Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Муҳаммад Солиҳ китоблари Ўзбекистонда тақиқланганми?

Муҳаммад Солиҳ китоблари Ўзбекистонда тақиқланганми?
04 Nisan 2019 - 18:43 'да юкланди ва 705 марта ўқилди.

Мухолифатдаги сиёсатчи ва шоир Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистонда мусодара қилинган китоблари диний экстремизм бўйича экспертизадан ўтказилиши кутилмоқда. Бу китоблар Ўзбекистонга кириш пайтида аеропортда шоир Маҳмуд Ражабдан олиб қўйилган эди. Маҳмуд Ражабнинг айтишича, у Президент Шавкат Мирзиёевнинг уйғониш ҳақидаги хитобидан илҳомланган. Мамлакатда Муҳаммад Солиҳ китобларига тақиқ қўйилмаган, дейди у.

Истанбулдан Ўзбекистонга учиб келган шоир Маҳмуд Ражаб 26-март куни Тошкент аеропортида тинтув қилинган, ундан мухолафатдаги шоир Муҳаммад Солиҳ ижодига мансуб адабиётлар, шунингдек шахсий қўл телефони олиб қўйилган.

Воқеадан бир неча кун ўтиб Маҳмуд Ражаб Хоразмдаги уйидан Тошкентга, божхона идорасига чақирилди, аммо унга тинтув ва мусодара қилинган адабиётлар юзасидан қандай хулоса чиқарилгани ҳақида ҳеч қандай изоҳ берилмади.

“1-апрел душанба куни соат 10. 00 да Тошкент аеропортининг божхона бўлимига боришим керак экан, бу хабарни менга шанба куни айтишди. Божхона бўлимидан Ҳусан Бобониёзов деган йигит телефон қилди. Мен унга бир неча саволлар бердим, қаерга боришим, хулоса қанақа эканлиги ҳақида. У биз сизга олдиндан ҳеч нарса айта олмаймиз, деб жавоб берди. Ижтимоий тармоқларга чиқиб кетишидан хавфсиради, менингча. Унинг айтишига қараганда, божхона идорасига фақат менинг бир ўзимни олиб киради, ўша ерда иш билан танишаман. Хуллас, ўша куни етиб бориш учун менда имконият йўқ эди, қолаверса у ерга ҳимоячисиз бориш мумкин эмаслиги юзасидан шубҳа ҳам пайдо бўлди. Чунки шанба куни телефон қилиб, душанба куни етиб келинг деяпти, дам олиш кунлари бирор адвокат топиш мушкуллигини яхши билишади”, – дейди Маҳмуд Ражаб.

Маҳмуд Ражабдан божхонадаги тинтув пайтида олиб қўйилган китоблар Муҳаммад Солиҳнинг шеърий тўпламлари, турли йилларда ёзилган бадиий-публисистик асарларидан иборат бўлган.

Бу адабиётлар ичида бирорта диний асарлар бўлмаган, аммо божхона ходимлари билдирган даъвога кўра, мухолифатчи шоирнинг асарлари диний идора экспертизасидан ўтказиш учун олиб қолинган.

Шоир Маҳмуд Ражаб бадиий адабиётнинг диний идора экспертизасидан ўтказилишини мантиққа зид деб баҳолайди.

“У ерда 28 китоб, саккиз номда, Муҳаммад Солиҳнинг бадиий-пулисистик мақолалари, шеърлари бор. У ерда диний мавзудаги адабиёт йўқ. Муҳаммад Солиҳнинг “Пайғамбарлар тарихи” деган тўрт томлик жамланмаси бор? у ерда бу китобларнинг бирортаси йўқ. Аммо улар бу адабиётни диний қўмитага берамиз, диний экстремизм бўйича экспертизадан ўтказиш учун, кейин қайтариб олишингиз мумкин, деб айтишди. Мен ҳайронман, роса тортишдим, бу китоблар диний эмас бадиий адабиёт эканлиги, нима сабабдан буни диний идора кўриб чиқиши лозимлиги ҳақида”, – дейди Маҳмуд Ражаб.

Маҳмуд Ражаб 3-апрел куни ижтимоий тармоқлар орқали Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиқди. Шоир бу мурожаатда тинтув давомида ўзига нисбатан кўрсатилган таҳдидларга тўхталди ва Муҳаммад Солиҳнинг китоблари Ўзбекистонда тақиқланганига доир бирор қарор мавжуд эмаслигни таъкидлаб, олиб қўйилган адабиётлар қайтарилишини сўради.

“Мурожаатдан мақсад президентимизни божхонадаги айрим воқеалардан огоҳлантириб қўймоқчиман. У ерда қонундан ташқари, инсон шахсини писанд қилмайдиган даражада муносабат кўрсатадиганлар ҳам бор, албатта, ҳаммаси эмас. Мен шундан норозиман, агар ҳаммаси инсон ҳуқуқларига оид амалга ошганда эди, бу мурожаатни ёзмаган бўлар эдим. Қолаверса, мени бу китобларни олиб келишга ундаган нарса президентимизнинг уйғонинглар деган гапи эди. Шу гапдан қаттиқ таъсирландим, чунки Муҳаммад Солиҳнинг китоблари халқимизнинг уйғонишига яхши таъсир кўрсатади, шу кунгача бу китобларнинг йўли тўсилган эди. Ҳозир буларни ўқиш мумкин, бунга тақиқ йўқ. Фақат эскича қарашдаги айрим амалдорлар ва янги фикрдаги тараққийпарвар кучлар ўртасида тушунмовчиликлар бор, яқин кунларда булар ижобий ҳал бўлар”, – дейди Маҳмуд Ражаб.

Ўзбек адабиётининг атоқли вакилларидан бири шоир Муҳаммад Солиҳ узоқ йиллардан буён Туркияда сиёсий қувғинликда яшайди.

Муҳаммад Солиҳ сиёсий фаолияти боис, мухолафатдаги “Ерк” партиясига асос солиши, президентлик сайловларида мухолиф номзод сифатида қатнашиши ортидан марҳум президент Ислом Каримов ҳукумати тазйиқларига учраган, кейинроқ мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Манба: Америка Овози

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano