Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қачонгача ўзларингни алдаб, бошқача одам эканларингга ҳаммани ишонтирмоқчи бўласизлар?

Қачонгача ўзларингни алдаб, бошқача одам эканларингга ҳаммани ишонтирмоқчи бўласизлар?
15 Mart 2019 - 9:15 'да юкланди ва 751 марта ўқилди.

Охирги бўлаётган воқеаларда либерал, секуляр ва яна бир балолар ўзини қўярга жой топа олмай, ҳаммани оломонликда айблай бошлади. Халқдан ажраб чиққан, ўзига турли ном берган ва халқ билан бир қаторда туришни ўзига ор деб биладиган бундай тоифаларга тушуна олмай ўлиб кетсам керак…

Сизлар олий тоифали, ҳамма нарсани тушунадиган, идрок этадиган ва бу «оломондан» гўёки бир эмас, олти калла устунсизлар. Сизлар худди юқоридасиз-у, оломон ерда қолиб кетган. Сизлар уларни жоҳиллик-да, ҳеч нимани билмаслик-да, сизларни конспирологик назарияларингни англамасликда «оломонни» айблайсизлар.

Сизларни ҳеч ким юқорига чиқармаса ҳам ўзларинг чиқиб олганларингга кулгим келади-да…

Бу халқ жоҳил, икки пулга қиммат оломон экан, унда сизлар кимсизлар? Сизлар бу халқдан ажраб чиқиб нимага эришдиларинг?

Сизлар коинотга фазовий кема учирдиларинг-у, биз бехабар қолдикми?

Сизлар Цукерберг сингари бирор ижтимоий тармоқ яратдиларинг-у, ундан бутун дунё фойдаланяпти, аммо биз “fb”да лақиллаб ўтириб, сизлар яратган тармоққа кирмай, ақлсизлик қилиб қўйдикми?

Нобелга лауреатларинг қўйилдими? Оскар мукофотини қўлга киритдиларингми? Бирор янгилик яратиб, бутун дунёни ҳайрон қолдирдиларинг-у, биз бехабар қолдикми?

Нима каромат кўрсатдиларинг? Нима қилган буюк ишларинг учун сизлар олим, «оломон» жоҳилга айланди?

«Мен буларга ўхшамайман», деган қуруқ ва сафсаталик даъволарингдан бошқа ҳеч нимага эришганларингни сезмадим. Сизлар агар бу халқни «оломон», деб ҳисобласаларинг, шу оломондан бир тукинглар ҳам ортиқ эмас.

Бу «оломон» сингари сизлар ҳам бир “вагон”сизлар. “Локомотив” бўлишга на лаёқатларинг, на журъатларинг ва на ақлларинг етади. Фақатгина пуч даъво.

Ўзини халқдан айри ҳисоблайдиган, ўзини халқ вакили бўлишдан ор қиладиган, ўзини ноёб қобилият ва кучли идрок эгаси ҳисоблайдиган олиб кочарсизлар.

Сизлар оломон ҳисоблайдиган бу халқни ҳеч йўқ ўз қадриятлари, эътиқоди ва ишонадиган нарсалари бор.

Бу халқ рўмолни талаб қиладими, Росулуллоҳни ҳимоя қиладими, соқоли учун курашадими сизлар калака қилиш-да, “оломонни” “тупойликда” айблашда давом этаверасизлар.

Аммо сиз каби ўзини инопланетан ҳисоблайдиган, ўзбеклигидан, мусулмонлигидан уяладиган мавжудотларни нималаринг бор? «Нима бўлса бўлсин, шу халқ билан фикрим бир жойдан чиқмасин. Ахир, мен бошқача одамман», деб ўзингизни ишонтириб яшашда давом этаверасизлар.

Мен таниган, ҳаётини халқ ва миллат учун сарфлаган инсонлар ўзидан рим папаси, қолганлардан оломон ясаб олмаган. Шу халқни, оломонни ўзининг бир бўлаги деб ҳисоблаган инсонлар халқнинг ҳам, холиқнинг ҳам розилигига муяссар бўлган. Сизлар каби томга чиқиб олиб, қандай тушишни билмасдан, билмаслигини билдирмаслик учун томдан ҳамма нарса яхши кўринишини ва томда ҳаёт яхши эканлигини айтиб ҳаёт кечирмаган.

Шу халқ билан бор бўласизлар ёки оломон ичида йўқ бўласизлар.

Қачонгача ўзларингни алдаб, бошқача одам эканларингга ҳаммани ишонтирмоқчи бўласизлар?

P.S Томдан пастга тушиш учун нарвон керак бўлса, ўрнатиб беришимиз мумкин.

Саййид Ислом

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • хакикат ;

    бу ахмоклар шунчалар тупой булар халигача фермерларни бошига курси билан уриб юрибди
    атрофингга карамисанми тупойлар.Россиядан стройкада ишлаб борсанг ва Россия хакида гапирсанг э хокимлариям ёш болалардек жим эшитиб утиради,бундай тупойлар Узбекистонни ривожлантира оладими,дала пахта бугдойдан бошка нарсани билмайди булар,улар эмас биз куламиз буларни устидан

    15/03/2019 10:54
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort