Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Миллат

Миллат
20 Mart 2019 - 7:00 'да юкланди ва 952 марта ўқилди.

БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР

МИЛЛАТ

Бошқа миллатларға қаралса кўрилурки, мунтазам мактаблари бор ва аввал мактабда диний илм устида дунёвий илм ва фанлар ҳам ўқилур. Чунки дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур. Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқа миллатларга паймол бўлур.

* * *

Туркистон меваси, донаси, тоши, туфроғи, эски нимарсалари Оврупо бозориға кетур. Муни Оврупо даллоллари келиб, оз баҳога сотатурғон бизда бир одам йўқ. Азбаски, Оврупо ила савдо қиладурғон бизда бир одам йўқ.

* * *

Қисқа қилайлук, бошқа миллатларнинг бойлари фақир ва етимлар учун мактаб ва дорулфунунлар соладурлар, фақир ва етимларни ўқумоғи учун вақф “истепенсиялар” тайин қилар. Бошқа миллат миллиёнерлари мактаби ила “истепенсия”ла идора қиладурғон газет ва мажалласила бино қилган жамияти хайрияси ила фахр қиладур.

* * *

Бир карра диққат қилиб, маҳалла, куй ва қишлоқ халқларига қаралсун. Авомлик, беилмлик нақадар кўпайган. Биз мусулмонмиз, мусулмонликка илм лозим, амал лозим. Ўқумоқ керак! Нима учун бошқа миллатларда юза бир нафар бесавод йўқ экан, биза эса бир нафар саводлик йўқ?

* * *

Бошқа миллатларнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобе, бизнинг уламо билъакс авомга тобедир. Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттиз сана (йил) яна ёмонроқ бўлур. Мусулмонлик илм ва адаб ила қоим, миллаб, ахлоқ, фазл ва ҳунар ила боқий қолур.

* * *

Бонк, фирма фойдахўрники. Табиий, буларға пулларни бермоқ (қайтармоқ) керак. Боғ ва хона ва уй ичиндаги асбобни сотиб бермоқ керак. Бечора келин ва куёвни кўрпа ва либосиғача сотилур, қорахатга берилур. Нимбойлар (ўрта бойлар) синар, тирикликинча бўлмаса, ўлганда синар, аҳли ва аёли дарбадар бўлар. Ай, бу нима? Тўғриси, бир наъв девоналик эмасму? Субҳаноллоҳ, қарз қилиб, халққа ош бермоқ ақлсизлик эмасму?

* * *

Тўй ва маъракага сарф қилинадурғон ақчани жамламоқ ва ё қўлга киргизмоқ учун ҳаракат этардук… Тўй, маърака қилинсун, аммо ҳозиргидек исроф этмасдин қилинсун ва мумкин қадарча кичик қилинсун ва ортиқча пул ила болаларни мусулмоний ва русий яхши ўқитулсун.

* * *

Субҳаноллоҳ, бу на ҳол! Бу йигирманчи асрдур, ваҳший тоифаларғача замона илм ва ҳунарининг қадрини билдилар. Замона илм ва ҳунарига қўл урдилар. Эй. Биз туркистоний ва бухорийлар на учун бу ҳолдамиз? Дунёда турмоқни хоҳласанг, замона илм ҳунариға мактаб ва дорулфунуниға майл этмоғимиз керак. Чунки бунисиз замона одами бўлмайди.

* * *

Кўз олдимиздадур ва кўрармиз бир немис, бир яҳудий ва бир поляк икки қўли байнисига (бурнида) бизнинг мамлакатга келур. Бир икки йил ўтар ўтмас қараймизки, ўн минглаб, юз минглаб ақча топар ва бизга хўжайин келур. Бунинг сабаби ва ҳикмати надур? Сабаби, илми замонани билмоғидур. Беш тийин сармояси йўқ, даллоллик ила очилган контурхоналарни ҳар ким билур. Эй булар қандай фойда ва нима иш қилурлар? Буларнинг қиладурғон иши шулки, бизнинг пахта, мавиз, мева, дона, тери, жун ва эски нимарсаларимизни …Оврупо ва Амриқо…га сотиб фойда этарлар.

* * *

Эй ҳазрати уламо! Эй тужжор, аҳли касаба ва ағний! Эй ғайратли ёшлар! Нифоқ ва бир бирига душманликни ташлангиз! Худо ҳаққи, арвоҳи анбиё ҳурмати ва бу кунларда (1917) қорнини тўйғизолмайдурғон етим ва бевалар ҳаққи бир бирингиз ила иттифоқ этуб, жамиятлар барпо қилуб, холиқ худонинг нафига, дин ва миллат йўлиға хизмат этингиз! Миллат ва халқ сиздан хизмат ва яхшилик талаб этадур, нафсоният ва ғурур эмас.

* * *

Муҳтарам ёшлар! Замон сизникидур, қарилар замони ўткан. Сиз киромга бобасират бўлуб (эҳиромга сазовор), ўн дафъа ўлчаб, бир дафъа кесингиз. Оташинлик ва тезлик ила иш бўлмас… балки бутун шаҳрингиз ва миллатингиз ила тараққий қилурсиз.

* * *

Билмоқ керакки, ҳақ олинур, берилмайдур! Ҳар бир миллат ва мамлакат хақини ўзининг ҳуқуқи диния сиёсиятини ҳаракат ва иттифоқ ила бошқалардан олади…
Биз истаймизки, Туркистон мусулмонлари бундаги русий, яҳудий ва бошқалар қўшилган ҳолда ўз бошлариға Руссиянинг бир парчаси ҳисобланадурғон Туркистон ҳукумати таъсис этсак, ўзимизнинг мажлис муборравотимиз ( парламентимиз) бўлсин.

* * *

Бир солдат Дизахда бир неча киши очликдан ўлганини ва шаҳар халқининг сарбоз (аскар)хоналарга нон гадойлика келиб, бир қўллари ила чўқунуб, иккинчи қўллари ила солдатлардан нон тилаганликларини юраги ёниб, самимий суратда баён этди. Анинг ушбу сўзи маним бутун томиримға таъсир этиб, ҳолатимни ўзгартирди ва тоқатим қолмади. Оҳ, бу на бадбахтликдур! (1917)

* * *

Эски ҳукумат зоҳиран бизни маданий қилмоқ учун “русский туземний” исминда бизнинг учун мактаблар очиб, ўз фаҳмларича, бизни дунё ва охиратда некбахт (бахтли), яъни насорат ( христиан) қиладурғон миссионерларға топширдилар, Бу мактабларға зоҳиран мусулмон муаллими тайин этиб, анга 15 сўмдан 25 сўмгача вазифа берардилар. Албатта, бу пулга ҳеч муқтадир киши муаллимлик қилмас эрди. Дигар тарафдан хуфя приказлар ила бу мактаблардаги мусулмон болаларини оз таълим бермоқға ва бақадриимкон амрини зоиҳ ва ўзини ҳайвон қилмоққа фармойиш қиладилар.

Тўпловчи Нусрат РАҲМАТ
Манба: Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар 2018
https://nusratrahmat.blogspot.com/

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube