Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қолибман

Қолибман
15 Mart 2019 - 9:00 'да юкланди ва 311 марта ўқилди.

 

 

ҚОЛИБМАН

Жоҳилликнинг жўши чиқди, бошимдан,
Мен ул жондан холи бўлиб, қолибман.
Бир ғамга тутилдим, кетдим, ҳушимдан,
Бу дард ила, тўли(қ) бўлиб, қолибман.

Бошим юз ҳавасда, кўнглим, жўшқинда,
Гирдобга тушибман, дали тошқинда,
Нажд тоғида кезган Мажнун ишқида,
Ёнар ўтли Лайли бўлиб қолибман.

Йигитлик фаслини қишга етирдим,
Комиллик кемасин сувга ботирдим,
Фикрга ғарқ бўлдим, ақлим йитирдим,
Эл ичинда, дали бўлиб қолибман.

Бу дунёни елиб борар, кўч билдим,
Ҳар ишини риё, ўзин пуч билдим,
Олдини бир ўйин, сўнгин пуч билдим,
Тирик аркон – ўлик бўлиб қолибман.

Махдумқули, фош айлагил, сўзингни,
Фалак мушти хок этмасдан кўзингни,
Шу пайтгача ёш билардинг ўзингни,
Энди кўр, боқ, улуғ бўлиб қолибман.

МАХДУМҚУЛИ

* * *

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort