Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нима учун хонликлар тараққиётдан орқада қолиб кетганди?

Нима учун хонликлар тараққиётдан орқада қолиб кетганди?
05 Nisan 2019 - 8:12 'да юкланди ва 447 марта ўқилди.

НИМА УЧУН ХОНЛИКЛАР ТАРАҚҚИЁТДАН ОРҚАДА ҚОЛИБ КЕТГАНДИ? КЕЛИНГЛАР ШУ МАВЗУНИ МУҲОКАМА ҚИЛАМИЗ. БУ АХИР БИЗНИНГ 16-20 АСРНИНГ БОШЛАРИГАЧА БЎЛГАН ТАРИХИМИЗ!

Бугунги саноат ишлаб чиқаришининг дастлабки ўчоқлари Англияда пайдо бўла бошлаганди. Биз таърифлаган капиталистик жамиятнинг классик усуллари ана шу ерда қулоч ёза бошлаган ва бошқа давлатларга ҳам ёйилганди.

Бу эса хом ашёга талабни оширган ва тайёр маҳсулотларни сотиш учун кенг бозорлар ҳам керак эди.

15 асрнинг охирига келиб Европада олтин васвасаси бош кўтарди ва узоқ Ҳиндистондаги чеки йўқ олтинларга эгалик қилиш ҳавас паййдо бўлганди. Уларнинг талаб ва эҳтиёжларига жавоб бериши лозим бўлган Буюк Ипак йўли Европаликларнинг мақсадларини амалга оширишга тўсқинлик қиларди. Сабаб турклар ва бошқалар ипак йўли устидаа жойлашган давлатлар йўлларни эгаллаб олиб, катта божу солиқларини жорий этгандилар. Бунинг устига йўллардаги қароқчиликлар ҳам кучайиб кетганди. Бошқа йўлларни очиш давр заруруриятига айланди.Испания ҳукумати Христофор Колумбнинг денгиз саёҳатини молиявийй жиҳатдан қўллаб-қувватлайди ва 1492 йилда Колумб Ҳиндистон деб ўйлаб янги Америка қитьасига бориб қолади. Кейинчалик Магелланнинг дунё бўйлаб саёҳати, бошқа Европа давлатларининг денгиз йўлларини ўрганиб олишлари натижасида уларда Буюк Ипак йўлига бўлган эхтиёж камайди. Бу эса Буюк Ипак йўлининг аҳамиятини пасайтирган. Карвон йўлларида жойлашган шаҳарлар ҳам бири-кетин орқага қараб кета бошлаган. Тўғри унинг баъзи тармоқлари ишлаб турган, лекин бу авввалги ҳолатдаги тараққиётни ушлаб тура олмасди.

Шунинг баробарида асрлар оша Европада ишлаб чиқариш, буғ машиналари, капитал жамғариш, оғир ва енгил саноат жадаллик билан ривожланиб борди. Бу эса уларда мустамлакачиликка йўл очиб берди. дунёни бўлиб олиш ва қуролланишга зўр бериб ҳаракатлар ўша даврдаёқ бошлаб юборилганди. Бу каби шиддатли тараққиёт даврида хонликлар бошқа давлатлардан ўрнак олмадилар ва табиий, илмий ва техникавий билимларга эътиборсиз бўлдилар. Аслида Европа ва АҚШнинг кўтарилишига ўша даврнинг саноат инқилобларини бошлаб берган илмий-техника ютуқлари – инновациялари сабаб бўлганди. Демак интеллектуал салоҳият бугун ҳам улар тараққиётининг пойдевори эканлигини назардан қочирмаслигимиз керак. Ана шу интеллектуал салоҳият пойдевори хонликлар даврида умуман қурилмади.

Энг даҳшатлиси шундаки, улар ўзаро жой ва тахт талашиш билан асрларни бой бердилар. Хонларнинг ўзи халққа ўрнак бўлмаганлиги туфайли жамиятда турли аҳлоқий бузуқликлар, адолатсизликлар томонга қадамлар ташлана бошланди. Энди “бир бола бошида тилла қўйиб юрса тега олмайдиган” замонларни одамлар ҳавас қилиб яшардилар. Пайҳон бўлган экинлар, қашшоқлик, зулм ва ноҳақлик чангали Туркистон халқини ёстиғини қурита бошлаганди. Дунёвий фанлар ва технологияларга хонликлар даврида эътибор қаратилмади.

Дунёни бўлиб олиш васвасаси бошланган пайтда бу ерда Англия ва Россиянинг маъданшунос, биолог, химик, географ ва бошқа олимлари ўлканинг стратегик хариталарию ер усти ва ер ости бойликларини ўрганиб улгуришди. Шу пайтда ҳозирги АҚШ ҳудудларида фуқаролар уруши бошланиб қолди. Россия пахтани Америкадан оларди. У Туркистон толасидан кўра 30 баробар қиммат нархда империяга кириб келарди.

Англия жадалликк билан Ўрта Осиёни қўлга киритиш режасини амалга ошира бошлаганди. Россия ҳам бу ерга осонгина кириб келиш режасини тузишга ўтди. Дунёни бўлиб олиш қонунига кўра, жаҳон харитасининг бўлинмаган қисмларига “ов” жараёнлари кучайиб кетганди. Бу жараёнларга огоҳ қа сергак бўлиб қарамаган, бирлашмаган, ўзаро урушлардан “ҳузурланган” хонликлар жаҳон мустамлакачилик тизимидаги ўлжаларнинг бир қисмига айланиб, уларнинг бошқалар томонидан босиб олинишига сабаб бўлди.

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort