Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёз ойларидаги машаққатимиз сув билан боғлиқ бўлади

Ёз ойларидаги машаққатимиз сув билан боғлиқ бўлади
16 Mart 2019 - 10:30 'да юкланди ва 482 марта ўқилди.

Ошинларим ва менинг тушликдаги таомимиз – сувли, сергўшт макарон. Кечаям шунақа овқат пиширгандик, ширин бўлганди, бугун ҳам шуни пиширдик. Сувли макароннинг бетига қалин қилиб кўкатлар сепганмиз – кўкпиёз, кўксаримсоқ, ялпиз, қоқиўт барги, отқулоқ! Баҳор келди, энди барра кўкатларга ёпишамиз!

Чойни қумғонда қайнатдик. Кўк чой. Ҳозирча қуёш иссиқмас, очиқда ўтирибмиз, тез кунда қуёш қизиса капада ёки маржондарахт соясида жон сақлаймиз.

Кўкчой ичиб роҳатланяпман. Демак баҳор келибди. Аммо кечалари салқин. Устим очиқ ухласам елкам ва оёқларим оғриб қоляпти.

Даҳшатли қиш ортда қолди. Энди газ йўқ, кўмир сифатсиз деб нолимаймиз. Ёз ойларидаги машаққатимиз сув билан боғлиқ бўлади: экинимизга сув излаб тонгача ариқ ёқалаймиз, бировлар билан жанжаллашамиз.

Ёш ҳам ўтяпти. Югур-югурлардан чарчаб қоляпман! Ҳаётдан-ку зерикканим йўқ, лекин кўнгилда ёш билан боғлиқ муздек кечинмалар пайдо бўляпти!

Дарвоқе, қора қумғоннинг чойи негадир бошқачароқ, ширинроқ бўлади. Жийда баргини дамлаб ичсангиз, уям чойдан қолишмайди.

Демак, бизда баҳорнинг биринчи ўн беш кунида бодом ва ўрик гуллади, кейинги ўн беш кунда эса олуча ва шафтоли гул кўрсатади. Далада эса қоқигулни кўрдим.

Раҳимжон Раҳмат

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort