Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

XIX аср охири-XXаср бошларида ҳаж зиёрати билан боғлиқ йўл тармоқлари ва муҳим йўналишлари

XIX аср охири-XXаср бошларида ҳаж зиёрати билан боғлиқ йўл тармоқлари ва муҳим йўналишлари
05 Nisan 2019 - 8:08 'да юкланди ва 469 марта ўқилди.

Ўрта Осиёда узоқ асрлардан буён истиқомат қилиб келаётган мусулмонларнинг ҳаётида муқаддас шаҳарлар ҳисобланган: Маккаи-Мукаррама ва Мадинаи-Мунаввара шаҳарларига аҳоли ҳаж зиёрати нафақат мусулмончилик фарзи, қолаверса маданиятлараро, динлараро коммуникациялараро муносабатларда ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Бу жараён Ўрта Осиё, Россия, Араб мамлакатлари ва бутун Шарқ халқлари тарихида ягона бирлик контекстида ҳанузгача кам ўрганилган тадқиқот соҳаси бўлиб қолмаётганлиги диссертация кириш қисмида баён этилади.

Айниқса, XIX асрнинг 2-ярмида Россия империяси Ўрта Осиё хонликларини босиб олиниши ва мустамлака, ярим мустамлака тартибларининг ўрнатилиши билан исломга муносабат ва мусулмон аҳоли яшайдиган ҳудудлардаги қонун-қоидалар ўзгарди. Қўқон хонлиги бўйсундирилди, шунингдек, Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ярим мустамлака бўлса-да, ташқи алоқаларда Россия империяси ҳукумати назорат органлари таъсирида эди. Бухоро амирлиги Россия империяси сиёсий агентлиги, Хива хонлиги фаолияти эса Амударё бўлими томонидан қатъий назоратга олинган, ҳатто ҳукуматлар бошқарувидаги мансаблар ҳам улар тавсияси билан амалга ошириларди. Бу хонликларнинг ташқи сиёсати Россия давлати ихтиёрисиз мустақил йўлга қўйилмаганди. Қолаверса, XIX аср охирида мусулмон аҳоли Россия империясида яшовчи умумий аҳолининг 15 фоизини ташкил этарди, ёхуд мусулмон аҳолининг умумий сони тахминан 19 миллион киши атрофида эди.1 Ўрта Осиёда 1897 йилда ўтказилган аҳоли рўйхати бўйича, салкам 10 миллион сонли аҳолининг 95 фоизи маҳаллий мусулмон миллати аҳолиси эди. Қрим ярим ороли, Шимолий Кавказ, Кавказорти, Волгабўйи,(бошқирд ва татарлар) Сибирь, Уралбўйи халқлари олдинроқ Россия империяси таркибига киритилган бўлиб, бу минтақалардаги мусулмон аҳоли муқаддас ҳаж зиёратини – мусулмончиликнинг беш фарзидан бири сифатида империя қонунларига бўйсунган ҳолда бажариб келаётган эди. Империя ҳукумати ҳаж зиёрати ва зиёратчиларга эътибор қаратиши, ўз сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида қараши табиий ҳол эди. XIX – ХХ асрлар чегарасида зиёратчи мусулмонлар сони Ўрта Осиё аҳолиси орасида кескин ўсиб бораётган эди. Империя маъмурияти зиёратчилар устидан назорат ўрнатиш учун махсус идораларни ишга солди. Бу борада давлат кенгаши, Ички Ишлар Вазирлиги, Молия вазирлиги каби идораларининг мутассадилари ўзларининг дастур ва хулосаларини император Николай II га юбордилар. 1903 йилда Николай II мусулмонларнинг ҳаж зиёрати ҳақида махсус бир буйруқ чиқариб, ушбу буйруқда Туркистон генерал – губернаторлиги ҳудудида яшовчи мусулмон зиёратчиларга тааллуқли бандлар бор эди . Туркистон генерал – губернаторлиги ҳам бу масалада турлича позицияларда туришган.

Император буйруғида мусулмон зиёратчиларга нисбатан ҳукуматнинг сиёсати белгиланиб, дастлаб мусулмонларга ҳаж фарзини бажаришга кескин қаршилик қилинмади. Мусулмон зиёратчилар ўзларининг моддий аҳволларидан келиб чиқиб, турли-туман транспорт воситалари билан (темир йўл, пороход) ҳаж зиёратини адо этиб ўз юртларига кейин, қайтишлари мумкин эди. Умуман бу борада юритилган сиёсат, тўлқинсимон, зиддиятли характерга эга бўлиб, Россия империясида мазлум халқлар устидан юритилаётган сиёсатга дахл етказмаслиги эътиборга олинганди.

XIX асрнинг охирги чорагида Туркистон минтақасида халқ озодлик ҳаракатлари кучайиб, империяга душманлик кайфияти ошгани сари, мусулмон аҳоли айниқса, таъсирчан кучга эга бўлган руҳоний ва уламолар устидан назорат кучайтирилди. Айниқса, 1878 йилда Етимхон қўзғолони вақтида Қўқон хонлигидан йўлга чиқадиган зиёратчилар ўтказилмай қўйилган. Кейинги босқичларда зиёратчиларга нисбатан очиқдан-очиқ қарши сиёсат юритилди, айрим ҳолларда маълум бир муддат ҳаж зиёратини адо этиш, зиёратга бориш таъқиқлаб қўйилди. Жумладан, 1898 йилда Мадали Эшон (Дукчи Эшон 1846-1898 йй.) қўзғолонидан сўнг 1900 йилгача зиёртачилар икки йил давомида муқаддас шаҳарларга томон йўлга чиқиша олмаган .

Иккинчи томондан, Россия империяси ҳукумати зиёратчиларни назоратда тутиш учун ҳажга борувчиларга қулайликлар яратиб бериш йўлидан ҳам борди. Аввало, транспорт муаммоларини ҳал этиш, Россия – Жидда – Бомбей (Мумбай) йўналишида кема қатновини йўлга қўйиш, ҳожилар сонини кўпайтириш, давлат ташкилотлари, хусусий компаниялар, мусулмон жамиятлари орқали ҳожиларни моддий таъминлаш, йўл харажатларини енгиллатиш чоралари ҳам кўрилди. Жиддадаги Россия ваколатхонасига зиёратчиларга шарт-шароитлар яратиб бериш, Маккага уларни соғ – омон етиб бориб ортга қайтишини таъминлаш билан боғлиқ амалий кўрсатмалар берилган. Европа ва маҳаллий тилларда чоп этилган матбуот органларидан: “Туркестанский голос” (Андижон), “Закаспийское обозрение” (Ашхобод); “Кавказ и Средняя Азия” (Боку); “Окраина” (Самарқанд); “Среднеазиатский вестник” (Тошкент); “Средняя Азия” (Тошкент); “Хуршид”, “Самарқанд”, “Садои Туркистон”, “Садои Фарғона”, газеталари ва “Ойна” (Самарқанд) журналларида ҳаж зиёрати, зиёратчилар ва уларнинг хотиралари кенг миқёсда босила бошланди. Масалан, 1890 – 1898 йилларда Самарқанд шаҳрида чоп этиб турилган “Окраина” газетасида туркистонлик мусулмон зиёратчиларнинг босиб ўтган йўллари ҳақида муқаддас ҳаж сафари билан боғлиқ маълумотлар эълон қилинди .

XIX аср охири – ХХ аср бошларида мусулмон зиёратчилари учун мураккабликлар вужудга келиб, уларнинг зиёратга бориши қатъий рухсат билан мустамлака маъмурияти назоратида амалга ошиши тўла расмийлаштирилди. Шунга қарамай Туркистон мусулмонлари орасидан кўп сонли кишилар мустамлака ҳукуматига ҳаж зиёратига бориш учун ўз аризалари билан мурожаат қилардилар. Ҳаж зиёрати сув йўллари ва темир йўл транспорти воситалари орқали амалга ошираларди. Россия империяси учун учта йўл маршурути бор эди: Шимолий, Транскавказ ва Жанубий йўналишлар мавжудлиги адабиётларда қайд этилади. ХХ аср бошларида Каспийорти темир йўлининг қурилиши билан Каспий денгизи қирғоқларидаги шаҳарларни Тошкент шаҳри билан боғлаш имконияти туғилди. Бу эса Туркистон генерал – губернаторлиги вилоятларидан зиёратчилар сони ошишига сабаб бўлди .

Шимолий йўналиш: Ўрта Осиё – Кавказ – Красноводск – Бокуни бирлаштириш орқали Қора денгиздан Батуми ва Поти портлари орқали боғланарди.

Жанубий маршут: Самарқанд шаҳридан бошланиб, Афғонистон шаҳарларидан Мозори – Шариф, Кобул – Ҳайбар ўтиш жойи – Пешовар – Бомбей (Ҳиндистон) – Жидда ва Ҳижоз орқали ўтарди. Бу қуруқлик йўли хавфли эди. Йўлдаги ҳар бир постда зиёратчилар бож тўлар, улар йўлни асосан туя ва отларда босиб ўтарди, айрим жойлардан пиёда ўтиларди.

Жиддадаги рус консулининг афғонлар мусулмон зиёратчилардан кўп миқдорда бож олганлиги, улар мол – мулкларини мусодара қилганлиги, асирга олишлари, ҳатто кўплар тутқунликда пул ва мулкларидан ажралиб ўлиб кетиши билан боғлиқ маьлумотлари сақланган. Айрим маълумотларга кўра 1896 йилда Макка ва Мадина ҳажига Афғонистон ва Британия Ҳидистони орқали борганлар сони 1370 нафарни ташкил этган .

Зиёратчилар учун деярли тиббий хизмат йўлга қўйилмаганлиги туфайли улар орасида терлама, шамоллаш, вабо, куйдирги каби кассалликлар кенг тарқалган. Айрим маълумотларга кўра зиёратчиларнинг 20 фоизидан 50 фоизигача йўлдаёқ кассаликдан вафот этишган. 1896 – 1897 йилларда империянинг Жанубий вилоятларида юқумли касалликларнинг кенг тарқалганлиги учун зиёратчилар сони кескин камайган. Россиянинг Батуми, Феодосия, Боку, Красноводск каби портларида тиббий назорат пунктлари ташкил этилиб, бироқ бу пунктлар замонавий тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга эмасди. Зиёратчилар пороходларга ўтиришдан олдин шаҳар врачи кўригидан ўтиши керак эди. Пароходда ҳам ҳожихоналарга тиббий хизмат кўрсатилган. Тиббий назоратдан ўтишдан бўйин товлаганлар ҳибсга олинар, ёхуд 3000 рубль миқдорида жаримага тортилган. Қандай тўсиқлар қўйилмасин ҳожилар сони йилдан – йилга кўпайиб борган. 1886 йилда Туркистон генерал – губернаторлиги вилоятларидан жами 274 киши ҳаж зиёратига борган бўлса, 10 йил ўтиб (1896 йил) улар сони 2 баробар кўпайган. Кўрсатилган йилларда Бухоро амирлигидан 235 нафар мусулмон зиёратчи, Хива хонлигидан 17 нафар мусулмон зиёратчи Макка ва Мадинада бўлишган . XIX аср охиридан бошлаб ҳаж зиёратига бориш расмий рухсат билан амалга оширилар, йўлга чиққанлар чет эл паспортини олиши керак эди. Чет эл паспортини олиш учун ҳар бир зиёратчи полиция участкасига ҳужжатларини тавсия этиши, уларга ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги кўрсатилиши ваколатига эга бўлиши керак эди. Тасодифан чет эл паспортисиз йўлга чиққан зиёратчилар, Одесса ва Севастополь портларида ўзларига телеграмма орқали рухсат берилишини кутишарди. Жанубий маршрут бўйича йўлга чиққанлар учун бу ҳолат деярли қийинчилик туғдирмасди. Шунинг учун ўз ихтиёрича йўлга чиққан зиёратчилар бу йўналишда кўп сонли эди. Туркистон генерал – губернаторининг 1901 йил 23 январдаги буйруғи билан чет эл паспортини оладиган зиёратчилар ҳаж йўлида Феодосия ва Батуми портлари орқали ўтиб қайтишларига ваъда берувчи тушунтириш хати ёзиб берардилар. Улар сафари Ҳижоз орқали ўтиши керак эди .

Шунга қарамай зиёратчилар ҳаж арконларини бажариб ортга қайтганларида Жидда – Бомбей йўналиши билан боғлиқ инглиз пороходларига чиқишарди. Биринчидан, бу йўл хавфсиз, иккинчидан эса арзон эди. Жанубий йўл орқали қайтган зиёратчилардан ҳужжат суриштиришар, ўтиш транспортларини узоқ кутиб туришарди. Маълумотларга кўра Жидда – Бомбей йўналишида ортга қайтганлар бир йилда 4 минг нафардан 7 минг нафаргача бўлган зиёратчиларни ташкил қилган.

Қуйида келтириладиган жадвалда Туркистон генерал – губернаторлиги вилоятларидан 1906 – 1908 йилларда ҳаж зиёратида бўлганлар сонини аниқлаб олиш мумкин.

Област Зиёратчилар сони (областлар бўйича)
1906 1907 1908
Сирдарё 625 801 439
Самарқанд 539 329 365
Фарғона 4154 4204 2271
Каспийорти 444 405 635

Юқорилаги жадвалдан шу аён бўладики, мусулмон зиёрчиларининг асосий қисми Фарғона вилоятиддан бўлиб, улар сони ҳам йиллар бўйича ўзгариб турган. Америкалик олим А.Брауэр бундай ўзгаришини Фарғона водийсида пахта ҳосилининг кўпайиши ва камайиши билан боғлиқлигини таъкидлайди. Пахта ҳосили мўл бўлган йилларда зиёратчилар сони 5 – 6 минг нафаргача етган .

Ўша давр даврий матбуот материаллари маълумотича йўлга чиққан ва кўп сонли зиёратчилар Бухоро ва Фарғонадан бўлиб, 1913 йилда Маккага бориш учун улар 42.000.000 рубль маблағ тўлаганлар. Россия мусулмонлари зиёратида ҳар бир зиёратчидан 300 рубль (450 АҚШ долларидан ортиқроқ) Саудия Арабистони хазинасига тушган. Россия империясида пулнинг қадри бўлиб, Шарқ мамлакатларида рус рубли валюта ўрнида юрган. Шундай далилни Дукчи-Эшон ҳам ўзининг тергов материалларида тасдиқлайди. Бомбейдан Жиддага жўнаб кетган пороходлар ўзининг қулайлиги ва замонавийлигига қараб юқори-паст нархларда, тўловларда зиёратчиларни олиб кетдилар .

Зиёратчилар орасида хотин – қизлар ҳам оз сонли бўлсада бор эди. 1897 йилда Бухоро амирлигидан зиёратга борганлар 175 киши бўлса, улардан 10 нафари аёллар эди. 1903 йилда Краснаводскдан қайтган зиёратчиларнинг 15 нафари аёллар бўлган .

Хуллас, Россия империяси ҳукумати мусулмон зиёратчилар масаласига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлган ва зиёрат йўллари ва йўналишларини назоратда ушлаган. Зиёратчилар ҳаж зиёрати арконларини бажариб юртларига қайтиши ҳам қатъий назорат остига олинганди.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano