Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди

Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди
15 Mart 2019 - 10:50 'да юкланди ва 526 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Сенатор Мираброр Усмонов 15 март куни 72 ёшида вафот этган. 

Сенатор 12 март куни Тошкентдаги «Эзгу ният» ўзбек-немис клиникасига ётқизилгани ва комада экани хабар қилинган эди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, унинг комага тушиб қолишига бронхиал астма касаллигининг кучайиб кетгани сабаб бўлган.

Сенатор Мираброр Усмонов Ўзбекистон футбол федерациясини 2006 йилдан 2017 йилгача бошқарган эди.

Шунингдек, у 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.

Асли касби ошпаз бўлган ва мустақиллик йилларигача Тошкентдаги турли ресторанларда ошпазлик қилган Усмонов 1990-2005 йилларда савдо вазири ва бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистонда шакар импорти билан шуғулланган “Баҳо шакар” – Баҳодир Каримжонов 2013 йилда мамлакатдан қочиб чиқиб кетгани ортидан шакар импорти бизнесининг асосий монополисти Мираброр Усмонов экани айтиб келинади.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • хакикат ;

    узбек футболини расво килди бу одам,улар экансан нима килардинг,шунча расвогарчиликлар килиб,Каримов ошнанг билан бир бирингни айблисанлар энди уёкда

    15/03/2019 14:19
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort