Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Холхўжа Эшон

Холхўжа Эшон
15 Mart 2019 - 8:00 'да юкланди ва 416 марта ўқилди.

ХОЛХЎЖА ЭШОН

Миллий озодлик жабҳасида от сурган энг йирик, забардаст қўрбошилардан бири Холхўжа Эшон эди.

Холхўжа Эшон 1874 йилда Ўш шаҳрида туғилган. Муаммога оид кўплаб тадқиқотларда шу нарса маълум бўлдики, Совет идеологияси Холхўжа Эшонни энг ёвуз, жоҳил қўрбоши сифатида таърифлаган. Ҳатто совет тарихчилари ва адибларига аксил жабҳада турган Шаҳобиддин Яссавий каби муаллифлар ҳам унинг салбий ҳислатларидан кўз юма олмайдилар.

Фақат турк ёзувчиси ва журналисти Али Бодомчининг Туркистон Қўрбошилари мавзусидаги туркум мақолаларидагина у ижобий шахс сифатида қаламга олинади. Холхўжа Эшон шундай машҳур шахс бўлгани билан, унинг 1917 йилгача бўлган ҳаёти ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Манбаларда, уни Шарқий Фарғонада фаолият кўрсатганлиги, айрим жанглари тафсилоти ёзилади, холос.

Шунингдек, манбаларда Холхўжа Эшон Мадаминбек фожиасининг бош қаҳрамони сифатида қаламга олинади. Холхўжа Эшон 1918 йил охирларида ўз йигитлари билан Мадаминбек қўшинининг таркибига киради ва Ўш шаҳри атрофи минтақасида фаолият кўрсатади.

Феъл-атвори, қарашлари бошқача бўлган бу икки қўрбоши ўртасида кўпгина гап-сўзлар бўлиб ўтади.

Мадаминбек Холхўжани интизомсизлиги, аҳлоққа зид айрим қилмишлари учун бир неча ой қаматиб қўяди, сазойи қилдиради. Бу эса Эшонда бир умрлик кек уйғотади.

Нима бўлганда ҳам, Холхўжа Эшон забардаст, қизил гвардиячиларга бир неча марта қақшатгич зарбалар бера олган мужоҳид курашчи эди.

Холхўжа Эшоннинг қарамоғида 8 та лашкар бошлиғи, 10 минг аскари бўлган. 1920 йил бир гуруҳ йигитлари билан Олой водийсида қор кўчкисида вафот этган.

Ўш шаҳрининг қоқ марказида ўзи туғилиб ўсган маҳалласида, ҳозирда Намуна ва Нагорная кўчаси ҳудудида у киши ташаббуси билан барпо этилган масжид ҳозиргача мусулмонларга хизмат кўрсатмокда. Ушбу масжид “Холхўжа Эшон “номи билан аталади.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort