳатлар, шунингдек, кўриш ва эшитишнинг ёмонлашуви ҳамда бошқалар мавжуд.

Таҳлил натижасида кексаликка хос касалликлар сайёранинг ўрта ёшли яшовчисидаги соғлиқ билан юзага келган муаммоларнинг ярмидан кўпини ташкил этиши аён бўлган. Бир вақтнинг ўзида бундай хасталиклар турли давлатлар аҳолисида умуман турли ёшларда шаклланиши ҳам аниқланг

Маълум бўлишича, SDI кўрсаткичи паст бўлган ривожланаётган давлатлар фуқаролари эрта ёшлардаёқ ўзини кекса одамдек ҳис қила бошлайди.

Руки пожилого мужчины на трости

«Тананинг қариши билан боғлиқ соғлик муаммолари шахснинг эртароқ пенцияга чиқиши, ишчи кучининг камайиши, шунингдек, соғлиқни сақлашга кўпроқ маблағ сарфланишига олиб келади. Давлат раҳбарлари ва соғлиқни сақлаш тизимига таъсир ўтказа оладиган ҳар бир шахс айнан қайси ёшда одамлар қаришнинг салбий аломатларини бошдан ўтказа бошлашини ҳисобга олмоғи зарур,» таъкидлайди тадқиқотнинг асосий муаллифи, Вашингтон Университетидан Анжела Чан.

Эндиликда, олимларга кўра, айнан қандай омиллар – эҳтимол, юқори даражадаги жисмоний фаоллик, чекишдан воз кечиш ва самарали ташкил этилган тиббий кўмак тизими – кексаликни ортга суришга ёрдам беришини англаш лозим. Ушбу саволга топилган жавоб аҳолининг қариши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда ёрдам беради.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort