Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бахтиёр Абдуғафур: “Афсуски, адабиёт соҳасига ҳам коррупция, таниш-билишчилик иллатлари кириб келди”

Бахтиёр Абдуғафур: “Афсуски, адабиёт соҳасига ҳам коррупция, таниш-билишчилик иллатлари кириб келди”
18 Mart 2019 - 16:48 'да юкланди ва 470 марта ўқилди.
Ижод – кўнгилдаги соф ва самимий туйғуларни қоғозга тушириш санъатидир. Ёзувчилик, шеър ёзиш ҳеч бир олий ўқув юртида ўргатилмайди. Кишида қунт ва истеъдод бўлса, у албатта, ижодкор бўла олади. “Султон Жалолиддин Мангуберди”, “Ўзбечка” “Оламлар кураши”, “Алкимёгарлар жанги”, “Амирилашкар” каби илмий, тарихий ва бадиий асарлар муаллифи эркин ижодкор Бахтиёр Абдуғафур ЎзА мухбирига бугунги кун ўзбек адабиётидаги муҳит ва “Султон Жалолиддин Мангуберди” асарининг ёзилиш тарихи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
– Инсонни юракдаги ғалаён, туртки ва ижод қилиш завқи қалам тебратишга мажбур қиларкан. Бу бахтни бошқа ҳеч нарсадан топиб ҳам бўлмайди аслида. Қарийб 10 йил “Султон Жалолиддин Мангуберди” романим устида ишладим. Тарихий маълумотларни, қадимий манбаларни ўрганишга тўғри келди. Шаҳобиддин Муҳаммад ан-Насафий, Алоуддин Отамалик ибн Баҳоуддин Муҳаммад ал-Жувайнийларнинг Мангуберди ҳақидаги асарларини ўқидим. Ўша давр урф-одатларини, хонликлар тарихини ва Хоразмшоҳларга тегишли бўлган кўплаб бадиий, илмий манбаларни синчиклаб ўргандим.
Рус, озарбайжон, хитой ва француз ижодкорлари ҳам ўз асарларида Жалолиддин образини гавдалантирган. Аммо улар ўзларининг дунёқараши, ўзларининг ёндашиши бўйича Мангуберди шахсини очиб беришга ҳаракат қилган. Бунда хато кетган маълумотлар ҳам йўқ эмас. Бу эса ҳар қандай ўзбекда ҳаққоний тарихни ёзиш, ҳақиқатни юзага чиқаришга даъват туйғулари пайдо қилади. Ана шу турткилар мени ушбу романни ёзишга ундади.
photo5472341995499399730.jpg
Адабиёт оламида юрган ижодкорларни фақат кўнгил иши, дил туғёнларини қоғозга тушириб юрадиган содда ва самимий инсонлар, деб ўйлар эдим. Афсуски, бу ердаги айрим инсонлар адабиёт аталмиш улуғ неъматдан нотўғри фойдаланмоқда. Сўзни топташмоқда, ҳақиқий фикрни инобатга олишмаяпти. Ҳақиқий асарни эмас, кимидир ёзган нарсаларини адабиётга олиб киришмоқда. Афсуски, адабиёт соҳасига ҳам коррупция, таниш-билишчилик иллатлари кириб келди.
Энг қизиғи, “Ўзбеккино” Миллий агентлигига фильм олишлари учун “Султон Жалолиддин Мангуберди” асарим асосида сценарий ёзиш ва фильм ишлаш таклифи билан чиқдим. Аммо рад этилди. Майли, бунда ҳам ҳикмат бордир. Тарихни ўрганмасдан, уни фундаментал тадқиқ этмасдан туриб фильм ишланса, у ишончли чиқмайди. Яхши самара бермаслиги ҳам тайин… Аммо шуни аниқ биламан, 4-5 ойда Мангуберди шахсини тўлиқ ўрганиб бўлмайди. Мен 9 йил изландим, шунда ҳам ҳали Жалолиддин Мангуберди сиймосида ўрганишим керак бўлган нарсалар кўп деб биламан.
Нимага Жалолиддин исми қўйилган? Нима учун Турон қоплони? Нимага у сўнги Хоразмшоҳ? Нега яқинларини сувга чўктирган? Эҳ-ҳей, бу саволларга ўқимай, ўрганмай туриб оддийгина жавоб бериб бўлмайди. Мавзуга чуқурроқ ёндашиб, тарихий ҳақиқатларни юзага чиқариш керак. Ёки бўлмаса, асарлар халқ муҳокамасига ташлансин. Халқ яхши деб билган асар асосида сценарий ёзилсин.
Ҳали Жалолиддин Мангуберди фаолияти ва Хоразмшоҳлар тарихини ўрганадиган, ёзадиган ишларимиз кўп. Туркий халқларнинг энг буюк аждодларидан бири бўлган Жалолиддин Мангуберди 1199 йил таваллуд топган. Биз шу даражагача келдикки, ҳатто улуғ боболаримизнинг туғилган кунини ҳам эсламай қўйдик. Тўғри, дарсликларда, қўшимча адабиётларда Жалолиддин Мангуберди сиймосига эҳтиром сифатида саҳифалар ажратилган, аммо бу билан чекланиб қолмаслигимиз керак. Жалолиддин шахсига қанча яқин борсак, уни шунчалар яхшироқ англаймиз, унга бўлган муҳаббатимиз ортаверади. Биз эса улуғ аждодларимиз олдидаги қарзларимизнинг бир қисмини узган бўламиз.
Манба: uza.uz
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort