Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Маҳмуд Ражаб: МУРОЖААТНОМА

Маҳмуд Ражаб: МУРОЖААТНОМА
03 Nisan 2019 - 23:22 'да юкланди ва 492 марта ўқилди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
Ш.М.МИРЗИЁЕВГА

Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи шоир ва
журналист Маҳмуд Ражаб томонидан

МУРОЖААТНОМА

Мухтарам президент! Мен шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб сизга Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ҳуқуқлар кафили сифатида мурожаат қилмоқдаман. Сиз видоиселектордан туриб китобхонлик ҳақида уқтираётган пайтда Тошкент аэропортидаги божгирлар менинг юкларим ичидан бадиий публицистик китобларни мусодара қилишди. Бу билан улар сиз бошлаган ошкоралик ва китобхонлик сиёсатини саботаж қилди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддаси менга бу китобларни юртимизга олиб кириш ҳуқуқини берган. Бўлган воқеага аниқлик киритсам. 2019 йил 26 март куни эрталаб Истамбул – Тошкент йўналишидаги учоқдан тушиб, Тошкент халқаро аэропорти чегара постидан ўтаётганимда божхона хизмати катта лейтенанти Хусан Бобониязов менга тегишли 26 та китоб ва шахсий қўл телефонимни диний-экстремистик тарғибот воситаси дея гумонланиб олиб қўйди. Мухожиротдаги мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ ва унинг укаси Муҳаммад Бегжонлар томонидан ёзилган 8 номдаги китобларни уларнинг Хоразмдаги укалари ва мухлислари илтимосига кўра олиб келаётган эдим. Китоблар Каримов даврида ёзилган шеър ва мақолалардан иборат бўлиб, уларда бугунги сиёсатга қарши биронта сўз айтилмагани ва Муҳаммад Солиҳ китобларини мен 2018 йилнинг ноябрида Истамбулга қилган сафарим чоғида ҳам унинг шахсан ўзидан қабул қилиб, худди шу чегара постидан бемалол олиб ўтганим, бу ҳақда интернет сайтларида эълон қилганимдан сўнг ҳам ҳеч ким мени расман огоҳлантирмагани сабабли олиб келаётган эдим. Мазкур китоблар тақиқлангани ҳақида ҳеч қаерда расмий билдириш берилмаган. Агар бу китоблар тақақлангани ҳақида аниқ маълумотга эга бўлганимда мен уларни келтирмаган бўлардим. “Гумон иймондан айиради” деганларидек, текшириб кўришга вақти йўқлигини баҳона қилиб божхона хизматчиси Хусан Бобониязов шахсий телефонимни ҳам олиб қўйди. Менга қаттиқ таъсир қилган яна бир ҳол: Ҳужжатларни расмийлаштириш вақтида фуқаро кийимидаги бир йигит келиб ўзини таништирмасдан мени сўроққа тута бошлади. Мен унинг бир-нечта саволларига жавоб берганимдан сўнг исми Жаҳонгир эканини билдим. Фамилияси ва ким бўлиб ишлашини сўраган заҳотим у ўта агрессив ҳаракатга келиб тиззаси билан тиззамга қаттиқ туртди ҳамда ҳаётимга хавф солувчи таҳдидли сўзларни айтди. Бу воқеага божхона ва аэропорт ходимларининг 6-7 нафари томошабин бўлиб туришди. Ташқарига чиқаётганимда ҳам ўзини таништирмаган бир шахс ортимдан эргашиб шахсий ҳаётимга дахлдор саволлар бериши менда шубҳа уйғотди. Ҳукуматнинг расмий идораси ичида юз берган бундай кўнгилсиз воқеани мамлакатимиз обрўсига путур етказиш, мансаб вазифасидан шахсий мақсадда фойдаланиб фуқароларнинг эркинлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилиш дея баҳолайман.

Мухтарам президент! Сиздан илтимосим:
Жаҳонгир исмли йигитни топиб, менга қилган тажовузкорлиги учун қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини;
Божхона постидаги қонунбузарликларга чек қўйилишини;
Менинг шахсий ҳаётим дахлсизлигини таъминлашингизни сўрайман!

Шунингдек, олиб қўйилган ашёларим қайтарилишини, Муҳаммад Солиҳ ва Муҳаммад Бегжонларнинг китобларини мамлакатимизга олиб киришни таъқиқловчи расмий ҳужжат кўрсатишларини божхона маъмуриятидан талаб қиламан.

Ўзбекистон фуқароси, шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб
3 апрель 2019 йил

Мурожаатга қўшилувчилар:
Комил Бегжанов
Рашид Бегжанов
Илҳом Алиев
Амин Кенжаев
Аминбой Қодиров
Ғойибназар Қўшжонов
Хайитбой Яримметов
Хайитбой Матчанов
Атажан Аллаберганов
Гулчеҳра Бекманова
Малика Иноятова
Алишер Сабиров
Озод Ўразметов
Шарифбой Жуманиязов
Алишер Ражабов
Малика Сабирова
Хуршида Ражабова
Сайёра Каримова
Давлат Жумабоев
………………….
Рўйхат давом этади.
Қўлловчилар исми шарифини ёзсинлар.

Ушбу мурожаатни петица шаклида жўнатмоқчиман ва бу масалага бутун жамоатчиликнинг эътиборини қаратмоқчиман

Манба: Маҳмуд Ражаб facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort